| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

  • Жаннат ва дўзахга бўлган иймоннинг одамлар ҳаёт тарзига таъсири

  • Уйғониш ва унинг аҳамияти

  • “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

  • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Американинг мусулмонларга қарши жиноятлари ҳаргиз узоқ давом этмайди, албатта у умидсизликка тушиб, зиёнга киради

Американинг мусулмонларга қарши жиноятлари ҳаргиз узоқ давом этмайди, албатта у умидсизликка тушиб, зиёнга киради

By htadmin
06.07.2017
2066
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

Американинг мусулмонларга қарши жиноятлари ҳаргиз узоқ давом этмайди, албатта у умидсизликка тушиб, зиёнга киради

Абдураҳмон восиқ қаламига мансуб

2016 йил 17 октябрда «Мосулни озод этиш», дейилган жанг бошлангандан бери қоп-қора зулматли етти ой ўтди ҳамки, уруш олови ўчгани йўқ. Гарчи «Исломий Давлат» ташкилоти қўлидан 90 % шаҳар ва қишлоқ озод этилган бўлса-да, Шифо, Занжили, Сиҳҳати Увло каби кварталлар билан республика касалхонаси ҳануз унинг назорати остида қолмоқда. Мосулдаги Жонибул Айманни қайтариб олиш учун ҳарбий амалиётлар бошлагандан сўнг уч ой ўтиб, Ироқ кучлари мазкур кварталларни озод этишга астойдил тайёргарлик кўрди. Амалиётлар қўмондони Ёруллоҳга кўра, Ироқ армияси ҳатто амалда айни кварталларга бостириб кирган, масалан, Федерал полиция кучлари Занжили кварталига, «терроризм»га қарши кураш кучлари Соҳили Аймандаги Сиҳҳати Увло кварталига кириб борган. Яқинда Ироқ армияси ҳамон Давлат ташкилоти назоратида турган тўққизта минтақа – асосан эски минтақа аҳолисини дарҳол у ерларни тарк қилиб, хавфсизлик йўлакларига ўтишга чақирди. Бу эса айни минтақаларни ер билан теп-текис қилиш кўзланаётганини англатади. (Русиял явм).

Ироқда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни кузатиб бораётган кишига сир эмаски, жангни тугатишга ҳам, Ироқдаги Давлат ташкилотини йўқ қилиш ёки бошқа ерларга кўчиришга ҳам Америка қарор беради, Ироқ армияси эса қулоқ солиб, итоат қилишдан бошқа нарсага ҳақли эмас! Бу ҳаммага кундек аён. Чунки АҚШ маъмурияти ҳар икки давлатдаги, Ироқ ва Суриядаги фожеали ҳодисалар ўртасида мустаҳкам боғлиқлик бор, деб билмоқда! Агар урушга якун ясаш қарори Ироқ қўлида бўлганида эди, у бу қадар узоқ чўзилмаган бўларди.

Бир сўз билан айтганда, буни нопок-ғирром уруш деса тўғри бўлади. Чунки бу уруш Мусулмоннинг ҳеч қандай айбсиз аҳлига қирғин, вайронагарчилик ва умидсизликлар олиб келди! Минглаб тинч фуқаролар, айниқса, қариялар, аёллар ва болалар ҳаддан ташқари эътиборсизлик билан ҳамда мазҳабпарастлик-тоифачиликдан келиб чиқиб, ўқ отар қуроллар билан ўлдирилди. Буларнинг барчаси уларни йўқ қилиш, юртларини арвоҳлар юртига айлантириш учун қилинди. Бу ишлар Эроннинг Мосулдан бўшаб Сурия ва Ливанга, сўнг Ўрта ер денгизига кириб боришига замин тайёрлаш мақсадида амалга оширилди…

Ироқ инсон ҳуқуқларини назорат қилиш идорасининг маълум қилишича, жанглар шиддатли давом этиб, оддий фуқароларни чодирларга кўчириш амалиёти суръат билан давом этаётган ва уларнинг азоб-уқубатлари ортаётган бир пайтда, Мосулнинг Соҳили Айманида нобуд бўлган оддий фуқаролар сони даҳшатли даражада ортиб кетди… хабарларда яна бошқа 700 нафар фуқаронинг ҳам нобуд бўлгани айтилди, аммо бу Давлат ташкилоти назорати остида бўлган ва бориш машаққат бўлган минтақалардаги эски тасдиқланмаган маълумот бўлиши мумкин. Бундан ташқари, АҚШ мудофаа вазирлиги март ойида Мосулга қилинган ҳаво зарбалари оқибатида 100 нафар оддий фуқаро ҳалок бўлганини эътироф этди. Бундан олдин АҚШ армияси Мосулдаги бир бинога бомба ташлаган, бинода Давлат ташкилоти томонидан ўрнатилган портловчи мосламала бўлгани боис икки томонлама кучли бомба портлаши содир бўлиб, бинони бутунлай қулаб тушишига олиб келганди.

Мосулдаги шаҳар инфратузилмаси, қурилиш ва кўприкларга келсак, уларнинг вайрон бўлиш нисбати 80 %га етган. Бунинг устига, қўшма кучлар ва жангариларнинг Мосул аҳлига қарши систематик равишда жиноятлар содир этишлари давом этди. (Русиял Явм, Яқин ахборот агентлиги).

Ўз-ўзидан табиий савол туғилади: буларнинг барчасига ким сабабчи?! Ироқ ва Суриядаги айни минтақалар аҳолисига қарши улкан жиноятларни кимлар содир этди?! Мана шу Давлат ташкилоти эмасми?! Ҳа, улар бутун дунёга Исломни қора қилиб кўрсатиб қўйишди, буюк Халифалик масаласини одамларга ёмонотлиқ қилиб, қадрсизлантиришди, қилмишлари охирида бутун кофирлар, хусусан, яҳудийларни роса хурсанд қилиб кетишди…! Мана сизларнинг қилган ишинглар! Росулуллоҳ A бундай деганлар:

«إنما الأعمال بالخواتيم»

«Албатта, амаллар хотимаси билан (умрнинг охирида қилган амаллар билан) эътиборга олинади».

Яна бундан ҳам аччиқ бир савол туғилади: Мосул аҳлининг халос бўлганлари шунча ишлардан сўнг ўзларини «халоскорлар» бошқаришига рози бўладими?! Йўқ, минг бора йўқ! Ёки улар худди мазҳабпарастлик оловида жизғинак бўлиб, турли дастаклар билан энг сара эр кишиларидан айрилган Анбар, Даёли, Салоҳиддин каби районлари аҳолиси каби айни районлари ҳам марказга қарашли бўлишини ёки мустақил бўлишини талаб қиладиларми… Америка хоҳлаётган нарса айнан мана шудир. У Ироқни бўлиб, бир-бири билан қирпичоқ бўладиган майда бўлакчаларга тақсимлаб ташлашни кўзлаяпти. Бу борада унга Эрон ва унинг жангарилари ёрдам беряпти… Шиа сиёсатчилари ҳам терлаб-пишиб душман хўжайинларига хизмат кўрсатишмоқда… Курдлар ҳам она ватанлари Боғдод бошқарувидан чиқиш чақириқларига рози бўлишди. Дарвоқе, бу ҳақда «Ал-Жазира» канали АҚШ мудофаа разведкаси агентлиги раиси генерал Винсент Стюартнинг «Ироқ курдларининг Боғдоддан мустақил бўлиш ҳаракатлари вақт масаласидир», деган сўзини тарқатди. Сунний сиёсатчилар эса, хорларча сукут қилиш ва муваффақиятсиз мансабларга кўз олайтириш билан Ироқ ва унинг аҳли бошига тушган шунча мусибатларнинг сохта гувоҳлари бўлишди.

Ҳақиқатдан ҳам, Ироқни бўлиб ташлаш айнан Америка лойиҳасидир. Бу лойиҳани АҚШ маъмурияти 2003 йил юртни босиб олгандан сўнг олиб келган. Кейин бу лойиҳага ироқлик мусулмон халқнинг жипслигини бузишга олиб келган бошқа воситаларни қўшди. Масалан, юртнинг носоғлом конституциясига федерал давлат мавзусини қўшиш ҳамда ирқчилик ва мазҳабпарастлик асосида вилоятлар тузиш, деярли сиёсий бўшлиқ пайдо бўлган бир пайтда, бир-бири билан ака-ука бўлган мусулмонлар ўртасида эронлик жангарилар воситасида низо оловини қалаш каби. Зеро, бу жангарилар ўзларининг каттаю кичикка яхши маълум бўлиб қолган жиноятлари билан ер юзида фасод тарқатиб юрибди, уларни тийиб қўядиган ёки улар томонидан зулмга учраган кишилар учун адолат қиладиган ҳеч ким йўқ. Шунингдек, Америка томонидан қўлланган яна бир воситалардан бири суннийларни бир четга чиқариб қўйиш бўлди. Улар юртдаги асосий вужуд сифатидаги ўзларининг ҳуқуқларидан маҳрум қилинди… Кейин Давлат ташкилоти пайдо бўлиб, юрт аҳли дарди устига чипқон бўлди, чунки бу ташкилот ҳам уларни ўлдирди, қочқинга айлантирди, омма мулкини ҳам, хусусий мулкни ҳам, ҳаммасини талади, Ироқнинг иқтисодий ресурсларини емирди. Босқинчи кофир тузган ювиндихўр ҳукумат буларга қарши на қарор чиқара олди, на бирор позицияни эгаллади. Бу эса, юртни халқаро ва маҳаллий қутблар ўртасида ҳисоб-китобларни тўғрилаб оладиган майдонга айлантирди. Ва ниҳоят юртнинг уч қисмга бўлиниши: шиа, сунний ва курдларга бўлиниши тўғрисида гап-сўз пайдо бўлди. Бу гапни ишни бошида айни ифлос лойиҳага қарши чиққан мухолафатчилар ҳам тилга олишди.

Сўзимизни тугатар эканмиз, фақат Олий ва Қодир Аллоҳга дуо қилиб қоламиз: Аллоҳим, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш учун ўнлаб йиллардан буён фаолият қилаётган холис кишиларни Ислом байроғини тикиб, ўз ғояларига етишларига муваффақ қилсин, ушбу давлатга ҳақни рўёбга чиқариш ва ботилни йўқ қилиш билан ишларни ўз ўрнига қайтаришларига, мусулмонлар диёрларини мустамлакачи кофир ва уларнинг малай ҳукмдорлари ифлослигидан поклашига ёрдам берсин, бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас.

وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّـهِ ۚ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ ۖ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишиларига нусрат берур, У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» [Рум 4-5]

Роя газетасининг 2017 йил 14 июн чоршанба кунги 134-сонидан

+2
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халқаро коалиция: Туркиядаги «Инжирлик» ҳаво базаси ўз фаолиятини табиий суратда қайта бошлади

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Бажва-Имрон режими Хитойнинг уйғур мусулмонларига қилаётган зулмига жим туриши билан охиратини сотмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини режим томонидан қонун бузилаётгани ва инсон ҳуқуқлари поймол этилаётганини фош қилди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 12.05.2026

    Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

  • 12.05.2026

    Жаннат ва дўзахга бўлган иймоннинг одамлар ҳаёт тарзига таъсири

  • 12.05.2026

    Уйғониш ва унинг аҳамияти

  • 11.05.2026

    “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

  • 10.05.2026

    Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/