Эй Шом аҳли: Америка ўтиш даври ҳукуматини тайёрламоқда, бу ҳукуматни юртингизга киритманг!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Бугун, ҳижрий 1434 йил жумодул увло ойини биринчи куни, мелодий 2013 йил 13 март куни Ҳизб ут-Таҳрир амири буюк олим Ато ибн Халил Абу Рашта нутқ сўзлаб, бу нутқда Ислом диёрини ичкариси бўлган Шом еридаги қўзғолончиларни Аллоҳга, Пайғамбарига ва мўъминларга ёрдам беришга даъват қилади.
Эй Ҳизб ут-Таҳрир ахборотларини кўриб бораётган, Ҳизб ут-Таҳрир радио эшиттиришларини эшитиб бораётган ва Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий ахборот идорасидаги жонли мулоқотларда қатнашаётган ака-укалар ва опа-сингиллар мана буюк олим, Ҳизб ут-Таҳрирни амири Ато ибн Халил Ато Абу Рашта сизларга қарата сўзлайди:
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Аллоҳни пайғамбарига, аҳли оилаларига, асҳобларига ва у зотни дўст тутганларга салоту саломлар бўлсин.
Эй Ислом диёрини маркази ҳисобланган Шом юртидаги содиқ қўзғолончилар!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Эй Шом аҳли: Америка ўтиш даври ҳукуматини тайёрламоқда, бу ҳукуматни юртингизга киритманг!
Қирғинларни авж олдиришдан мақсад шу ҳукуматни қабул қилишга сизларни мажбур қилишдир, уларнинг бу макру ҳийласини ўзларининг бўғзига уринг,
Аллоҳга ёрдам беринг шунда У Зот сизларга ёрдам берур ва қадамларингизни мустаҳкам қилур!
Кўзи очиқ ҳар бир одамга ишлар ойдин бўлиб қолди, зеро кеча яширин бўлаётган нарса бугун ошкор кечмоқда… Чунки Америка ўтиш даври ҳукуматини тузиш учун 2013 йил 13 мартда ўз ташқи ишлар вазири Жон Керри орқали оппозициядан тоғут Башар билан диалогга киришишни талаб қилди! Америка ўзининг хориждаги қўғирчоқларидан ва режим ичидаги қўғирчоқларидан ўтиш даври ҳукуматини тузишга жон жаҳди билан ҳаракат қилмоқда. Америка "фатво"си бўйича бу кимсаларнинг қўллари қонга беланмаган эмиш, балки қон узоқ ёпишиб турмайдиган даражада бироз ботган, холос эмиш! Бундан мақсад шу ҳукумат маҳсули сифатида илгаригидек яна бир илмоний жумҳуриятни пайдо қилишдир, фақат бу сафар ҳолат тақозосига қараб унинг башарасини бироз "бўяб бежаб" кўрсатилади! Шу мақсадда бу қўғирчоқлар Қоҳира ва Истамбулда яширин ва ошкор тўпланишмоқда, шундан кейин ўзаро муҳокама қилиб, ўрганиб чиқиб келгуси муддатни белгилашади…
Америка муаммо ҳукуматни тузишда эмаслигини яхши тушунади, чунки ўз қўғирчоқларини тўплаб ҳукумат "идиши"ни тўлғазиш унинг учун қийин иш эмас, аксинча муаммо шу қўғирчоқларнинг Шом ерида мустаҳкам тура олишлари ёки уларни Шомда қабул қилинишидадир. Чунки Америка ичкаридаги қўзғолончиларнинг исломий туйғуларга эга мусулмонлар эканини яхши тушунади, уларнинг фикрлари чуқур, ёрқин бўлиши ёки унчалик чуқур эмас, саёзроқ бўлишидан қатъий назар, уларнинг туйғулари исломий эканини Америка яхши тушунади. Шом аҳли Американинг хориждаги қўғирчоқларини кўриб, уларнинг илмоний жумҳурий фуқаролик давлатига чақиришаётганини эшитиб турибди, ваҳоланки "Башар"ни етиштириб чиқарган ва ундан бошқасини ҳам етиштириб чиқараётган мана шу низомлардир. Шундай экан Шом аҳли яна мана шунга чақираётган кимсаларни қандай қабул қилиши мумкин ахир?! Зеро одамлар бу тоғут низомлардан энг аччиқ азиятларни тортишди, бу низомлар одамлар ҳаётини қат қат зулматларга айлантирди… Шунинг учун одамлар ўзларининг ақидаларидан балқиб чиққан Исломларини истамоқдалар. Зеро фақат Ислом ақидаси билангина саодатга эришадилар, фақат шу ақида билангина азиз бўладилар.
Америка бошчилигидаги ғарбнинг Исломдан ва унинг ҳукмларидан капалаги учиб, қўрқиб қалтираётгани ҳеч кимга сир эмас. Шунинг учун ҳам ғарб Сурияда Башар ўрнига камроқ бадбашара бўлган, ундан кўра камроқ қувғин, таъқиб қиладиган яна бир малай бошқарадиган илмоний низом бўлишини истаяпти, одамларни шу билан алдаб чалғитишмоқчи! Бироқ Американи исканжага олиб турган қийин муаммо одамларнинг хориждаги Америка қўғирчоқларини қабул қилмаётганидир, шундай экан одамлар унинг режим ичидаги қўғирчоқларини қандай қабул қилишлари мумкин?! Шунинг учун Башар ўрнига келадиган малай – у хорижда писиб ётган экан – қўли ва тили қанчалик узун бўлмасин Шомни бошқара олмайди. Демак ўтиш даври ҳукумати ичкарида ўрнашолмайди, Америка буюрган ролни бажаролмайди, фақат шу ҳукумат билан бирга кириб келадиган халқаро кучлар ҳимоя қилсагина бажара олади. Бу иш (яъни халқаро кучларни киритиш) таклиф қилинганига анча бўлди ва ҳамон таклиф қилинмоқда, у ҳали муҳокамадан олиб ташлангани йўқ, лекин унинг оқибатлари ҳисобга олинмаган кўринади… Чунки Америка зўравонлик ва вайрон қилиш дорул Ислом маркази бўлган Шомдаги қўзғолончиларни ана шу қўғирчоқларни қучоқ очиб, балки қўлларида кўтариб кутиб олишларига мажбур қилади деб ўйлаган эди! Унинг бу гумони — Аллоҳ изни ила – унинг ўзини ҳалок қилажак… Шундай қилиб демак Америка "Башар"нинг тоғут режимини ҳаёт сабаблари билан, пул ва қурол билан таъминламоқда, буни ўзининг олдинги чизиғи: Россия, Эрондаги режим, югурдак қуроллари ва тобелари орқали ҳамда ўзининг орқа чизиғи: Туркия, Ироқ, Ливандаги режимлар – уларнинг орасида Миср режими ҳам бор – орқали амалга оширмоқда! Баъзи одамлар ҳайрон бўлиб: нега Россия ва Эрондаги режим Американинг олд чизиғи, Туркия, Ироқ, Ливандаги режимлар ҳамда уларга қўшилиб қолган Миср режими Американинг орт чизиғи ҳисобланади? –деб савол ташлашлари мумкин. Лекин ҳолат воқесини яхшилаб ўрганган одамга буни батафсил тушунтириб, жавоб бериб ўтиришнинг ҳожати йўқ! Европа ва унинг югурдаклари, айниқса Қатар эса шу олд ва орт чизиқлар ёнида ўзлари кириб олиб ўлжадан бирон нарсани қўлга кирита олишлари мумкин бўлган бирон "туйнук" пайдо бўлишини – агар шундай "туйнук" пайдо бўлса – пойлаб туришибди!
Дорул Ислом маркази бўлган Шомдаги эй қўзғолончилар: Бу мустамлакачи кофирларнинг, югурдаклар ва тобеларнинг макру ҳийласидир. Уларнинг макру ҳийласи Аллоҳ изни ила барбод бўлажак, уларнинг макру ҳийласини барбод қилиш ва уларни мағлуб қилиш Аллоҳ муяссар қилган, Аллоҳ Субҳанаҳунинг муҳкам оятларини идрок қилган, Росулуллоҳ САВ сийратини идрок қилган, қалби ва бутун аъзолари билан Аллоҳ Субҳанаҳунинг:
إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ
Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида кадамларингизни собит-барқарор қилур. [47:7]
деган қавлига чуқур ишониб, иймон келтирган кишилар учун осон ишдир. Лекин Аллоҳ Субҳанаҳуга қандай ёрдам берамиз? –деган савол кўндаланг туради.
Хўш, ғарбни, ҳусусан Американи рози қилиш учун жумҳурий илмоний, демократик фуқаролик бошқарувига чақириш ва "мустақиллик байроғи" деган Сайкс Пико байроғини кўтариб чиқиш, мана шу Аллоҳ Субҳанаҳуга ёрдам беришми? Ёки Ғарбнинг ғаламислигидан, аччиғи чиқишидан қўрқишни баҳона қилиб, Халифаликка чақиришдан бош тортиш, Росулуллоҳ САВ рояси бўлмиш уқоб байроғини: "ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ" байроғини кўтариб чиқмаслик, мана шу Аллоҳ Субҳанаҳуга ёрдам беришми? Ёхуд қурол аслаҳа ва пул тўғрисида мустамлакачи кофир ғарбдан ёрдам сўраш, мусулмонларга қарши уруш қилаётган ана шу давлатларни дўст тутиш, мана шу Аллоҳ Субҳанаҳуга ёрдам беришми? Ёки ҳукмларни секин аста татбиқ этиш керак деган гап, оқибатда ароққа бир йилча рухсат берилиб, кейинги йилда ман қилиниши, ҳадларнинг бир неча йил тўхтатиб турилиши, банклар ва иқтисодий ҳаётда рибо кенг тус олиши орқали Аллоҳга қарши уруш қилиниши, мана шулар Аллоҳга ёрдам беришми? Ёхуд ҳозирги низомни таг томири билан суғуриб ташламасдан ва Халифаликни қурмасдан туриб, бир малай ўрнига бошқасини олиб келиш учун жонларнию молларни қурбон қилиш, мана шу нарса Аллоҳга ёрдам беришми?
Аниқки буларнинг ҳеч бири Аллоҳ Субҳанаҳуга ёрдам бериш эмас. Демак Аллоҳ Таоло томонидан нусрат кечикса бунга одамларнинг ўзи айбдордир, бу Аллоҳнинг Ўз ваъдасига хилоф қилиши эмас, аксинча Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ ва ростдир.
وَمَنْ أَصْدَقُ مِنَ اللّهِ حَدِيثاً
Аллоҳдан кўра ростгўйроқ ким бор?! [4:87]
Шундай экан Аллоҳга – вожиб бўлган тарзда – ёрдам беринг, ўшанда қаршингиздаги мустамлакачи кофир кучлари ва уларнинг малайлари арзимас бўлиб қолади, уларнинг улкан қурол аслаҳалари сизларга зарар беролмайди, чунки уларнинг қалби қўрқувдан қалтираб турибди, шунинг учун уларнинг макру ҳийласи сизларга зарар беролмайди. Зеро уларнинг макри гарчи тоғлар ҳам йўқ бўлиб кетадиган даражада бўлса ҳам лекин уларнинг макри Аллоҳ наздида арзимасдир.
Эй содиқ қўзғолончилар: Етакчи ўз аҳлини алдамайди. Ҳизб ут-Таҳрир сизларни Аллоҳга чин ёрдам беришга чақиради. Шунда У Зот ҳам сизларга ҳақли равишда ёрдам беради:
Битта мухлис бошқарув ортида бирлашиб, Аллоҳ арқонига маҳкам ёпишиб, ўзингиз қиладиган барча ишда софлик ва покизалик билан Аллоҳга содиқ бўлиб Аллоҳ Субҳанаҳуга ёрдам беринг. Холис Аллоҳ учунгина ҳаракат қиладиган мухлис бошқарув ортида бирлашинг, зеро Аллоҳ Субҳанаҳу Ўзига ширк қилинадиган ҳеч бир амални қабул қилмайди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий САВ дан шундай ривоят қилади: "Аллоҳ Таборака ва Таоло деди: Мен шериклардан энг беҳожат Зотман. кимки Менга ширк келтирса унинг ози ҳам кўпи ҳам унинг ўзигадир". Бу ҳадисни Абу Довуд Таёлисий ўзининг муснадида чиқарган… Аллоҳ Субҳанаҳуга ёрдам беринглар, Аллоҳни ғазаблантириш эвазига одамларни рози қилманглар. Шунинг учун демократик илмоний давлатни эълон қилиб Американи рози қилманглар, Америка ва ғарбнинг ғаламислигидан, аччиғи чиқишидан қўрқиб Халифаликдан юз ўгириш билан Американи рози қилманглар, аксинча улар аччиғидан бўғилиб ўлишсин. Зеро Аллоҳни ғазаблантириб одамларни рози қилишнинг оқибати хору зорликдир. Ибн Жаад ўзининг муснадида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ САВ бундай деганлар: "Кимки Аллоҳни ғазаблантириб, одамларни рози қилса Аллоҳ уни ўша одамларга топшириб қўяди. Кимки Аллоҳни рози қилиб, одамларни ғазаблантирса, Аллоҳ унга одамлардан кифоя қилади". Битта давлатни, тўғри йўлни тутувчи Халифаликни тиклашга қаттиқ азм қилиб, Қудратли, Азиз Зотга ёрдам беринг, каттаю кичик нарсада, муомалалар, жазо чоралари, ҳадлар, жиҳод ва ибодатлар тўғрисида Аллоҳ шариатини татбиқ этиш учун шунга қаттиқ азм қилинг. Зеро Аллоҳ Субҳанаҳу:
وَأَقِيمُواْ الصَّلاَةَ
Намозни тўкис адо қилинглар. [10:87]
деб айтган, шунингдек
وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ
(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг. [5:49]
деб ҳам айтган. Демак Аллоҳ Таолога итоат этиш бўлакларга бўлинмайди, аксинча, Аллоҳ Субҳанаҳу амри қандай нозил бўлган бўлса ўшандай ўша заҳоти адо этилади. Йўл бошчимиз Росулуллоҳ САВ шундай қилганлар, негаки Пайғамбаримиз ҳукмни нозил бўлган заҳоти татбиқ этганлар, хулафои рошидинлар ҳам ҳудди шундай қилишган, улар ҳам ҳукмларни фатҳ бўлган заҳоти ҳеч бир бўлакларга бўлмай ва даражама даражаликка йўл қўймай татбиқ этишган… Ҳизб ут-Таҳрирга ёрдам бериш орқали Аллоҳ Жалла ва Алога ёрдам беринг, чунки бу Ҳизб Аллоҳ изни ила Халифаликни лозим йўсинда тиклашга ва Аллоҳ ҳукмларини татбиқ этишга қодирдир, бу ҳукмларни Ҳизб фақат Исломдан олиб ўзи тайёрлаган лойиҳа бўйича татбиқ этади. Бу Ҳизб зўр сиёсий онгга эга бўлиб, Аллоҳ ёрдами ила мустамлакачи кофирлар фитналарини барбод қилишга, то аниқ фатҳ келгунига қадар уларни ўзлари билан овора қилиб қўйишга қодирдир.
Шом еридаги эй қўзғолончилар: олдингизда учинчи йўл йўқ. Шунинг учун Аллоҳга ёрдам беришга аҳд қилсангиз ва Аллоҳ Субҳанаҳуни олдида шу буюк ҳақ устида собит туришга қасамёд қилсангиз ўшандагина дунё ва охират саодатига эришасиз, кофир мустамлакачи давлатлар сизлардан чекинади, хоин малайлар қабрга тиқилади, номингиз, тўкилган покиза қонларингиз, сарфланган буюк фидокорликлар яхшилик билан эсланади… Аммо бундай қилмасдан Америка қўғирчоғи бўлган ўтиш даври ҳукуматини – бу ҳукумат илмоний фуқаролик демократик давлатни етиштириб чиқариши учун – қабул қиладиган бўлсангиз у ҳолда тўкилган қонларингиз ўз Борийсига шикоят қилади ва оқибатда мана бу оятдаги каби:
كَالَّتِي نَقَضَتْ غَزْلَهَا مِن بَعْدِ قُوَّةٍ أَنكَاثاً
Ва сизлар бир миллат бошқа бир миллатдан (сон ё бойлик жиҳатидан) ортиқроқ бўлгани учун қасамларингизни (бузиб) алдов воситаси қилишингиз билан (яъни, бошқа бойроқ ва кучлироқ қавмни топсангиз, аввалги қасамингиздан кечиб кетаверишингиз билан) худди ўзи тўқиган нарсасини пишиқ-пухта бўлганидан сўнг парча-парча қилиб бузиб-чуватиб ташлаган хотинга ўхшаб қолмангиз! [16:92]
бўлиб қоласизлар. Биз сизларнинг ундай бўлишингизни асло истамайиз. Аллоҳ солиҳларни дўст тутади.
إِنَّ فِي ذَلِكَ لَذِكْرَى لِمَن كَانَ لَهُ قَلْبٌ أَوْ أَلْقَى السَّمْعَ وَهُوَ شَهِيدٌ
Албатта бунда (огоҳ) қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган холда (яъни сидқидилдан) қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бордир. [50:37]
Огоҳ бўлинг етказдикми, Аллоҳим Ўзинг гувоҳ бўл. Огоҳ бўлинг етказдикми, Аллоҳим Ўзинг гувоҳ бўл. Огоҳ бўлинг етказдикми, Аллоҳим Ўзинг гувоҳ бўл.
Ҳизб ут-Таҳрир 1 жумодул увло 1434ҳ – 13.03.2013
Биз Ҳизб ут-Таҳрир ахборотлари ва радио эшиттиришидан буюк олим, Ҳизб ут-Таҳрирни амири Ато ибн Халил Ато Абу Раштанинг сизларга йўллаган нутқини ҳавола этдик.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми