Эй Ҳиндистон муслималари, сабр қилинг… Яқинда Заҳириддин Бобур чақириғингизга жавоб беради
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Эй Ҳиндистон муслималари, сабр қилинг…
Яқинда Заҳириддин Бобур чақириғингизга жавоб беради
Ҳиндистонда бош вазир Нарендра Моди бошчилигидаги ҳинду Бхаратия Жаната партияси «BJP» 2014 йилда ҳокимиятга келди. «BJP» ҳокимиятга келиши билан аҳолининг 12 фоизини ташкил қилувчи мусулмонлар учун Ҳиндистон дунёдаги энг хавфли мамлакатлардан бирига айланди. Бу партия ҳокимиятга келиши билан Моди ҳинду ҳаракатига ёқадиган барча дастурларни амалга оширишга киришди. Масалан, Кашмир мухторияти бекор қилинди… Шахсга тааллуқли исломий қонунларга аралашув бошланди… Олий маҳкама ҳакамларига босим қилиниб, 2019 йил 9 сентябрда Бобурий масжиди ерини ҳиндуларга бериш ва мусулмонларга масжид қуриш учун бошқа жойдан ер ажратиш тўғрисида якуний қарор чиқарилди… Маълумки, бу масжид Ҳиндистондаги мусулмон султонларининг энг буюги бўлган Заҳириддин Бобур фармони билан қурилган. Бундан ташқари, Ҳиндистонда қабул қилинган фуқаролик тўғрисидаги қонундан мусулмонлар нишонга олинди ва шу орқали уларнинг аксари фуқароликдан маҳрум этилди. Ушбу миллатчи «Ҳиндуту» ҳаракати ўзи таъсис этилган кундан бошлаб «Ҳиндистонда мутлақ ҳиндулар ҳокимиятини тиклаш»ни ўз олдига мақсад қилиб қўйган бўлиб, шу йўлда юртдаги мусулмонларга қарши тўхтовсиз уруш олиб бормоқда. Кузатувчилар ҳинду ҳаракатининг барча дастурларини жадаллик билан амалга ошириб келган Бхаратия Жаната партияси етакчилигида Ҳиндистон тартибсизлик ва низоларга дуч келаётганини таъкидламоқдалар. Бу эса, Ҳиндистондаги мусулмонлар ҳаётини ҳар қачонгидан ҳам ёмонлаштирди.
Бхаратия Жаната партиясининг мақсади яққол кўриниб қолди. Бу эса, мусулмонларни Ҳиндистондаги кўплаб штатларда йирик норозилик намойишларини ўтказишга мажбур қилди. Полиция намойишларни куч билан бостирди… Ҳукумат бунда коронавирус кризисидан фойдаланиб, намойишларга якун ясашга муваффақ бўлди. Бхаратия Жаната партияси бу билан ҳам кифояланмай, мамлакат жанубидаги Картанака штатида ҳижобни тақиқловчи қонунни қабул қилди. Бу эса, мусулмонларнинг сабр косасини тоширди. Улар бундай адолатсиз қонунларни қоралаб, оммавий намойишлар ўтказдилар. Натижада ҳукумат мадрасаларни ёпишга буйруқ берди. Ҳиндистонда муслима аёлларга қарши провокация қилинар экан, бундан уларга зулм қилиш ва таҳқирлаш кўзланган. Масала шу билангина тугамайди. Балки ҳинду кофирлари худди ўтмишдаги каби, мусулмонларга қарши янада қаттиқроқ чораларни қўллашни бошлайди. Кузатувчиларнинг таъкидлашича, таҳдид масжидларни бузиш ва жума намозини тақиқлаш даражасига етиб бориши мумкин. Зеро, Ҳиндистонда муҳим сайловлар арафасида миллатчилик ва диний адоват авж олиб, мусулмонлар қўрқуви янада ортган.
Эй мусулмонлар!
Ҳижобидан фахрланган мағрур муслиманинг шунча таҳдидларга парво қилмай, анави кофирлар қаршисига такбир айтиб чиқишига гувоҳ бўлдингиз. У сизларнинг мақтов ва дуоларингизга ноил бўлди. Бу муслима шунингдек, Аллоҳдан ёрдам сўраб, Унгагина таваккал қилиб, У ҳақда чиройли гумон қилган ҳолда чиқиш қилиши билан ўз рўмолини, фарзини, динини ҳимоя қилиб, сабот ва матонатда зарби масалга айланди… Шундай экан, бу муслимага ёрдамга шошилишингиз лозим эмасми?!
Эй мусулмонлар!
Опа-сингилларимиз ва барча мусулмонларни динларидан қайтаришга уринаётган жиноятчи ҳинду ҳукумати опа-сингилларимизни қувғин қилиб, уларга зулм ўтказиб, қадр-қимматларини топтамоқда. Ҳинд ҳукумати «Ҳинд уйғониш даври» ҳақидаги орзусига эришиш учун ўз партияси режаларини амалга оширмоқда. Бу эса, «шуд-диҳи» яъни тозалаш, деб аташган план бўлиб, у асрлар давомида Исломни ёки насронийликни қабул қилган миллионлаб ҳиндларни қайта ҳиндулик ўрасига киритишга қаратилган. Чунки улар бу миллионлаб инсоннинг асл насаби ҳинду бўлганини даъво қилиб, аждодлари динига қайтишлари кераклигини таъкидлашмоқда.
﴿وَمَا نَقَمُوا مِنْهُمْ إِلاَّ أَن يُؤْمِنُوا بِاللَّهِ الْعَزِيزِ الْحَمِيدِ﴾
«Улар (мўминлардан) фақат у (мўмин)лар қудрат ва мақтов эгаси бўлган Аллоҳга имон келтирганлари учунгина ўч олдилар!» [Буруж 8]
Шундай экан, Ҳиндистон мусулмонларига нусрат беришга отланмайсизми?! Кофирларнинг ака-ука ва опа-сингилларингизга қарши тузоқ қўйишига қандай рози бўласиз?! Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадун Росулуллоҳ байроғи остида жамланиб, Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун бирлашишингиз керак эмасми?!
Эй мусулмонлар!
Биз қайси бир аъзоси оғриса, қолган аъзолари ҳам иситма ва бедорликка чалинадиган бир тану бир жон бўлган умматмиз.
Опа-сингилларимиз азоб чекмоқдалар. Улар муслималар борасида на аҳдга ва на бурчга боқадиган кофирларнинг зулмидан ҳимоя қилувчи ўз давлатларининг қайтишидан умид қилмоқдалар. Шундай экан, Ислом давлати соясида исломий аҳкомлар билан ҳукм юритиладиган исломий ҳаётни қайта бошлашни талаб қилишга шошилишингиз керак эмасми? Зеро, ушбу ҳаётда сизларнинг бирлигингиз ва яхлитлигингиз таъминланиб, ҳеч ким мусулмон эркак ва аёлга озор беришга журъат қила олмайди. Ваҳоланки, сизлар давлатларингиз парчаланиб, устингиздан душманлар ҳукмронлик қилаётганидан буён бутун дунёдаги мусулмонларнинг қандай шароитларда яшаб келаётганини кўриб турибсиз.
Бу кофирлар кўпчиликни ташкил қилувчи ҳиндларни ўз юртларида ҳақ-ҳуқуқлари хавф остида қолаётганига, динлари, маданияти, ҳатто мавжудлиги, айниқса, мусулмонлар томонидан хавф остида эканлигига ишонтириш учун ташвиқот олиб боришмоқда ҳамда ёлғон ва уйдирма айбловларни илгари суришмоқда. Токи илмонийлик шиорини кўтариб, Ислом ва унинг аҳкомларига қарши уруш эълон қилган кофир давлатлар томонидан қўллаб-қувватланувчи ягона куфр халқига айлансинлар. Аммо сиз мусулмонлар қайдасиз?! Эй Ислом Уммати, фарзандларинг бахиллар дастурхонидаги етимларга ўхшаб қолган бир пайтда қайда қолдинг?! Нечун куч-қудрат давлатига чорламайсан, фарзандларинг орасидаги ростгўй инсонлар билан бирга ҳаракат қилиб, Аллоҳ сен учун тайёрлаб қўйган даражотингга ноил бўлишни истамайсан?!
Эй дунёнинг мағрибию машриқидаги мусулмонлар!
Биз Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти аъзолари Ҳиндистондаги ва бутун дунёдаги опа-сингилларимиз дуч келаётган зулм ва тазйиқларни қоралаймиз. Биз сизга ва ўзимизга шуни эслатмоқчимизки, бугунги кунда бизга энг разил халқлар ҳам журъат қиладиган ва улар томонидан хорлик ва хўрликка учрайдиган бўлиб қолган эканмиз, бундан қутулмоғимизнинг ягона йўли Халифалик давлатини барпо этмоқдир. Зеро, фақатгина Халифалик давлатида азиз-кучли бўламиз, у билангина ўз улуғлигимиз ва ҳукмронлигимизни қайтара оламиз.
﴿كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَلَوْ آمَنَ أَهْلُ الْكِتَابِ لَكَانَ خَيْراً لَّهُم مِّنْهُمُ الْمُؤْمِنُونَ وَأَكْثَرُهُمُ الْفَاسِقُونَ * لَن يَضُرُّوكُمْ إِلَّا أَذًى وَإِن يُقَاتِلُوكُمْ يُوَلُّوكُمُ الْأَدْبَارَ ثُمَّ لَا يُنصَرُونَ﴾
«(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз. Агар аҳли китоб ҳам иймон келтирганда эди, ўзлари учун яхши бўларди. Улардан мўминлари ҳам бор ва (лекин) уларнинг кўплари итоатсиз кимсалардир» [Оли Имрон 110]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми