| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Америка ва парвозларни тақиқлаш орқали Дарфурни ажратиб олиш сари ташланган навбатдаги қадам!

  • Суриядаги янги ҳукмдорларнинг яҳудий раҳбарлари билан учрашувлари — улкан жиноятдир!

  • Дунё фақат ўз қарорига эга бўлган ва ўз манфаатларини қандай ҳимоя қилишни билганларнигина ҳурмат қилади

  • Уммат армияларидаги холислар учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат бериш фурсати

  • Яҳудийларнинг кибр-ҳавоси тобора ортиб бораётган бир пайтда, қачонгача халқаро низомга шикоят қилиш билан кифояланамиз?!

  • Ҳарбий иттифоқлар — Ғарб найранглари ва манфаатларидир

  • «Аллоҳ сизлар учун турмуш тиргаги (тирикчилик асоси) қилиб қўйган мол-мулкларингизни нодонларга бериб қўйманглар!»

  • Уммат ўз Халифасига байъат беришдаги шаръий ҳаққини тортиб олишга шошилмайдими ахир?!

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Довуд йўлаги лойиҳаси

Довуд йўлаги лойиҳаси

By htadmin
18.06.2025
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Довуд йўлаги лойиҳаси

Аҳмад Хутвоний

Баъзи таҳлилчилар тахминига кўра, яҳудий вужудида «Довуд йўлаги» деб аталадиган махфий режа мавжуд. Яҳудий вужуди бу режани қаттиқ ҳарбий назорат орқали маҳаллий ва халқаро ахборот воситаларидан сир сақлаб келмоқда. Шу сабабли, бу атамани расмий ахборот воситаларида умуман кўрмаяпмиз. Аммо 2024 йил ўрталаридан бошлаб бу атама CNN Turk, Қуддус ахборот агентлиги, «ал-Маядин» веб-сайти, «raialyoum» газетаси, «Tasnim» ахборот агентлиги, «Ал-Алам» телеканали ва «al-Araby al-Jadid» нашри каби бир қатор манбаларда қўллана бошлади. Ушбу манбаларнинг таъкидлашича, «Довуд йўлаги» яҳудийлар томонидан узоқ вақтдан бери орзу қилиниб келинаётган лойиҳа бўлиб, унинг белгилари 2023 йил 7 октябрдаги воқеалардан сўнг аста-секин намоён бўла бошлади. Аслида бу лойиҳа ғояси 1980 йилларда шаклланган бўлиб, бу ҳақда Шимон Перес ўзининг «Янги Яқин Шарқ» каби айрим асарларида сўз юритган.

Аслида, бу лойиҳадан Яқин Шарқда географик, демографик, стратегик ва геосиёсий соҳаларда туб ўзгариш яратиш кўзда тутилади. Бундай ўзгаришларга эса яҳудийларнинг муайян нуқталарда қурилаётган ноқонуний янги тураржойларини кенгайтириш орқали эришиш ва бунга параллел равишда, «Катта Исроил давлати» орзусини рўёбга чиқаришга замин тайёрлаш мақсадида, Яқин Шарқнинг маълум ҳудудаларида мутлақ назорат ва тўлиқ ҳукмронлик ўрнатилиши режалаштирилган. Бунда яҳудий тураржойларини кенгайтириш «Довуд йўлаги» ғоясига асосланган ҳолда шакллантирилиб, минтақада жойлаштирилади. Маълумки, «Довуд йўлаги» — Сурия, Иордания ва Ироқ ўртасидаги чегара ҳудудлари орқали ўтувчи қуруқлик йўлаги бўлиб, унинг номи Аллоҳнинг пайғамбари Довуд алайҳиссаломдан олинган. Яҳудийлар эса уни пайғамбар эмас, балки подшоҳ деб билишади.

Бу йўлак Суриядаги босиб олинган Жўлон тепаликларидан бошланиб, Ироқ Курдистонигача чўзилади. У ўз йўли давомида Сурия ва Ироқ ҳудудларининг айрим қисмларини қамраб олади. Лойиҳа ишғол остидаги Фаластиндан бошланади ва Фурот дарёсининг икки соҳили бўйлаб узанади. Унинг бошланиш нуқтаси, айтганимиздек, Жўлон тепаликларидир. Йўналиш Сурия, Иордания ва Ироқ чегараларининг туташ нуқтасида жойлашган Танф шаҳридан ўтади. Маълумки, бу шаҳарда Америка ва Британия қўшинлари жойлашган. Кейин у Сурия ерларида, яъни Сурия ва Ироқ ўртасидаги Букамал нуқтасига етиб боради. У ердан сўнг шимолга қараб илгарилаб, курд ҳудудларини босиб ўтади.

Баъзи шарҳловчиларнинг таъкидлашларича, мазкур йўлак Сурия ва Ироқни бир нечта вужуд-тузилмаларга бўлиб ташлаш ғоясига мос келади. Улардан бири – Жанубий Суриядаги Сувайдо минтақасида ташкил этилиши кутилган дурузлар тузилмасидир. Яҳудий вужуди расмийларининг сўнгги баёнотларида айнан шу тузилмага ишора қилиниб, гўё у уларнинг назоратидаги ҳудуддек кўрсатилди. Чунки яҳудий вужуди нуқтаи назари бўйича, у ердаги дурузлар унга мойил деб ҳисобланади. Бу йўлак, шунингдек, Сурия ва Ироқ шимолидаги курдларнинг сепаратист тузилмаси билан ҳам кесишади. Маълумки, яҳудий вужуди ушбу тузилма билан мустаҳкам иттифоқчилик муносабатларини ўрнатишга интилаяпти.

Ушбу йўлакнинг асосий иқтисодий мақсадларидан бири курдлар ҳудудларидан Ҳайфа портигача нефть етказишдир. Шунингдек, Фурот дарёсидан яҳудий вужудига тоза ичимлик суви етказиб бориш ҳам кўзда тутилган. Бундан ташқари, бу йўлак яҳудий вужуди ва минтақа давлатлари ўртасидаги савдо йўлига айлантирилиб, шимолда Озарбайжондан тортиб, жанубда нефть ва газ захираларига бой Кўрфаз давлатларигача чўзилади.

Мазкур йўлакнинг хавфсизликка оид мақсадларига келсак, ундан Сурия ва Ироқни бўлиб ташлаш, Яқин Шарқдаги кўплаб ҳудудлар устида яҳудий вужудининг ҳукмронлигини ўрнатиш, мазҳабий-тоифачилик низоларини қўзғатиш, Эроннинг ролини заифлаштиргандан сўнг эса Туркиянинг Яқин Шарқдаги таъсирини чеклаш каби йўналишлар кўзланган.

Айни лойиҳанинг назарий асосчиларидан бири Авдид Йинон исмли кимса бўлиб, у яҳудий вужудининг ташқи ишлар вазирлигида маслаҳатчи сифатида фаолият юритган. Унга тегишли ғоялар Исраэл Шаҳақ томонидан ёзилган «Яқин Шарқ учун сионистик режа» номли китобда ўз аксини топади. Муаллиф бу асарида Авдид Йинон томонидан иврит тилида ёзилган ҳужжатга таянган. Мазкур ҳужжат 1982 йил феврал ойида «Кивуним» (маъноси — «Йўналишлар») деб номланган яҳудий-сионистлар журналининг 14-сонида нашр этилган.

Авдид Йинон ушбу махсус стратегияни ишлаб чиқиб, араб давлатларини ирқий ва мазҳабий гуруҳларга бўлиб ташлаш орқали яҳудий вужудини минтақадаги ҳукмрон кучга айлантиришни таклиф қилган. Зеро, шундай бўлган тақдирда, яҳудий вужуди учун бу вужудлар устидан назорат ўрнатиш анча осон кечади. Мазкур стратегия АҚШнинг собиқ вице-президенти Дик Чейни илгари сурган «мунтазам беқарорлик» ғоясидан илҳомланган бўлиб, «Уруш доимий, у ҳаётимиз тугаши билан ҳам якунланмайди» деган шиор унинг мазмунига жиддий таъсир кўрсатган.

Трампнинг баёнотлари, масалан, «Ғазони Ривьера соҳилига айлантирамиз» деган ёки «Исроил ҳудуди жуда кичик» деган гаплари мазкур «Довуд йўлаги» лойиҳаси тарғиботига ҳисса қўшди. Бундан ташқари, яҳудий вужудининг Шайх (Хермон) тоғининг қирралари ва Сурия жанубидаги айрим ҳудудларни босиб олиши ҳам, Суриядаги ҳарбий лагерлар ва объектларга ҳаво ҳужумлар қилиши ҳам ушбу лойиҳа тарафдорларига умид бағишлади. Уларнинг даъвосича, бу жанговар ҳаракатлар айни лойиҳа режасини амалга оширишга олиб борувчи муқаддима бўлиб, бундан кўз юмиш ҳам, уни инкор этиш ҳам имконсиз.

Ҳақиқат шундаки, ушбу лойиҳа унинг назариётчиларининг орзуларини жонлантирадиган хомхаёлдан бошқа нарса эмас. У фақатгина бир тушдан иборат бўлиб, ноқонуний янги тураржойларда яшовчи, тавротчи келгинди яҳудийлар айнан шу хаёл оғушида яшамоқдалар. Лойиҳанинг ҳеч қандай сиёсий воқелиги йўқ. Бу ҳолат, айниқса, мусулмон халқларнинг босқинчи яҳудий вужуди раҳбарлари қалбини ларзага солаётган қўзғолонлари манзарасида янада яққол намоён бўлмоқда. Зеро, ушбу қўзғолонлар уларнинг ҳаловатини бузиб, қалбларидаги қўрқувни янада кучайтирмоқда ва уларни мусулмон ўлкалари юрагида ўз мавжудлигидан хавотирда яшашга маҳкум этмоқда. Шунинг учун уларни доимо муносабатларни нормаллаштиришга интилиб, ишғол этилган Фаластинда ҳам, ташқарисида ҳам эллик йилдан бери яҳудий вужудига хавфсизликни кафолатлай олмаган хиёнаткор мусулмон ҳукмдорлари билан алоқалар ўрнатиш пайида эканини кўрасиз.

Роя газетасининг 2025 йил 14 май, чоршанба кунги 547-сонидан

 

TagsДовуд йўлаги лойиҳасиЯҳудий вужуди
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШ ўз ортидан Европани ҳам судраб, Ливияда сайлов ўтказиш учун у ердаги доираларга босим ўтказмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Президент ташрифи: муаммони ҳал қилишми ёки парда ортига яширишми?

  • МАҚОЛАЛАР

    Журъат, шижоат мўминнинг сифати бўлиб, қўрқоқлик мўминга бегонадир

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ?

    ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ? Ёҳуд, ёнғинлар, рақамлаштириш, хусусийлаштириш ва хорижий капитал ортида қандай жараён кетмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил Ўзбекистон халқ бозорлари учун оддий йил бўлмади. Январь-август ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Жорий йилнинг 9-16 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган 38-Халқаро информатика олимпиадаси (IOI 2026) доирасида кутилмаган ҳолат юз берди. ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими?

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда ҳарбий хизмат қилаётган мусулмон аскарни намоз ўқиши мумкинми? Ҳарбий интизом қаерда тугайди ва Аллоҳнинг амри қаердан бошланади? Бу ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1.0x 0:00 / 0:00 Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Инсон уйқуда эканини қандай билади? Уйқудаги киши ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? 1.0x 0:00 / 0:00 Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? بِسْمِ اللهِ ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: