| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

By htadmin
06.02.2018
0
Share:

ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

Балою офатлар тўғрисида

Дунёда балою офатларнинг турлари кўп, уларнинг баъзиларини ўз бошимиздан ўтказганмиз. Бошимиздан ўтказганимизда улар туфайли инсонлар бошига тушадиган ғам-ташвишларни янада аниқроқ ҳис қиламиз. Минг афсуски, бу ҳолатни ҳис қилмаганлар гоҳида ана шу офату фожеалардан ҳам ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга ҳаракат қиладилар. Захарни захар, дардни дард кесади, дейилади, дардли инсоннинг дардига фақат шу каби ёки унданда каттароқ дардни бошидан ўтказган одам яхшироқ шерик бўла олади. Биз мусулмонлар бошимизга ҳар қандай мусибат келганда сабр қилишга буюрилдик, яъни шу мусибат сабаб йўлимиздан тойилиб, ҳайрли ишларимизнинг давомийлиги узилиб қолмасин.
Халқимиз не не оғриқли кунларни бошидан ўтказмади. Мана бугунга келиб бу халқ ўғлонлари бошига яна бир мусибат келиб қўнди. Оила боқиш мақсадида пул топиш учун сафарга чиққан ўғлонлар йўлда фалокатга учрагани ҳар биримизнинг кўксимизга санчилган тиғ каби бўлди. Бу ўғлонлар шу халқнинг фарзандлари эдилар. Ҳалок бўлганларнинг оилаларига ва яқинларига ҳамдардмиз.  Уларга Аллоҳдан чиройли сабр сўраб қоламиз! Шу муносабат билан балою офатлар бошимизга мусибат олиб келганда бир-биримизнинг дардимизга шерик бўлишимиз ва бу шерик бўлиш сабрли бўлишни эслатиб ўтишни ҳам ўз ичига олишини ҳисобга олган ҳолда, бугунги мавзуимизни балою офатлар тўғрисида мусулмоннинг тушунчаси қандай бўлиши керак, деган саволга жавоб топишга қаратдик. (Қуйидаги мақолани Ал-Ваъй журналининг 150-сонидан олдик)

ДУНЁДАГИ БАЛОЮ ОФАТЛАР ГУНОҲЛАР УЧУН

ЖАЗОМИ?

Аввало шуни айтишимиз лозимки, бу борлиқ ва ундаги жисмлар яралмиш ҳисобланиб, Аллоҳ Таъоло уларни яратди ва муайян қонунга бўйсундирди ҳамда мана шу қонун доирасидан чиқмайдиган қилиб қўйди. Аммо агар Аллоҳ хоҳласа истисно ҳолатларида бу қонундан чиқариши ҳам мумкин. Аллоҳ барча маҳлуқотларга ҳам табиат ва хусусиятларни берган ва улар мана шу табиат ва хусусиятдан чиқмаган ҳолда ҳаракатланадилар. АллоҳТаъоло ўз илми азалийси билан маҳлуқотларни яратишидан аввал нима бўлишини билади. Ул Зотнинг илми яхлит ва жузъий нарсаларни иҳота қилади ва Аллоҳ субҳанаҳу ҳар бир нарсани, катта бўладими ё кичик бўладими барча замону маконда тақдирини белгилаган.

لَا يَعْزُبُ عَنْهُ مِثْقَالُ ذَرَّةٍ فِي السَّمَاوَاتِ وَلَا فِي الْأَرْضِ وَلَا أَصْغَرُ مِن ذَلِكَ وَلَا أَكْبَرُ إِلَّا فِي كِتَابٍ مُّبِينٍ

– „Осмонларда ва ерда бир мисқол кичик зарра хам Аллоҳдан махфий бўлмас". (Сабаъ:3)

Чунки борлиқда ҳам, табиатда ҳам тасодифан яралган нарсанинг ўзи йўқ. Балки ҳар бир нарса ҳикматли ва билимдон Зот тарафидан низом билан, тартиб билан ҳамда қазою қадари билан яратилган. Бу эса бизга Аллоҳ Таъоло солиҳ бандаларининг дуоларини қандай ижобат қилишини изоҳлаб беради. Аллоҳ ўз илми азалийсидан фалон бандасининг фалон вақтда маълум нарсани сўраб дуо қилишини билади. Ва агар дуосини ижобат қилса, демак, Аллоҳ ишларни, бандасининг талабини қабул этган ҳолатига мослаштириб, белгилаб қўйган бўлади, яъни дуонинг ижобати қазонинг бир жузъидир. Аллоҳ Таъолонинг солиҳ бандаларини бир ишга муваффақ қилиши ҳам худди шу тарзда бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу бандаларидан бир гуруҳи бирмишни қила олишларини ўзининг илму азалийси билан билади вамборлиқ қонунларини ва нарсалардаги хусусиятларни ўзгартиришга эҳтиёж бўлмаган ҳолда, ўша гуруҳнинг иши амалга ошишини ўз илми азалийси билан белгилаб қўяди. Аллоҳнинг бир жамоани жазога мубтало қилиши ҳам шунга ўхшаш, Ҳақ субханаҳу, фалон жамоа бу дунёда фалон жазога ҳақли эканлигини ҳамда бу жамоа дунёда қайсидир бало билан жазоланишини ўз илми азалийси билан билади. Бас, Аллоҳ субханаҳу мана шу бало ва жазоларнинг вақтини, ўлчовларини илми азалийси билан – борлиқнинг қонуни ва нарсалардаги хусусиятларнинг доирасида – аввалдан билади. Ўтмишда Аллоҳнинг пайғамбарларига куфр келтирган қавмга, кофирликлари эвазига Аллоҳ Таъоло бу дунёда азоб берганлиги ҳам ул Зотнинг қонуниятидандир. Лекин кўпинча бу қавмларга аввал етарли далил ва муддат берганидан кейин азоблаган ёки ҳалок қилган. Масалан, Нуҳ алайҳиссаломнинг қавмини тўфон балоси ҳалок қилган. Лекин бу ҳалокатни Нуҳ алайҳиссалом қавми орасида 950 йил турганидан кейин жўнатган. Аллоҳ Таъоло шундай дейди:

كَذَّبَتْ قَبْلَهُمْ قَوْمُ نُوحٍ فَكَذَّبُوا عَبْدَنَا وَقَالُوا مَجْنُونٌ وَازْدُجِرَ * فَدَعَا رَبَّهُ أَنِّي مَغْلُوبٌ فَانتَصِرْ * فَفَتَحْنَا أَبْوَابَ السَّمَاء بِمَاء مُّنْهَمِرٍ * وَفَجَّرْنَا الْأَرْضَ عُيُوناً فَالْتَقَى الْمَاء عَلَى أَمْرٍ قَدْ قُدِرَ * وَحَمَلْنَاهُ عَلَى ذَاتِ أَلْوَاحٍ وَدُسُرٍ

 – „Улардан илгари Нухнинг қавми хам (уни) ёлғончи қилган эди. Улар бизнинг бандамизни ёлғончи қилишиб: «Бир мажнун», дедилар ва у тўсиб қўйилди. Шунда, у Парвардигорига: «Мен мағлубдирман. Ўзинг ёрдам қилгин», деб дуо-илтижо қилган эди. Биз осмон дарвозаларини қуйилгувчи сув-сел билан очиб юбордик. Ва барча ердан чашмалар чиқариб юбордик. Бас, (осмон ва ернинг) суви тақдир қилиб қўйилган бир иш (кофирларни ғарқ қилиб юбориш) устида учрашдилар! Уни (Нухни) эса тахтаю михлар эгасида (тахталар ва михлардан ясалган бир кемада) кўтардик”.        (Қамар:9-13)

Аллоҳ Таъоло Фиръавн ва унинг аскарларини Мусо ва Ҳорун алайҳимуссаломлар етарлича муддат ичида ҳужжат ва мўъжизалар билан даъват қилганидан кейингина Нил дарёсига ғарқ этди. Аллоҳ Таъоло шундай дейди:

فَأَوْحَيْنَا إِلَى مُوسَى أَنِ اضْرِب بِّعَصَاكَ الْبَحْرَ فَانفَلَقَ فَكَانَ كُلُّ فِرْقٍ كَالطَّوْدِ الْعَظِيمِ * وَأَزْلَفْنَا ثَمَّ الْآخَرِينَ * وَأَنجَيْنَا مُوسَى وَمَن مَّعَهُ أَجْمَعِينَ * ثُمَّ أَغْرَقْنَا الْآخَرِينَ

– “Бас, Биз Мусога: «Асойинг билан денгизни ургин» деб вахий юбордик. Бас, (денгиз) бўлиниб, ҳар бир бўлак (сув) тоғ каби бўлди. Ва кейин (Фиръавн ва унинг қўшинини ҳам) ўша (йўлга) яқин қилдик. Ва Мусо ҳамда у билан бирга бўлган кишиларнинг барчаларига нажот бердик. Сўнгра кейингиларни ғарқ қилиб юбордик”.       (Шуаро:63-66).

Ҳуд алайҳиссаломнинг қавми Одга ҳам кучли шамолни жўнатди. Аллоҳ Таъоло шундай дейди:

فَأَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ رِيحاً صَرْصَراً فِي أَيَّامٍ نَّحِسَاتٍ لِّنُذِيقَهُمْ عَذَابَ الْخِزْيِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَلَعَذَابُ الْآخِرَةِ أَخْزَى وَهُمْ لَا يُنصَرُونَ

— “Бас, биз уларга мана шу ҳаёти-дунёда расво-хор қилгувчи азобни тотдириб қўйиш учун нахсли-шум кунларда устиларига бир даҳшатли бўрон юбордик. Охират азоби эса, шак-шубҳасиз, янада расвороқ – хор қилгувчироқдир ва уларга ёрдам берилмас”.   (Фуссилат:16)

Солиҳ алайҳиссаломнинг қавми Самуд ҳақида Аллоҳ Таъоло шундай дейди:

فَعَقَرُواْ النَّاقَةَ وَعَتَوْاْ عَنْ أَمْرِ رَبِّهِمْ وَقَالُواْ يَا صَالِحُ ائْتِنَا بِمَا تَعِدُنَا إِن كُنتَ مِنَ الْمُرْسَلِينَ * فَأَخَذَتْهُمُ الرَّجْفَةُ فَأَصْبَحُواْ فِي دَارِهِمْ جَاثِمِينَ

– «Улар туяни сўйиб юборишди ва Парвардигорларининг амридан юз ўгиришди, кейин: «Эй Солиҳ, агар пайғамбарлардан бўлсанг, бизга ваъда қилган нарсангни (Аллоҳнинг азобини) келтир-чи?» дейишди. Бас, уларни даҳшатли зилзила тутиб, турган жойларида тўкилдилар».         (Аъроф:77-78)

Лут қавми ҳақида Аллоҳ Таъоло шундай дейди:

قَالَ لَوْ أَنَّ لِي بِكُمْ قُوَّةً أَوْ آوِي إِلَى رُكْنٍ شَدِيدٍ * قَالُواْ يَا لُوطُ إِنَّا رُسُلُ رَبِّكَ لَن يَصِلُواْ إِلَيْكَ فَأَسْرِ بِأَهْلِكَ بِقِطْعٍ مِّنَ اللَّيْلِ وَلاَ يَلْتَفِتْ مِنكُمْ أَحَدٌ إِلاَّ امْرَأَتَكَ إِنَّهُ مُصِيبُهَا مَا أَصَابَهُمْ إِنَّ مَوْعِدَهُمُ الصُّبْحُ أَلَيْسَ الصُّبْحُ بِقَرِيبٍ * فَلَمَّا جَاء أَمْرُنَا جَعَلْنَا عَالِيَهَا سَافِلَهَا وَأَمْطَرْنَا عَلَيْهَا حِجَارَةً مِّن سِجِّيلٍ مَّنضُودٍ * مُّسَوَّمَةً عِندَ رَبِّكَ وَمَا هِيَ مِنَ الظَّالِمِينَ بِبَعِيدٍ

— «Уларга ваъда қилинган вақт субҳдир. Субҳ яқин эмасми? Энди қачонки Бизнинг фармонимиз келганда, у жойларни остин-устун қилиб юбордик ва уларнинг устига Парвардигорингиз даргоҳида белгилаб қўйилган сопол тошларни пайдар-пай ёғдирдик. У жойлар бу золимлардан йироқ эмасдир!»         (Ҳуд:81 -83)

Шуайба лайҳиссаломнинг қавми иймон келтиришдан бош тортиб, ўзларига азоб келиши ҳақида Шуайбни баҳсга чақиришган. Аллоҳ Таъоло шундай дейди:

قَالُوا إِنَّمَا أَنتَ مِنَ الْمُسَحَّرِينَ * وَمَا أَنتَ إِلَّا بَشَرٌ مِّثْلُنَا وَإِن نَّظُنُّكَ لَمِنَ الْكَاذِبِينَ * فَأَسْقِطْ عَلَيْنَا كِسَفاً مِّنَ السَّمَاءِ إِن كُنتَ مِنَ الصَّادِقِينَ * قَالَ رَبِّي أَعْلَمُ بِمَا تَعْمَلُونَ * فَكَذَّبُوهُ فَأَخَذَهُمْ عَذَابُ يَوْمِ الظُّلَّةِ إِنَّهُ كَانَ عَذَابَ يَوْمٍ عَظِيمٍ

– «Улар дедилар: «Ҳеч шак-шубҳасиз, сен сеҳрланган–ақлдан озган кимсалардандирсан. Сен ҳам худди бизларга ўхшаган одамдирсан. Албатта бизлар сени ёлғончи кимсалардан, деб гумон қилурмиз. Бас, агар ростгўйлардан бўлсанг, устимизга осмоннинг бир бўлагини ташлаб юбор!» У айтди: «Парвардигорим Ўзи сизларнинг қилаётган амалларингизни жуда яхши билгувчидир». Бас, улар ёлғончи қилишгач, уларни «соябон» кунининг азоби ушлади. Дархақиқат, у улуғ – даҳшатли куннинг азоби эди!»          (Шуаро:185-189)

Аллоҳ Таъоло Муҳаммад алайҳиссаломни жўнатган вақтида пайғамбарларига иймон келтирмаган кофирларни азоблашидаги ўз қонуниятини ўзгартирди. Бу ўзгартириш       қуйидаги нусусда тушунилади:

1-

وَإِذْ قَالُواْ اللَّهُمَّ إِن كَانَ هَـذَا هُوَ الْحَقَّ مِنْ عِندِكَ فَأَمْطِرْ عَلَيْنَا حِجَارَةً مِّنَ السَّمَاءِ أَوِ ائْتِنَا بِعَذَابٍ أَلِيم  * وَمَا كَانَ اللّهُ لِيُعَذِّبَهُمْ وَأَنتَ فِيهِمْ وَمَا كَانَ اللّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ

– «Уларнинг: «Эй Худо, агар мана шу (Қуръон) сенинг даргоҳингдан келган ҳақиқат бўлса, устимизга самодан тош ёғдиргин ёки бизларга аламли азоб келтиргин», деганларини эсланг! Модомики, сиз уларнинг ораларида экансиз, Аллоҳ ҳаргиз азобламас ва улар мағфират сўраб турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азоблагувчи эмасдир».        (Анфол:32-33]

Росулуллоҳга ишонмаган ва баҳсга чорлаган киши Назр ибн Хорис ва Абу Жаҳллар эди. Улар шундай гаплар билан Макка мушриклари бўлсалар-да, улар ҳалок қилинмади, балки уларга иккита омонлик берилди: Биринчи омонлик, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уларнинг орасида мавжуд бўлишлари. Иккинчи омонлик гуноҳларига мағфират сўрашлари. Агар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафот этишлари билан биринчи омонлик йўқолса ҳам, иккинчи омонлик қолаверди.

2 – Аллоҳ Таъоло шундай дейди:

وَيَسْتَعْجِلُونَكَ بِالْعَذَابِ وَلَوْلَا أَجَلٌ مُّسَمًّى لَجَاءهُمُ الْعَذَابُ وَلَيَأْتِيَنَّهُم بَغْتَةً وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ * يَسْتَعْجِلُونَكَ بِالْعَذَابِ وَإِنَّ جَهَنَّمَ لَمُحِيطَةٌ بِالْكَافِرِينَ * يَوْمَ يَغْشَاهُمُ الْعَذَابُ مِن فَوْقِهِمْ وَمِن تَحْتِ أَرْجُلِهِمْ وَيَقُولُ ذُوقُوا مَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ

– «Улар сиздан азобни тезлатишни талаб қилурлар. Агар белгиланган муддат бўлмаса эди, албатта уларга азоб келган бўлур эди. Шак-шубҳасиз, (азоб) уларга ўзлари сезмаган ҳолларида тўсатдан келур. Улар сиздан азобни тезлатишни талаб қилурлар. Албатта жаҳаннам кофирларни ўраб олгувчидир. У Кунда азоб уларнинг устларидан ҳам, оёқларининг остидан ҳам ўраб олур ва айтур: «Қилиб ўтган амалларингизнинг жазосини тотинглар!». (Анкабут:53-55)

3 – Аллоҳ Таъоло шундай дейди:

وَمَا يَنظُرُ هَؤُلَاء إِلَّا صَيْحَةً وَاحِدَةً مَّا لَهَا مِن فَوَاقٍ * وَقَالُوا رَبَّنَا عَجِّل لَّنَا قِطَّنَا قَبْلَ يَوْمِ الْحِسَابِ

– «Ана ўшалар фақат ҳеч тўхтамасдан келадиган биргина даҳшатли қичқириқни кутмоқдалар, холос. Улар: «Парвардигоро, бизларга насибамизни ҳисоб-китоб Кунидан илгариёқ тезроқ келтира қолгин» дедилар»  (Сод:15-16)

4 – Аллоҳ Таъоло шундай дейди:

قُل لِّمَن مَّا فِي السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ قُل لِلّهِ كَتَبَ عَلَى نَفْسِهِ الرَّحْمَةَ لَيَجْمَعَنَّكُمْ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ لاَ رَيْبَ فِيهِ الَّذِينَ خَسِرُواْ أَنفُسَهُمْ فَهُمْ لاَ يُؤْمِنُونَ

— ,,У Ўз устига осмону ердаги бор мавжудотга раҳмат-марҳамат қилишни ёзиб қўйгандир. У албатта сизларни – ҳеч шак-шубҳасиз бўлган қиёмат кунига тўплайди".     (Анъом:12)

5 – Аллоҳ Таъоло шундай дейди:

وَمَا مَنَعَنَا أَن نُّرْسِلَ بِالآيَاتِ إِلاَّ أَن كَذَّبَ بِهَا الأَوَّلُونَ وَآتَيْنَا ثَمُودَ النَّاقَةَ مُبْصِرَةً فَظَلَمُواْ بِهَا وَمَا نُرْسِلُ بِالآيَاتِ إِلاَّ تَخْوِيفاً

– ,,0ят-мўъжизаларни юборишдан Бизни фақат аввалги умматлару ёлғон деганларигина қайтарди. Самуд қабиласига очиқ туяни ато этганимизда уни инкор этдилар. Биз мўъжизаларни фақат қўрқитиш учунгина юборурмиз".     (Исро:59)

Қуртубий ўзининг тафсирида бу оятни шундай шарҳлайди: «Биз оят-мўъжизаларни бизга фақат аввалги умматлари шонмаганликлари учун жўнатмадик, акс ҳолда уларга ҳам аввалгиларга етган бало етган бўларди. Шунинг учун Аллоҳ Таъоло Қурайш кофирларига – уларнинг орасида иймон келтирадиган ва мўъмин бўлиб туғиладиган кишилар борлигини билганлиги учун – азоб жўнатмади… Мушриклар Аллоҳдан Сафо тоғига боришни уларга бекор қилишни ва тоғлар улар томондан жилишини талаб қилишди. Шунда Жаброил алайҳиссалом Росулуллоҳнинг олдиларига тушиб: Агар хоҳласангиз қавмингиз сўраган иш бўлади. Лекин улар муҳлат берилган нарсада иймон келтирмадилар. Агар хоҳласангиз яна муҳлат сўранг, – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, уларга муҳлат сўрамайман» – дедилар.

6- Аллоҳ Таъоло шундай дейди:

وَلاَ تَحْسَبَنَّ اللّهَ غَافِلاً عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الأَبْصَارُ

— „Сиз ҳаргиз: «Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил», деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни кўзлар қотиб қоладиган Кунга қолдирмоқда, холос".         (Иброҳим:42)

Аллоҳ Таъолонинг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бу хитоби мушриклар Росулуллоҳни баҳсга чақирганлари ва у зот огоҳлантирган азобларни улар масхара қилганларидан кейин бўлди. Бу ҳол ушбу оятдан билинади:

وَقَالُواْ لَن نُّؤْمِنَ لَكَ حَتَّى تَفْجُرَ لَنَا مِنَ الأَرْضِ يَنبُوعا * أَوْ تَكُونَ لَكَ جَنَّةٌ مِّن نَّخِيلٍ وَعِنَبٍ فَتُفَجِّرَ الأَنْهَارَ خِلالَهَا تَفْجِيراً * أَوْ تُسْقِطَ السَّمَاء كَمَا زَعَمْتَ عَلَيْنَا كِسَفاً أَوْ تَأْتِيَ بِاللّهِ وَالْمَلآئِكَةِ قَبِيلاً * أَوْ يَكُونَ لَكَ بَيْتٌ مِّن زُخْرُفٍ أَوْ تَرْقَى فِي السَّمَاء وَلَن نُّؤْمِنَ لِرُقِيِّكَ حَتَّى تُنَزِّلَ عَلَيْنَا كِتَاباً نَّقْرَؤُهُ قُلْ سُبْحَانَ رَبِّي هَلْ كُنتُ إَلاَّ بَشَراً رَّسُولاً

— ,,Ва дедилар: "Токи бизлар учун мана шу ерни ёриб, бир чашма чиқариб бермасанг, биз сенга ҳаргиз иймон келтирмаймиз. Ё сенинг хурмозор, узумзор боғинг бўлиб, унинг ўртасидан ёриб дарёлар пайдо қилмасанг; ёки ўзинг даъво қилганингдек, осмонни устимизга парча-парча қилиб туширмагунингча ёки Аллоҳ ва фаришталарни олдимизга келтирмагунингча; ёки сенинг олтиндан бир уйинг бўлмагунча ёҳуд ўзинг осмонга кўтарилмагунингча. Токи бизларга ўқийдиган бирон китоб туширмас экансан, бу кўтарилишингга ҳам ҳаргиз ишонмаймиз". Айтинг: "Эй пок Парвардигорим, мен фақат элчи-пайғамбар бўлган бир одам эдимку!""        (Исро:90-93)

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг орасида аламланиб, маҳзун бўлиб қолдилар. Шунда Аллоҳ Таъоло уларнинг қилган ишларидан ғафлатда эмаслиги ва уларнинг азобини қиёмат кунига қолдирганини айтиб, Росулуллоҳга тасалли берди.

                                                                                                                   (давоми бор)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ

07.02.2018й.

TagsБалою офатлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Депорт қилинганларга икки йил четга чиқиш тақиқланди: Муаммолар ҳал этилдими?

  • МАҚОЛАЛАР

    Биродаримиз Абдуллоҳ Бухорий суиқасддан сўнг вафот этди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин маъмуриятининг сайловлар рўйхатида сохтакорлик ва фирибгарлик қилаётгани тўғрисидаги хабарлар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/