Халифалик давлатида таълимнинг умумий мақсадлари
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
“Исломда таълим дастури асослари” туркумидан:
Халифалик давлатида таълимнинг умумий мақсадлари
اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ خَلَقَ الإِنسَانَ مِنْ عَلَقٍ اقْرَأْ وَرَبُّكَ الأَكْرَمُ الَّذِي عَلَّمَ بِالْقَلَمِ عَلَّمَ الإِنسَانَ مَا لَمْ يَعْلَمْ
– “(Эй Муҳаммад, барча мавжудотни) яратган зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг! У инсонни лахта қондан яратган (зотдир). Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз (инсониятга) қаламни (яъни ёзишни — хатни) ўргатган ўта карамли зотдир. У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди“.
Таълимнинг икки асосий мақсади бўлиб, ўқитиш услублари ва дарсликларини белгилашда уларга риоя этиш лозим. Улар қуйидагилар:
1. Уммат фарзандларида Исломий ақлия ва нафсиядан иборат Исломий шахсияни пайдо қилиш. Бу иш уларнинг диллари ва ақлларига исломий сақофатни ақида сифатида ҳам, тафаккур сифатида ҳам, турмуш тарзи сифатида ҳам сингдириш орқали амалга ошади. Шунга кўра, Халифалик давлатида таълим дастурлари ишлаб чиқувчилар ва амалда татбиқ этувчилар шу ғояни рўёбга чиқаришга ҳарис бўладилар.
Ҳар қандай таълим системасининг асосий мақсади инсонда муайян шахсияни шакллантиришдир. Масалан, капиталистик давлатларнинг таълим системаларида капиталистик шахсиялар шакллантирилади. Бу давлатларда таълим олаётганларга капиталистик ақида сингдирилади, токи уларнинг ақлияси ва нафсияси капиталистик ақидага асослансин. Шу сабабга кўра, капиталистик давлатлар капиталистик тузумни татбиқ қилиш ва уни ёйиш учун шу ақида асосида шаклланган шахсиятга эга бўлган мутахассис кадрлар тайёрлашга катта эътибор қаратади.
Ислом давлати ўз фарзандларининг ақлияси ва нафсиясини Ислом ақидасига асосланиши, яъни исломий шахсияни шакллантиришидан мақсади Аллоҳнинг розилигидир. Аллоҳнинг розилиги энг олий ғоядир. Бу давлат Аллоҳ рози бўлмайдиган ишни қилмайди, унга олиб бормайдиган мақсадни ҳам ўз олдига қўймайди. Шунингдек, Исломни бутун дунёга даъват ва жиҳод орқали ёйишда, аввало, Ислом Умматида шахсияни шакллантириш муҳим ўрин тутади. Бу ишни амалга оширишда эса таълимнинг ўрни беқиёсдир. Шунинг учун ҳам Халифалик давлати ўз фарзандларида исломий ақиданинг мустаҳкам ўрнашишига энг юқори даражада эътибор қаратади.
2. Мусулмон фарзандларини ижтиҳод, фиқҳ, қозилик каби Исломий илмлар соҳасида бўлсин ёки ҳандаса, химия, физика ва тиббиёт каби аниқ фанлар соҳасида бўлсин, ҳаётнинг барча соҳаларида мутахассис олимлар қилиб етиштириш. Токи улар Ислом Давлати ва Умматини кафтларида кўтариб, давлатлар ва умматлар орасидаги энг юқори мақомга олиб чиқсинлар. Токи уларнинг давлати тафаккури ва иқтисодида кимгадир қарам ёки малай бўлмасдан, етакчи ва ўз мабдаси билан таъсир кўрсатувчи давлатга айлансин.
Давлат ўз қарорларида тўлиқ мустақил бўлишида юқори малакали ва етарли даражадаги мутахассисларга эга бўлиши ўта муҳимдир. Масалан, муаммоларга Қуръон ва Суннатдан ижтиҳод орқали ечим олиш ишларини бажарадиган мужтаҳидлар етиштириб чиқаришга эътибор бериш билан давлат ўз ички ва ташқи сиёсатини белгилашда мустақил бўлишини кафолатлайди. Чунки унда ечимлар олинадиган асос ва шу ечимларни олиш ишларини бажара оладиган кадрлари бор.
Ёки давлат ўз оғир саноатига эга бўлиш учун шу соҳада мутахассис кадрларга муҳтож бўлади. Жумладан, замонавий қурол-яроқ ва ҳарбий техникага эга бўлиш учун шу соҳани нафақат тушунадиган, балки янгидан янги лойиҳалар ярата оладиган юксак малакали кадрлар тайёрлаши керак бўлади. Давлат ихтиёрида қурол-яроқ ва ҳарбий техника ишлаб чиқариш учун етарли воситалар бўла туриб, малакали кадрлар бўлмаса ва давлат бунга эътибор бермаса, у охир-оқибат шу соҳада бошқа давлатларга қарам давлатга айланади ва табиийки мустақил қарор чиқариш қобилиятини йўқотади.
Таълимдан кўзланган бу икки мақсадни рўёбга чиқариш билан Ислом давлати куч-қудрат ва тараққиётга эришади, асосийси эса, Исломни даъват ва жиҳод орқали бутун дунёга ёйишда буюк муваффақиятларга эришади ин ша Аллоҳ!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух.
28.02.2017й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми