| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

By htadmin
07.09.2021
723
0
Share:

ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

(Бошқарув ва идора)

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Тўққизинчи: Қозилик

(2)

Қозиларнинг турлари

Қозилар уч турли бўладилар. Биринчиси қози. У муомала ва жазога доир одамлар ўртасидаги даъволарни ажрим қилади. Иккинчиси муҳтасиб, яъни назоратчи. У жамоанинг ҳаққига зарар келтирадиган қонунбузарликлар устидан ҳукм чиқаради. Учинчиси мазолим (шикоятлар) қозиси. У одамлар билан давлат ўртасидаги низони, ихтилофни ҳал қилади.

Қозилик турлари баёни – мана шу. Қозилик одамлар ўртасидаги даъволарни ажрим қилиш эканига далил шуки, Пайғамбар ﷺнинг ўзлари шу иш билан шуғулланганлар, Муоз ибн Жабални Яманнинг бир ноҳиясига шу ишга тайин қилганлар. Қозиликнинг жамоа ҳаққига зарар қиладиган қонунбузарликлар устидан ҳукм чиқариш, яъни муҳтасиблик, назоратчилик экани Пайғамбар ﷺнинг айтган гаплари ва қилган ишлари билан собитдир. У зот Аҳмад Абу Ҳурайра йўлидан ривоят қилган ҳадисда «… алдаган одам мендан эмас», деганлар. Шундай қилиб, Пайғамбар ﷺ сотувчиларни алдаб сотишдан қайтарардилар. Шунингдек, бозордаги савдогарларни савдо борасида ҳам, закот бериш борасида ҳам ростгўй бўлишга буюрардилар. Аҳмад Қайс ибн Абу Ғурза Кинонийдан ривоят қилади: «Мадина бозорида савдо қилардик. Бизни даллоллар, дейишарди. Пайғамбар ﷺ олдимизга келиб, бизни ўзимиз номлаган номдан яхшироқ ном билан номлаб,

«يَا مَعْشَرَ التُّجَّارِ, إِنَّ هَذَا الْبَيْعَ يَحْضُرُهُ اللَّغْوُ وَالْحِلْفُ, فَشَوِّبُوهُ بِالصَّدَقَةِ»

«Эй савдогарлар жамоаси, бу савдода лағв (кераксиз сўз) ва қўполликлар бўлади, сизлар унга садақани аралаштиринг, дедилар».

Аҳмад Абу Минҳолдан ривоят қилади:

«أَنَّ زَيْدَ بْنَ أَرْقَمَ وَالْبَرَاءَ بْنَ عَازِبٍ t كَانَا شَرِيكَيْنِ, فَاشْتَرَيَا فِضَّةً بِنَقْدٍ وَنَسِيئَةً, فَبَلَغَ ذَلِكَ النَّبِيَّ r فَأَمَرَهُمَا أَنَّ مَا كَانَ بِنَقْدٍ فَأَجِيزُوهُ, وَمَا كَانَ بِنَسِيئَةٍ فَرُدُّوهُ»

«Зайд ибн Арқам билан Барро ибн Озиб шерик эдилар. Бир кумушни нақд ва насияга сотиб олишди. Пайғамбар ﷺ бундан хабар топиб, уларга, нақд савдоингларни олиб қолиб, насия савдоингларни қайтаринглар, деб буюрдилар». Пайғамбар ﷺ уларни насия рибосидан қайтардилар. Мана шулар муҳтасиблик-назоратчиликка доир қозиликдир. Жамоатчиликнинг ҳаққига зарар қиладиган ишлар борасида ажрим чиқариш билан шуғулланувчи қозиликнинг ҳисба, яъни назоратчилик, деб номланиши Исломий давлатдаги муайян ишнинг, яъни савдогарлар ва ҳунармандларни ўз савдолари ва касб-корларида одамларни алдаб қўймасликлари учун назорат қилиб, ўлчаш ва тортиш асбобларини текшириб туриш ишига нисбатан қўлланадиган истилоҳ (термин)дир. Бу ишни Пайғамбар ﷺнинг ўзлари ҳам қилганлар, бошқаларни ҳам шундай қилишга буюрганлар. Масалан, юқоридаги Барро ибн Озибнинг ҳадисида уларнинг ҳар иккисини насиядан қайтардилар. Ибн Саъднинг «Табақот» ва ибн Абдулбаррнинг «Истийъоб» китобида келишича, Пайғамбар ﷺ Саид ибн Осни фатҳдан кейин Макка бозорига назоратчи қилиб тайинлаганлар. Шундан кўриниб турибдики, ҳисба, яъни назоратчиликнинг далили суннатдир. Умар ибн Хаттоб Шифога ўз қавмидан бир аёлни, яъни Сулаймон ибн Абу Ҳасаманинг онасини, Абдуллоҳ ибн Атабани эса, Мадина бозорига бозор қозиси, яъни назорат қозиси этиб тайинлаган. Бу хабарни Молик ўзининг «Муваттаъ»сида, Шофиий эса ўзининг «Муснад»ида келтирган. Умар ибн Хаттоб р.а.нинг ўзи ҳам назоратчилик ишлари билан шуғулланиб, Пайғамбар ﷺ каби бозорларни айланиб юрган. То Маҳдийнинг даври келгунига қадар назоратчилик билан халифанинг ўзи шуғулланган. Маҳдий назоратчиликни алоҳида бир жиҳозга айлантирган, натижада у қозилик жиҳозларидан бирига айланган. Ҳорун ар-Рашид замонида муҳтасиб, яъни назоратчи бозорларни айланиб юрган, тарози ва ўлчаш асбобларини текшириб турган, савдогарларнинг муомалаларини ҳам назорат қилган.

Энди шикоятлар билан шуғулланиш ҳам қозиликка кириши ҳақидаги далилларга тўхталсак. Аллоҳ Таоло айтади:

فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ

– “Борди-ю бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, – у нарсани Аллоҳга ва Пайғамбарига қайтарингиз!”                                                                         (Нисо:59)

Бу оят:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُوْلِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ

– “Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва Пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз!”, (Нисо:59)

ояти ортидан келяпти. Фуқаро билан раҳбарият ўртасидаги низо, тортишув Аллоҳ ва Расулининг ҳукмига ҳавола қилинади. Бу эса шу иш билан шуғулланадиган мазолим (шикоятлар) қозиси бўлишини тақозо этади. Негаки, шикоятлар билан шуғулланувчи қозилик таърифи одамлар билан халифа ўртасида юз берадиган можарони кўриб чиқишни ҳам ўз ичига олади. Шикоятлар қозилигига далил Пайғамбар ﷺнинг айтган гаплари ва қилган ишларидир. Лекин Пайғамбар ﷺ ҳам, у зотдан кейинги халифалар ҳам шикоятлар билан шуғулланадиган алоҳида бир қози тайинламаганлар. Негаки, бу иш билан уларнинг ўзлари шуғулланганлар. Масалан, Али ибн Абу Толиб р.а.нинг ўзи шикоятлар билан шуғулланган. Лекин у бу иш учун муайян вақт ажратмаган, аниқ бир услуб қабул қилмаган. Шикоят тушган заҳоти уни кўриб чиқиб, ҳал қилган, яъни бу ишни йўл-йўлакай бажариб борган. То Абдулмалик ибн Марвоннинг замонигача шу ҳолат давом этган. У шикоятлар учун аниқ бир вақт ва муайян услуб қабул қилган биринчи халифадир. У шикоятларни кўриб чиқар, бирор муаммо пайдо бўлса, қозига топшириб, ҳукм чиқартирар эди. Халифа одамларнинг шикоятларини кўриб чиқадиган ноиблар тайин қилди. Шу билан шикоятлар бўлими алоҳида бир жиҳозга айланди ва «Дорул-адл», яъни адолат ошёни, деб номланди. Бу бўлимга муайян қози тайинлаш жиҳатидан шундай қилиш жоиз. Чунки халифанинг ваколатлари ичида ўзи бажариши керак бўлган ишни бошқа биров бажариши учун уни ўзидан вакил ёки ноиб қилиб тайинлаш ҳуқуқига эгалиги ваколати ҳам бор. Бу иш муайян вақт ва услуб қабул қилиш жиҳатидан ҳам жоиздир. Негаки, шундай қилиш мубоҳдир.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими

07.09.2021й

Tagsбошқарув ва идораХалифалик давлати жиҳозиҚозиларнинг турлари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин режими Трамп келишувига қарши чиққан ўқитувчилар ва имом-хатибларни қамоққа олмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳақиқий бирлик Аллоҳнинг амрига мувофиқ ва ризоси умидида бўлади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ироқ сайловлари ва коррупциячилар кураши

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/