| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Дамашқда ўтказилган «Ички осойишталик» конференцияси – ағдарилган режим думларини оқлашга ва зулму жиноят қолдиқлари билан яқинлашишга олиб боради

Дамашқда ўтказилган «Ички осойишталик» конференцияси – ағдарилган режим думларини оқлашга ва зулму жиноят қолдиқлари билан яқинлашишга олиб боради

By htadmin
18.06.2025
917
0
Share:

Матбуот баёноти

Дамашқда ўтказилган «Ички осойишталик» конференцияси – ағдарилган режим думларини оқлашга ва зулму жиноят қолдиқлари билан яқинлашишга олиб боради

2025 йил 10 июн, сешанба куни Дамашқдаги ахборот вазирлиги биносида «ички осойишталик қўмитаси» томонидан, қўмита аъзоси Ҳасан Суфан бошчилигида ўтказилган матбуот анжумани сурияликлар, айниқса, шаҳидлар ва бедарак йўқолганлар оилалари ҳамда қўзғолон фарзандлари орасида кенг норозилик ва қаттиқ ғазаб тўлқинини келтириб чиқарди. Чунки анжуманда билдирилган баёнотлар кўпчилик томонидан жабрланувчилар оилаларига нисбатан ҳақорат ва қўзғолончиларнинг фидокорона қурбонликларини менсимаслик сифатида қабул қилинди. Шунингдек, шаҳидлар қонини менсимаслик, очиқ факт ва ҳолатлардан кўз юмиш, уруш жиноятчиларининг озод этилганини оқлаш ҳамда «ички осойишталик», «ватанни қайта қуриш» ва «қон тўкилишининг олдини олиш» каби шиорларни ниқоб қилган ҳолда, ағдарилган режим башараларини яна майдонга қайтариш, дея баҳоланди. Шу боис Суфаннинг матбуот анжуманидаги баёнотлари кенг жамоатчиликнинг ғазабига сабаб бўлди. У ўз чиқишида ағдарилган режимнинг бир қатор офицерларини, жумладан энг кўзга кўринганлардан бири бўлмиш Фадий Сақарни озод қилиш ва уларни очиқ судлар орқали қонуний жавобгарликка тортишни рад этиш сиёсатини ҳимоя қилди. Шу орқали уларнинг қонга ботган жиноий ўтмишидан кўз юмди. У ҳатто улардан баъзиларини «ғалабанинг ҳамкорлари» деб атаб, айримларининг «сурияликлар қони тўкилишининг олдини олиш» ва «озодлик учун жанглар давомида ҳарбий операциялар қўмондонлиги билан ҳамкорлик қилиш»да иштирок этганини таъкидлади. Шу билан бирга, уларни танқид қилувчилардан уларнинг жиноятларда иштирок этганликларига доир «ишончли далиллар» тақдим этишни талаб қилди.

Суфаннинг таъкидлашича, озод этилган офицерлар 2021 йилдан бери хизмат қилиб келган. Кейинчалик «хавфсизлик кафолати асосида таслим бўлиш» деб аталувчи жараён доирасида, Ироқ чегарасида ўз ихтиёрлари билан таслим бўлишган. Унга кўра, ҳибсга олинган шахслар қонуний тергов жараёнидан ўтказилган, аммо ҳарбий жиноятларда иштирок этганлик айбловлари исботланмаган. Суфан бу офицерларни қамоқда ушлаб туриш миллий манфаатларга хизмат қилмаслигини ва ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга эмаслигини таъкидлади. Аммо бу баёнотдан сўнг оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар Фадий Сақар ва Суқрот Рухия каби озод этилган айрим шахсларнинг тинч аҳолига нисбатан қатл ва ошкора зўравонлик актларида иштирок этганини тасдиқловчи видеоёзув ва далиллар билан тўлиб-тошди. Аммо Суфаннинг таъкидлашича, Фадий Сақар каби шахслар мамлакатда юзага келган сиёсий ва ижтимоий тангликни юмшатиш, муаммоларни бартараф этиш ва хавф-хатарларга қарши чора кўришда муайян роль ўйнамоқда. Суфан «Шаҳидлар оилалари туяётган дард ва ғазабни яхши тушунамиз, бироқ бу босқичда нисбий барқарорликни таъминлаш мақсадида баъзи қарорларни қабул қилишга мажбурмиз», деди. Сўнг, озодликка чиқариш иши фақат қўллари сурияликлар қонига булғанмаганларга тегишли бўлганини ва бу «ички осойишталик»ни таъминлаш доирасида амалга оширилганини қўшимча қилди. У қуйидагиларни таъкидлади: «Адолатга олиб борувчи ўтиш даври ҳар бир режим ходимини жазолашни англатмайди, жазо фақат оғир жиноятлар содир этган асосий жиноятчиларга нисбатан қўлланилиши лозим. Агар адолат жараёни шошма-шошарлик билан ёки шахсий тарзда амалга оширилса, бу нарса мамлакатда тартибсизлик ва издан чиқиш хавфини кучайтиради, давлат эса ўз вазифаларини бажара олмаётгандек кўринади. Бу ҳолат эса ташқи кучларнинг аралашуви учун йўл очади. Қасос ва интиқом ҳисси адолатга олиб борувчи ўтиш даврининг асоси бўлолмайди. Баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган шахсларни ярашув жараёнига қўшиш бу мамлакатнинг ички аппаратидаги муаммоларини ҳал этишга қаратилган уринишдир». У яна қуйидагиларни таъкидлади: «Фадий Сақарга омонлик бериш қарори умумий вазият баҳоланганидан сўнг қабул қилинди. Унга нисбатан ушлаб туриш чораси қўлланилмасдан, раҳбарият томонидан амонлик берилиши — воқеликни ҳисобга олган ҳолда — қайноқ ҳудудларда қон тўкилишининг олдини олиш ва жамоатчилик ичида хотиржамлик уйғотиш мақсадида амалга оширилди.

Ҳа, «Ички осойишталик қўмитаси» томонидан ўтказилган ушбу матбуот анжумани тафсилотларини кузатган ҳар қандай инсон шунга гувоҳ бўладики, ўтиш давридаги ҳозирги раҳбарият бу билан ўзининг йўналиши ва сиёсатини кўрсатиб қўйди. Дарҳақиқат, унинг қолдиқ режим унсурлари билан муомала қилишида бўладами ёки қўзғолоннинг ўзгармас-барқарор асос ва мақсадларига нисбатан позицияси ўзгарганида бўладими ёхуд қўзғолон аҳолисининг адолатни қарор топтириш ҳамда бегуноҳ инсонлар қони тўкилишида иштирок этган айбдорларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги талабларини қандай қондиришида бўладами, фарқсиз, буларнинг барчасида ўтиш даври ҳукуматининг йўналиш ва сиёсати очиқ намоён бўлмоқда. Бу эса кўпчиликни «ҳеч қайси томон жабрланувчиларнинг ҳақ-ҳуқуқидан воз кечиш, жабрланувчилар номидан уларнинг қонини тўккан ва номусини булғаганлар билан ярашиш ёки золим билан мазлумни тенглаштириш ҳуқуқига эга эмас», дея таъкидлашга ундади. Шу билан бирга, кўплаб инсонлар шаҳидлар ва бедарак йўқолганлар яқинларининг туйғуларини менсимаслик оқибатида вазиятнинг кескинлашишидан огоҳлантирмоқда. Улар жиноятчи тўданинг аъзолари бирма-бир озод қилинаётганини кўриб, бу кечиримни «жиноятда шериклик», дея баҳолашмоқда.

Санкцияларни бекор қилиш масаласи Америка ва Европа томонидан ҳозирги раҳбариятга босим ўтказиш воситаси сифатида қўлланиб келинмоқда. Шу орқали улар Сурияда ўзлари кўзлаган бошқарув модели ва сиёсий йўналишни мажбуран қабул қилдиришга ҳаракат қилишмоқда. Буни «терроризмга қарши кураш» шиори, давлатнинг секуляр хусусиятини мустаҳкамлаш, унинг Ғарбга боғлиқлигини сақлаб қолиш орқали суверенитетини заифлаштириш, яъни мамлакатни Ғарб кўрсатмалари ва қарорларига бўйсунувчи ҳолатга тушириш, шунингдек, ағдарилган режим қолдиқларини турли шиорлар ва заиф баҳоналар билан давлат тузилмаларига аста-секин қайта олиб кириш каби ҳаракатларда яққол кўриш мумкин.

Таъкидлаш лозимки, Фадий Сақар ва унга ўхшаган жиноятчиларни жамоатчилик кўз ўнгида очиқчасига оқлаш, обрўсини тиклашга уриниш ва бундан мутлақо хижолат бўлмаслик, бу сурияликларнинг ҳис-туйғуларига нисбатан очиқ-ойдин ҳақорат ва ҳақиқий таҳқир ҳисобланади. Айниқса, унинг Дамашқ ҳокими билан ёнма-ён кўриниш бериши ўзига хос маъноларни ва аниқ сиёсий сигналларни ўз ичига олмоқда. Ўтиш даври ҳукумати жиноятда иштирок этганларни очиқ ва самарали тарзда жиноят деб баҳо берувчи қонун асосида судга тортиши шарт эди. Аммо бунинг ўрнига, «миллий мулоқот», «ижтимоий тотувлик» ва «ички осойишталик» каби шиорларни ниқоб қилиб, одамларни фалажлайдиган ва бир кун портлайдиган ташаббусларга мурожаат қилмоқда. Гўёки ўтган 14 йиллик воқеалар тарихдаги энг улуғ қўзғолонлардан бири эмас, балки шунчаки фуқаролик уруши бўлгандай!

Мудом, ўтмишда қўзғолонга қарши жиноий қилмишлар содир этган кўплаб шахсларни ҳозирги пайтда саҳнада жамоатчилик кўз ўнгида юксак мақомларга кўтарилаётган экан, шуни эслатиш лозимки, даъват аҳли, фикр маҳбуслари, қўзғолончилар ва мужоҳидларнинг катта қисми ҳануз Идлиб зиндонларида шунча йилдан бери золимона тарзда сақланмоқда. Шунингдек, кўплаб инсонлар ҳануз қочқинлар лагерларида яшамоқда, чунки уларда ўз уйларини қайта қуриш учун зарур маблағ йўқ. Маълумки, бу уйлар мунофиқлик йўлини тутиб, ўзининг тўғри ролини ўзгартирган кимсалар томонидан вайрон қилинган.

Шу нуқтаи назардан, ағдарилган режим даврида етакчи бўлган Фадий Сақар ва бошқа кўплаб шахсларнинг «ички осойишталик»ка чақираётганлар сафида пешқадам сифатида намоён бўлиб, уларга хавфсизлик кафолатлари берилди. Шу билан бирга, ағдарилган тузум даврида машҳур бўлган йирик тижоратчилар ва уруш жиноятчилари яқинда Дамашққа қайтиб келишди. Қочиб кетган золимни узоқ йиллар давомида қўллаб-қувватлаган, қирғин ва вайронгарчиликка чақирган, ҳануз «ички осойишталик» деган баҳона остида жавобгарликка тортилмасдан хавфсиз ҳаёт кечираётган шахслар, айрим санъаткорлар ва зўравон тўдалардан иборат малайлар яна саҳнада намоён бўла бошлади. Шу сабабдан, буларнинг барчаси шаҳидлар ва бедарак йўқолганлар оилаларидаги нафрат ва ғазаб ҳиссини янада алангалатмоқда.

Аллоҳ Субҳанаҳу зулм ва золимларнинг қандай оқибатга учрашлари ҳақида огоҳлантирган. Шом қўзғолони тўхтамайди, шунингдек, ағдарилган режимдан кейин кучайиб бораётган муаммолар ҳам то қўзғолонимизнинг ўзгармас-барқарор мақсадларига етмагунимизча барҳам топмайди. Қачон шу ғоямизга етсак, қонхўр Асад режимининг ағдарилганлиги – адолат, хавфсизлик, хотиржамлик ва фаровон ҳаётга йўл очувчи дастлабки қадам бўлади. Бундай натижа эса ҳаёт, давлат ва жамиятни диндан ажратувчи секуляр тузум орқали амалга ошмайди. Чунки Ғарб бизга айнан шундай тузумни мажбуран жорий этишга уринмоқда. Аксинча, бунинг амалга ошиши учун ақидамизнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиққан, орзу-умидларимизни рўёбга чиқарадиган ва қўзғолонимиз мақсадларини амалга оширадиган тузумни барпо этишимиз шарт. Ана шунда Ислом аҳкомлари, қонунлари ва давлати – ҳамма орзу қилаётган адолат, хавфсизлик ва тинчликка эшик очувчи йўл бўлади. Амал қилувчилар мана шундай буюк яхшилик учун амал қилсинлар.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Сурия вилоятидаги матбуот бўлими

 

TagsИчки осойишталикконференциясирежим думлари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шом тоғути билан бўлган ўтиш йўлакларидан фойдаланаётган кимсалар Суриядаги уруш тужжорларидир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИМАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё ва глобал манфаатлар тўқнашуви

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон полицияси Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бирини ўғирлаб кетди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/