| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минбар омонатдир!

  • Ёқилғи тақчиллиги Ўзбекистонни стратегик танловлар остонасига чорламоқда!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Онгимиз кимнинг мезон-ўлчовлари билан бошқарилмоқда?

  • Яҳудий вужуди Сурия режимидан нима хоҳламоқда?

  • Эроннинг бугунги воқелиги ва у билан АҚШ ўртасидаги зарбаларнинг янгиланиши

  • Тошкентнинг АСЕАН маконига кириб бориши нимани англатади?

  • Солиқларни қайтариш ортидаги «қармоқ»

ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
Home›ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ›Ие, буларни мажбурлашар эканда!

Ие, буларни мажбурлашар эканда!

By htadmin
05.09.2023
0
Share:

“Зиндон хотиралари” туркумидан

Ие, буларни мажбурлашар эканда!

بسم الله الرحمن ألرحيم

Тошкент. Зангиота 64/1-сонли зона, 2001 йил. Золим Каримовнинг мусулмонларга адовати аланга олган даҳшатли йиллар. Зонада 350 дан ортиқ диний маҳбуслар бўлиб, бизнинг устимизда турли режали қийноқлар қўлланаётган пайтлар. 2 сменада ташкил этилган 12 соатлик иш ҳам асосан Исломга даъвати билан айбланиб қамалганлар учун эди. Қийноқларни амалга оширишдаги баҳоналари ҳам ип йигирувда нормани бажармаганлик баҳонаси билан бўларди. 12 соатлик ишдан қайтарканмиз, норма бажармаганларни, асосан 159-модда билан қамалганларни изоляторда олиб қолиб калтаклашарди. Чарчоқ, очлик, қийноқлардан бир аҳволда ётоққа зўрға етиб келардик. Бошқа маҳкумлардан фарқли ўлароқ, бизларни дам олиш вақтимизда умумий саноқ (проверка) учун текширувга олиб чиқишарди. Чамаси бир соатларга чўзиладиган саноқ пайтида, ўтирган ҳолда пинакка кетиб мизғиб ҳам олардик. Икки мингдан ортиқ маҳкумлар йиғиладиган майдонни штаб биноси балкончасидан томоша қилувчи зона бошлиғи Исроилов Ғулом Ғофурович, ёрдамчи ўринбосари Асмановга берган галдаги янги топшириғи қандай натижа беришини ҳузур билан томоша қилиб турарди. Унинг мазкур топшириғи бўйича, ҳар доим проверка пайтида Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан биттаси “тиббий бўлим” устида жойлашган қишки клуб радио узелидан “мен бу йўлга адашиб кирган эканман, энди тушуниб етдим”, деб  президентдан, халқдан кечирим сўрашга мажбурланарди. Мунтазам қўлланган оғир калтаклар ва турли таҳдидлардан заифлашган биродарлардан қайсидир бири ҳар куни проверкада чиқиб, ўзининг “адашиб” кириб қолган йўлидан қайтганлигини айтиб, узр сўраши лозим эди. Бу жирканч тадбиридан ўзгача ҳузур топаётган бошлиқ баъзи “катта”ларга, айниқса бошқа зона бошлиқларига ўз ютуғини кўз-кўз қилиб, гўё “ишлаш манақа бўлади” деб мағрурланарди. Чунки “тажриба” ўрганиш учун бошқа зоналардан келган ходимлар бу тадбир сирларини чуқур ўзлаштириб, ўзларининг қўлидаги биродарларимизга қўллаш режаларини тузганларига гувоҳ бўлганмиз.

Навбатдаги эрталабки проверка. Бошлиқ ўз қўноғида меҳмонлари билан курсиларга жойлашган. Асмановнинг ишораси билан режим бошлиғи Баҳром ўз югурдаклари орқали навбатдаги биродарни радио узельга олиб чиқишни буюрди. Радио карнайининг овози одатдагидан баландроқ эди. Демак, бошлиқ бугунги “дил изҳорлари” билан кимларгадир мақтанмоқчи. Радио мухбири салом-аликдан кейин: 

– Энди эътиборингизга Ҳизб ут-Таҳрир диний экстремистик гуруҳига адашиб кириб қолган маҳкум С…ев …мжоннинг пушаймонлик изҳорини ҳавола қиламиз, тинглаб хулоса қилгайсиз, деган сўзи эшитилди. Саноқ майдонидаги икки минг маҳкум орасида ғала-ғовур бошланди, “яна бошланди”, “надоели”, “боринг шу экан, нима қилардинг сиёсатга бурнингни тиқиб” каби сўзлар айрим маҳкумлар тилидан қулоққа чалина бошланди. Фақат режим бошлиғининг “жим бўлларинг”гидан сўнггина ғала-ғовур босилди. Жимлик. Зона бошлиғи шунча кунлар фахрланишига сабаб бўлиб келган тадбири айнан бугун меҳмонлари олдида унинг обрўсини бир пул қилишини қаерданам билсин… Радио карнайида мухбир сўзи ортидан бирданига пушаймонлик ноласи ўрнига ҳаммани ҳайратга солган сўзлар янгради:

– Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Мен …ев …мжон Андижон вилояти фалон шаҳрида туғилганман. Ҳизб ут-Таҳрир аъзосиман ва бундай Ҳизбга аъзо қилган Аллоҳга ҳамду сано айтаман…

Олам бузилди гўё, бошлиқ устига “осмон қулади”… Кутилмаганда гумбурлаган ушбу шер наърасидан маймунлар чирқираб юборди. Ўрмонга ўт кетиб, хўлу қуруқ баравар аланга олди. Мухбир саросимада микрофонни укамиздан тортиб олди-ю, уни ўчиришни унутди шекилли, карнайдан унинг “нима қилиб қўйдинг аҳмоқ, энди сенга қўшиб мениям…” деган ўшқириқлари барчага тиниқ эшитиларди. Аристонлар шов-шуви, бақир-чақирлари ҳам радио карнайидаги сўзларни босиб кетишга ярамади. Биродарлар юзларига табассум келгани баробарида бошлиқ юзига “чақмоқ” урилгандек эди гўё. Карнайдан ҳануз мухбирнинг “нима қилиб қўйдинг, энди тамомсан, ўлиб кетасан”и таралишда давом этарди. Бу орада ДПНК (навбатчиликдаги бошлиқ ёрдамчиси) бир тўда режимник, туркум бошлиқлари, ҳарбий назоратчилар, опер бўлим ходимлари билан бирга зинадан иккинчи қаватдаги радио узельга кўтарила бошлади. Аллоҳнинг ҳикматини қарангки, микрофонни ўчириш ҳеч кимнинг хаёлига келмасди. Бир маҳал клубдан ур-теплар, резина таёқ(дубинка)ларнинг танага урилгандаги тарсиллашлари ва …нинг “Аллоҳу акбар”…лари оламни бузиб “янграй” кетди. Барча маҳкумлар клуб ичидаги калтаклар зарбига жавобан …мнинг “Аллоҳу Акбар” садоларидан ўзларида бошқача бир хузур туярдилар. Анави бошлиқ эса жон-жаҳди билан “ўчир микрофонни, ўчир пид…” дея бақириб, оммага баттар шарманда бўлиб, аристонлар кулгисини янада олов олдирди. Ҳалигина турли минғир-минғирларни қилаётган маҳкумлар орасида ҳам тўхтатиб бўлмайдиган “маладдес мужик, приветствую” , “э-э гап йў, вот настояший мужик”… деган гаплар кўтарилди. Бу хитоб баракасидан бироз қўрқув ва ғашликда қолган қалбларга нур таралди, диллар яйради. Шунча кунлар бошлиққа обрў келтирувчи тадбир …мжоннинг журъати билан яксон бўлди. Айниқса, мен учун маҳкумлар орасидаги бир аристоннинг сўзи анча аҳамиятли тарзда хотирамга муҳрланди – “озодликка чиқаман деб радиода сайрейди булар, десам, қайтасан деб мажбурлашар эканда, вой с…ларей…”.

Азиз ўқувчи! Ишонаманки, укамизнинг мазкур хитоби узоқ йиллар тилдан тилга кўчиб юрувчи, Уммат фарзандлари журъат ва жасоратига янада куч берувчи воқеий ҳикоя бўлиб қолиши билан бирга, Қиёмат кунида укамизнинг амал дафтарини безагувчи олтин саҳифа ҳам бўлгай. Аллоҳ таоло дейди:

 مِّنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ, فَمِنْهُم مَّن قَضَىٰ نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُوَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا

– “Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ”.  (Аҳзоб:23)

(Йигирма бир йил мобайнида тилимдан тушмай келаётган хитобни эслаганим – ўша хотиралардан)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

05.09.2023й

Tagsбуларни мажбурлашар эканда!Ие“Зиндон хотиралари” туркумидан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Fitch агентлигининг Иордания кредит рейтингини оширганлиги адаштириш бўлиб, бундан мақсад мамлакатни судхўрлик қарзлари билан банкрот қилишдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Агар тепамизда қонга қон билан жавоб қайтарувчи халифамиз бўлганда эди

  • МАҚОЛАЛАР

    Руҳий тарбиянинг асл моҳияти…

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/