Қазориф шаҳрида одамлар сув сабабли бир-бирини ўлдирмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Матбуот баёноти
Назорат тушунчаси йўқолиб, давлат ҳайбати қулагач, Қазориф шаҳрида одамлар сув сабабли бир-бирини ўлдирмоқда
Қазориф шаҳридаги ичимлик суви муаммоси режимнинг ҳал қилишга ожизлиги сабабли келиб чиқди. Бу йил ёз бошланиши билан инқироз жиддий тус олди ва шаҳарнинг аксар кварталларида одамлар сув билан таъминлашларини талаб қилиб кўчага чиқдилар. Бу намойишларнинг охиргиси ҳижрий 1440 йил 6 рамазонга тўғри келди. Унда эшак араваларда сув сотадиган бир гуруҳ кишилар қаршиликка дуч келишди. Бир аравакаш ва аёл ўртасида жанжал чиқиб, бу жанжал аёлнинг ўлимига олиб борди. Бу нарса икки қабила, Нувба ва Бани Омир қабилалари ўртасида уруш чиқишига сабаб бўлди. Хавфсизлик кучлари аралашмагани учун иш жиддий тус олди. Иккинчи кун эрталабгача икки тарафдан ўлганлар сони олтитага етди. Айрим уйларга ўт қўйилиб, жароҳатланганлар сони ортди.
Агар одамларнинг ишларини назорат қиладиган давлат бўлганида бу каби ҳодиса юз бермаган бўлар эди. Чунки сув тириклик манбаи, балки тирикликнинг ўзидир. Аллоҳ Таоло бу ҳақида шундай дейди:
﴿وَجَعَلْنَا مِنَ الْمَاءِ كُلَّ شَيْءٍ حَيٍّ أَفَلا يُؤْمِنُونَ﴾
«Биз барча жонли мавжудотни сувдан (пайдо) қилганимизни кўрмадиларми?! Энди ҳам иймон келтирмайдиларми?!» [Анбиё 30]
Шунинг учун барча одамларни сув билан таъминлаш давлатнинг энг биринчи вазифасидир. Лекин давлат бу каби пасткаш режимлар соясида одамлар ишларини назорат қилмаяпти. Балки давлат ботил йўллар билан одамларнинг молини ўмаряпти. Натижада, одамлар сувни деб бир-бирини ўлдирмоқда. Собиқ режим Қазориф шаҳридаги сув муаммосини ҳал қилишда одамларни туйғулари билан ўйнашиб, бир неча йиллардан бери уни ҳал қилмади. Балки одамларни алдаб келди. Ҳокимлар одамлар билан кўзбўямачи очкўз савдогардек муомала юритмоқда. Шунинг учун давлатнинг ҳайбати йўқолди ва одамлар ҳуқуқларини ўз қўллари билан топишга интиладиган бўлиб қолди.
Қазориф ва ундан бошқа жойлардаги одамлар муаммолари фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини тиклаш орқали ҳал бўлади. Бу давлатнинг энг муҳим иши фуқароларни гўзал ҳаёт билан таъминлашдир. Чунки бу давлат қиёмат куни Аллоҳ олдида масъул эканини билади. Ҳа, Халифалик давлати фуқаролар орасида Ислом аҳкомларини раҳмат, адолат ва ғамхўрлик сифатида татбиқ этади.
Эй Қазориф шаҳридаги ҳамда Нувба ва Бани Омир қабилаларидаги диндошлар, сизлар мусулмонсиз. Бир-бирингизнинг қонингизни тўкишингиз ҳаромдир. Сизлар Аллоҳнинг биродар бандалари бўлинг. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини тиклаш учун фаолият қилаётганлар билан бирга фаолият қилинг.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ