ИНСОН ЙИҒЛАР

ИНСОН ЙИҒЛАР
Ёруғ олам ичра ҳамон,
Қаро кунлар сурар даврон,
Ҳеч адолат топмай бирон,
Хақ сўзлаган инсон йиғлар.
Нокасларга қолди замон,
Ҳаромхўрлик ошган чунон,
Диндан қолмай ному нишон,
Ул Хадису Қуръон йиғлар.
Баланд тоғу тош безабон,
Ҳамма олам тамом ҳайрон,
Эй хаддидан ошган инсон,
Қилмишингдан осмон йиғлар.
Қиёмат хақ, хақдир фармон,
Тангрига бу ишлар осон,
Еру кўкни тутса ларзон,
Дахшатидан жаҳон йиғлар.
Оёқларда қолмай дармон,
Борса ҳамма маҳшар томон,
Ул кун Росуллоҳ(с.а.в)гирён,
Воҳ Умматим, дебон йиғлар.
Ул кун Тангри ёлғиз султон,
Хақ бирла ўрнатса мезон,
Солиҳ банда бўлар шодон,
Лекин, динсиз инсон йиғлар.
Қалби эгри, сўзи ёлғон,
Гоҳ кофиру гоҳ мусулмон,
Ўзин алдар ул бегумон,
Эрта ўшал нодон йиғлар.
Билки Роббинг Қодир, Раҳмон,
Ато этди танингга жон,
Тирикликда келтир иймон,
Шош! Ғанимат имкон йиғлар.
Бу ғафлатин битгай қачон,
Аҳли Ислом энди уйғон,
Ғаним сенга бўлиб сарбон,
Бу адашган карвон йиғлар.
Тарихингдан яхши аён,
Ўз динингда эдинг равон,
Нега бугун бўлдинг пинҳон,
Қалбим тўла армон йиғлар.
Бир замонлар номи достон,
Хақ динингда эдинг қалқон,
ХАЛИФАЛИК бўлиб яксон,
Динсиз қолган макон йиғлар.
Дин бирла олам чарағон,
Пок динингни ёйгил ҳар ён,
Дунё аҳлин тутиб туғён,
Муслим дили хуфтон йиғлар.
Йўлинг Аллоҳ қилди баён,
Тойма йўлдан бўлгин омон,
Қилгил тақво етмас зиён,
Нусрат сўраб ўғлон йиғлар.
Бизга нусрат бергил, Раҳмон
Ожиз қулинг сенга қурбон,
Биз бирлашсак ул бағри қон,
Лаънатланган шайтон йиғлар.
Абу Муҳаммад Самарканд Ўзбекистон.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ