| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

  • ПАРЧАЛАНГАН СУДАННИ ХАЛИФАЛИК БИРЛАШТИРАДИ: ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХАВСА ҚАБИЛАСИ АМИРИ БИЛАН УЧРАШДИ

  • ЮКСАЛИШ КАЛИТИ — БАҲОНА ЭМАС, АМАЛДИР!

  • ХИЁНАТГА КИЙГИЗИЛГАН “ДОНОЛИК” ТЎНИ

  • ФАЛАСТИН АСИРАЛАРИ – УММАТ ВИЖДОНИ УЧУН ОҒИР ИМТИҲОН!

  • 1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Давлат қарзи ўсиб боргани сари халқни шилиш ҳам кучаймоқда

Давлат қарзи ўсиб боргани сари халқни шилиш ҳам кучаймоқда

By htadmin
26.03.2025
501
0
Share:

Давлат қарзи ўсиб боргани сари халқни шилиш ҳам кучаймоқда

بسم الله الرحمن الرحيم

Ўзбекистон давлат қарзи ўсишда давом этаётгани халқимизни ташвишга солиши табиий ҳол, албатта. Чунки ҳукумат орқа-олдига қарамай қарз оляпти-ю, бу қарзнинг оғир юки унинг бўйнига эмас, балки мана шу жабрдийда халқимиз гарданига тушяпти. Чунки бу қарзлар қаёққа ва қандай сарфланяпти, унинг натижаси қандай бўляпти – булар ҳақида тузук-қуруқ маълумотнинг ўзи йўқ. Гўё ҳукумат халқимизга “хотиржам бўлинг, қарз ўрнига сарфланяпти, биров еб юбораётгани йўқ” қабилида назар-писандсиз гап қотгандек тасаввур пайдо бўлади. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам ҳукуматнинг ўз халқига беписандлик билан қараши мана шу қарз масаласида ҳам ёрқин намоён бўлади. Унинг бундай муомаласи худди ҳожанинг ўз қўл остидаги қулларига қиладиган муомаласига ўхшайди. Ҳукуматдан кимдир қарз масаласида ҳисоб сўрагудек бўлса ёки одамлар хавотир билдириб ўз фикрини айтса, тезда қайсидир расмий ёки бошқаси чиқиб ҳукуматга “адвокат”лик қилишни бошлайди. Бу қарз олиш нормал ҳолат, заҳираларимиз қарзни бемалол қоплайди каби ҳақиқатдан йироқ сафсаталарни сотишни бошлайди. Келинг, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ҳолати ва у билан боғлиқ ишлар ҳақида батафсилроқ тўхталайлик.

Ўзбекистоннинг давлат ва хусусий қарзни ўз ичига олувчи ташқи қарзи 2024 йилнинг 30 сентябр ҳолатига кўра 60,2 миллиард долларга етди. Шундан давлат қарзи 2024 йил якунлари бўйича 5,3 миллиард долларга ўсиб, 40,2 миллиард долларга етган. Gazeta.uz’нинг ёзишича, “хусусий” секторда қайд этилганлар орасида асосан давлат улушдор бўлган компаниялар ва банклар бор (давлат банк секторининг 68 фоизга яқин улушига эгалик қилади, шунингдек, 2019-2021 йилларда жами млрдлаб долларлик қарз қоғозларини муомалага чиқарган UzAuto Motors ва “Ўзбекнефтгаз”, Ўзбекистон Миллий банки, “Ўзсаноатқурилишбанк” каби ташкилотлар эгаси ёки улушдорларидан бири ҳисобланади). Демакки, хусусий қарз дейилаётган қарзнинг ярмидан кўпини ҳам давлат зиммасига қўшиш мумкин. Чунки, биринчидан, ўзбек статистикасининг қанчалик ишончсиз эканлиги ҳаммага аён. Иккинчидан, кўп маълумотлар сир тутилиши ортидан турли шубҳали схемалар орқали хусусий қарзлар давлат бўйнига, демакки, халқ зиммасига юклаб юборилиши мумкинлиги эҳтимоли кўпроқ. Шунга кўра, халқимиз ҳозиргача қанчалик қарзга ботиб кетганини ҳатто тасаввур ҳам қилолмайди, дейишимиз мумкин. Катта эҳтимол билан халқимизга юкланаётган ва йилдан-йилга ортиб бораётган қарз миқдори расмий маълумотлардан сезиларли даражада кўп.  

Энди қарзни тўлашга қанча маблағ сарфланаётганига келсак, Ўзбекистонда давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари ошгани ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил бюджети дастлабки ижроси тўғрисидаги маълумотларига мурожаат қиламиз. Унга кўра, ўтган йили давлат қарзи бўйича фоиз тўловлари 1,8 баробарга ўсиб, 8,2 трлн сўмдан 14,5 трлн сўмга етди. Яъни давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари деярли 1,2 миллиард долларни ташкил этди. 2025 йилда бу мақсад учун 20,5 трлн сўм ажратилиши прогноз қилинмоқда. 2024 йили давлат қарзини ўзини тўлаш учун 32,27 трлн сўм йўналтирилиши режалаштирилган эди. 2025 йил бу сумма 42,8%га ошиб, 46,08 трлн сўмга етиши мумкин. Демак, қарзни ўзи ва унинг фоизлари билан қўшиб ҳисоблаганда 2025 йилда 66,6 трлн сўм ёки қарийб 5,2 миллиард доллар сарфланиши мумкин. Булар фақат прогноз, яъни тахминлар холос, бу миқдор янада кўпроқ бўлиши ҳам мумкин.

Энди мавзумизнинг энг муҳим нуқтасига етиб келдик. Қизиғи шундаки, ижтимоий нафақалар харажатлари 8,9%га ёки 2,3 трлн сўмга, яъни 25,9 трлн сўмдан 23,6 трлн сўмга камайган. Давлат бюджети ҳисобидан нафақалар, моддий ёрдам ва бошқа компенсацияларга 15,4 трлн сўм ажратилган, бу 2023 йилга (19,2 трлн сўм) нисбатан 3,8 трлн сўмга ёки 19,8% кам. Демак, ҳукумат қарз юкини аҳолининг энг кам таъминланган қисмига – камбағаллар бўйнига юклаяпти. Аввалроқ иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров 2024 йилда кам таъминланган оилаларни аниқлаш мезонларини қайта кўриб чиқиш ва болалар нафақалари ҳамда моддий ёрдамни “ижтимоий адолат тамойиллари асосида” қайта тақсимлаш ҳисобига 2 трлн сўм тежаш режалаштирилганини маълум қилган эди. Ҳа, ўзбек режимининг “адолати” бу! Ўзи ҳукумат турли ҳийла-найранг ва рақамларни ўйнатиш билан камбағалларга арзимас чақалар ажратган эди. Энди шуни ҳам кўп кўрди шекилли, уни янада қисқартирмоқчи бўляпти. Бу, албатта, қарзни тўлаш учун “йўқдан йўндириш” қабилида қилиняпти.

Бироқ бошқа томондан, масалан, давлат бошқаруви органлари, адлия, прокуратура ва судлар, шунингдек, маҳалла тизими ва фуқаролик жамияти институтларини (маҳаллалар) давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатлари 2 трлн сўмга ошиб, 15,9 трлн сўмдан 17,9 трлн сўмга (+12,6%) етган. Янада яхшироқ тасаввур ҳосил қилиш учун ушбу рақамларга эътибор беринг. Бошқарув харажатлари, яъни ўзбек амалдорлари харажатлари учун 2019 йилда 3,7 трлн сўм ажратилган бўлса, 2023 йилда эса бундан 4,6 баробарга кўпроқ – 17 трлн сўм ёки қарийб 1,2 млрд доллар ажратилган. Бир вақтни ўзида камбағаллар таланяпти, давлатни бошқараётган бой амалдорларга эса, янада кўпроқ маблағ ажратиляпти. Мирзиёев ҳукумати харажатларни қисқартириш, деганда айнан халққа ажратилаётган маблағлар назарда тутилгани яна бир карра тасдиқланяпти. Албатта, бу янгилик эмас, фақат биз аввалдан айтиб келаётган фикр-мулоҳазалар ўз тасдиғини топяпти, холос. Биз ҳукумат қарз юкини камбағал-йўқсиллар, амал-тақал қилиб кун кўраётган аҳоли бўйнига юклаётганини ва бундай бюджет сиёсати халқаро молия ташкилотлари, турли рейтинг ташкилотлари томонидан белгилаб берилаётгани ҳақида айтиб келяпмиз. Масалан, S&P халқаро кредит рейтинг агентлиги ижтимоий ҳимояга ажратиладиган юқори харажатлар бюджет учун потенциал хавф сифатида келтирилган эди. Буни ўзбек ҳукуматига “халқни чўнтагини қоқиштириш”га бўлган ишора сифатида тушуниш мумкин.

Шу ўринда, яна бир ҳақиқатни ўзбек ҳукумати ёдига яна бир бор солиб қўйиш ўринли бўлади. Ўзбекистонга валюта тушумларининг асосий манбаларидан бири бўлган мамлакатга трансчегаравий ўтказмалар барқарорлигини ҳам мана шу халқимиз пешона тери билан узоқ йиллардан бери таъминлаб келяпти. Буни ҳукумат ҳам кўп бора тан олган. Соддароқ айтганда, давлат ташқи қарзлари давлатни “ўтиргизиб”, дефолтга учрамаётганини таъминлашда айнан меҳнат муҳожирлари юбораётган миллиардлаган долларлар улкан ҳисса қўшяпти. Хуллас, бу бебурд давлатни халқимизнинг мислсиз сабр-тоқати ва оғир меҳнати ушлаб турибди, десак асло муболаға бўлмайди. Аслида, бу ноинсоф режим шунақанги тилло баробар халқи борлигига Аллоҳга шукр қилиб, ундан миннатдор бўлиб, оғирини енгил қилиш учун бор имкониятини сарфлаши лозим эди. Шу қўли қадоқ, ичини ит тирнаса-да, юзи кулиб турувчи самимий халқи учун жон олиб, жон бериши керак эди. Бироқ афсуски, ўзбек режими ўз халқига нисбатан ўзини худди душмандек тутяпти, оғирини енгил қилиш ўрнига янада кўпроқ машаққатлар туғдиряпти. Кофир мустамлакачи давлатларни рози қилиш учун хору зор қиляпти. Албатта, емоқнинг қусмоғи бор деганларидек, ҳали бу қилмишлари учун дунё ва Охиратда жавобини беради. Аммо Аллоҳ жазосини берсин, дейишни ўзи билан кифояланиш ҳам ярамайди. Халқимиз ўз қадрини англаш ва ҳаққини таниш учун яна ўз Исломига юзланиб иш кўриши лозим. Зеро, Исломда давлат кимдан, қачон ва қандай ҳолатларда қарз олиши мумкинлиги аниқ белгилаб берилган. Бинобарин, халқимиз ҳукумат қарзнинг оғир юкини унинг бўйнига юклашига томошабин бўлиб ўтиришни бас қилиб, уни ҳисобга тортиши лозим. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта, маъруфга буюрасиз, мункардан қайтарасиз ёки (акс ҳолда) Аллоҳ катта эҳтимол билан Ўзи томондан устингизга бир азоб йўллайди, сўнгра Унга ялиниб-ёлворасиз, барибир У ижобат қилмайди”. (Термизий, Аҳмад, Байҳақий ривояти)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

26.03.2025й

Tagsдавлат қарзихалқ
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халқаро Валюта Фонди АҚШнинг дунё давлатларини иқтисодий мустамлака қилиш қуролидир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Нормаллаштириш ҳам, тан олиш ҳам ҳеч фарқсиз хиёнатдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тамим Аллоҳ ва Умматига хиёнат қилмаганда эди анави Трамп ҳам уни хор қилолмасди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 31.05.2026

    Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • 31.05.2026

    СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

  • 31.05.2026

    ПАРЧАЛАНГАН СУДАННИ ХАЛИФАЛИК БИРЛАШТИРАДИ: ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХАВСА ҚАБИЛАСИ АМИРИ БИЛАН УЧРАШДИ

  • 31.05.2026

    ЮКСАЛИШ КАЛИТИ — БАҲОНА ЭМАС, АМАЛДИР!

  • 31.05.2026

    ХИЁНАТГА КИЙГИЗИЛГАН “ДОНОЛИК” ТЎНИ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/