Вазифамиз босқинчилик амалга ошираётган қонунбузарликларни қоралаш эмас, балки босқинчиликни бутунлай йўқ қилиш учун саъй-ҳаракатларни кучайтиришдир!

Матбуот баёноти
Вазифамиз босқинчилик амалга ошираётган қонунбузарликларни қоралаш эмас, балки босқинчиликни бутунлай йўқ қилиш учун саъй-ҳаракатларни кучайтиришдир!
Шарқда Индонезиядан Марокашгача чўзилган мусулмон юртларининг бош вазирлари ҳалигача яҳудий вужудининг – хоҳ Ғарбий Соҳилда, хоҳ Ғазо секторида бўлсин – фаластинлик биродарларимизга қилган қонунбузарликларини тўхтатиш борасидаги ўз саъй-ҳаракатларини кучайтириш ҳақида муҳокама қилишмоқда. Шу мақсадда бир сафар бош вазирлар, яна бир сафар ташқи ишлар вазирлари учрашишяпти. Баъзан президентлару вазирлар бир-бирлари билан боғланиб, гоҳо бу қонунбузарликни қораласалар, гоҳо тўхтатилишини талаб қилмоқдалар. Ҳатто баъзилари қоралаш тўғрисида ўзларига чизиб берилган чегарадан ўтиб, турк расмийлари каби савдо алоқаларини узиш билан таҳдид ҳам қилиб қўйишяпти. Яна бошқалар эса, тажовузни тўхтатиш талаби билан юриш ва намойиш қилиш учун одамларни кўчага чиқишга чорласалар-да, бироқ уларнинг босқинчиликка барҳам бериш талабидан кўз юммоқдалар. Чунки улар бундай талабларнинг мустақил қарор қабул қила олмайдиган, иродаси тортиб олинган заиф сиёсий тартиб остида амалга ошмаслигини яхши билишади.
Саудия ташқи ишлар вазири Файсал ибн Фарҳон Туркия, Миср, Иордания, Гамбия ва Баҳрайндаги ҳамкасблари билан боғланиб, Фаластин можароси бўйича ўзгаришларни, Ғазо секторидаги оташкесимни ва Фаластин халқи ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашни исломий юртлар саъй-ҳаракатлари доирасида муҳокама қилди. Ушбу саъй-ҳаракатлар «Фаластин давлати» ва «қардош» халқнинг қонуний ҳуқуқларини тиклаш ва яҳудий вужудининг барча жиддий қонунбузарликларини зудлик билан тўхтатиш йўлида арабий ва исломий қўшма ҳаракатларни кучайтиришга қаратилди. Саудия валиаҳди Ибн Салмон Туркия ва Миср президентлари билан телефон суҳбати ўтказиб, улар билан Ғазодаги ва Ғарбий Соҳилдаги ҳужумлар, ҳуқуқбузарликлар ва кескинликларни тўхтатиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш заруратини муҳокама қилди.
Бунгача 2023 йил 18 октябрда Файсал ибн Фарҳон раислигида Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти конференцияси қарорларига гувоҳ бўлдик. Қабул қилинган қарорлар – якуний декларацияда кўрсатилганидек – Фаластин масаласи марказий масала эканини таъкидлашдан, Фаластин халқининг ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашдан, «халқаро қонунийлик» асосида Фаластин давлатини барпо этишга чақиришдан ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Хавфсизлик Кенгашини уруш жиноятлари ва ҳуқуқбузарликларини тўхтатиш бўйича ўз масъулиятини зиммасига олишга чақиришдан нарига ўтмади.
2024 йил 16 май куни Араб давлатлари саммитининг якуний қарорлари ҳам айни тарзда бўлди. Улардан асосийлари:
«Ғазога бўлаётган «Исроил» тажовузини зудлик билан тўхтатишга ва «Исроил» босқинчи кучларининг Ғазонинг барча ҳудудидан чиқиб кетишига чақириш».
«Босиб олинган Фаластин ҳудудларига БМТ халқаро ҳимоя ва тинчликпарвар кучларини жойлаштиришни таклиф қилиш».
«Фаластин халқини мажбурий кўчиришга бўлган ҳар қандай уринишни рад этамиз».
«Жанубий Рафаҳ шаҳрида (Исроил) томонидан операциялар олиб борилишини ҳамда Рафаҳ ўтиш пункти (Исроил) томонидан назорат қилишини қоралаймиз».
«Иордания ёрдам колонналарига уюштирилган ҳужумни қоралади ва бу ҳужумларга қарши халқаро тергов ўтказишни талаб қилди».
«Барча томонларни вазмин бўлишга ҳамда уруш хавфи ва кескинликнинг кучайишидан минтақа ва унинг аҳолисини ҳимоя қилишга чақаримиз».
«БМТ Хавфсизлик Кенгаши 2024 йил 18 апрелдаги сессиясида Фаластин давлатини тўлиқ тан олиш тўғрисидаги резолюцияни қайта кўриб чиқишга чақирди».
Уларнинг ўзлари эътироф этганидек, бу раҳбарларнинг биргаликда ва индивидуал тарзда амалга оширмоқчи бўлаётган ниҳоий мақсадлари Америка томонидан ўн йиллар олдин Фаластин масаласи учун якуний ечим сифатида тақдим этилган сиёсий ечимдир, яъни икки давлат ечимидир. Улар, бундан ташқари, Ғарбий Соҳилга халқаро кучлар киритилишини талаб қилишмоқда. Бу билан ишғолни тўхтатиш ёки Фаластинни озод қилиш ҳақида хаёлига ҳам келтиришмаяпти!
Улар мана шу чораларга чақириш ва тажовузларни қоралаш билан бир қаторда, яҳудий вужуди билан дипломатик ва савдо алоқаларини давом эттиришмоқда. Ҳатто унга чегараларини ланг очиб бериш билан мисли кўрилмаган ёрдамни кўрсатишяпти. Бу билан яҳудий вужудининг АҚШ ва Ғарб давлатлари томонидан қурол ва аскар билан қўллаб-қувватланган ҳолда содир этаётган уруш жиноятларига бевосита ҳисса қўшишмоқда. Журналистик суриштирувлар натижасида фош этилган фактлардан бири қуруқлик кўпригидир. Бирлашган Араб Амирликларидан бошланиб, Араб ярим ороли ва Иордания орқали тўғридан-тўғри яҳудий вужудига етиб борган қуруқлик кўприги кучайтирилган хавфсизлик чоралари остида қўриқланмоқда. Ушбу очиқ хиёнатни рад этган жамоатчилик реакциялари таъсир қилмаслиги учун ушбу вужудга кетаётган юк машиналари қаттиқ хавфсизлик билан таъминланмоқда.
Бу ҳолат Туркияга ҳам тегишли. Чунки Бобул Мандаб бўғози ёпилиб, товар, ёқилғи ва қурол ортилган кемаларнинг ўтиши қийинлаштирилганидан буён, Туркия экспорти ортишда давом этмоқда. Британиянинг «Middle East Eye» веб-сайти Фаластин божхоналари орқали яҳудий вужудига экспорт қилаётган бир гуруҳ турк компаниялари маълумотларини нашр қилди. Туркия Экспортчилар уюшмаси маълумотларига кўра, 2024 йилнинг дастлабки саккиз ойида Фаластинга қилинаётган экспортда 423 фоизлик катта ўсиш қайд этилган. Бу билан ўтган йилнинг шу даврида 77 миллион доллар бўлган экспорт бу йил 403 миллион долларга кўтарилган. Ҳисоботда, айниқса, август ойи диққатга сазовор бўлгани, яъни бу ойда Фаластинга қилинган экспорт 1156 фоиз ортгани, ўтган йили 10 миллион доллар бўлган экспортнинг бу йил 127 миллион долларга кўтарилгани билдирилди.
Бу ҳукмдорларнинг хиёнати шунчалик кўпки, санаб тугатиб бўлмаяпти, шунчалик аниқки, изоҳлашга ҳожат қолмаяпти. Ишончимиз комилки, бу хиёнатларни бутун Ислом Уммати инкор этмоқда, ҳукмдорларнинг қоралаш ва норозилик билдиришлари сохталигини, «қаттиқ саъй-ҳаракатлар», деган гаплари ғирт ёлғонлигини, барча даражада ўтказаётган учрашувлари муваффақиятсизлигини англамоқда. Уммат, шунингдек, ҳукмдорларнинг ҳокимиятда туришлари вақт масаласи бўлиб қолганини, халқ томонидан умуман таянчлари йўқолганини ҳам тушуниб турибди. Фақат куч-қудрат аҳли бўлмиш қўшинларни, холис депутат ва сиёсатчиларни бир оз ваҳн-заифлик қамраб олган. Акс ҳолда, уларнинг кутилаётган ўзгаришда ва Фаластину бошқа юртларимиздаги бечораларга нусрат беришда албатта ўз ҳиссалари бўларди. Бу, албатта, Америка ёки Британия буйруғи билан ҳаракат қилаётган бу заиф ва қўғирчоқ режимларни ағдариш билангина мумкин бўлади. Зотан, шу пайтгача бу режимларнинг ювиндихўрликлари фош бўлиб, айбу заифликлари очилиб, ҳеч кимга сир бўлмай қолди.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Умматни қўзғаб, уни тўғри йўлга йўллашдан ҳамда куч-қудрат аҳлидан нусрат талаб қилишдан асло малолланмаймиз, ҳеч қачон чарчамаймиз. Чунки куч-қудрат эгалари томонидан берилган нусрат Умматнинг ўз ҳокимиятини қайтариб олишига, Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарининг Суннати билан ҳукм юритувчи рошид халифага байъат беришига, шу орқали бу малай режимлардан қутулишга, тил бириктирувчи халқаро тизимларни супуриб ташлаб, ер юзидаги бечораҳолларга қилинаётган зулму тажовузларга нуқта қўйишга имкон беради.
﴿وَمَا لَكُمۡ لَا تُقَٰتِلُونَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ وَٱلۡمُسۡتَضۡعَفِينَ مِنَ ٱلرِّجَالِ وَٱلنِّسَآءِ وَٱلۡوِلۡدَٰنِ ٱلَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَآ أَخۡرِجۡنَا مِنۡ هَٰذِهِ ٱلۡقَرۡيَةِ ٱلظَّالِمِ أَهۡلُهَا وَٱجۡعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ وَلِيّٗا وَٱجۡعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ نَصِيرًا﴾
«(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!» Нисо 75]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ