«Этник озчилик» тушунчаси давлатларни бўлибпарчалаб ташлашнинг қулай воситасидир
بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
«Этник озчилик» тушунчаси давлатларни бўлибпарчалаб ташлашнинг қулай воситасидир
Устоз Али Бадрий қаламига мансуб
Ироқ президенти Ҳайдар Ибодий АҚШ вицепрезиденти Майк Пенс билан Ироқда демократияни мустаҳкамлашни ҳамда мазлум диний озчиликни ҳимоя қилиш зарурлигини муҳокама қилди. Ироқ вазирлар маҳкамаси матбуот бўлимининг 2018 йил 16 мартда чиқарган баёнотида айтилишича, «Ибодий АҚШ вицепрезиденти Майк Пенс билан телефон орқали боғланиб, Ироқда демократияни мустаҳкамлаш ва демократик институтларни кучайтириш зарурлигини ҳамда мазҳабпарастлик ва ирқчилик сиёсатларидан ғолиб келиш учун фуқаролик лойиҳасини давом эттириш муҳимлигини муҳокама қилган».
Бугун Америка диний «озчилик» учун ёлғон кўз ёшларини тўкаётган экан, бу ифлос тушунчани пайдо қилган ҳам, минтақа давлатларини мазҳабпарастлик, миллатчилик, диний озчилик асосида бўлиб ташлаш учун ушбу тушунчани озуқалантириш устида ишлаётган ҳам, аслида, унинг ўзи. Ироқни босиб олгандан сўнг ташлаган илк қадами, жамият жипслигини бузиш ва уни турли миллатларга ажратиб, ораларида диний ва мазҳабпарастлик курашига олов ёқишдан иборат бўлди. Бунинг учун ўз назорати остида дастур туздириб, уни истаган пайтда портлатадиган минага айлантирди. Бу дастурда вилоятлар барпо этиш, уларни миллат, ирқ, мазҳаб ва дин асосида тузиш кўрсатилиб, ҳатто бу вилоятларга – Америка хоҳлаган пайтда – ажралиб чиқиш ҳуқуқи берилди. Босқинчиликдан кейин ҳеч қанча вақт ўтмай, юртда мазҳабпарастлик, ирқчилик ва диний фитналар юзага келди. Бир томонда суннийлар, иккинчи томонда шиалар, учинчи томонда курдлар, яна бир томонда насронийлар сифатида ўзаро уруш бошланди… Урушда ҳамма нишонга айланди… Жаллод эса, елкаларига миниб олиб, истаганча уларни ҳаракатлантириб турди… Ироқ бундай қонли манзарада энг сара уламолари ва фарзандларидан айрилди…
Ироқ жамияти исломий сақофат сифати уфуриб турган жамият, дея таърифланган эди. Жамиятни турли тоифа вакиллари тамсил этарди. Ироқ аҳлидан ҳеч ким бадбўй мазҳабпарастлик, деган нарсани билмасди, барча тинч, хавфсиз ҳолатда битта ерда, турли сақофат ва ақидалар мужассам ерда яшарди. Жамиятнинг таркибий қисмлари ўртасидаги тинчосуда ҳаёт узоқ замонларга бориб тақалади. Бу халқ мазҳабпарастлик, деган нарсанинг оддий маъносини ҳам билмасди, фақат яқиняқиндагина, аниқроғи, Америка босқинчилигидан сўнг буни бошдан кечирадиган бўлди. Бу босқинчилик ироқлик халқнинг ҳеч нарсасини аямай вайрон қилди, асосий тузилмасини йўқ қилди, унинг турли мазҳаблари билан турли ақидалари ўртасидаги тинчтотув ҳаётини бузиб ташлашда қўшни давлатлар ҳам катта ҳисса қўшди.
Тарихга бир оз қайтадиган бўлсак, яъни Усмоний Халифалик ағдарилишидан олдинги замонга мурожаат қилсак, шуларга гувоҳ бўламизки, Ғарб давлатлари ўзларининг мустамлакачилик манфаатларини рўёбга чиқариш мақсадида «озчилик», деган нарсани пайдо қилишди, ўз ҳуқуқлари ва ғолибликларини ҳимоя қилиш тушунчасини яратишди. Усмоний Халифлик ағдарилиб, миллатчилик, тоифачилик ва дин асосида турли заиф давлатларга бўлиб ташлангандан кейин ҳам, бу Ғарб давлатлари «озчилик» ўйинини давом эттиришди. Судан жануби аҳли орасида айни тушунчани қўзғаб, ҳатто амалда уни бўлишга ҳам эришишди. Ироқ шимолида ўтган асрнинг эллигинчи йилларидан бошлаб курдлар муаммосини келтириб чиқаришди. Ўтган асрнинг саксонинчи йилларидан бошлаб айни муаммони Туркия жанубий шарқида пайдо қилишди. Бугун уни Сурияда келтириб чиқаришмоқда, Марокашда Саҳро масаласи пайдо бўлмоқда. Марокаш ва Жазоирда барбарлар, Мисрда қибтлар муаммоси пайдо қилинди. Бу мустамлакачилар Шарқий Тимурни бўлишга муваффақ бўлишгач, Индонезиядан бир неча оролларни бўлиб ташлашга уринишмоқда. 1971 йилда Покистоннинг бир қисмини бўлиб ташлашиб, бўлинган қисмга Бангладеш, деб ном беришди. Уларнинг заиф давлатчаларга бўлиш бўйича алоҳида лойиҳалари бор. Бўлиб-парчалаб ташлашда эса, «озчилик» ва уларнинг ҳақҳуқуқлари, деган қуролдан фойдаланишмоқда.
Булардан шу нарса аён бўладики, «озчилик» тушунчаси, йирик мустамлакачи давлатлар ҳамда уларнинг БМТ ва унинг Хавфсизлик кенгашидан иборат халқаро муассасаларию қўғирчоқлари томонидан яратилган тушунчадир. Зеро, Хавфсизлик кенгаши қарорлар чиқариб, мустамлакачи давлатларга бошқа давлатлар ишларига аралашиш, ҳатто уларни босиб олиш, уларга санкция ва блокадалар жорий қилиш ваколатини беради. Шунингдек, бу кенгаш ўз муаммоларини ўзлари ҳал этишга қодир тинч халқларга қарши турли хил жиноятлар содир этишни қонунийлаштириб беради. Бегуноҳ одамлар қонини ичишга, бойликларини талашга одатланган очкўз мустамлакачи давлатлар «озчилик» ҳуқуқини ҳимоя қилиш, деган баҳона билан демократик, дея аталган ҳукуматларни пайдо қилишади. Зотан, бу мустамлакачи кофирлар бўлинган юртларни янада парчалаш мақсадида исломий юртларга қарши сўнгги йиллар мобайнида жуда қаттиқ ҳужумларни амалга ошириб келишди. Улар ўзларининг айни мақсадларига кичик миллатлар орасида ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи, деган фитнага олов қалаш билан етишди. Бу мустамлакачи Ғарб давлатлари мусулмонларнинг юртларини босиб олганларидан кейин, этник, диний ва тил жиҳатидан кичик жамоалар орасига фитна уруғини сочиш билан кифояланишмади. Балки кейинги босқичга ўтиш учун, яъни ағдарилган Усмоний Халифалик вайроналари узра илмоний миллий ватанпарварлик давлатларини тиклаш учун ушбу «озчилик» тушунчасини озуқалантиришди, барча диққатэътиборларини шунга қаратишди. Бу давлатлар чегараларини белгилаётган пайтда ҳам, уларнинг ички ишларига аралашишлари, ҳукмрон бўлишлари, муаммоқийинчиликлар яратишлари, истаган вақтларида «озчилик» масаласини қўзғашлари осон бўлишини ҳисобга олишди.
Бироқ биз шунга гувоҳ бўламизки, Ислом шахслар ўртасидаги алоқаларни ватанпарварлик, жинс ва озчилик асосида эмас, балки Исломий тобеият (фуқаролик) алоқалари асосида тартиблаштирди, давлат ичкарисида доимий яшовчи шахсларни исломий давлат тобеиятига айлантирди. Фуқаролик алоқаси диний биродарлик алоқасигагина чекланиб қолмади. Чунки диний биродарлик алоқаси мусулмонларнинг ўзаро руҳий алоқаларинигина тартибга келтиришга яроқлидир. Шунинг учун Ислом мусулмонлар билан ғайримусулмонлар ўртасидаги сиёсий алоқаларни ҳам тартибга келтирди. Ушбу давлатнинг сиёсий доирасини Ислом диёрига айлантирди. Ислом шариати бу Аллоҳ Таолонинг бирор миллат ё жинсга хосланмаган ваҳиси, деган эътиборда тобеиятга шундай бир мумтоз тушунча бердики, у миллий тушунчага мутлақо зиддир. Чунки исломий тобеият тушунчаси Ислом диёри билан боғлиқ бўлиб, унда Аллоҳнинг шариатини инсонлар устидан жорий қилиш ҳамда уларнинг ўртасини ажратувчи барча тушунчаларни йўқ қилиш давлатнинг ғояси ҳисобланди. Шунга биноан, Ислом диёрида шариат аҳкомларига рози бўлиб, унга итоат қилиб яшаётган ҳар бир шахс шу диёрда туғилган ёки у ерга кўчиб келган бўлишидан, мусулмон ёки ғайримусулмон бўлишидан қатъий назар, албатта Ислом давлати тобеиятини олишга ҳақлидир. Шу ерда Ислом билан Ғарб мафкураси ўртасидаги фарққа гувоҳ бўламиз. Ғарб мафкураси жамоалар ўртасини ҳамда фуқаролар билан ажнабийлар ўртасини ажратишга асосланади. Ислом фуқароликни миллий, ватанпарварлик ёки диний асосга қуришни ҳаром қилган. Бундан ташқари, Ислом асл фуқаролик билан қўлга киритилган фуқаролик ўртасини ажратувчи Ғарб назариясига қаршидир. Яъни инсон томонидан ўйлаб топилган тузумларда асл фуқаролик ҳуқуқи хориждан келиб фуқароликни қўлга киритганлар ҳуқуқидан устувор туради. Аммо Ислом фуқароликка қон ҳуқуқи бўйича эришган шахс билан ҳудудий ҳуқуқ асосида эришган шахс ўртасини ҳамда туғилиш билан эга бўлган шахс билан кўчиб келиб эга бўлган шахс ўртасини фарқламайди. Ислом инсон деган эътиборда шахснинг ўзига агар Ислом диёрида доимий яшашни истаса фуқаролик ҳуқуқини берган. Ислом давлати бутун тарихи мобайнида озчилик, деган нарсани билмаган, балки бу тушунча Ғарбдан қасддан олиб кирилган. Бу тушунча Исломий Халифалик асрининг сўнгги вақтларида Исломий юртларга кўз олайтирган Ғарб давлатларининг режаси бўйича киритилган.
Сўзимиз ниҳоясида биз одамлар тушуниб, англаб етишлари лозим бўлган ҳақиқатни эслатмоғимиз лозим: яъни, озчилик муаммоси деган нарса қасддан сунъий пайдо қилинган нарса бўлиб, уни илмоний демократик давлат орқали, яъни елкамизга мустамлакачи кофир миндириб қўйган давлат орқали ҳал этиб бўлмайди. Чунки бундай илмоний давлат озчилик муаммосини ҳал этишга қодир эмас, ахир, бу муаммони унинг ўзи яратган. Озчилик, деган муаммони фақат битта давлат, Халифалик давлати ҳал эта олади. Чунки у инсонларни Ислом дошқозонида тоблаб, мусулмон бўлмаган зиммий фуқаролар ишларини ҳам – уларни тинч ва барқарор ҳаёт билан таъминлаган ҳолда – бошқара олади. Бу узоқ асрлар мобайнида тарихда гувоҳ бўлинган ҳолдир.
Роя газетаси сайтидан олинди
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми