Эй золимлар, кўзингизни очинг!

Матбуот баёноти
Эй золимлар, кўзингизни очинг!
بسم الله الرحمن الرحيم
2025 йил 19 май куни 33 та Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари устида қарийб 8 ой давом этган суд жараёнлари ниҳоясига етди. Суд ҳукмига кўра, Мусаев Шукруллоҳга махсус тартибда 17 йил, Салимов Дилшодга махсус тартибда 16 йил, 20 кишига махсус тартибда 12 йил, 8 кишига 8 йилдан 10 йилгача, шундан 4 тасига махсус тартибдаги ва яна 4 тасига қаттиқ тартибдаги озодликдан маҳрум қилиш жазолари, қолган 3 кишига 4 йилдан 5 йилгача уй қамоғи берилди. Ҳукм ўқилгач, судья дуоибадлар остида шармандаларча суд залини шошилинч тарк этди. Ваҳоланки, охирги суд аввалгиларидан фарқли равишда, кўп сонли ДХХ ва терроризмга қарши курашиш бўлими ходимлари, назоратчи ҳарбийлар иштирокида ўтди. Шунингдек, ОАВ, жумладан, Ўзбекистон 24 телеканали, блогерлар ҳамда махсус
ДХХ ходими томонидан суд жараёнлари видеотасмага туширилди.
Суд тартиби бўйича бериладиган сўнгги сўзда бу йигитлар президент Ш. Мирзиёев ва унинг куч тузилмаси – ДХХга юксак Исломий мавқедан туриб, ҳақ мурожаат қилдилар. Ҳақни эшитишдан тиззалари қалтирайдиган ўзбек режими хавфсизлик хизматлари ушбу мурожаатдан кейин ўзларини қўярга жой тополмай қолгани табиий. Чунки бу ўзбек режимининг Ислом ва мусулмонлар устида қилган ва килаётган жиноятлари тарих саҳифаларидан жой олиши билан бирга, Исломга муҳаббати беқиёс мусулмон ҳалқимиз ва Аллоҳнинг ҳукмини олий қилиш йўлида жону молини тиккан Ҳизб йигитларидан иборат фарзандларининг белини бука олмади ва инша Аллоҳ бука олмайди ҳам. Бундан ташқари, судгача бўлган тергов жараёнларида йигитларга мислсиз даражада қийноқлар, тазйиқлар, зўравонликлар қўлланди. Золим Каримов давридан буён қўли саноқсиз мазлум мусулмон йигитлар қонига ботган куч тузилмалари эртанги ҳисобини наҳотки фикр қилишмаса?! Наҳотки, сўзсиз ижобат бўладиган мазлумларнинг дуоибади, қарғиш ва лаънати оиласи, болалари ва суюкли инсонларига тегишини ўйламаса?! Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
“Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўлинг! Чунки у билан Аллоҳ ўртасида парда йўқ”. (Бухорий ва Муслим ривояти)
Яна у зот ﷺ дедилар:
«إن الله ليملي للظالم حتى إذا أخذه لم يفلته»
“Аллоҳ золимга муҳлат беради, қачонки уни тутса, қўйиб юбормайди”. (Бухорий ва Муслим ривояти)
Аллоҳ таоло айтади:
فَأَذَّنَ مُؤَذِّنٌ بَيْنَهُمْ أَن لَّعْنَةُ اللَّهِ عَلَى الظَّالِمِينَ
– “Бас, уларнинг ўрталарида бир жарчи: “Золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлгай”, деб жар солур”. (Аъроф:44)
Ўзбек режими ва унинг куч тизимларига зулмдан тийилишлари учун бугун имконият, эртага эса кеч бўлади. Чунки Буюк Аллоҳ ваъда қилган нусрат ва ғалаба тонгги, Унинг изни ила яқин кунларда, шубҳасиз, отади!
Агар улар ўзларини дунё хорлиги ва охират азобидан қутқармасалар, ҳолларига вой бўлғай!
وَاللَّهُ غَالِبٌ عَلَىٰ أَمْرِهِ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ
– “Аллоҳ Ўз ишида Ғолибдир. Лекин кўп одамлар буни билмаслар”. (Юсуф:21)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ