ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ-8

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
Ички хавфсизлик
70-модда. Ички хавфсизлик идораси хавфсизликка тааллуқли барча ишларни бошқаради. Ва ички хавфсизликка таҳдид соладиган ҳар қандай нарсани ман қилади. Шунингдек, шурта ёрдамида давлат хавфсизлигини таъминлайди. Халифанинг буйруғи билангина қўшиндан ёрдам сўрайди. Бу идоранинг бошлиғи ички хавфсизлик мудири, деб аталади. Вилоятларда бу идоранинг бўлимлари бўлиб, ички хавфсизлик идоралари, деб, вилоятдаги идоранинг бошлиғи эса, соҳиби шурта, деб аталади.
71-модда. Шурта икки қисм бўлади: қўшин шуртаси, у жиҳод амирига, яъни ҳарбий идорага бўйсунади. Маҳкамалар олдидаги шурта, у хавфсизликни сақлаш учун бўлиб, ички хавфсизлик идорасига бўйсунади. Иккала қисм ҳам ўз вазифаларини чиройли адо қилишга имкон берадиган махсус машқлар билан чиниққан бўлишади.
72-модда. Ички хавфсизлик идораси қарши курашиши керак бўлган ички хавфсизликка таҳдид солаётган нарсаларнинг энг кўзга кўринганлари бор. Улар муртадлик, боғийлик, талон-тарож, одамларнинг молига ва одамларнинг жони-ю обрўларига тажовуз қилиш, мусулмонлар билан уруш ҳолатида бўлган кофирлар фойдасига жосуслик қилишида гумон қилинган кимсалар билан муомала қилиш кабилардир.
Ташқи ишлар
73-модда. Ташқи ишлар идораси Халифалик Давлатининг ажнабий давлатлар билан алоқаларига тааллуқли ҳар қандай ташқи ишларни бошқаради. Улар сиёсий тарафларга оид бўладими ёки иқтисодий, саноат, қишлоқ хўжалик, тижорий тарафларга ёки почта алоқалари ва симли-симсиз алоқалар ва шунга ўхшаш тарафларга оид бўладими фарқи йўқ.
Саноат идораси
74-модда. Саноат бошқармаси саноатга тааллуқли барча ишларни бошқаради. Бунда мотор ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, машинасозлик, хомашё ва электроника саноати каби оғир саноат ёки енгил саноат бўладими, бунинг фарқи йўқ. Шунингдек, ҳарбий саноатга алоқадор корхоналарнинг барчаси, шахсий мулк ёки умумий мулк бўлишидан қатъий назар, барчаси ҳарбий сиёсат асосига қурилиши вожиб бўлади.
давоми бор…
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб