| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минбар омонатдир!

  • Ёқилғи тақчиллиги Ўзбекистонни стратегик танловлар остонасига чорламоқда!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Онгимиз кимнинг мезон-ўлчовлари билан бошқарилмоқда?

  • Яҳудий вужуди Сурия режимидан нима хоҳламоқда?

  • Эроннинг бугунги воқелиги ва у билан АҚШ ўртасидаги зарбаларнинг янгиланиши

  • Тошкентнинг АСЕАН маконига кириб бориши нимани англатади?

  • Солиқларни қайтариш ортидаги «қармоқ»

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Американи Марказий Осиёда илдамлашга ундаётган омилллар

Американи Марказий Осиёда илдамлашга ундаётган омилллар

By htadmin
12.07.2025
0
Share:

Американи Марказий Осиёда илдамлашга ундаётган омилллар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

АҚШ Марказий Осиёнинг нодир ер ости бойликларига қизиқиш билдирмоқда, чунки Украина захиралари Қўшма Штатлар эҳтиёжларини қондириш учун етарли эмас. Бу ҳақда National Interest нашри стратегик ресурслар ҳақидаги таҳлилий мақолага таяниб хабар берди. Нашрнинг маълумотига кўра, Вашингтон Америка саноати ва юқори технологияли тармоқлари учун ҳаётий муҳим бўлган нодир ер элементларини қўлга киритишнинг турли вариантларини кўриб чиқмоқда. “Украинадаги нодир ер ости бойликлари бўйича келишув бу – фақат биринчи қадамдир. Мамлакат ҳудудида нодир ер элементларининг жаҳон захираларининг атиги беш фоизи ва АҚШ учун муҳим бўлган 50 та ресурслардан 22 таси мавжуд” дейилади мақолада. “Штатлар қўшимча қазиб олиш вариантларини ўрганиши керак. Улардан бири Марказий Осиё бўлиши мумкин”.

Нашрнинг қайд этишича, ушбу металларга нисбатан жаҳон монополияси ҳамон Хитойга тегишли, бироқ АҚШ муқобил манбаларни қидирмоқда ва Марказий Осиёни истиқболли минтақа сифатида кўриб чиқмоқда. Ҳисоботларга кўра, у ерда нодир ер минераллари жаҳон захираларининг катта қисми жойлашган. АҚШ нодир ер элементларига киришни кенгайтиришга умид қилаётган экан, Марказий Осиё давлатлари билан яқинроқ алоқалар ўрнатиш муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, “Марказий Осиё давлатлари Россия ва Хитойнинг умумий манфаатлари зонасида жойлашгани, бу эса Вашингтоннинг минтақанинг стратегик ресурсларига эришиш режаларини мураккаблаштириши мумкин”, дейилади мақолада. National Interestнинг фикрича, АҚШ ушбу минтақадан нодир ер металларини қазиб олиш ва етказиб беришда ўз улушини таъминлаш учун Москва ва Пекин билан рақобатлашишига тўғри келади.

Дарҳақиқат, Марказий Осиё географик жойлашуви жиҳатидан стратегик аҳамиятга эга минтақа бўлиши билан бирга, табиий бойликларнинг улкан захирасига ҳам эга. Хусусан, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистонда нефть, газ ва кўмирнинг катта захиралари мавжуд. Шунингдек, минтақада нодир ер элементлари ва бошқа стратегик минералларнинг капиталистларнинг сўлагини оқизадиган даражада захиралари бор. Каспий сиёсати маркази ва Халқаро солиқ ва инвестиция маркази томонидан эълон қилинган ҳисоботларга кўра, Марказий Осиё дунёдаги нодир ер минералларининг катта қисмини ўз ичига олади. Шу сабабли, Европа Иттифоқи Марказий Осиё билан муносабатларда фаол позицияни эгаллай бошлади. 2025 йил 4 апрель куни Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида тарихда биринчи марта ЕИ ва Марказий Осиёнинг беш давлати – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон етакчилари саммити бўлиб ўтди. Ушбу саммит Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги муносабатларни стратегик ҳамкорлик даражасига кўтарди ҳамда ҳамкорликнинг муҳим йўналишларини белгилаб берди. Европа Иттифоқи Марказий Осиё билан Европани боғлайдиган алоқаларни яхшилаш ва муҳим минерал ресурсларни ривожлантириш лойиҳалари учун минтақага 12 миллиард евролик инвестиция пакетини таклиф қилди. Европа Иттифоқининг минтақага қўйган бундай жиддий қадами нафақат Россия ва Хитойни, балки Американи ҳам шошириб қўйди. Дарҳол АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник АҚШда ноқонуний яшаётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқиб: “Сўнгги бир неча йил ичида кўрганимиздек, кўплаб ўзбекистонликлар Марказий Америка ҳудудидаги хавфли йўллар орқали АҚШга киришган. Бунинг натижасида тахминан АҚШда ноқонуний бўлиб турган минглаб ўзбекистонликлар бор. Очиғини айтганда, мен бу шахсларга Ўзбекистонга ўз ихтиёрлари билан қайтишни маслаҳат берардим. Акс ҳолда улар АҚШда қамоққа олиниши ёки депортация қилиниши мумкин”, – деб таъкидлади дипломат. Бунинг ортидан, АҚШ ноқонуний мигрантлар масаласи фонида Вашинтонга борган Ўзбекистоннинг расмий делегацияси билан иккита муҳим натижага эришди.

Биринчиси, хавфсизлик бўйича – Ўзбекистоннинг ИШИДга қарши глобал коалицияга тўлақонли аъзо бўлиши, иккинчиси эса, иқтисодий жиҳатдан – фойдали қазилмалар соҳасида, хусусан, конларни қидириш ва қазиб олишга инвестициялар киритиш бўйича бир қатор келишувлар имзолади. Ушбу келишувлар Америка компаниялари учун стратегик материалларга эркин кириш имконини беради. Бу билан АҚШ Ўзбекистон билан муносабатларида асосий эътибор нодир ер элементларига эга чиқиш эканлигини очиқ кўрсатиб қўйди. Чунки бугунги кунда Хитой нодир ер металларига бўлган монополиясини сақлаб қолмоқда. Хитой компаниялари дунёдаги нодир ер материалларининг тахминан учдан икки қисмини қазиб олади. Қўшма Штатларнинг жаҳондаги нодир ер материалларини ишлаб чиқаришдаги улуши 12 фоизни ташкил этиб, анча орқада қолмоқда. Қўшма Штатлар Хитой билан савдо урушида муваффақият қозониши учун бу тафовутни қисқартириши зарур. Шу сабабли, нодир ер металларига бўлган имкониятини кенгайтириш умид қилинаётган Марказий Осиё давлатлари билан яқинроқ алоқалар ўрнатиш Америка учун муҳим аҳамиятга эга.

Бироқ Марказий Осиёда Россия ва Хитойнинг ҳам ўз манфаатлари ва таъсири мавжуд. Шундай экан, минтақадаги фойдали қазилмалар учун курашнинг мураккаб геосиёсий жараёни бўлиши кутилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Марказий Осиё ўзининг бой ресурслари ва Евроосиё қитъасининг юрагида жойлашган стратегик аҳамияти туфайли бу минтақага мустамлакачи давлатлар жиддий эътибор қаратмоқда. АҚШ, бу ўринда, Украина бўйича тузилиши кутилаётган келишувдан сўнг Россияни Хитойдан ажратиб олгач, Хитой билан савдо курашининг кучайиши фонида Марказий Осиёга қўйган қадамини мустаҳкамламоқчи. Икки оёғини иккита қайиққа қўйиб олган ўзбек режимига келсак, кучли тўлқинлар қаршисида унинг учун икки йўл қолади: бири иккала оёғини ҳам битта қайиққа қўйиш бўлса, иккинчиси Ислом мабдасига юзланиш. Биринчисини танласа, ғарқ бўлиб кетишдан вақтинчалик сақланиши мумкин, лекин иккала оёғини қўйган қайиқнинг тез кунда чўкиши муқаррар бўлгани учун у билан биргаликда барибир чўкиб кетади. Иккинчиси, яъни Исломга мукаммал юзланса, мана шу йўл унинг учун дунё ва охиратдаги ҳақиқий халоскори бўлади. Аллоҳ таоло айтади:

وَأَنَّ هَٰذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيمًا فَاتَّبِعُوهُ ۖ وَلَا تَتَّبِعُوا السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَن سَبِيلِهِ ۚ ذَٰلِكُمْ وَصَّاكُم بِهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

– “Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Шундай экан, унга эргашинглар. Бошқа йўлларга эргашманглар, у йўллар сизларни Унинг йўлидан ажратади. Аллоҳ сизларга шуни васият қилмоқда, шоядки тақводор бўлсангиз”.   (Анъом:153)

 

Устоз Абдул Азиз Ўзбекий

Роя: 550-сон 

TagsАмерикаМарказий Осиё
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШ билан Британия балодир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Камолчилар илмонийлиги билан Эрдоган илмонийлиги ўртасидаги фарқ!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Жазоир билан Марокаш ўртасидаги муносабатларнинг таранглашиш сабаблари

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/