Денгиз ортидан Ғазо аҳли учун қамални синдиришни талаб қилган ғазаб қўзғалди… Бас Кинона халқи ва унинг армияси қачон ғазабга келади? Қачон уларнинг ғазаби яҳудий вужудини ва уни ҳимоя қилаётган малай режимларни ёндирувчи оловга айланади?!
Матбуот баёноти
Денгиз ортидан Ғазо аҳли учун қамални синдиришни талаб қилган ғазаб қўзғалди… Бас Кинона халқи ва унинг армияси қачон ғазабга келади? Қачон уларнинг ғазаби яҳудий вужудини ва уни ҳимоя қилаётган малай режимларни ёндирувчи оловга айланади?!
Голландияда яшовчи мисрлик йигит Анас Ҳабиб Ғазонинг очликдан ҳалок бўлаётганига, араб дунёсининг шармандали сукутига ва халқаро тил бириктирувга чидолмай, денгиз ортидан чиқиб келди. Миср элчихонаси эшикларини қулфлар билан беркитиб, остонасига ун тўкди ва қамалдаги Ғазо аҳли номидан бақириб, Миср армиясини қамални синдиришга, чегарани очишга ва қасддан қилинаётган очлик сиёсатини тўхтатишга чақирди. Узоқ диёрдан кўтарилган бу нидо эркин қалбларни ларзага солди… Бас, Миср аҳли орасида нидога жавоб берадиган ким бир?! Кинона армиясидаги эр кишилар қалбида жўш уриб турадиган ғайрат қайда қолди?! Ёки Гаагадаги Миср элчихонаси эшикларига солинган қулф уларнинг ўз иродаси ва қуролига солинган қулфдан ҳам шафқатсизроқми?!
Эй Кинона аҳли, эй унинг ботир армияси!
Ғазо сизга нидо қилиб, ёрдам сўрамоқда, орангизда уни қутқариш учун отланадиган ким бор?!
Ғазода содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар мутлақ жиноятдир. Бунга сукут сақлаган, рози бўлган ва бўйсунган ҳар бир киши жиноятга шерик ҳисобланади. Рафаҳ чегараси у ерда тирик қолган аҳоли учун жонларини сақлаб қолиш мумкин бўлган ягона йўлак эди, у ҳам яҳудийлар олдида тиз чўккан пасткаш сиёсатчилар буйруғи билан ёпиб қўйилган.
Рафаҳ чегараси орқали озиқ-овқат, дори-дармон ва сув олиб кириш тақиқланган, ҳақиқий ёрдам ҳам тўсиб қўйилган. Бунинг барчаси малай режимларнинг расволиги ва армияларнинг мудофаадан воз кечиши сабабли содир бўлмоқда!
Ғазо аҳли ўзларига энг яқин инсонлардан, яъни араблик, мусулмонлик ва қон биродарлик ўзаро боғлаб турган Канона фарзандларидан қамални олиб ташлаш ва зулмга қарши ҳаракат қилишни кутган бир пайтда, кутилмаганда ҳаракат денгиз ортидан-Нидерландиядан чиқди! Ҳа, бу ҳаракат ўзга бир юртдаги ёш йигитдан содир бўлди… Унинг қалбида ҳис-туйғулар уйғонди, ғайрати қўзғалди. У Миср элчихонасини ёпиб қўйиб, баланд овозда «Рафаҳ чегарасини очинглар, Ғазони қутқаринглар, қамални олиб ташланглар, сизда номус қолмадими, эй Миср аҳли?!», дея ҳайқирди.
Барча вожиблардан устун турадиган шаръий вазифа мазлумларга ёрдам бериш ва босиб олинган заминни озод қилишдир. Бу фарз фақат халқларнинг эмас, балки аввало қурол ва қудрат эгалари бўлган мусулмон армияларнинг зиммасига тушгандир. Чунки айнан шулар Аллоҳ йўлида жиҳод қилишдек буюк фарзни адо этишга лойиқдирлар. Имом Нававий бундай деган: «Қачон кофирлар мусулмон юртларидан бирортасига бостириб кирса ёки уни қамал қилса, жиҳод уларга яқин бўлган кишилар учун фарзи айн бўлади. Кейин эса ундан кейинги яқин бўлганларга босқичма-босқич ўтиб, уларга ҳам фарз бўлади». Қуртубий бундай деган: «Агар жиҳод фарзи айн бўлса, очиқ узр ва сабабсиз ҳеч кимнинг ундан орқада қолиши ҳалол эмас. Ким ундан қолиб кетса, гуноҳи азим содир этган бўлади». Ибн Қудома бундай деган: «Агар душман бир шаҳар ҳудудига етиб келса ёки имом-халифа одамларни сафарбар этса, жиҳод барча учун фарзи айн бўлади ва ҳеч кимнинг ундан четда қолиши ҳалол бўлмайди».
Эй Миср қўшинлари!
Душман Ғазо ҳудудига етиб келибгина қолмай, балки уни қамалга олиб, бомбардимон қилиб, аҳолисини қийноқ ва азобларга мубтало қилмадими?! Росулуллоҳ ﷺнинг Исро маскани бўлмиш Ақсо босқинчилик остида эмасми?! Ғазо аҳли сизнинг биродарларингиз эмасми?! У ҳолда, минтақанинг энг қудратли армияси сизнинг қўлингизда, Рафаҳ чегараси ҳам сизнинг назоратингизда бўлса-ю, сиз учун қандай узр қолади?!
Эй Кинона қўшинидаги ихлосли зотлар!
Сиз шу асил халқнинг, буюк фотиҳларнинг фарзандларисиз. Сизга шундай куч-қудрат ато этилганки, агар Ғарб ва унинг малайларига тобе бўлмасдан, Ислом ақидаси асосида ҳаракат қилсангиз, агар Ғарбнинг қонунлари билан эмас, Аллоҳнинг шариати асосида қўзғалсангиз, агар Сайкс-Пико байроқлари остида эмас, Росулуллоҳ ﷺнинг байроғи остида жанг қилсангиз Қуддусни саноқли кунларда озод қила оласиз!
Эй Кинона қўшинлари!
Сизлар Уммат зарарига Америка ва яҳудий вужудини рози қилиш учун шармандали келишувларни имзолаётган хиёнаткор режим қўлидаги бир қўғирчоқ эмассиз. Аксинча, сизлар Аллоҳ Азза ва Жалла ҳузурида албатта сўроққа тутиласиз. Қиёмат куни сизлардан – нега ҳаракат қилмадинглар, нега чегара ва келишувларга рози бўлдинглар, нега Ғазодаги биродарларингизни ёрдамсиз қолдирдинглар?! – дея сўралади. Росулуллоҳ ﷺ бундан деганлар:
»مَا مِنْ امْرِئٍ يَخْذُلُ امْرَأً مُسْلِماً عِنْدَ مَوْطِنٍ تُنْتَهَكُ فِيهِ حُرْمَتُهُ وَيُنْتَقَصُ فِيهِ مِنْ عِرْضِهِ إِلَّا خَذَلَهُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ فِي مَوْطِنٍ يُحِبُّ فِيهِ نُصْرَتَهُ»
«Кимки бир мусулмонни ҳурмати поймол қилинаётган ва номуси топталаётган жойда ёрдамсиз ташлаб қўйса, Аллоҳ азза ва жалла ҳам уни ёрдамга муҳтож бўлган пайтида ёрдамсиз ташлаб қўяди». Мана, Ғазонинг номуси топталиб, ҳурмати оёқ ости қилинмоқда, кўз ўнгингизда аёллари ва болалари ўлдирилмоқда. Хўш, айтингчи, Аллоҳ Таоло сизни ҳам ёрдамга муҳтож пайтингизда ёрдамсиз қолдиришини хоҳлайсизми?!
Эй Кинона аҳли!
Анас Ҳабиб каби қаттиқ ҳайқиринг! Аллоҳ йўлида ҳеч бир маломатчининг маломатидан қўрқманг! Агар бу хоин режимнинг барча муассасалари эшикларига қулф солсангиз ҳам, бу ҳаракатингиз уни илдизи билан қўпориб ташлаш йўлидаги қадам бўлсин! Ғазога йўл очиш ва Фаластинни озод қилиш йўлида ҳаракат қилаётган холис зобит ва аскарларнинг ҳар бир ташаббусини ихлос билан қўллаб-қувватланг! Шуни яхши билингки, бугунги кураш — Ислом билан куфр, ҳақ билан ботил ўртасидаги очиқ курашдир. Бас, ким Ғазо аҳли билан бир сафда турмаса, демак у Ғазо аҳлининг душмани сафида турган ҳисобланади, буни ўзи хоҳ билсин-хоҳ билмасин, фарқи йўқ.
Эй Кинона қўшинлари!
Шуни унутмангки, бу тўкилган қонлар, бу очлик ва бу қамал учун Аллоҳ ҳузурида албатта жавоб берасизлар. Сизларга на ордену унвонларингиз, на маошларингиз ва на хиёнаткор ҳукмдорлик остидаги сохта хотиржамлик фойда беради!
Аллоҳ сиздан – нега ҳаракатга келмадинглар?! – деб албатта сўрайди. Агар Ғазога ёрдам бермасангиз, Қиёмат куни у ёқангизга ёпишади. Росулуллоҳ ﷺнинг Исро масканидан воз кечганларни тарих ҳеч қачон кечирмайди!
Голландиядаги бир мисрлик йигит ўз режими элчихонасига ғазаб қулфларини урган пайтда, бутун Ислом Уммати қалбида бир эшикни очди. Умматга шуни эслатдики, жиҳод эшиги ҳеч қачон ёпилмайди, нусрат-ёрдам кечиктирилмайди, Ғазо оддий инсонпарварлик муаммоси эмас, балки Уммат, ақида ва шараф масаласидир.
Эй Миср аҳли!
Сиз Умматнинг биринчи мудофаа чизиғисиз, Исломнинг мудофаа нуқтасида турибсиз. Шундай экан, Исломнинг сиз сабабли емирилишига ҳеч қачон йўл қўйманг! Денгиз ортидан кўтарилган бир ғазаб тўлқини нидо йўллади, бас, Кинона армиясидан унга жавоб берадиган бирон киши борми?!
Ғазо аҳлини қутқармоқ учун денгиз ортидан чиққан биргина ғазаб фарёди етарли эмас… Балки Кинона юртининг барчаси ғазабга келиб қайнаши шарт! Қоҳира шаҳри халифалик даъвати билан аланга олиши керак. Бу фақат бир чегарани очиш учун эмас, балки тарихда янги бир ғалаба саҳифасини очиш учун бўлмоғи лозим!
Аллоҳим! Ғазо ва унинг аҳлини ҳимоянгда асра! Уларга ёрдам берганларга Сен ҳам ёрдамингни нозил қил! Ҳар қандай қамални парчала! Уммат орасида фатҳ ва озодлик байроғини яна кўтариб чиқадиган инсонни бизларга чиқариб бер!
Аллоҳим! Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо эт! У орқали жиҳод қиличларини алангалат! Масжидул Ақсони озод эт! Ғазода ва бутун Ислом юртларидаги мазлумларга у орқали ёрдамингни нозил қил!
﴿وَمَا لَكُمۡ لَا تُقَٰتِلُونَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ وَٱلۡمُسۡتَضۡعَفِينَ مِنَ ٱلرِّجَالِ وَٱلنِّسَآءِ وَٱلۡوِلۡدَٰنِ ٱلَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَآ أَخۡرِجۡنَا مِنۡ هَٰذِهِ ٱلۡقَرۡيَةِ ٱلظَّالِمِ أَهۡلُهَا وَٱجۡعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ وَلِيّٗا وَٱجۡعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ نَصِيرًا﴾
«(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ҳамда «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!» [Нисо 75]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги матбуот бўлими
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми