Масалиева Батияхон аянинг вафоти муносабати билан таъзия

Масалиева Батияхон аянинг вафоти муносабати билан таъзия
بسم الله الرحمن الرحىم
Кеча 17.07.2023 йил душанба куни аср намози вақтида Қўқонлик онахонимиз Масалиева Батияхон ая 84 ёшларида жон аталмиш омонатларини Аллоҳ Таолога топширибдилар. Хуфтон намозидан кейин жанозалари ўқилди. Шу муносабат билан ўғиллари – биродаримиз Масалиев Ровшанбекка ва барча оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этиб, ғамларингизга шериклигимизни билдирамиз.
Онахонимизнинг аксар юрт оналаридан афзаллик жиҳатларидан бири – фарзандларини Роббиларига муҳаббатли қилиб тарбиялаганлари эди. Узоқ йиллар фарзанди кетидан бормаган бирор зиндон қолмаган ҳисоб. Жаслиқ, Навоий, Қарши зоналарига қатнар экан, у қамоқлардаги оғир шароитларда фарзандига иймоний қувват ҳадя қилиб келардилар. Ўғли зонадалигида туғилган қатор набираларига гўзал тарбия бериб, жуфтидан айро яшаган келинларига далда бўлдилар.
Эй Оламлар Роббиси! Иймонлари чўғ каби куйдирувчи қилиб келинган юртнинг онахонларидан яна бирини қабул эт! Бу каби оналаримиз борки, қалбларимизда иймонимиз бутун. Шундай оналаримиз борки, олам файзлидир. Онахоннинг энг машҳур сўзлари: “Қўрқма болам, улар нари борса ўлдириб қўяди холос”, – деганларидир. Оналаримизнинг шундай пурмаъно иршодий сўзлари чорак асрдан буён рижолларимизнинг золимларга тик боқиб, ҳақни сўзламоқларига улкан ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Эй Роббимиз, онахонимиз жойларини Фирдавс жаннатларида Сумайя, Осиё, Хадича оналаримиз билан бирга қил! Зеро, бу оналаримиз ўтмишдаги ўша оналаримизнинг бугунги такрорларидир!
وَالسَّابِقُونَ الْأَوَّلُونَ مِنَ الْمُهَاجِرِينَ وَالْأَنصَارِ وَالَّذِينَ اتَّبَعُوهُم بِإِحْسَانٍ رَّضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ وَأَعَدَّ لَهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي تَحْتَهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا ۚ ذَٰلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ
– “Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар – Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Яна (Аллоҳ) улар учун остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Мана шу буюк бахтдир”. (Тавба:100)
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими
18.07.2023й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб