| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

By htadmin
06.10.2021
1001
0
Share:

ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

(Бошқарув ва идора)

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Тўққизинчи: Қозилик

(9)

Хилофат барпо бўлишидан олдинги битимлар, муносабатлар ва ҳукмлар

Хилофат барпо бўлишидан олдинги битимлар, муносабатлар ва ҳукмлар саҳиҳ ҳисобланиб, уларни Хилофат бекор қилмайди, уларни қайта қўзғаб ўтирмайди. Хилофат барпо бўлганидан кейин улар ҳақидаги даъволар қабул қилинмайди.

Фақат икки ҳолат бундан истисно қилинади:

1. Агар тузилган ва ижро этиб бўлинган битим давомли тарзда Исломга зид бўлган натижаларни бериб турса;

2. Агар масала Ислом ва мусулмонларга озор берганларга алоқадор бўлса.

Шу икки ҳолатдан бошқа Хилофат барпо бўлишидан олдин тузилган битимлар, чиқарилган ҳукмлар ва йўлга қўйилган муносабатлар ўз кучида қолади. Негаки, Пайғамбар ﷺ жоҳилиятдаги муносабатлар, битимлар ва ҳукмларни Ислом давлати барпо бўлганидан кейин бекор қилмадилар. Пайғамбар ﷺ фатҳдан кейин ўз юртларига қайтмадилар. У зотнинг қариндошларига қарашли бўлган ҳовли-жойларни ўша пайтдаги Қурайш қонунлари бўйича Ақил ибн Абу Толиб мерос қилиб олган, ишлатган ва сотиб юборган эди. Улар орасида Пайғамбар ﷺнинг ҳовлилари ҳам бўлган. Ўшанда Пайғамбар ﷺдан, қайси ҳовлингизга тушасиз, деб сўрашганида, у зот,

«وَهَلْ تَرَكَ لَنَا عَقِيلٌ مِنْ رِبَاعٍ»

«Ақил бизга яшайдиган жой қолдирибдими?», деб жавоб берганлар. Яна бир ривоятда,

«وَهَلْ تَرَكَ لَنَا عَقِيلٌ مِنْ مَنْزِلٍ»

«Ақил бизга уй қолдирибдими?», деганлар. Чунки у Пайғамбар ﷺнинг ҳовлиларини сотиб юборганди. Пайғамбар ﷺ бу савдо битимини бекор қилмадилар. Бухорий Усома ибн Зайд йўлидан чиқарган ҳадисда мана бундай дейилган: «У фатҳ пайтида: Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, эртага қаерга қўнасиз? – деб сўради. Пайғамбар ﷺ,

«وَهَلْ تَرَكَ لَنَا عَقِيلٌ مِنْ مَنْزِلٍ؟»

«Ақил бизга уй қолдирибдими?!» – дедилар». Шунингдек, ворид бўлишича, Абу Ос ибн Робиъ мусулмон бўлиб, Мадинага ҳижрат қилгач, (унинг аёли Пайғамбар ﷺнинг қизлари Зайнаб бўлиб, эри мушрик ҳолида Маккада қолиб, ўзи Бадрдан кейин ҳижрат қилганди), Пайғамбар ﷺ унга хотини Зайнабни никоҳ битимини янгиламасдан қайтариб бердилар. Бу билан жоҳилиятда қилинган никоҳни тан олдилар. Ибн Можа ибн Аббос йўлидан чиқарган ҳадисда шундай дейилган:

«أَنَّ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ رَدَّ ابْنَتَهُ – أَيْ زَيْنَبَ – عَلَى أَبْي الْعَاصِ ابْنِ الرَّبِيعِ بَعْدَ سَنَتَيْنِ بِنِكَاحِهَا الْأَوَّلِ»

«Расул ﷺ қизларини, яъни Зайнабни икки йилдан кейин биринчи никоҳининг ўзи билан Абу Ос ибн Робиъга қайтариб бердилар». Бу иш Абу Ос мусулмон бўлганидан кейин юз берди.

Энди Исломга давомли тарзда зид натижа берадиган битим борасида қайтадан иш қўзғатилишига келсак, Пайғамбар ﷺ Ислом давлати бўлганидан кейин одамлар устида қолган рибони бекор қилдилар. Уларга сармоялари ўзларига бўлишини белгиладилар. Абу Довуд Сулаймон ибн Амрдан, у отасидан ривоят қилишича, Пайғамбар ﷺ видолашув ҳажида шундай деган эканлар:

«أَلا إِنَّ كُلَّ رِباً مِنْ رِبَا الْجَاهِلِيَّةِ مَوْضُوعٌ لَكُمْ رُؤُوسُ أَمْوَالِكُمْ لا تَظْلِمُونَ وَلا تُظْلَمُونَ»

«Огоҳ бўлингларки, жоҳилият рибосидан бўлган ҳар қандай рибо бекор қилинди. Сармояларингиз ўзларингизники. Зулм қилмайсизлар ҳам, зулм қилинмайсизлар ҳам».

Шунингдек, саҳобалар жоҳилият қонунига кўра, тўрттадан ортиқ хотинга ҳам уйланган эдилар. Ислом давлати вужудга келгач, фақат тўртта хотиннигина олиб қолиш вожиб қилинди. Термизий Абдуллоҳ ибн Умар йўлидан ривоят қилишича, Ғийлон ибн Салама Сақафий мусулмон бўлган пайтида унинг ўнта хотини бор эди. Улар ҳам Ғийлонга қўшилиб мусулмон бўлишди.

«فَأَمَرَهُ النَّبِيُّ ﷺ أَنْ يَتَخَيَّرَ أَرْبَعاً مِنْهُنَّ»

«Шунда Пайғамбар ﷺ унга хотинларидан тўрттасини танлаб олишни буюрдилар».

Шунга биноан Исломга давомли зид таъсир қиладиган битимлар борасидаги гап шуки, Халифалик давлати бўлиши билан бу зид таъсирлар бартараф этилади. Зотан, шундай қилиш вожибдир.

Масалан, муслима аёл Исломдан олдин насронийга эрга теккан бўлса, Хилофат барпо бўлганидан кейин шариат ҳукмларига биноан бу никоҳ битими бекор қилинади.

Энди Ислом ва мусулмонларга озор берганларга алоқадор ишларни қайта қўзғатишга келсак, Расул ﷺ Макка фатҳ этилгач, жоҳилият пайтида Ислом ва мусулмонларга озор берган бир неча кофирларнинг – ҳатто Каъба пардаларига осилиб олишса ҳам – қонини тўкишга буюрдилар. Ҳолбуки, Расул ﷺнинг ўзлари,

«اَلْإِسْلامُ يَجُبُّ مَا قَبْلَهُ»

«Ислом ўзидан олдинги ишларни кесади (яъни кечиради)», деганлар. Бу ҳадисни Аҳмад ва Табароний Амр ибн Осдан ривоят қилганлар. Яъни Ислом ва мусулмонларга озор берган кимсалар бу ҳадисдан мустаснодир.

Пайғамбар ﷺ улардан айримларини кечириб ҳам юбордилар. Масалан, Икрима ибн Абу Жаҳлни афв этдилар. Шунинг учун халифа уларга қарши иш қўзғатиши ҳам ёки уларни кечириб юбориши ҳам мумкин. Бу иш мусулмонлар ҳақ гапни гапирганлари учун уларга озор берганлар ва Исломни айблаганларга тааллуқлидир. Уларга «Ислом ўзидан олдинги ишларни кесади (яъни кечиради)» ҳадиси татбиқ этилмайди. Улар бу ҳадисдан истисно қилинадилар. Уларга қарши халифанинг раъйига қараб иш қўзғатилади.

Бу икки ҳолатдан бошқа битимлар, муносабатлар ва ҳукмлар эса, модомики тузилиб, ижро этилиб бўлган экан, ўз кучида қолади. Масалан, бир киши мактаб эшикларини синдиришда айбланиб, икки йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва Хилофат барпо бўлгунига қадар бу жазони ўтаб бўлган бўлса, Халифалик барпо бўлганидан кейин мен ноҳақ қамалганман, деб қамаганлар устидан даъво қилса, унинг бу даъвоси қабул қилинмайди. Чунки масала устидан ҳукм қилиниб ва у ижро этилиб бўлган. Энди бу ёғи Аллоҳнинг ҳукмига ҳавола қилинади.

Лекин агар бир киши ўн йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва эндигина икки йиллик жазосини ўтаган пайтида Хилофат барпо бўлган бўлса, халифа бу ишни кўриб чиқиб ундан жазони бутунлай олиб ташлаши, натижада оқланиб қамоқдан чиқиб кетиши ҳам ёки халифа шу ўтаган жазо муддати етарли, деган эътибор билан уни озод қилиши ҳам ва ё унинг иши фуқарога манфаатли бўлган, айниқса шахслар ҳуқуқларига доир бўлган шаръий ҳукмлар асосида қайтадан ўрганиб чиқилиши ҳам мумкин.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими

06.10.2021й

Tagsбитимларбошқарув ва идорамуносабатларХалифалик давлати жиҳозиқозиликҲУКМЛАР
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Амалларни яхши ёки ёмон деб сифатлашда тўғри ўлчов

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халифалик Покистонда кучайган инфляцияга барҳам бериш учун мажбурий қоғоз пулларни бекор қилиб, олтин ва кумушга асосланган валютани жорий қилади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй Шарқий Судан аҳли, мустамлакачининг тузоғидан сақланинг!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/