| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Бу ўткинчи ҳаётда ё Аллоҳга дўст бўласизлар ёки душман!

Бу ўткинчи ҳаётда ё Аллоҳга дўст бўласизлар ёки душман!

By htadmin
30.10.2024
686
0
Share:

Бу ўткинчи ҳаётда ё Аллоҳга дўст бўласизлар ёки душман!

بسم الله الرحمن الرحيم

Бу дунё ҳаёти яратилган кундан то қиёматгача иймон ва куфр ўртасидаги кураш майдони бўлиб қолади. Бу борада Қуръони Каримда кўплаб пайғамбарлар тарихидан қиссалар келтирилган. Шунингдек, Пайғамбаримиз ﷺнинг сийратлари ҳам бунга ёрқин мисолдир. Ушбу тарихга назар солганимизда, иймон аҳли Аллоҳнинг дўстлари, куфр аҳли эса Аллоҳнинг душманлари тоифасига ажралганини кўрамиз. Бироқ бу ўринда тушуниб олиш лозим бўлган нозик жиҳатлар бор. Яъни иймон аҳли деганда, тилда иймон келтиргану амалда – хоҳ билиб, хоҳ билмай бўлсин – куфр тузуми билан яшаб, уни ҳимоя ва тарғиб ҳам қилаётганларни тушунмаслигимиз лозим. Ҳа, бундай инсонлар Аллоҳнинг дўсти бўла олмайди, гарчи у шаръий илмга эга бўлган ва ҳатто Қуръонни ёд олган бўлса ҳам. Таъкидлаш лозимки, ҳар бир даврда иймонда собит бўлганлар моддий томонлама баъзан кофирлардан анча заиф бўлишса-да, доимо Аллоҳнинг нусратига мушарраф бўлиб, куфр аҳлини мағлуб этиб келганлар. Бу ўзгармас қоидадир. Фақат бунинг учун иймон аҳли ўзларидаги мавжуд заифлик, ночорлик, сон ва қурол-аслаҳа жиҳатидан етишмовчилик, уй-жой, ризқ ва хавфсизликдаги танглик ва имкониятларнинг беркилиши – буларнинг бари иймонларини имтиҳон қилиш учун эканлигини, шунинг учун устиларидаги Аллоҳнинг амрини мукаммал адо этишлари ҳамда сабаблар ва оқибат-натижалар ҳисоб-китоби бўйича тоқатлари етганича тадбир излашлари, шунингдек, бор имкониятларини Аллоҳнинг ибодатига, Унинг динига нусрат беришга сарфлашлари вожиблигини чуқур англаб етмоқлари зарур. Чунки улар ўзларининг қазо ва қадар, ризқ ва омонлик Ҳаёт берувчи ва Ўлдирувчи, Азиз қилувчи ва Хорловчи, ҳамма нарсага қодир Зотнинг ўзигагина таваккул қилган инсонлар эканликларини билсалар ва шунга монанд ҳаёт кечирсалар уларнинг шуурида, муносабатларида, ҳаёт тарзида иймоннинг ҳақиқий маъноси ўз ифодасини топади. Агар куфр аҳли кучли бўлса, Аллоҳ таоло улардан-да кучлидир. У ҳар қандай ҳолатда ва ҳар бир лаҳзада ҳозиру нозир Зотдир. Аллоҳ таоло шундай дейди:

وَمَا النَّصْرُ إِلَّا مِنْ عِندِ اللَّهِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ

– “Аслида ғалаба-ёрдам фақат қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган Аллоҳ ҳузуридан келур”.                                                (Оли Имрон:126)

У Зот яна дейди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ

– “Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсанглар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсанглар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур”. (Муҳаммад:7)

Аллоҳга ёрдам бериш эса Унга иймон келтириш ва итоат қилиш ҳамда ана шунда собит туришдир. Тарихда пайғамбар а.с.лар ва уларнинг асҳоблари собит бўлдилар, сўнгра нусратга эришдилар. Пайғамбаримиз ﷺ саҳобалари билан собит бўлдилар ва Аллоҳ уларга нусратини бериб Мадинада Ислом давлатини барпо қилдилар. Бу давлат то 1924 йилда қулатилгунга қадар иймон аҳли ғолиб бўлиб келди. 

Мана энди бугунги аҳволга назар ташлаб кўрайлик. Ҳозирги давр куфрга хизмат қилаётган, ўзларини мусулмон ҳисоблаган тоғут ҳукмдорлар ва уларга Қуръон оятлари ва ҳадисларни таъвил қилиб, бузуқ йўлларини оқлаб бераётган хоин “уламолар” давридир. Ҳозир бир бутун Ислом умматини миллатчилик ва ватанпарварликка асосланган майда давлатчаларга бўлиб юборилган даврдир. Ҳозирги давр мусулмонлар қалқони йўқлиги сабабли қонлари дарё бўлиб оқизилаётган даврдир. Бу каби изоҳни узундан-узун давом эттириш мумкин. Хўш, бу зулматли даврнинг якуни борми? Албатта, бор! Бу борада Пайғамбаримиз ﷺ шундай дедилар:

“Сўнгра адолатсиз подшоҳлик бўлади. Аллоҳ хоҳлаган пайтгача бўлади. Кейин Аллоҳ уни кўтаришни хоҳлаганида кўтаради. Сўнг зулм-зўравонлик асосидаги подшоҳлик бўлади. У ҳам Аллоҳ бўлишини хоҳлаган пайтгача бўлади. Сўнг Аллоҳ уни кўтаришни хоҳлаган пайтда кўтаради. Кейин пайғамбарлик минҳожи асосидаги халифалик бўлади. Сўнг жим бўлиб қолдилар”.

Пайғамбаримиз ﷺнинг ҳадисларидан маълум бўляптики, Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али р.а.лар давридагидек рошид Халифалик яна тикланади. Бу иккинчи рошид Халифалик ҳам биринчиси каби фикрий ва сиёсий кураш олиб борувчи сиёсий ҳизб томонидан тикланади демакдир. Қалбларни хурсанд қилган ери, бундай сиёсий Ҳизб 1953 йилда тузилиб, ҳозирги кунда дунёнинг ҳар бир қитъаси ва кўплаб минтақаларида Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун туну кун фаолият олиб боряпти. Бу Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий ҳизбидир.

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, тарихда бўлганидек имом Бухорий, Термизий каби ҳадис илмида, Ал-Хоразмий каби аниқ фанларда ва Жалолиддин Мангуберди, Дукчи Эшон, Мадаминбек, Кўршермат каби жиҳод майдонидаги мужоҳид қаҳрамонларга тўла диёримиз бугунги кунда ҳам ўз каҳрамонларидан холи бўлмади. Шу кунларда Тошкентда 31 нафар собиқ сиёсий маҳкумларнинг суд жараёни бошланди. Булар билан бир вақтда эса 15 нафар собиқ сиёсий маҳкумларнинг апелляция суди ҳам ўтмоқда. Бу биродарлар Каримов даврида Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликда айбланиб,  камида 15-20 йиллаб қамоқда умрларини ўтказган эдилар. Ҳозирги Мирзиёев режими ҳам гарчи Каримов режимини “ахлат” тузум деб атаган бўлса-да, унга эргашиб, муддати тугаб озодликка чиққан инсонларни қайта қамашни бошлади. Бу билан Каримов режимидан ҳеч ҳам фарқи йўқлигини кўрсатди. Суд жараёнлари ҳам саҳналаштирилган томоша каби ўтмоқда. Судлар судланувчиларнинг бирорта кўрсатмаларини инобатга олмаяпти. Демак, суд жараёнлари шунчаки расмиятчилик учун холос.

Судланаётган собиқ сиёсий маҳкумларга келсак. Булар, юқорида айтганимиздек, яҳудий Каримов даврида 15-20 йиллаб қамоққа ташланган эдилар. Каримов даврида Ўзбекистон зоналарини ўлим тегирмони бўлган, десак муболаға бўлмайди. Зеро, у даврда айни Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига ноинсоний зулмлар қўлланилди. Бунинг натижасида кўплаб биродарлар шаҳид қилинди, омон қолганларининг аксари эса майиб-мажрух бўлдилар, яъни соғлиқларини йўқотдилар. Биродарларнинг ягона “айблари” эса Аллоҳнинг ҳукмини олий қилиш учун ҳаракат қилганлари эди. Бундай зулмларни мукаммал иймон соҳибларигина кўтариши мумкин. Биродарларимиз шундай иймон эгалари эканлигига заррача ҳам шубҳа йўқ. Мана шу ҳақиқий қаҳрамонликдир. Дарҳақиқат, Пағамбаримиз ﷺ қуйидаги ҳадисларида ушбу биродарларимиз ва улар каби Аллоҳ йўлида синовларга дучор бўлаётганлар ҳақида айтган бўлсалар керак:

“Албатта сизлардан кейин сабр кунлари келади, у кунда уларнинг ичида унга (ақидасига) амал қилганлар учун, иймонини қўлида ушлаб юрган каби бўлади, уларга (яъни ўша кунда амал қилганларга) сизларнинг элликтангизни ажрингизчалик ажр бўлади”.         

Энди Мирзиёев ҳукуматига келсак, “Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Аллоҳ таоло: “Ким менинг дўстимга душманлик қилса, мен унга уруш эълон қиламан””. Аллоҳнинг дўстлари эса шариатини тўлиқ татбиқ қилиш учун ҳаракат қилаётганлардир.

اللَّهُ وَلِيُّ الَّذِينَ آمَنُو

– “Аллоҳ мўминларнинг дўстидир”.    (Бақара:257)

У Зот яна шундай дейди:

مِّنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ ۖ فَمِنْهُم مَّن قَضَىٰ نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ ۖ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا

– “Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) берган аҳду-паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас, улардан айримлари ўз аҳдига вафо қилди (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду-паймонларини) ўзгартирганлари йўқ”.                      (Ахзоб:23)

Демак, Мирзиёев режими биродарларимизни қайта қамаш билан Аллоҳ томонидан ўзига уруш эълон қилинишига сабабчи бўлиб қолиши ва шунингдек, агар тавба қилиб бу йўлидан қайтмайдиган бўлса, Қиёматда Аллоҳнинг душманлари қаторидан жой олиши хавфи ҳам йўқ эмас. Чунки бу ҳаётда инсон ё Аллоҳга дўст бўлади ёки душман. Бироқ Пайғамбаримиз ﷺдан шундай ҳадис ҳам бор: “Аллоҳ таоло қиёмат куни 7 тоифа кишини Ўз сояси остида соялантиради. Шулардан бири одил раҳбар”. Яъни Мирзиёев бошлиқ ўзбек ҳукумати Аллоҳдан қўрққан ва У зотдан умид қилган ҳолда суд жараёни бўлаётган ва чорак асрдан бери қамоқларда қолиб кетаётган барча биродарларимизни озодликка чиқарса, Аллоҳ гуноҳларини мағфират қилиб, қалбларини ҳидоят нурига тўлдирса ва Қиёматда юки енгил бўлган раҳбарлар қаторидан жой берса ажабмас.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

30.10.2024й

TagsАллоҳга дўстдушман
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир ёшларидан ташкил топган делегация Силат Ҳорисиядаги Жарадот уруғини зиёрат қилди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШ роҳинга мусулмонларини қатли ом қилишда Бирма билан тил бириктирди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тоғутлар қилмишига сукут қилиш уларни туғёнини орттириб, бизнинг хорлик ва хўрлигимизни зиёда қилади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 28.05.2026

    Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • 28.05.2026

    UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • 28.05.2026

    Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/