Саудия ҳокимлари уламоларни таъқиб қилмоқда
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Исломга қарши кураш талабига жавобан
Саудия ҳокимлари уламоларни таъқиб қилмоқда
Ҳамд Тобиб қаламига мансуб
Ал-Жазира нет сайти 2018 йил 13 июлда Саудия ҳукумати 2018 йил 12 июлда даъватчи шайх Сафар Хаволий, унинг уч аёли ва болаларини ҳибсга олгани ҳақида хабар тарқатди. Шайх Сафар Хаволий Ҳижозлик уламо бўлиб, ёши 65да. У юрак ҳасталигидан азият чекиб келади, унинг гапиришга қийналиши бир неча йиллар олдинги мия қон томирлари ёрилиши (инсульт) натижасидадир. Шайх Уммул Қуро исломий университетида ақида ва замонавий мазҳаблар бўлимида мудир эди. У Американинг 1990 ва 2003 йиллари Кўрфазга қилган ҳужумини танқид қилгани учун қамалган. Сауд оиласини маъруфга буюриб, мункардан қайтаргани, уларнинг Америкага ёрдам бергани ва юртни очиб берганини ҳақида танқид қилгани учун 1994 йил бир неча марта ва 1999 йил бир марта қамалган.
Шайхнинг бир неча асарлари бўлиб, «Илмонийлик, унинг пайдо бўлиши, кенгайиши ва таъсири», «Қуддус ҳақ ва сохта ваъда орасида», «Уммат уламолари устидаги булутларни фош қилиш», «Киссинжер ваъдаси ва Американинг Кўрфаздаги мақсадлари» каби китоблар шулар жумласидандир. Буларнинг барчаси Американинг босқини ва Сауд оиласи ҳокимларининг унга нисбатан тутган позициясига қарши Саудия уламоларига қаратилган рисола бўлган эди. Шайх 2000 йил, Ақсо инқилобидан кейин «Инқилоб ва янги татарлар» китобини ёзди. 2017 йил «Мусулмонлар ва Ғарб ҳазорати» номли китобини ёзди. Шайх сўнгги пайтларда Саудия ҳукуматининг Америка президенти Трампга миллиардлаб долларларни эҳсон қилгани ва Ғарб ҳазоратига нисбатан очиқ сиёсат олиб боргани ҳақида танқид қилгани учун ҳукуматнинг шайхга нисбатан ғазаби янада ошди.
Икки ҳарам юртида уламоларни таъқиб қилиш ва уларни қамаш кампанияси жуда кучайган. Қамалганлар минглаган сонда десак адашмаймиз. Уларнинг ичида умрининг 22 йилини қамоқда ўтказган шайх Валид Саноний каби уламолар ҳам бор. Маълумки, Сауд оиласи ўз тарихи давомида, яъни Нажд ва Ҳижоз юртларида ҳукуматни эгаллаганидан бошлаб диний салтанатга суяниб келади. Шундай экан, бу таъқиб ва қамашлар ортида нима бор?!
Ҳақиқат шуки, бу ерда Саудияни таъқиб қилиш, қўрқитиш ва уламоларни репрессия қилишга мажбурлаган бир неча сабаблар мавжуд. Уларни қуйида келтириб ўтамиз:
1 – Мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришлар, хусусан Ғарб қонунларига нисбатан олиб борилаётган очиқ сиёсат. Бу нарса Ислом ҳукмларига ҳамда мамлакат ва унинг аҳолиси узоқ йиллар давомида одатланган нарсага зид бўлган бир неча амалларда намоён бўлди. Масалан эркак ва аёллар аралаш қатнашадиган концерт дастурлари, кўнгил очар парклар, козинолар ва кинохоналар очишга рухсат берилиши, аёлларнинг спорт ўйинларига қатнашиши, маъруфга буюриб, мункардан қайтариш ҳайъати ўрнига кўнгил очиш ҳайъати ташкил қилиниши шулар жумласидандир. Шунингдек, бу ерда мамлакат аввал рухсат бермаган туризм лойиҳалари ҳам бор. Бу лойиҳалардан бири соҳилда жойлашган Жидда шаҳрида Европадаги туристик шаҳарлар каби туристик шаҳар қуриш. У ерда Ғарбда мавжуд барча мункар ишларга рухсат берилади. Бу каби барча ишларга рухсат этилиши Саудия халқининг кенг қатлами хусусан уламолари орасида катта норозиликка учради. Айниқса амри маъруф ҳайъати бекор қилиниши, ўрнига кўнгил очиш ҳайъати ташкил этилиши қаттиқ қаршиликка учради.
2 – Мусулмонлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи, уларнинг юртларидаги Америка ёвузлигига ва унинг сиёсатларига қарши курашувчи сиёсий Исломга қарши Америка урушида у билан бирга қадам ташлаш. Бу каби ишларга сукут сақлаб туриш жоиз эмас, чунки улар Ислом билан бошқариш ва куфрга қарши курашиш каби Исломнинг асосий фикр ва қийматларига қарши қаратилган. Шунингдек улар ҳокимлар ва мустамлакачи ўртасидаги қўшма сиёсий режалар заминида мусулмон юртларга қарши қаратилган. Шунинг учун холис уламолар мусулмонлар сафи бошида туриб уларга Уммат қийматлари ва тушунчаларига қарши ва мусулмон юртларига қарши қаратилган бу каби ёвузликларни баён қилишлари лозим… Саудия ҳукумати эса, уламоларни қўрқитиш, террор қилиш ва диний ҳамияти бор уламоларни ўчириш учун шу каби кампанияни олиб боряпти.
3 – Мамлакат Ислом аҳкомларига зид ва айни пайтда кофирларнинг лойиҳаларига хизмат қиладиган сиёсат олиб боряпти. Иқтисод издан чиққан ва Саудия қашшоқлик, қарздорлик, маошларнинг камайиб кетиши, солиқ турларининг кўпайиши ҳамда сув ва электр энергияси ширкатларининг хусусийлаштирилишидан қийналмоқда…
4 – Саудия давлати Яман урушига аралашиши, Шомдаги ҳарбий ташкилотларга ёрдам бериши, ИШИДга қарши яширин тарзда халқ оммасини қўллаб-қувватлаши, Қатар каби айрим Кўрфаз давлатлари билан сиёсий жанжалга кириши ва унга қарши иқтисодий қамал эълон қилиши. Шунингдек, (аср келишуви) номли Фаластин масаласига якун ясаш лойиҳасига аралашиши ва келажакда ушбу келишувни амалга ошириш учун сарфланадиган катта молиявий чиқимни кўтаришга тайёрланиши… Бу уламо ва хатибларни қўзғади ва уларни норозилик билдириш ва баланд оҳангда гапиришига мажбур қилди. Натижа қамаш, азоблаш ва мамлакатнинг Америка сиёсати ва лойиҳаларига хизмат қилаётган сиёсатига қарши гапираётганларни террор қилиш кучайди.
5 – Мамлакат ичкарисида кечаётган сиёсий кураш ва ҳокимлар сиёсий рақибларини йўқ қилишга киришиши. Бу кураш сиёсатчи, ишбилармон, муфаккир, ҳарбийлар каби кенг тармоқни ўз ичига олиб, улардан кўпчилиги қамоққа ташланди. Бу қамалганлар хусусан Қирол Абдуллоҳ пайтидаги сиёсий доира вакиллари бўлиб, улар уламолар томонидан қўллаб-қувватловга эга эди. Шунинг учун ҳукумат ўша сиёсатчиларни қўллаб-қувватлаган уламоларни ҳам қамай бошлади.
Икки ҳарам юртида бугун кечаётган ҳодисалар умуман Ҳижоз аҳли ва хусусан уларнинг уламоларига ибратдир. Чунки Уммат қадриятлари, дини ва бойлигини фақат Ислом ҳимоя қилади ҳамда бу иш Америка, Британия ёки бошқалар эмас, балки Уммат танлаган холис кишилар орқали амалга ошади. Аслида Уммат ушбу жиноятчи ва хоин гуруҳга қарши чиқиши, уни улоқтириб юбориши ҳамда Уммат ва унинг ишларини Ислом билан бошқарадиган холис ҳокимни тиклаши лозим эди. Шунингдек Уламолар Уммат бойликларини талон-тарож қилаётган, юрт ва одамларни Ғарб лойиҳаларига бўйсундираётган ва Кўрфаз урушида бўлгани каби мусулмон юртларга қарши урушда уларга ёрдам бераётган ушбу жиноятчиларга қарши туришлари лозим эди. Бундан ташқари Ироқ уруши даврида қамоққа ташланган шайх Сафар каби биродарларига ва ҳозиргача Саудия қамоқхоналарида ётган биродарларига ёрдам беришлари лозим эди.
Уламолар ҳокимларга қарши Умматни сафарбар этиш ва уларни ёмон кўришда битта позицияни ушлашлари лозим эди. Лекин афсуски уламоларнинг катта қисми ё мункарларга сукут сақлаб туришди ёки зулмга шерик бўлиб, ушбу жиноятчи ҳокимлардан ҳадя ва совғалар олишди. Натижада, ҳолат шу даражага етдики, ҳокимлар Аллоҳнинг дини ва уламоларга қарши журъат қилишди.
Ёлғиз Исломгина илм ва уламоларни эъзозлайди, аммо Исломдан бошқаси – Сауд оиласи кабилар – ифлос мақсадлар учун эъзозлайди. Ёлғиз Исломгина икки ҳарам юрти ва бошқа юртлардаги исломий қийматларни амалга оширади, жамият қийматларини таназзулга юз тутишидан сақлайди ҳамда куфр ва кофирлар қийматлари кириб келишига тўсиқ қўяди. Ёлғиз Исломгина иқтисодий вазиятни таназзул ва емирилишдан қутқаради. Ислом давлатигина Ҳижоз аҳлини Ямандаги биродарларига қарши бўлаётган урушдан халос этади ва бу урушни муборак Фаластин еридаги душман томонга буради.
Бу Ҳижоз заминидаги уламолар ва барча инсонларга очиқ ва ёрқин даъват бўлиб, бу даъват орқали биз уларни ушбу хоин гуруҳ юрт ва одамларни хароб қилмай, одамларнинг бойлигини Америка ва яҳудийларга тортиқ қилмай туриб ҳамда қашшоқлик ва ҳалокатга отмай туриб уларга қарши чиқишларига чақирамиз. Аллоҳдан Ҳижоз ери ва барча мусулмон юртларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясидаги Ислом бошқаруви билан сийлашини сўраймиз.
Роя газетасининг 2018 йил 1 август чоршанба кунги 193-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми