Даъватни кўтариб чиқувчилардан бирининг вафоти

Таъзия
Даъватни кўтариб чиқувчилардан бирининг вафоти
﴿مِّنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ رِجَالٞ صَدَقُواْ مَا عَٰهَدُواْ ٱللَّهَ عَلَيۡهِۖ فَمِنۡهُم مَّن قَضَىٰ نَحۡبَهُۥ وَمِنۡهُم مَّن يَنتَظِرُۖ وَمَا بَدَّلُواْ تَبۡدِيلٗا﴾
«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ»
Аллоҳнинг қазоси ва ҳисоб-китобига имон келтирганимиз ҳолда биз Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти матбуот бўлими аъзолари Ҳизб сафидаги даъват етказувчилардан бири устоз Ҳожи Мустафо Абдуллоҳ Исожобир Абуший (Абу Анас)нинг вафот этганини чуқур қайғу ила хабар қиламиз.
Устоз Абу Анас 80 ёшдан ошганда 2024 йил 3 декабр сешанба куни эрталаб вафот этди. У ўз ҳаётини рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашга қаратилган даъватни кўтариб чиқиш билан ўтказди. Ҳизб ут-Таҳрир сафига жуда эрта, болалик пайтларида қўшилган. У киши сабр-тоқатли, ҳақиқатга интилишда жуда ҳам фаол эди. Даъват фаолияти давомида қамоққа олиниб, золимлар зиндонига ташланди. Вафот вақти келгунга қадар даъватни олиб чиқишда собит, Аллоҳга берган аҳду паймонида содиқ турди. Биз устозни шундай деб биламиз. Лекин Аллоҳга гуноҳдан пок деб, кўрсатмаймиз. Зеро, ҳисоб-китоб қилгувчи У зотнинг ўзидир.
Аллоҳдан Абу Анасни ўзининг кенг раҳматига олиб, бепоён жаннатига дохил айлашини, Фирдавси Аълода анбиёлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳларга ҳамроҳ айлашини сўраб қоламиз, уларга ҳамроҳ бўлмоқ нақадар гўзал бахт. Шунингдек, оиласига ҳам ажри азим бериб, фақат Аллоҳдан ҳисоб кутувчи собирлардан айлашини сўраймиз.
﴿إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّآ إِلَيۡهِ رَٰجِعُونَ﴾
«Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз» [Бақара 156]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Иордания вилоятидаги матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ