ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
(Бошқарув ва идора)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Жиҳод
(2)
Олдинги суҳбатимизда жиҳодга оид идораларнинг ҳар бирига бир масъул тайинлаб, уларни алоҳида-алоҳида қилиш бўйича далилларни кўриб чиқишни бошлаган эдик. Унда биринчи идора, яъни қўшин тўғрисидаги далилларни кўриб чиқдик. Бугунги суҳбатимизда ички хавфсизлик тўғрисидаги далиллар билан танишамиз.
Иккинчи: Ички хавфсизлик
Бухорий Анас р.а.дан ривоят қилади:
«إِنَّ قَيْسَ بْنَ سَعْدٍ كَانَ يَكُونُ بَيْنَ يَدَيْ النَّبِيِّ ﷺ بِمَنْزِلَةِ صَاحِبِ الشُّرَطِ مِنَ الْأَمِيرِ»
«Қайс ибн Саъд Набий ﷺнинг ҳузурларида амир олдидаги бош миршаб мақомида бўлган». Бу ерда Қайс ибн Саъд ибн Убода Ансорий Хазражий назарда тутиляпти. Термизий ривоят қилади:
«كَانَ قَيْسُ بْنُ سَعْدٍ مِنْ النَّبِيِّ ﷺ بِمَنْزِلَةِ صَاحِبِ الشُّرَطِ مِنْ الْأَمِيرِ. قَالَ الْأَنْصَارِيُّ: يَعْنِي مِمَّا يَلِي مِنْ أُمُورِهِ»
«Қайс ибн Саъд Набий ﷺнинг олдиларида амир олдидаги бош миршаб мақомида бўлган. Ансорий айтди: Яъни, ишларни бошқаришда». Ибн Ҳиббон бу ҳадисни, Мустафо алайҳис-саломни мажлисларига кириб келган мушриклардан қўриқлаш, деб изоҳлаган.
Бухорий ривоят қилишича, Расул ﷺ Али ибн Абу Толибни бир ишга юборганлар. Алининг ўзи айтади:
«بَعَثَنِي رَسُولُ اللَّهِ ﷺ وَالزُّبَيْرَ وَأَبَا مَرْثَدٍ, وَكُلُّنَا فَارِسٌ, قَالَ: انْطَلِقُوا حَتَّى تَأْتُوا رَوْضَةَ حَاجْ, هَكَذَا قَالَ أَبُو عَوَانَةَ حَاجْ, وَفِي رِوَايَةٍ خَاخْ, فَإِنَّ فِيهَا امْرَأَةً مَعَهَا صَحِيفَةٌ مِنْ حَاطِبِ بْنِ أَبِي بَلْتَعَةَ إِلَى الْمُشْرِكِينَ, فَأَتُونِي بِهَا, فَانْطَلَقْنَا عَلَى أَفْرَاسِنَا حَتَّى أَدْرَكْنَاهَا, حَيْثُ قَالَ لَنَا رَسُولُ اللَّهِ ﷺ, تَسِيرُ عَلَى بَعِيرٍ لَهَا, وَقَدْ كَانَ كَتَبَ إِلَى أَهْلِ مَكَّةَ بِمَسِيرِ رَسُولِ اللَّهِ ﷺ إِلَيْهِمْ. فَقُلْنَا: أَيْنَ الْكِتَابُ الَّذِي مَعَكِ؟ قَالَتْ: مَا مَعِي كِتَابٌ. فَأَنَخْنَا بِهَا بَعِيرَهَا, فَابْتَغَيْنَا فِي رَحْلِهَا فَمَا وَجَدْنَا شَيْئًا. فَقَالَ صَاحِبَايَ: مَا نَرَى مَعَهَا كِتَابًا. فَقُلْتُ لَقَدْ عَلِمْنَا مَا كَذَبَ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ, ثُمَّ حَلَفَ عَلِيٌّ: وَالَّذِي يُحْلَفُ بِهِ لَتُخْرِجِنَّ الْكِتَابَ أَوْ لَأُجَرِّدَنَّكِ. فَأَهْوَتْ إِلَى حُجْزَتِهَا, وَهِيَ مُحْتَجِزَةٌ بِكِسَاءٍ, فَأَخْرَجَتِ الصَّحِيفَةَ فَأَتَوْا بِهَا رَسُولَ اللَّهِ ﷺ…»
«Пайғамбар ﷺ мен, Зубайр, ва Абу Мурсидни юбораётиб, Ҳож боғига етганингларда (Абу Авона ривоятида Ҳож дейилган, бошқа ривоятда эса Хох, дейилган) бир аёлни учратасизлар, унда Ҳотиб ибн Абу Бултаанинг мушрикларга ёзган хати бор, ўшани олиб келинглар, дедилар. Отларимизни миниб жўнадик. Худди Пайғамбар ﷺ айтган жойда уни учратдик. У туясида кетиб бораётганди. Ҳотиб маккаликларга Пайғамбар ﷺнинг улар томон бораётганлари ҳақида хабар бериб, мактуб йўллаган экан. Аёлдан мактуб қани, деб сўрадик. У, менда ҳеч қандай мактуб йўқ, деб жавоб берди. Туясини чўктириб, ундан қидирдик, аммо ҳеч нарса тополмадик. Икки дўстим, унда хат йўқ, деб ўйлаймиз, дейишди. Пайғамбар ﷺнинг ёлғон гапирмасликларини яхши биламиз-ку, дедим. Кейин Али, ё мактубни чиқарасан ёки сени яланғоч қиламан, деб қасам ичди. Шундан сўнг аёл белбоғига энгашиб, (у бир кўйлакни белбоғ қилиб тақиб олганди) хатни чиқариб берди ва уни Пайғамбар ﷺга олиб келдилар…».
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
05.07.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми