Демократиянинг эркинлик тушунчалари айрим ўзбек аёлларини фоҳишаларга айлантирмоқда

Демократиянинг эркинлик тушунчалари айрим ўзбек аёлларини фоҳишаларга айлантирмоқда
بسم الله الرحمن الرحيم
Бир ойга яқинлашяптики, туркиялик қизиқчи аёлнинг ўзбек аёллари шаънига айтган ҳақоратомуз гапи ижтимоий тармоқларда кескин мунозараларга сабаб бўляпти. Турк ижтимоий медиасида туркиялик стендапчи Уммухан Ўзденнинг саҳна кўринишидан қисқа бир лавҳа кенг тарқалди. “Мен оддий бир бечораҳол кўчманчи қизман. Лекин кўчманчи сифатида мен қила олмайдиган икки нарса бор: бири қурбондай кўриниш, иккинчиси улама киприк, уни тақсам ўзбек фоҳишаларга ўхшайман”, – дейди Уммухан Ўзден “1-Мезат шоу” дастуридаги чиқишида. Уммухан Ўзденнинг айнан шу сўзлари ижтимоий медиа фойдаланувчилари томонидан баҳсли мунозараларга сабаб бўлди. Муносабат билдирганларнинг кўпчилиги Уммухан Ўзденни қаттиқ қоралаб, ўзбек аёллари ҳақида бундай қараш пайдо бўлишига сабаб бўлаётган аёлларни ҳукумат Туркиядан олиб кетиши кераклигини айтишди. Уммухан Ўзденни судга берган фаоллар ҳам Ўзбекистон ҳукуматидан амалий қадамлар ташлашни сўрашди. Ижтимоий медиадаги бундай постлар ортидан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги расмий баёнот билан чиқди. Унда Ўзден томонидан билдирилган салбий фикрлар унинг шахсий қарашлари бўлиб, бу қардош турк халқининг миллатимизга нисбатан муносабатини англатмаслиги ва бу ҳолат икки давлат муносабатларига таъсир ўтказмаслиги билдирилган.
“Қолаверса, Туркия Республикаси ваколатли идоралари билан У.Ўзденнинг ушбу ҳатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилаётганини маълум қиламиз”, деб ёзди консуллик Телеграмдаги расмий саҳифасида.
Мазкур баёнотдан маълум бўладики, Ўзбекистон ҳукумати аёл-қизларимизнинг шаъни ва қадр-қимматини Туркия судларига мурожаат қилиш билан ҳимоя қилмоқчи. Ваҳоланки, бундай ҳимояни 3 кишидан ортиқ инсонлар бирлашган ҳолда судга ариза топшириш билан ҳам амалга ошира олади. Бундай аянчли ҳолатга келиб қолганимизнинг муҳим сабабларини баён қилишдан олдин халқимиз тарафидан ҳукуматга ечим сифатида тақдим қилинаётган таклифларга қисқа тўхталамиз. Билдирилаётган аксар фикрларга кўра, “муаммо фоҳишалар сони ортаётганида”. Бу муаммони ечиш учун “ҳукумат аёл-қизларнинг четга чиқишини олдини олиш учун Ўзбекистонда иш ўринларини яратиши керак”. Маълумки, Ўзбекистон ҳукумати умумий мулк ҳисобланган табиий ресурсларни ва стратегик соҳаларни махфий келишувлар асосида Россия, Хитой ва ғарб ширкатларига узоқ йилларга сотиб юбораётгани ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар олдига қўйилаётган ношаръий солиқлар, адолатсиз талаблар, инфляция ва энергетик тақчиллик муаммолари иш ҳақлари пастлашига ва ишсизлик кескин ўсишига олиб келди. Иқтисоднинг бундай абгорлашиши ҳолатида ҳукуматнинг жонига оро кираётган ҳам мигрантлар жўнатаётган пуллар бўлиб қолди. Марказий банкнинг маълум қилишича, 2024 йилнинг январ-октябр ойларида Туркиядан 331 млн доллар жўнатилган. Мана шундай пул трансферлари ва бунга қўшимча норасмий йўллар билан жўнатилаётган маблағлар иқтисодни бир мунча мувозанатда ушлашга имкон беради. Шу сабабдан ҳукумат Ғарб давлатларига арзон ишчи кучини таклиф қиляпти, қабул қилган давлатлар ўртасида виза тартибини енгиллаштириб халқни хорижга иш излаб кетишга ундаяпти. Қалампир.узнинг маълум қилишича, ташқи ишлар вазирлигига Британия, Германия, Канада, Словакия, Австралия ва Янги Зеландия каби мамлакатлар учун виза тартибини соддалаштириш топширилди. Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ зобити Икром Ёқубов хориж радиосига берган интервьюсида, И.Каримов даврида одам савдоси, яъни аёлларни фоҳишаликка жўнатиш бизнеси тепасида Гулнора Каримова турганини айтган эди. Демак, ҳозирда энг даромадли соҳаларнинг барчаси қаторида одам савдоси билан ҳам юқори лавозимдагилар шуғулланаётганини тахмин қилиш қийин эмас. Шунинг учун бундай ҳукуматдан аёл-қизларни, уларнинг барча таъминотларини кафолатлаган ҳолда Ўзбекистонга қайтаришни умид қилиш хомхаёлдир. Бундан ташқари, демократик қонунлар билан сиёсат юритаётган ҳукуматдан инсонларни фаҳшдан, турли бузуқликлардан қайтаришда жиддий чоралар кўришини ҳам кутиб бўлмайди. Консуллик эълон қилган расмий баёнотдан ҳам маълум бўлиб турибдики, Ўзбекистон ҳукумати демократик принциплардан келиб чиқиб У.Ўзденнинг ўзбек муслима опа-сингилларига нисбатан айтган ҳақоратомуз гапини сўз эркинлиги деб баҳолади. Шундан айта оламизки, аёлларнинг фаҳш йўлларни танлашини ҳукумат шахс эркинлиги деб қабул қилади. Уларни бу қабиҳ йўлдан қайтариш тугул, балки ҳимоясига олади ва янада кенгроқ йўл очади.
Ўзбекистонда танасини сотувчи аёллар ва ўзини аёлга ўхшатган жирканч кимсаларнинг маҳалла ва жамоатчилик олдидаги аҳлоқсиз ҳатти-ҳаракатларига тоқат қилолмай қарши чиққан ҳамиятли эркакларни самосудда айблаб жазоланаётгани бунга яққол мисол бўла олади.
Муслима аёл-қизларнинг чет элларга иш излаб кетишига ва айримлари фаҳш ишлар билан шуғулланаётганига устимизда татбиқ қилинаётган демократик тузум сабабчидир. Мана шу тузумга асосланиб 30 йилдан бери диний таълим-тарбияга қарши курашиб келаётган ҳукумат, даставвал, кўплаб масжидларни ёпиб, марказ жойлардаги кинотеатрларда фаҳш кинолар қўйдирган эди. Мадраса ва ҳужраларни беркитиб, исловатхоналар очилишига ва эркин ишлашига зимдан йўл қўйиб берилди. Бошқа тарафдан эса ҳижобга қарши кенг кўламли кураш бошланди. Айниқса, мактаб ўқувчиларини рўмол ва ҳижобни ечишга мажбурлаш, қўрқитиш, босим ўтказишлар мунтазам олиб борилди, балоғат ёшидаги қизларни очиқ-сочиқ кийинишга мажбур қилинди. Аллоҳ таоло айтади:
وَقُل لِّلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا ۖ وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَىٰ جُيُوبِهِنَّ
– “Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Ҳамда кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (яъни устларидаги либосларидан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар!” (Нур:30-31)
Аллоҳнинг очиқ ҳукмларига қарши курашиб, рўмол ва ҳижобга тақиқ қўйилиши одамларнинг зино ва фаҳш йўлларга киришини осонлаштирди. Аёлларнинг бузилишида ғарбча ҳаёт ва демократик фикрларга тарғиб қилувчи кино ва телесериалларнинг таъсири ҳам катта бўлди. Хорижнинг севги-муҳаббат, аниқроқ қилиб айтганда, зино ва фаҳш ишларни ҳаётнинг ажралмас қисми сифатида тасвирлайдиган кино-сериалларни ўзбекчага таржима қилиб муттасил бериб борилди. Бунга “миллий” деб номланган, аслида эса тижорий мақсадларда иш юритувчи киностудиялар давлатнинг талаб ва тавсияларига кўра суратга олган маънавиятсизлик, бехаёлик ва фаҳшни тарғиб қилувчи кино ва сериаллари ҳам қўшилди. Бу миллий кино ва сериалларда бехаё келинлар, қўшмачи қайноналар, “эр”ни пайпоқдек алмаштирадиган жувонлар ва тунги барда тонг орттирадиган йигитлар, жамият интиладиган юқори табақа кишиларининг “тўкин” ҳаёти сифатида оммага кўрсатилиб келинмоқда. Бу кино-сериалларда аёл хиёнати жуда кўп тасвирланмоқда. Фильмларнинг яширин тарбияси, таълимдаги исломофобик дарсликлар ва умуман айтганда, манфур демократик сиёсат татбиқи оқибатида оилани, қариндошлик алоқаларини қадрламайдиган ёшлар, ажрашишдан қўрқмайдиган аёллар, зино қилишни гуноҳ санамайдиган хотинлар, аёли ва маҳрамларига ишонишини баҳона қилиб уларни қизғонмайдиган эрлар етишиб чиқди. Минг афсуски, ҳозирда аёлини, қизини четга юбориб бундан ўзини гуноҳкор санамайдиган эркаклар ҳам кўпайиб боряпти.
Расулуллоҳ ﷺ: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлга уч кеча ва кундузлик масофага маҳрамсиз сафар қилиш ҳалол эмас”, – деганлар. Аёл киши маҳрамсиз сафарга чиқса-ю, маҳрамлари уни қайтармасдан унга рози бўлиб турсалар, барчалари гуноҳда баробарлар. Аёллар табиатига кўра заифа бўлгани учун ҳимоячи маҳрамсиз бегона юртларда осонликча қинғир йўлларга кириб кетишмоқда. Зино инсон учун ҳалокат, жамият учун фожиа, насл-насабга хиёнат ва ордир. Афсуски, аждодларида бузуқилар бўлмаган айрим покдомон наслнинг авлодлари ҳам бугунги бузуқ демократия муҳитида зинога, фаҳш ишларга қўл урмоқда…
Демократик тамойилларга кўра, аёл киши оилада ўз ҳурмат-иззатига эга бўлиши ва жамиятда қадр-қимматга эришиши учун ишлаши, меҳнат қилиши, яъни пул топиши зарур. Мана шу назария аёл-қизларни сармоядор ширкатларнинг арзон ишчисига, қолаверса эркаклар лаззат оладиган матоҳга айлантирди. Демократия етаклаган бу йўлда аёллар қадр топиши ва ҳурмат кўриши тугул қўрқув-изтиробларда яшашга маҳкум қилинди. Буни аёлларга нисбатан зўравонликнинг энг юқори кўрсаткичлари Америка, Британия, Франция, Туркия сингари демократик давлатларда қайд қилинаётганининг ўзи ҳам исботлаб турибди.
Исломда эса аёл кишининг ишлаши унинг ихтиёри, танловига тегишли масаладир. Аёлни озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой билан, бемор бўлганда эса дори-дармон билан ва илм олиши учун зарур шароит билан таъминлаш эрнинг вазифасидир. Эркакларни иш билан, асосий эҳтиёжлар билан таъминлаш эса давлатнинг вазифасидир. Мана шу давлатнинг, яъни Халифаликнинг тикланишигина аёлларни бузилишдан, жамиятни тубанлашишдан қутқаради. Ва уларни Аллоҳ аёлларга лойиқ кўрган азиз ва мукаррамлик ўринларига қўяди. Эркакларни бегона юртларда қора ишчи бўлиб сарсон юриш балосидан халос қилади.
Ҳеч бир иймон эгаси яқинларининг, фарзандларининг бузуқлик кўчаларига киришини истамайди. Бироқ мавжуд ҳолатга қуруқ ачиниш, фақат танқид қилиш, фасоду бузуқликлар илдизи бўлган куфр демократия тузумига қарши курашмаслик ва Исломни ҳаётга олиб келиш учун ҳаракат қилмаслик кишини ўша гуноҳларнинг барчасига шерик қилади. Бу билан инсон ўз авлодларига зино ва бузуқликлар домига тортилишига шароит яратиб берган бўлади. Зеро, мавжуд демократик тузум, яъни ҳозирги режим Исломни соф манбалардан ўрганишга ва уни ҳаётга жорий қилишга тўсиқ бўлгани учун халқимизда аёл ва оила ҳақидаги тасаввурлар тубдан ўзгариб кетди. Халқимизда исломий тушунчаларни пайдо қилмай ва Исломни ҳаётда бутунича татбиқ қилмай туриб, жамиятни фаҳш иллатларидан тозалашнинг имкони йўқ. Бу борада ҳар бир мусулмон биродаримиз ва муслима опа-сингилларимизга Ҳизб ут-Таҳрирнинг “Исломда ижтимо низоми” китобини ўқиб-ўрганишларини, ундаги бебаҳо ечимларни ҳаётларига имкон қадар татбиқ қилишларини тавсия қиламиз. Бу китоб Исломий фикрий ва фиқҳий бойлик бўлиб, эркак ва аёл ҳамда уларнинг жамланишидан юзага келадиган масалаларни ёритган Ислом оламидаги ноёб қўлланмадир.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
16.12.2024й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ