Эрдўғандан юз ўгиринг ва Шом ахлининг ёрдамга бўлган чақириғига жавоб беринг

بسم الله الرحمن الرحيم
Эрдўғандан юз ўгиринг ва Шом ахлининг ёрдамга бўлган чақириғига жавоб беринг
Хабар:
Туркия Суриядаги қўзғолончи отрядларни Жабҳату Фатҳу Шом – олдинги Жабаҳатун – Нусра билан бирлашиб кетишларидан огоҳлантирмоқда. Лондоннинг “Ал – Ҳаёт” газетасида чоп этилган ҳисоботига кўра, Туркиянинг маълум бир гуруҳларга юборган мурожаати – бу гуруҳларни шу каби ҳатти ҳаракатлари уларни “терророизм” да айблашга олиб келишини, бинобарин, улар Сурия инқилобини қўллаб қувватлайдиган давлатларнинг ҳар қандай ёрдамдан маҳрум бўлишларини англатади.
Туркия “ИШИД” ташкилотига қарши халқаро коалициянинг “терроризм” билан курашиш қўллови остида урушга кирди, бу амалиётни “Фурот Қалқони” деб номлади.
“France Presse” ахборот агентлиги хабарига кўра, “Фурот Қалқони” бошланганидан бери, энг камида 38 турк аскари ҳалок бўлган, бу амалиёт 24 август санасида бошланган. (Дубай – «alarabiya.net», 23.12.2016).
Изоҳ: Эрдўған бошчилигидаги турк режимининг Сурия инқилобидаги роли мана шундан иборат. Американинг буйруқларини бажариб, инқилобни тириклайин кўмишга ҳамда ундан батамом қутилишга бўлган уринишлари Туркия президентини Шом аҳлига қарши фитналарни иштирокчиси экани кундан кун очилиб бормоқда. Шунинг учун Туркия Умматга турли шаклларда мусибат етказадиган, Сурия инқилоби ҳамда барча мусулмонларнинг золим душманлари билан ҳамкорлик қилмоқда.
Туркия ҳукумати томонидан бўлаётган бундай таҳдид ва қўрқитишлардан сўнг Америка малайи бўлмиш Эрдўғанга эргашаётган қўзғолончи отрядлар раҳбарларининг яна қандай баҳоналари бор экан? Сурияда содир этилаётган кейинги ҳодисалар шуни кўрсатадики, унинг ортидан фақат ўз динларини, Шом аҳлининг ҳаётини ва иззат -шарафини сотиб, ўрнига улар томонидан ваъда қилинган ўткинчи ҳаловатга ёки ҳаёлий мансабларга сотган хоинларгина эргашмоқдалар.
Бизлар бир томчи бўлсада тақвоси қолган муборак инқилобчилардан Эрдўған ва сизнинг душманларингизни “терророизм” баҳонаси остида фақат бўлиб ташлашга ҳаракат қилиб, сизларни ва мужоҳид биродарларингизни ўзаро ички урушларга замин ҳозирловчи нарсага жавоб бермасликга чақирамиз. Ақл билан иш юритиб, ўз халқингизга қайтингиз, Аллоҳнинг амрига масъул бўлингиз. Мана шу сизлар учун хайрлидир ва сизлар бу дунёда ҳам, охиратда ҳам юксак мартабаларга эга бўласизлар. Қудратли Аллоҳ таоло айтадики:
يا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ
“Эй иймон келтирганлар! Сизга ҳаёт берадиган нарсага чақирганларида Аллоҳ ва Расулига жавоб беринг” (8,24)
“Қўлловчи” давлатлар билан барча алоқаларни узиб ташланг ва инқилобингизни кўксингизга босинг, мана шунда Аллоҳ сизларга ёрдам беради. Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушланг, ва сизлар ғалаба қозонасизлар. Пайғамбаримиз САВнинг – пайғамбарлик минҳожи асосидаги буюк лойиҳаси атрофига жипслашингиз. Шом аҳлининг туну кун эшитилаётган ҳайқириқларига жавоб берингиз, мана шунда Аллоҳ сизларни душманлар билан ёлғиз қолдирмайди. Қудратли Аллоҳ айтадики:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَنْصُرُوا اللَّهَ يَنْصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ
Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берадир ва қадамларингизни собит қиладир. (47,7)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий ахборот офиси учун махсус
Шади ал Убуд(Абу Ахмад)
28 Рабиъул аввал 1438 ҳ.
27.12.2016й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ