| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минбар омонатдир!

  • Ёқилғи тақчиллиги Ўзбекистонни стратегик танловлар остонасига чорламоқда!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Онгимиз кимнинг мезон-ўлчовлари билан бошқарилмоқда?

  • Яҳудий вужуди Сурия режимидан нима хоҳламоқда?

  • Эроннинг бугунги воқелиги ва у билан АҚШ ўртасидаги зарбаларнинг янгиланиши

  • Тошкентнинг АСЕАН маконига кириб бориши нимани англатади?

  • Солиқларни қайтариш ортидаги «қармоқ»

ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
Home›ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ›Илҳақ бўлган эканлар

Илҳақ бўлган эканлар

By htadmin
26.01.2023
0
Share:

“Зиндон хотиралари” туркумидан

Илҳақ бўлган эканлар

بسم الله الرحمن الرحيم

Зонадан қайтдим. Келди-кетди бироз сепсилди. Аммо негадир маҳалла оқсоқолидан дарак бўлмади. Суриштирсам тоби йўқ экан. Кечки бозордан икки дона иссиқ нон ва нўхот олиб зиёратига ошиқдим.

Етмишдан ўтиб, саксонга яқинлашган бу отахон бирор илм даргоҳини остонасидан ўтмаган бўлса-да, эл ичидаги обрўси анча- мунча галстук ва курси эгаларидан юқори эди. Маҳалладаги қўйди- чиқдиларни, ёқа йиртишган ота-болаларнинг ўртасини мелисагача судрамасдан ўзи “эплаб” қўярди. Шунинг учун ҳам маҳалла “02” ни теришдан кўра оқсоқолнинг эшигини қоқишни афзал кўрарди.

Отахон ўзидаги самимийлик билан менда яхшигина таассурот қолдирганди. Диндан илми йўқ. Аммо илми бор ёшларни “бошида кўтармаса-да”, улар қаршисида қўл қовуштириб, “Сиз гапиринг болам”, деб ўзига хос ўта мазмунли табассум билан сомеъ турарди.             Қишлоқдагиларнинг дардини кўтариб бора олган жойигача бориб, ишни битказмай қайтмасди. Маҳаллага масжид қуришда (қўли юпқа бўлса-да) бор-будини сарфлаб, бир оғиз ошкор қилмаганди. Баъзан мендан эшитган икки оғиз ҳикматни тўй-маракаларда жонлантириб ҳикоя қилиб чарчамасди. Шу одатини билганим учун бирор яхшилик бўлса отахонга сўзлаб берардим. Кечга яқин эса, бошқалар тилидан ўша яхшиликни зарбулмасал ҳолатда қишлоқ кишилари тилидан қайта эшитиб ўзим таъсирланиб қувонардим.

Эсимда, мени Ҳизбга аъзо бўлганим ва унинг ғоялари бўлмиш “барча муаммоларни Исломни ҳаётга қайтариш билан ечилади” деганим учун қамашганида, катта-кичик тўй-тўлқинда, ўлим-нетим маъракаларда: “Ҳўкумат чатақ қилди, оғзида илми борларни овлаган пошшолар қадимдан хор бўлган, бу пошшониям Худо урадиган экан” дегани учун таъқиб қилишиб, анча нари-бери қилишган экан. Ҳатто судда менинг зараримга гувоҳлик бермаса қамалишини айтиб қўрқитишган экан.

Ўша тунда билганини ўқиб, Аллоҳга борини айтиб тонг оттирган ва чопонини елкага ташлаб мелисанинг каттасига кириб: “Қариганимда мулла болага тўхмат қилиб омон қолгандан кўра, ростимни айтиб қамағингга кетишни танладим, қани мениям қама-чи” деганларида, бошлиқ нимагадир отани ярим қучоқлаб, ўз мошинида уйига элтиб қўйган экан. Ва: “Ота, замон чатақ, сизниям аяшмейди, мен айтиб қўйдим “ўшалар”га”, деб отани юпатиб кетган экан. Айтишларича, отахон қатор қама-қамалардан ўзича бир хулосага келиб: “Бу халқ ичидан эски ўрисдек тозаларимизни “босмачи”, “ватанпуруш”, энди эса “хизбчи” ва бало-баттар номлар билан териб, қирқиб турмаса бўмас экан-та, манави халқ эса чурқ этмасдан турип росмонасига динсиз, иймонсиз расво бўлиб қопкетаркан-та”, дея йиғлаган экан. Бизларнинг номимиздан ҳимояга ҳеч ким чиқмагач, отахон одамлардан қўл силтаб, уйдан чиқмай қўйган эканлар…

Эски йиллардан бери ўзгармаган, бир табақали ёғоч эшикдан мўралаб отани чақирдим. Набирасини “кираверинг”идан дадилланиб, пастак ҳужрасига кирдим. Ажиб бир ҳис. Покиза супурилиб, сидирилган кўҳна ҳужрада тахтадан ясалган кроватда нурли юз эгаси, мен суйган файзли отахон ётибдилар. Жойидан қўзғотмай кўришдим. Унсиз, сўзсиз, титраган вужудлар учрашуви! Ва ниҳоят:

– Келдизми болам, қишлоқнинг пайзини олиб кетувдийлар, энди, Худойим, буёғидан хавотирим йўқ. Орқездан катталарга кўп югурдим. У қори бола девор ошмаган, этак кўтармаган, бировни ноҳақ сўкмаган, деб…

энг каттасининг гапи:

– Эээ, ота! Шунақа қилиб қамалганида сизнинг ҳурматиздан олдизга солиб берардим, — демоқ бўлувди, мен: “бунақа Худо урган пошшойингниям, ҳўкуматингниям онасини…” — деб чиқиб кетиб бетоб бўлдим, дея унсиз йиғлаб мени ҳам йиғлатди.

Мен бу бир ҳовучгина бўлиб қолган отага меҳрим ошиб елкасини силашдан нарига ўтолмасдим. Отахон билан хотиралар алмашдик. Асрдан кейин олдидан чиқиб уйга келдим. Яна келди-кетдилардан чарчаб, ғалати бир ғашликдан беҳузур бўлдим. Зиёратга кирганлар ичида ота айтган хоин кимсалардан бирининг: “Ҳақиқат эгилади, букилади, лекин синмайди” деган истеҳзоли кулимсирашидан жиркандим шекилли…

Эрталаб бомдодда акамнинг: “Намоздан кейин “ўжар тоға” ўтибдилар, кириб қўй, сени бизданам кўра интизор кутганди” деган сўзидан кейин бутун олам хиралашиб кетди. Гўё “кечаги дийдорни Худойимдан сўраб илҳақ бўлгандим”, деганларини қайта эшитгандек бўлдим.

Отанинг барча маросимида, ювишда ҳам, кафанлашда ҳам қатнашдим. Айниқса, жанозаларини ўқиган имомнинг, бир вақтлар  қамалган йигит ва қизларни элга расво қилиб танитган имомнинг уялмай, безбетларча:

– Бугун қишлоқ ўз “қуёшидан” айрилди, деган сўзидан бир турли титраб кетдим.

Тупроқ бошидан одам узилгач, отани ҳаққига ич-ичимдан дуолар қилиб, кўз ёшларим билан қабрлари устида анча қолиб кетдим. Уйга келиб ҳужрамни ичидан беркитдим…

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

أحب الناس إلى الله أنفعهم للناس

“Одамларнинг Аллоҳга энг маҳбуби одамларга нафи кўпроқ текканларидир” (Бу ҳадисни Табароний ал-Мўжамул Авсатда чиқарди).

﴿ وَالْمُؤْمِنُونَ وَالْمُؤْمِنَاتُ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ يَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَيُقِيمُونَ الصَّلاةَ وَيُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَيُطِيعُونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ أُولَئِكَ سَيَرْحَمُهُمُ اللَّهُ إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ ﴾

– “Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан тўхтатадилар, намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат қиладилар. Ана ўшаларга Аллоҳ раҳм қилур. Шак-шубҳасиз, Аллоҳ қудратли, ҳикматлидир”. (Тавба:71)

(Ошнамга илҳақ бўлган отахонни эслаганим – яқин хотираларидан)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

26.01.2023й

TagsЗонаИлҳақ бўлган эканлар“Зиндон хотиралари” туркумидан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Аваза форуми: Американинг Каспий минтақаси стратегияси

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Муборак Қурбон ҳайити табриги

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/