ҚАРИНДОШЧИЛИК ВА НАФАҚА

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
ҚАРИНДОШЧИЛИК ВА НАФАҚА
ТАРЗИДА САРФЛАШ ТАСАРРУФИ ҲУҚУҚИ
Камбағаллик
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Камбағаллик
Камбағаллик сўзининг луғавий маъноси, муҳтожликдир. У бойлик сўзининг зиддидир. Одамнинг етарли нарсаси бўлмаслиги, муҳтожлиги камбағалликдир. Шариатда камбағал тиланмайдиган, аҳволи ночор муҳтождир. Мужоҳид, камбағал тиланмайдиган одамдир, дейди. Жобир ибн Зайд ҳам худди шундай, яъни камбағал тиланмайдиган одамдир, дейди. Икрима камбағал бу ожиздир, дейди. Аллоҳ Таоло айтади:
رَبِّ إِنِّي لِمَا أَنزَلْتَ إِلَيَّ مِنْ خَيْرٍ فَقِيرٌ
– “Парвардигорим, мен Ўзинг мен учун нима яхшилик (ризқ) туширсанг, ўшанга муҳтождирман”, (Қасос:24)
яъни яхшиликлардан менга ниманики нозил қилган бўлсанг, оз бўладими, кўп бўладими, унга муҳтожман. Аллоҳ Таоло айтади:
وَأَطْعِمُوا الْبَائِسَ الْفَقِيرَ
– “Бечора камбағалларга ҳам едиринглар”, (Ҳаж:28)
яъни фалокатга учраган бахтсизга ва йўқчиликдан силласи қуриган камбағалга таом беринглар. Оят ва асарларнинг ҳаммаси камбағалликнинг муҳтожлик эканига далолат қиляпти. Унинг тафсилоти эҳтиёж сўзининг маъносидан келиб чиқади.
Капиталистик иқтисодий тузумда камбағаллик ўзгармас, аниқ бир нарсанинг атамаси эмас, нисбий нарса, деб эътибор қиладилар. Унга товар ва хизматларга бўлган эҳтиёжларни қондиролмаслик, деб таъриф берадилар. Эҳтиёжлар эса, маданият ривожланган сари ўсиб, тараққийлашиб бораверади. Натижада эҳтиёжларни қондириш шахслар ва умматларга қараб ҳар хил бўлиб қолади. Қолоқ умматлар керакли товар ва хизматларга бўлган эҳтиёжларини қондириш билан чеклансалар, моддий жиҳатдан тараққийлашган, ривожланган, маданийлашган умматларнинг эҳтиёжлари кўп бўлади. Уларни қондириш учун кўп товар ва хизматлар керак бўлади. Шунга кўра, улардаги камбағаллик қолоқ диёрдагилардан бошқача ҳисобланади.
Масалан, камолий эҳтиёжларни қондирмаслик Европа ва Америкада камбағаллик ҳисобланса, Миср ва Ироқда камбағаллик ҳисобланмайди. Капиталистик иқтисодий тузумдаги бу қараш хатодир. Чунки у нарсанинг маъносини ҳақиқийликдан нисбийликка айлантириб юборади. Бундай қилиш хатодир. Негаки, нарса ўз воқеъига эга бўлади ва воқеъи билан таърифланади. У ўз воқеъига эга бўлмаган нисбий нарса эмас. Қолаверса, шариат, модомики, шахс сифатидаги эмас, инсон сифатидаги инсонга келган экан, унинг низоми шахсларга қараб ҳар хил бўлмайди.
Испания ва Ямандаги давлатнинг камбағалликка нисбатан қараши бир-биридан фарқли бўлиши мумкин эмас. Чунки уларнинг ҳаммаси ҳам инсон бўлиб, уларнинг муаммолари учун ечим ишлаб чиқилган.
Ислом қайси диёр, қайси авлодда бўлишидан қатъий назар камбағалликка битта эътибор билан қарайди, яъни уни асосий эҳтиёжларини тўла қондира олмаслик, деб ҳисоблайди. Шариат асосий эҳтиёжларни уч нарса билан, яъни озуқа, кийим ва жой билан белгилайди. Аллоҳ Таоло айтади:
وَعَلَى الْمَوْلُودِ لَهُ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ لا تُكَلَّفُ نَفْسٌ إِلاَّ وُسْعَهَا لا تُضَارَّ وَالِدَةٌ بِوَلَدِهَا وَلا مَوْلُودٌ لَهُ بِوَلَدِهِ وَعَلَى الْوَارِثِ مِثْلُ ذَلِكَ
– “Оналарни яхшилик билан едириб-кийдириш отанинг зиммасидадир. Ҳеч кимга тоқатидан ташқари нарса таклиф қилинмайди. Болалари сабабли ота ҳам, она ҳам зарар тортмасин. Меросхўр-ворис зиммасида ҳам худди шундай (бурч) бор”, (Бақара:233)
яна айтади:
أَسْكِنُوهُنَّ مِنْ حَيْثُ سَكَنتُمْ مِنْ وُجْدِكُمْ
– “Уларга (яъни талоқ қилиниб, идда сақлаётган аёлларингизга) ўзларингиз маскан тутган – қудратингиз етган жойдан маскан беринглар”, (Талоқ:6)
Ибн Можа Абул-Аҳвасдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
أَلاَ وَحَقُّهُنَّ عَلَيْكُمْ أَنْ تُحْسِنُوا إِلَيْهِنَّ فِى كِسْوَتِهِنَّ وَطَعَامِهِنَّ
“Огоҳ бўлингларки, яхшилаб кийинтириб, едиришингиз уларнинг устингиздаги ҳаққидир”, деганлар. Шулардан кўриниб турибдики, қондирилмаслик камбағаллик ҳисобланадиган асосий эҳтиёжлар озуқа, кийим ва жойдир. Қолганлари камолий эҳтиёжлар ҳисобланади. Камолий эҳтиёжларини қондиролмаган одам камбағал дейилмайди. Чунки камбағалликнинг исломий маъноси, умматнинг қолоқлашуви ва ҳалокатига сабаб бўладиган ишлардан ҳисобланувчи асосий эҳтиёжларнинг қондирилмаслигидир. Ислом уни, шайтоннинг ваъдаси, деб белгилади. Аллоҳ Таоло айтади:
الشَّيْطَانُ يَعِدُكُمُ الْفَقْرَ
- “Шайтон сизларни (агар эҳсон қилсангиз) камбағал бўлиб қолишингдан қўрқитади” (Бақара.268)
(давоми бор)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
11.03.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ