Эр-хотинлик ҳаёти

Эр-хотинлик ҳаёти
3
(“Исломда ижтимоий алоқалар” туркумидан)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Эр ўз хотинига меҳрибон бўлиши ва бирор нарсани сўраганда хушмуомала бўлиши, ҳаттоки у билан бирга қўшилишни истаса, аёлга муносиб яхши шарт-шароитларни муҳайё қилиши лозим. Расулуллоҳ с.а.в. дедилар:
«لا تطرقوا النساء ليلاً حتى تمتشط الشعثة, وتستحد المُغيبة»
«Аёллар тўзиган сочларини тараб, поклайдиган жойларини поклагунча тунда ҳузурларига кирманг (яъни сафардан қайтганда уйларингизга қўққисдан кириб борманглар)» (муттафақун алайҳ). Эрнинг аёлга ва оилага етакчи эканлигининг маъноси – у ягона ҳукмрон ва буйруғи қайтарилмайдиган ҳоким, дегани эмас. Оилага эрнинг бошлиқлигининг маъноси – у оила ишларини тартибга солувчи ва унга ғамхўрлик қилувчи эканлигидир. Шунинг учун аёл эрининг сўзига сўз қайтариши ва у билан баҳслашиши, гапирган гапларида унга мурожаат қилиши мумкин, чунки уларнинг ҳар иккиси ҳам ўзаро дўст бўлиб, бири ҳоким, иккинчиси маҳкум эмас, бири амир, иккинчиси фуқаро эмас. Балки улар икки дўст бўлиб, ишларини бошқаришда ва оилага ғамхўрлик қилишда бири иккинчисига бошлиқ қилинган. Пайғамбар с.а.в. ҳам оилада хотинларига дўст бўлганлар, давлат бошлиғи ва пайғамбар бўлишларига қарамай, оилада якка ҳоким ва ҳукмрон эмас эдилар. Умар ибн Хаттоб р.а. ҳадисларида шундай деганлар:
«والله إن كنا في الجاهلية ما نعد للنساء أمراً حتى أنزل الله تعالى فيهن ما أنزل, وقسم لهن ما قسم فبينما أنا في أمر أأتمره إذ قالت لي امرأتي لو صنعت كذا وكذا, فقلت لها وما لك أنت ولما ها هنا, وما تكلفك في أمر أريده, فقالت لي عجباً لك يا ابن الخطاب ما تريد أن تراجع أنت, وإن ابنتك لتراجع رسول الله r حتى يظل يومه غضبان. قال عمر فآخذ ردائي ثم أخرج مكاني حتى أدخل على حفصة فقلت لها يا بنية إنك لتراجعين رسول الله r حتى يظل يومه غضبان. فقالت حفصة والله إنا لنراجعه فقلت تعلمين أني أحذرك عقوبة الله, وغضب رسوله يا بنية لا يغرنك هذه التي قد أعجبها حسنها, وحب رسول الله r إياها. ثم خرجت حتى أدخل على أم سلمة لقرابتي منها, فكلمتها. فقالت لي أم سلمة عجباً لك يا ابن الخطاب, قد دخلت في كل شيء حتى تبتغي أن تدخل بين رسول الله r وأزواجه. قال عمر فأخذتني أخذاً كسرتني به عن بعض ما كنت أجد, فخرجت من عندها»
«Аллоҳга қасамки, Аллоҳ Таоло аёллар ҳақидаги оятни нозил қилиб, уларга ҳуқуқларини белгилаб бермагунга қадар, биз жоҳилиятда аёлларни бирор ишда имтиёзга эга, деб санамас эдик. Сўнгра уларга бир қанча ҳуқуқ берилди. Бир ишни қилмоқчи бўлиб турганимда, кутилмаганда хотиним «Бундай-бундай қилсангиз бўлмайдими?», деб қолди. Мен унга: «Сенинг бу ишга нима алоқанг бор, мен қилмоқчи бўлган ишга нега аралашасан?», дедим. Хотиним: «Во ажаб, эй Хаттобнинг ўғли, сизга мурожаат қилинишини хоҳламайсиз, ҳолбуки қизингиз Расулуллоҳ с.а.в. билан баҳслашади, ҳатто у киши кечгача ғазабланиб юрадилар», деди». Умар дейди: «Тўнимни олиб уйдан чиқдим ва Ҳафсанинг уйига бордим ва унга: «Эй қизим, сен Расулуллоҳ с.а.в. билан сўз айтишиб, ҳатто кун бўйи ғазабланиб юрадиларми?», дедим. Ҳафса: «Биз, Аллоҳга қасамки, ҳаммамиз у кишига сўз қайтарамиз», деди. Мен дедим: «Билиб қўй, эй қизим, мен сени Аллоҳнинг азоби ва Расули ғазабидан огоҳлантираман. Чиройингга қувонганинг ва Расулуллоҳ с.а.в.нинг муҳаббатларига сазовор бўлганинг сени алдаб қўймасин!» Кейин унинг олдидан чиқдим ва қариндошлигимиз борлиги сабабли Умму Саламанинг ҳузурига кирдим ва у билан гаплашдим. Умму Салама менга: «Сенга ҳайронман, эй ибн Хаттоб, сен ҳамма ишга аралашаверасан, ҳатто Расулуллоҳ с.а.в. ва хотинлари орасига ҳам аралашасан», деди». Умар дейди: «Умму Салама бу билан мени шундай бопладики, қалбимга тугиб қўйган баъзи фикрларимдан ҳам қайтариб юборди ва унинг ҳузуридан чиқиб кетдим» (муттафақун алайҳ). Муслим ривоятига кўра, Абу Бакр р.а. Расулуллоҳ с.а.в. ҳузурларига киришга рухсат сўрадилар ва рухсат бўлганидан кейин кирдилар. Кейин Умар р.а. рухсат сўрадилар ва рухсат бўлганидан кейин кирдилар. Расулуллоҳ с.а.в. аёллари даврасида жим ўтирар эдилар. Шунда Умар: «Бир сўз айтиб, Расулуллоҳ с.а.в.ни кулдираман», дедилар ва: «Эй Расулуллоҳ с.а.в., мендан бинти Хорижа (яъни ўз хотинлари) нафақа сўраганини кўрсам, ўрнимдан туриб, бўйнига бир туширсам, дейман», дедилар. Расулуллоҳ с.а.в. кулиб юбордилар ва:
«هن حولي يسألنني النفقة»
«Манавилар ҳам атрофимда нафақа сўраб ўтиришибди», дедилар. Бундан маълум бўладики, эрнинг аёл устидан раҳбарлиги ишларга етакчилик қилиш бўлиб, бу раҳбарлик ҳукмронлик ва ҳокимлик эмас, балки дўстона раҳбарликдир. Шунинг учун аёл ҳам гап қайтариши ва баҳслашиши мумкин.
Ишрат (бирга яшаш)га оид муомала шундай бўлади. Аммо уй ишларини бажариш борасида эса, аёл эрига хамир қориш, нон ва овқат пишириш, ҳовлини тозалаш ва саришта қилиш борасида хизмат қилиши вожиб. Агар эр сув талаб қилса унга сув бериши, овқат ейишни хоҳласа таом ҳозирлаши ва уй ичида лозим бўладиган барча ишларда эрга хизмат кўрсатиши зарур. Шунингдек, уй ичида ҳаёт кечириш учун керакли бўлган барча ишларни етарли даражада муҳайё қилиши зарур. Эркак эса, оила учун зарур бўлган сув келтириш, ахлатларни чиқариб ташлаш, тирноқ олиш, зийнатланишига зарур бўладиган нарсалар ва шунга ўхшаш бошқа нарсаларни уй ташқарисидан уйга олиб келиши зарур.
Хулоса шуки, уйнинг ичкарисида қилинадиган барча ишларни қилиш аёл зиммасига, ташқарида бўладиган амалларнинг барчаси – қандай амал бўлишидан қатъий назар – эр зиммасига юклатилган. Али ва Фотима (Аллоҳ улардан рози бўлсин) ҳақида Расулуллоҳ с.а.в.дан ривоят қилинган ҳадисга қараганда:
«قضى على ابنته فاطمة بخدمة البيت, وعلى عليّ ما كان خارجاً عن البيت من عمل»
«Пайғамбар с.а.в. қизлари Фотимага уй ичкарисидаги ишларни бажаришни, Алига эса ташқарида бажариладиган ишларни бажаришини юклаганлар». Пайғамбар с.а.в. уйларида хотинларига ҳам уй хизматларини буюрар эдилар ва:
«يا عائشة اسقينا يا عائشة أطعمينا يا عائشة هلمي الشفرة, واشحذيها بحجر»
«Эй Оиша, менга сув бер, эй Оиша, менга овқат бер, эй Оиша, пичоқни олиб кел, уни тошга ишқаб ўткирла», дер эдилар. Ривоят қилинадики:
«أن فاطمة أتت رسول الله r تشكو إليه ما تلقى من الرحى, وسألته خادماً يكفيها ذلك»
«Фотима онамиз оталари Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳузурларига келиб, қўл тегирмонидан етган қавариқлардан шикоят қилдилар ва буни бажарадиган хизматчи сўрадилар» (муттафақун алайҳ). Бу далиллар шуни кўрсатадики, уй ичида эрнинг хизматини ва оила хизматини қилиш – хотин бажариши керак бўлган вазифалар доирасига киради. Лекин буларни бажариш унинг куч-тоқати етадиган даражада бўлиши керак. Агар бу ишлар аёлга қийинчилик туғдирадиган даражада кўп бўлса, эр бу ишларни бажаришга хизматкор ёллаши зарур. Буни аёл ҳам талаб қилиши мумкин. Агар ишлар кўп бўлмаса ва аёлнинг кучи етадиган бўлса, эр хизматкор ёллашга мажбур эмас, балки бу ишларни аёл ўзи бажариши шарт. Чунки Расулуллоҳ с.а.в. қизлари Фотимага уй ишларини бажаришни юклаганлар. Шундай қилиб, эрлар хотинларига яхши муомалада бўлишлари зарур ва хотинлар ҳам эрларига яхши хизмат қилиш билан муомала қилишлари вожиб, токи уларнинг ўртасидаги оилавий ҳаёт Аллоҳнинг ушбу сўзи амалга ошадиган даражада осойишта ҳаёт бўлсин:
}وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُمْ مِنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجًا لِتَسْكُنُوا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُمْ مَوَدَّةً وَرَحْمَةً{
– “Унинг оятларидан (яна бири) – У Зот сизлар хотиржам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр–муҳаббат пайдо қилишидир”. (Рум:21)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
19.06.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли