Халқаро валюта жамғармасидан ечим олиш ўз жонига қасд қилишдир!
Халқаро валюта жамғармасидан ечим олиш ўз жонига қасд қилишдир!
بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар: Kun.uz 2023 йил 7 июнда ушбу хабарни тарқатди:
Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристалина Георгиева Ўзбекистонга келди. У 7 июн куни Марказий банкда ўзбекистонлик талабалар билан учрашди. Учрашувда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов ва президент маслаҳатчиси ўринбосари Тимур Ишметов иштирок этди.
Кристалина Георгиева талабаларнинг Марказий Осиёда сув муаммосини ҳал қилишга оид саволига жавоб бераркан, ХВЖ сув иқтисодиётига эътибор қаратаётганини таъкидлади. У Ўзбекистонда аллақачон айрим ишлар қилинаётган бўлса-да, бундан ҳам кўпроқ иш қилиш мумкинлигини, Ўзбекистонда ҳали ҳам сув бозори шаклланмаганини таъкидлади.
У Ўзбекистондаги сув танқислиги ҳақидаги саволга жавоб бериб, сувдан фойдаланувчиларни уни тежашга ундаш учун сувнинг бозор нархини белгилаш кераклигини айтди. «Агар биз сувга қадрлашимиз шарт бўлмаган нарса деб қарасак, яхши натижаларга эришиш қийин бўлади», – деди.
Изоҳ: Марказий Осиё сув ресурслари ва бошқа ресурсларга бой минтақа. Унда юзлаб дарёлар, кўллар, ер ости сувлари мавжуд. Гарвард университетининг Россия ва Евро Осиёни ўрганиш бўйича Дэвис маркази илмий ходими Эрик Сиверс бундай деди: “бу минтақа (яъни Марказий Осиё) муаммоси сув ресурсларининг етишмаслигида эмас. Бу ҳудуднинг катта қисмида бу ресурсларнинг улкан захиралари мавжуд. Масалан, Қозоғистонда 85 мингдан ортиқ дарё ва дарёчалар бор…”. Демак, муаммо сув ресурсларининг етишмаслигида эмас. Шўролар давридан қолган эски ирригация (суғориш) иншоотлари, ҳаво ҳарорати кўтарилиши сабабли қурғоқчилик, сув тақсимотидаги муаммолар, исрофгарчилик каби омиллар бор албатта. Лекин шунга қарамай сув ресурслари етарли. Ана шу ирригация иншоотларини янгилаш, сув тақсимоти муаммоларини ҳал қилиш ва бошқалар эса давлатнинг вазифасидир. Хўш, унда бу ҳақда нега бунчалик шов-шув қилиняпти, айниқса ХВЖ (халқаро валюта жамғармаси) томонидан?
Гап шундаки, фойда ва зарар асосида иш кўрадиган Ғарб мустамлакачилари ҳатто инсоннинг сувга бўлган эҳтиёжидан ҳам бир қурол сифатида фойдаланишади. Капитализмда ҳатто сув ҳам эзиш ва зулм қуролидир. Сув шунингдек мўмай даромад манбаларидан бири ҳисобланади.
ХВЖ эса, Америка қўлидаги мустамлака давлатлар иқтисодий қарамлигини янада чуқурлаштириб, уларни ўзига буткул тобе қилиш қуролларидан биридир. Доктор Малковий ёзганидек, Халқаро валюта жамғармаси ҳам, Жаҳон банки ҳам Американинг глобаллаштириш ва мустамлакачилигидаги икки энг муҳим қуролидир. Шунинг учун бу икки институтнинг тавсиялари ҳам ўлдирувчи заҳри қотилдир. Кристалина Георгиеванинг ХВЖ сув иқтисодиётига эътибор қаратаётгани, Ўзбекистонда ҳали ҳам сув бозори шаклланмаганини таъкидлагани, сувни тежашга ундаш учун сувнинг бозор нархини белгилаш кераклигини айтганини шундай заҳри қотил, деб тушуниш керак!
Жаҳон банки иқтисодчиси Виллиам Зейтс Kun.uz. мухбирига берган интервьюсида Ўзбекистонда сувдан фойдаланиш ҳақида гапира туриб айтган Жаҳон банкининг Ўзбекистон иқтисоди ривожланиши учун ишлаб чиққан 4 йўналишдаги тавсияларини ҳам ана шундай заҳри қотил, деб тушуниш лозим. Бу тавсиялар аслида берилган қарзлар ортидан қўйилаётган талаблардир. ХВЖ ва Жаҳон банки ўзининг бу заҳри қотил тавсияларини “сувни тежашга ундаш” деган ялтироқ қоғозга ўраб беряпти.
Бу икки муассасанинг ушбу тавсиясидан кейиноқ Ўзбекистон ҳукумати ҳаракатни бошлади. Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Қудбиев Қонунчилик палатаси олдидаги ҳисоботида, вазирлик сувни сарфлаш маданияти, уни ўлчаш ва етказиб бериш бўйича кескин таклифлар тайёрланаётганини маълум қилди. Аслида бу ҳаракатлар олдинроқ бошланган. 2022 йил 8 декабрда Шавкат Мирзиёев ер ости сувларини муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишгани, ер ости сувларидан фойдаланувчиларга 2024 йил 1 январига қадар ўз тасарруфидаги иншоотларни сув ҳисоблагич билан жиҳозлаш мажбурияти қўйилаётгани ҳақида президент матбуот хизмати хабар берган эди.
Демак, сувни товарга айлантириш олдиндан режалаштирилган. 2018 йилда ёғингарчилик нисбатан кам бўлгани натижасида сув танқислиги вужудга келгани муносабати билан шоли майдонлари 162 минг гектардан 94 минг гектаргача қисқартирилиши ҳақида президент Мирзиёев бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилган эди (Газета.uz). 2021 йилда эса, президентнинг қарори билан пахта майдонлари 33,6 минг гектарга ва ғалла майдонлари 40 минг гектарга қисқартирилди. Хўш, бу нимани англатади? Бу – шунча гектар ерга шоли, ғалла ва пахта экиб келган фермерлар хонавайрон бўлади, деганидир. Бу – ана шу турдаги маҳсулотларнинг ва бошқа маҳсулотларнинг нархлари ҳам ошади, деганидир. Бу, шунингдек, Ўзбекистон Европада энг кўп шоли экспорт қилувчи Италия ва энг кўп буғдой етиштирувчи АҚШ, Канада, Франция ва Хитой каби йирик давлатлар трансмиллий корпорациялари учун тайёр бозор бўлиб қолади, деганидир. Қисқача айтганда, ХВЖ тавсиялари ортидан келадиган фалокатлар занжирдек бир-бирига уланиб кетаверади.
ХВЖнинг бу тавсияси ҳеч шубҳасиз, энг аввало, Ислом аҳкомларига зимдан зарба беришга қаратилган. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ:
الناس شركاء في ثلاثة في الكلأ والماء والنار
“Одамлар уч нарса – яйлов, сув ва оловда шериклардир” деганлар. Демак, булар омма халқ мулки бўлиб, уларни сотишга, монополия қилиб олишга, фойдаланишдан ман қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Давлат халқни бу нарсалар билан бепул таъминлаши лозим.
2021 йилги маълумотга кўра, Ўзбекистон Жаҳон банкидан $3.7 миллиард қарз олган. ХВЖдан эса, айни шу йили $746 миллион қарз олди. “Емоқнинг қусмоғи бор” деганларидек, ҳукумат бу икки халқаро муассаса қўядиган хусусийлаштириш, гендер сиёсати, бозор нархлари ва ҳоказо шартларни бажаришга мажбур.
Шунинг учун Ўзбекистонда сув ва шунга ўхшаш бошқа зарур эҳтиёжларга ярайдиган омма мулки хусусийлаштирилиб, маҳаллий ва хорижий компаниялар қўлига ўтиши мумкин. Ана шундан кейин сув ҳисоблагичлар ўрнатилиб, баланд нархлар белгиланади ва ўзи шундоқ ҳам камбағалликдан қийналаётган халқ елкасига яна бир оғир юк юкланади. Ўзи бусиз ҳам халқнинг катта қисми бўйнига ичимлик сув бўйича қарздорлик юклаб қўйилган. “Ўзсувтаъминот” ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродовнинг маълум қилишича, 2,5 миллион истеъмолчи ичимлик сув бўйича қарздордир.
Ҳақиқатда капитализм ёвузликдир. Буни уларнинг ўзлари ҳам тан олишмоқда. Америкалик режиссёр Майкл Мур ўзининг “Капитализм: севги тарихи” номли фильмининг финалида: “Капитализм – ёвузликдир, уни тўғрилаб бўлмайди, уни фақат йўқ қилиш керак”, — деган хулосага келади. Капитализм – юқорида таъкидлаганимиздек – фақат рибо ва даромад устига қурилади. Шунинг учун капиталист даромад келтирмайдиган нарса билан асло шуғулланмайди. ХВЖ ва Жаҳон банки эса, Ғарб капиталистлари манфаатларига хизмат қилади. Бу икки муассасанинг тавсиялари Ўзбекистон каби сиёсий ва иқтисодий қарам давлатлар иқтисодини ўлдиради.
Хулоса: ХВЖдан ечим олиш ва уни татбиқ этиш ўз жонига қасд қилишдир. Чунки у ҳам Жаҳон банки ва бошқа муассасалар каби қўй терисини ёпинган бўридир!
Бу нарса Пайғамбарлик минҳожидаги Рошид Халифаликни тиклаб, мусулмонларнинг Исломий ҳаётни қайта бошлашга ўта муҳтожлигини яна бир бор таъкидлаб турибди. Халифалик бу зулм муассасаларини уларнинг мустамлакачи хўжайинлари билан бирга қўшиб дунё саҳнасидан супуриб ташлайди.
﴿وَمَا ذَٰلِكَ عَلَى اللهِ بِعَزِيزٍ﴾ٍ
– “Бу (иш) Аллоҳ учун қийин эмасдир” (Иброҳим:20)
Ҳизб ут-Таҳрир марказий медиа офиси радиоси учун Ислом Абу Халил – Ўзбекистон
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми