| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Америка ва Эрон ўртасида ҳужумлар қайта янгиланишининг моҳияти

  • Қайта тиклаш ва иқтисодни барпо этиш бўйин эгиш ҳолатини оқлайдими?!

  • Эй мусулмонлар: Албатта душманингиз биттадир!

  • Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти делегацияси Судан адвокатлар уюшмаси раиси ва уюшма раҳбарлари билан учрашди

  • Сурия Халқ кенгаши таркибининг президентлик тайинловлари билан тўлиқ шакллантирилиши — шаръий қоидабузарликлар ва сиёсий хавф-хатарлардир

  • Тўртинчи авлод урушлари ва Судан давлатининг босқичма-босқич емирилиши

  • Туркиянинг НАТО саммитига мезбонлик қилиши — Аллоҳга, Исломга ва мусулмонларга нисбатан хиёнатдир!

  • «Нефть эвазига озиқ-овқат»дан «нақд пул эвазига озиқланиш» сари! Яманда тизимли қашшоқликни ишлаб чиқиш учун кофирларнинг навбатдаги қуроли

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Джеффри Сакснинг Ўзбекистон ташрифи: илм-фан, капитал ва янги геосиёсий рақобат орасида

Джеффри Сакснинг Ўзбекистон ташрифи: илм-фан, капитал ва янги геосиёсий рақобат орасида

By htadmin
19.07.2026
0
Share:

Джеффри Сакснинг Ўзбекистон ташрифи: илм-фан, капитал ва янги геосиёсий рақобат орасида

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

Дунё сиёсатида баъзан қурол эмас, маълумот энг катта кучга айланади. Давлатлар энди фақат армия ва дипломатия орқали эмас, балки илмий марказлар, рейтинглар, индекслар ва эксперт тармоқлари орқали ҳам таъсир ўтказади. Шу нуқтаи назардан қараганда, америкалик иқтисодчи Джеффри Сакснинг Ўзбекистонга ташрифи оддий илмий учрашув эмас, балки Марказий Осиёнинг янги геоиқтисодий аҳамияти ортиб бораётганини кўрсатувчи воқеалардан биридир.

Джеффри Сакс — Ғарб академик муҳитида шаклланган машҳур иқтисодчи. У Колумбия университети профессори, БМТнинг барқарор ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ва Sustainable Development Solutions Network (SDSN) раҳбари сифатида танилган.

Ташрифнинг асосий мақсади SDSN Uzbekistan тармоғини шакллантириш экани айтилди. Расмий баёнотларда бу илмий ҳамкорлик сифатида тақдим этилмоқда. Бироқ ҳар қандай халқаро ташаббус каби унга геосиёсий нуқтаи назардан ҳам баҳо бериш лозим.

SDSN учун нега айнан Ўзбекистон?

Россия–Украина уруши, глобал таъминот занжирларининг ўзгариши, Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси ва Европанинг янги транспорт йўлларига эҳтиёжи, шунингдек, АҚШ ва Ғарб давлатларининг Марказий Осиёда ўз таъсирини кучайтиришга бўлган интилиши ҳам минтақанинг стратегик аҳамиятини оширмоқда.

Биринчидан, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг катта аҳолига эга мамлакат. Унинг қарийб қирқ миллионлик аҳолиси ва катта бозор имкониятлари халқаро капитал учун жиддий қизиқиш уйғотади.

Иккинчидан, у минтақа давлатларининг деярли барчаси билан чегарадош.

Учинчидан, Тошкент сиёсий, иқтисодий ва илмий марказ сифатида минтақада катта таъсирга эга.

Сакс маърузасида Ўзбекистонни “жаҳон иқтисодий оғирлик маркази”га яқинлашиб бораётган давлат сифатида тасвирлади. Бу фикр рамзий маънода айтилган бўлса-да, унинг ортида муҳим геоиқтисодий сигнал бор: XXI асрда Осиёнинг роли ошиб бормоқда ва Марказий Осиё бу жараёндан четда қолмайди.

SDSN — фақат илм-фанми ёки таъсир воситасими?

SDSN расмий жиҳатдан илмий тармоқ. У давлатларга иқтисодий ривожланиш, экология, таълим, энергетика ва бошқа соҳалар бўйича тавсиялар ишлаб чиқишда ёрдам беради. Ғарб инвесторлари сармоя киритишдан аввал мамлакатнинг сиёсий барқарорлиги, иқтисодий салоҳияти, табиий ресурслари ва ислоҳотларини баҳолайди. Ким маълумот ишлаб чиқарса, маълум даражада қарорларга ҳам таъсир кўрсатади.

Шу сабабли SDSN каби тармоқлар фақат олимлар учун эмас, давлатлар, халқаро молия ташкилотлари ва хусусий сектор учун ҳам аҳамиятли бўлиши табиий.

Ғарб иқтисодий қараши ва Ўзбекистон манфаати

Бу ерда яна бир муҳим жиҳат бор. Джеффри Сакс Ғарб капиталистик иқтисодий мактабида шаклланган олим. Унинг ёндашувларида бозор, инвестиция, глобал интеграция ва халқаро капитал ҳаракати муҳим ўрин тутади. Бу ёндашувнинг «ижобий» томонлари ҳам бор: инвестициялар, технология, билим ва иш ўринлари олиб келиши мумкин. Ўзбек ҳукумати катта эҳтимолда айнан шу жиҳати учун ҳамкорликка ошиқмоқда.

Лекин тарих ҳам ва воқелик ҳам шуни кўрсатадики, ҳар қандай ташқи капитал, шубҳасиз, ўз манфаатини биринчи ўринга қўяди. Мустамлакачилик «даврида» ҳам кўп ҳолларда “савдо”, “тараққиёт” ва “цивилизация” шиорлари ортида улар учун катта иқтисодий манфаатлар турган.

Шу боисдан Ўзбекистон учун асосий савол – хорижий ҳамкорлик бор ёки йўқлиги эмас, балки асосий савол бу – ҳамкорлик кўпроқ кимнинг манфаатига хизмат қилади, деган ёндашувдир.

Ўзбекистон қандай хавфларга эътибор бериши керак?

Биринчи хавф – табиий ресурслар ва стратегик соҳаларда ташқи манфаатларнинг устун келиши, яъни ресурсларнинг катта қисми инвесторлар қўлига ўтиб кетиши.

Иккинчи хавф – мамлакат иқтисодиёти фақат ташқи капитал эҳтиёжларига мослашиб қолиши. Мисол учун: Қарз ва ташқи молияга ортиқча боғлиқлик. Ташқи молияга асосланган моделнинг хавфи шундаки, агар иқтисодий ўсиш аҳоли даромадлари ўсишидан тезроқ кенгайса ва бу қарз ҳисобига бўлса, келажакда қарз юки ортиши мумкин. Эслатиб ўтиш лозимки, марказий банк ҳисоботига кўра, кредит олган аҳолининг қарз юки (кредит тўловининг даромадга нисбати) ўртача 37 фоиз атрофида бўлган.

Учинчи хавф – рейтинглар ва индекслар орқали мамлакат ҳақидаги тасаввурни бошқалар шакллантириши. Энг катта бойлик – маълумот, билим ва мустақил қарор қабул қилиш қобилиятидир.

Агар давлат ўзининг миллий стратегияси, илмий мактаби ва мустақил таҳлил марказларига эга бўлмаса, бошқалар ишлаб чиққан баҳолар унинг келажак қарорларига таъсир қилиши муқаррардир. Замонавий дунёда индекслар ва рейтинглар оддий статистика эмас. Улар капитал ҳаракатига таъсир қилувчи воситага айланган. Шунинг учун Ўзбекистон фақат рейтингларда юқори ўрин эгаллашга эмас, балки ўзининг миллий манфаатларига мос мустақил баҳолаш тизимларини ҳам ривожлантиришга ҳаракат қилиши муҳимдир.

Хулоса:

Джеффри Сакснинг Ўзбекистонга ташрифи – бу бир олимнинг шунчаки саёҳати эмас, балки Марказий Осиёнинг дунё иқтисодий тизимидаги аҳамияти ошиб бораётганининг белгисидир.

Ўзбекистон бу жараёндан унумли фойдаланиши мумкин. Илм-фан, технология, инвестиция ва тенг манфаатга асосланган халқаро ҳамкорлик мамлакат тараққиёти учун имконият эшикларини очиши мумкин.

Аммо имконият билан бирга масъулият ҳам келади. Ғарбнинг ҳар  бир инвестори ўзбек халқининг фаровон яшашини эмас, ўзининг бойлигини оширишни истайди. Чунки тарихда давлатлар фақат қурол билан эмас, балки иқтисодий боғлиқлик орқали ҳам таъсир остига тушган. Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, 2025 йил якунида Ўзбекистон давлат қарзи 46,85 миллиард доллар атрофида бўлган…

Ғарб иқтисодий модели ва исломий адолат мезони ўртасидаги фарқ ер ва осмон кабидир. Капитализм ўзининг бутун тарихида ҳеч қандай ёт давлатни ривожлантирмаган, аксинча, ўзига иқтисодий ва сиёсий қарам қилиб келган.

Исломий иқтисодий қарашда эса, масала фақат бойликнинг кўпайишида эмас, балки бойлик асосан қандай йўл билан топилаётгани ва у жамиятда қандай тақсимланаётгани билан боғлиқдир.

Исломда мол-дунё инсоннинг мутлақ ҳукмронлигидаги нарса эмас, балки Аллоҳ томонидан берилган омонат ҳисобланади. Аллоҳ таоло  айтади:

آمِنُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَأَنفِقُوا مِمَّا جَعَلَكُم مُّسْتَخْلَفِينَ فِيهِ ۖ

“(Эй инсонлар), Аллоҳга ва Унинг Расули (Муҳаммад алайҳис-салом)га иймон келтиринглар ҳамда У зот сизларни Халифа қилиб қўйган нарсалардан (яъни вақтинча қўлларингизда турган, Аллоҳ берган мол-давлатдан) инфоқ-эҳсон қилинглар!” (Ҳадид:7)

ْБу эътиборга кўра, иқтисодий тараққиёт фақат бир гуруҳнинг бойиши эмас, балки жамиятда адолат ва фаровонликни таъминлаши билан ўлчанади. Шунингдек, исломий мезонга кўра, сармоянинг ҳалоллиги, ҳеч кимга зарар етказмаслиги ва жамият манфаатига хизмат қилиши ҳам муҳим ҳисобланади.

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими раиси Ислом Абу Халил

18.07.2026й

Tagsгеосиёсий рақобатДжеффри Сакс
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Демократия жарчиларидан огоҳ бўлинг!

  • МАҚОЛАЛАР

    Куфр, мусулмонлар бирдамлигини мусулмонлар қўли билан бўлмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тереза Мэйнинг минтақа сафари ва ўйинни бузиб юбориш уриниши

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/