| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Жаҳон энергетика бозори қайта шакллантирилмоқдами?

  • Сайкс-Пико чегараларидаги қотиллик

  • Америка-Марокаш мудофаа йўл харитасининг (2026-2036) асл мақсади — Марокашни Америка мустамлакачилигини ҳимоя қилувчи базага айлантиришдир!

  • Коррупцияни йўқ қилишга қаратилган «Тонг ҳужуми» кампанияси: хомхаёл ва ҳақиқат ўртасида

  • Қирғизистон режими Шанхай ташкилоти саммити арафасида Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига нисбатан зўравонлик қилмоқда

  • Глобаллашувдан протекционизмга: Жаҳон иқтисодиётининг номаълумлик сари саёҳати

  • Болалар — қуролли низолар ва инсоний инқирозлар қурбонлари

  • Осим Мунирнинг бошқа давлатларга буюкликка эришиш имконини берувчи кескин сиёсати

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

By htadmin
13.02.2018
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

Балою офатлар тўғрисида

Туркумнинг аввалги сонида, бу мавзу бошланишида Аллоҳнинг Росулларини ёлғончига чиқарган ва олиб келган рисолатини Аллоҳдан эканлигига иймон келтирмаган, ҳаттоки очиқ хужжатлар келтирилганда ҳам Аллоҳнинг Росулларига куфр келтирган ҳамда бу жиноятлари натижасида Аллоҳ томонидан балоланган қавмлар ҳақида ўргандик. Бугун эса охирзамон пайғамбари Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин келадиган қавмларга нисбатан азоб, мусибат тушунчалари тўғрисида билиб оламиз, ин ша Аллоҳ!

ДУНЁДАГИ БАЛОЮ ОФАТЛАР ГУНОҲЛАР УЧУН

ЖАЗОМИ?

(давоми)

Инсонларга Аллоҳнинг умумий қонуни қандай бўлади, яъни Росул алайҳиссалом вафотларидан кейин одамзотга Аллоҳ қандай азоб беради? Инсонларнинг бундай ҳолатлари ҳақида қуйидаги нусуслар ҳукм чиқаради:

1. Аллоҳ Таъоло шундай дейди:

وَلَوْ يُؤَاخِذُ اللّهُ النَّاسَ بِظُلْمِهِم مَّا تَرَكَ عَلَيْهَا مِن دَآبَّةٍ وَلَكِن يُؤَخِّرُهُمْ إلَى أَجَلٍ مُّسَمًّى فَإِذَا جَاء أَجَلُهُمْ لاَ يَسْتَأْخِرُونَ سَاعَةً وَلاَ يَسْتَقْدِمُونَ

– „Агар Аллоҳ одамларни зулм-зўравонликлари билан ушлаганида Ер юзида бирон жониворни қўймаган бўлар эди. Лекин У зот уларни маълум муддатгача қўйиб қўяр. Бас, қачон уларнинг ажаллари етиб келганида эса уни бирон соат кетга ҳам сура олмайдилар, муқаддам ҳам қила олмайдилар”.         (Наҳл:61)

2. Аллоҳ Таъоло шундай дейди:

وَلَوْ يُؤَاخِذُ اللَّهُ النَّاسَ بِمَا كَسَبُوا مَا تَرَكَ عَلَى ظَهْرِهَا مِن دَابَّةٍ وَلَكِن يُؤَخِّرُهُمْ إِلَى أَجَلٍ مُّسَمًّى فَإِذَا جَاء أَجَلُهُمْ فَإِنَّ اللَّهَ كَانَ بِعِبَادِهِ بَصِيراً

– «Агар Аллоҳ одамларни улар қилган бор гуноҳлари билан жазоласа эди, (Ер) устида бирон жониворни қўймаган бўлур эди. Лекин У зот уларни белгиланган муддатгача қолдирур. Бас, қачон ўша муддат келгач, (уларнинг ҳар бирига қилиб ўтган барча яхши-ёмон амалларининг мукофот-жазоларини берур). Зеро, Аллоҳ бандаларини кўриб тургувчи Зотдир»   (Фотир:45)

3. Аллоҳ Таъоло шундай дейди:

وَرَبُّكَ الْغَفُورُ ذُو الرَّحْمَةِ لَوْ يُؤَاخِذُهُم بِمَا كَسَبُوا لَعَجَّلَ لَهُمُ الْعَذَابَ بَل لَّهُم مَّوْعِدٌ لَّن يَجِدُوا مِن دُونِهِ مَوْئِلاً

– «Парвардигорингиз мағфиратли, меҳр-шафқат соҳибидир. Агар уларни қилган гуноҳлари билан ушлаганида, уларга азобни нақд қилган бўлур эди. Йўқ, улар учун ваъда қилинган бир вақт борки, ўзга бирон пуштипаноҳ топа олмаслар»         (Каҳф:58]

4. Аллоҳ Таъоло шундай дейди:

وَلاَ تَحْسَبَنَّ اللّهَ غَافِلاً عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الأَبْصَارُ

– «Сиз ҳаргиз, Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил, деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни кўзлар қотиб қоладиган Кунга қолдирмоқда, холос».      (Иброҳим:42)

5. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Бугун амал бор-у, ҳисоб-китоб йўқдир, эртага ҳисоб-китоб бор-у, амал бўлмайди». Имом Бухорий ривояти.

Ушбу бешта нусуснинг маъноси Аллоҳ Таъоло бу дунёни ҳисоб-китоб диёри эмас, балки амал қилиш диёри қилганлигини ва ҳисоб олиш эса явмул ҳисоб деб аталган қиёмат кунида тўла-тўкис амалга оширилишини очиқ ифодалайди:

وَإِنَّمَا تُوَفَّوْنَ أُجُورَكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ

— «Ва қиёмат кунида, ҳеч шак-шубҳасиз, ажр-савобларингизни комил суратда олурсиз»      (Оли Имрон:185)

Аммо бу дунёда одамларга етаётган бало ва мусибатлар борлиқнинг қонунлари ва Аллоҳ нарсаларга жо қилган хусусиятларга биноан юз беради ва бу мусибат ва балолар мўъминга ҳам, кофирга ҳам, тақво эгасига ҳам, бадбахтга ҳам етади.

Дунёдаги балою мусибатлар гуноҳлар учун Аллоҳнинг жазоси ёки бандадан олинадиган ўч бўлиши шарт эмас. Бандаларнинг қилган гуноҳлари учун Аллоҳ бу дунёда ўч олмайди. Бу Аллоҳ Таъолонинг мўъминларга қилган хитобидан маълум:

وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِّنَ الْخَوفْ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِّنَ الأَمَوَالِ وَالأنفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ * الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُواْ إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ * أُولَـئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِّن رَّبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَـئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ

– «Ва албатта сизларни хавфу хатар, очлик, молу-жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. Бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз У зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг. Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан саловот ва раҳмат бордир. Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир».  (Бақара:155-157)

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Инсонларга етадиган балоларнинг энг қаттиғи пайғамбарларга берилади. Кейин уларга ўхшаш кишиларга унинг динига қараб балолар етаверади. Бало бандадан кўтарилмайди, токи бало бандани ер юзида гуноҳ қилиб юришига қўйиб беради». Имом Буҳорий ривояти.

Шундай экан, мусибат кўрган мўъмин киши мусибатга сабр қилади ва бу мусибатни Аллоҳнинг қасоси эмас, ўзига бўлган неъмати деб ҳисоблайди ҳамда қиёмат кунида бу мусибатлар унинг гуноҳларини озайтириб, савобларини кўпайтиришини яхши тушунади. Аммо кофирга етган мусибат эса қиёмат кунида унинг гуноҳларини ўчириб, савобларини кўпайтириш учун тушмайди. Чунки қиёмат кунида кофирга ҳеч қандай савоблар бўлмайди. Аллоҳ Таъоло шундай дейди:

— «Биз улар қилган ҳар бир амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби) қилиб қўйгандирмиз». (Фурқон:23)

Аллоҳ Таъоло яна шундай дейди:

وَيَوْمَ يُعْرَضُ الَّذِينَ كَفَرُوا عَلَى النَّارِ أَذْهَبْتُمْ طَيِّبَاتِكُمْ فِي حَيَاتِكُمُ الدُّنْيَا وَاسْتَمْتَعْتُم بِهَا فَالْيَوْمَ تُجْزَوْنَ عَذَابَ الْهُونِ بِمَا كُنتُمْ تَسْتَكْبِرُونَ فِي الْأَرْضِ بِغَيْرِ الْحَقِّ وَبِمَا كُنتُمْ تَفْسُقُونَ

– «Кофир бўлган кимсалар дўзахга кўндаланг қилинадиган Кунда: «Сизлар ўз ҳузур-ҳаловатларингизни ҳаёти-дунёларингиздаёқ кетказдингиз ва улардан фойдаланиб бўлдингиз. Энди бу Кун ерда ноҳақ кибру-ҳаво қилганларингиз ва итоатсиз бўлганларингиз сабабли хорлик азоби билан жазоланурсизлар»                                                                                                                           (Аҳқоф:20)

Маълумки, шаръий нусусларда «Азоб» калимаси Аллоҳ Таъоло гуноҳкор кишиларга қўллашни буюрган уқубатлар маъносида келган. Аллоҳ Таъоло шундай дейди:

وَلْيَشْهَدْ عَذَابَهُمَا طَائِفَةٌ مِّنَ الْمُؤْمِنِينَ

– «Уларнинг азобланишига бир тоифа мўъминлар гувоҳ бўлсинлар».(Нур:2)

Яна шундай дейди:

عَنْهَا الْعَذَابَ أَنْ تَشْهَدَ أَرْبَعَ شَهَادَاتٍ بِاللَّهِ إِنَّهُ لَمِنَ الْكَاذِبِينَ

— «У (аёлдан) азоб-жазони, У (яъни эри) шак-шубҳасиз ёлғончилардан, деб Аллоҳ номига тўрт марта гувоҳлик бериши даф қилур». (Нур:8)

Шаръий нусусларда «азоб» сўзи, «уқубат» сўзи, «ҳалок қилиш» сўзи ва «вайрон қилиш» сўзлари инсонларга етаётган озор ва мусибатлар борлиқ қонунига биноан ҳамда сабаб бўлган ва сабаб бўлинган нарсаларга мувофиқ етишини англатувчи маънода келган. Масалан, Аллоҳ Таъолонинг ушбу сўзида ифодаланганидек:

لَّوْلاَ كِتَابٌ مِّنَ اللّهِ سَبَقَ لَمَسَّكُمْ فِيمَا أَخَذْتُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ

– „Агар Аллоҳнинг ҳукми азалийсида ёзиб қўйилмаганида эди, албатта сизларга товон олганинглар сабабли улуғ азоб етган бўлур эди».         (Анфол:68)

Яъни агар сизлар жанг пайтида ўлжа олиш илинжида душманни асир олиб, уни қатл қилмасанглар, бу ишнинг оқибати жангда мағлуб бўлишингизга ва ўзларингиз қатл қилиниб ё асир тушишингизга олиб борар эди, дегани. Аллоҳ Таъолонинг ушбу сўзлари ҳам шунга ўхшаш: 

أَلاَ تُقَاتِلُونَ قَوْماً نَّكَثُواْ أَيْمَانَهُمْ وَهَمُّواْ بِإِخْرَاجِ الرَّسُولِ وَهُم بَدَؤُوكُمْ أَوَّلَ مَرَّةٍ أَتَخْشَوْنَهُمْ فَاللّهُ أَحَقُّ أَن تَخْشَوْهُ إِن كُنتُم مُّؤُمِنِينَ

— „Улар билан жанг қилинглар, Аллоҳ уларни сизларнинг қўлингиз билан азоблайди, расво қилади ва сизларни уларнинг устига ғолиб қилади ҳамда мўъмин қавм дилларини қондириб, кўнгилларидаги ғам-андуҳни кетказади”.         (Тавба:14)

Аллоҳ Таъоло яна шундай дейди:

فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى * وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى

– «Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас. Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур».      (Тохо:123-124)

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Жоним унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлар ёки яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарасизлар ёки Аллоҳ сизларга ўз даргоҳидан азобни жўнатиши яқин бўлади ва кейин дуо қилсанглар ҳам ижобат қилинмайди». Имом Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилган. Сабаб бўлиш қонуниятига мувофиқ келиб чиққан бу натижалар (азоблар) гуноҳ ишларининг ҳисоб-китоби эмас, гуноҳларнинг ҳисоби қиёмат кунида олинади. Аллоҳ Таъолонинг ушбу сўзларини мулоҳаза қилинг:

وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى * قَالَ رَبِّ لِمَ حَشَرْتَنِي أَعْمَى وَقَدْ كُنتُ بَصِيراً * قَالَ كَذَلِكَ أَتَتْكَ آيَاتُنَا فَنَسِيتَهَا وَكَذَلِكَ الْيَوْمَ تُنسَى

— «Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз. У: «Парвардигорим, нега мени кўр қилиб тирилтирдинг, ахир мен кўрар эдим-ку» деган эди; (Аллоҳ) айтди: «Шундай. Сенга Бизнинг оят-мўъжизаларимиз келганида уларни унутдинг. Бугун сен ҳам шундай «унутилурсан».   (Тохо:124-126)

Аллоҳнинг эслатмасидан юз ўгириш «Аллоҳнинг шариати»дан юз ўгиришни англатса, танг-бахтсиз дегани дунё ҳаётида «бадбахт» бўлиб яшашни ифодалайди ва бу бадбахтлик инсонни қиёмат кунидаги азобдан қутқармайди. Қиёмат кунидаги азобдан қутқарадиган дунё ҳаётидаги азоб – бу Ислом давлати томонидан қўлланадиган таъзир ва ҳудудлардан иборат шаръий жазолардир. Чунки бу жазолар шахсни яна қайтиб гуноҳ қилишидан қутқарувчи ва охиратдаги азобдан қутқарувчи уқубат ҳисобланади. Аммо сабаблар ва сабаб бўлинган нарсалар оқибатида содир бўлган мусибат ва касалликлар шахсни қиёмат кунидаги азоблардан қутқармайди. Масалан, зино қилиб оқибатда СПИД касалига чалинган кишини, Аллоҳ унинг охиратдаги азобини соқит қилиш учун бу дунёда азоб берди, деб айтилмайди. Чунки СПИД касали, сабаблари аниқ бўлган ҳолатнинг натижасидир. Зинонинг уқубати қиёмат кунига қолади. Аммо инсоннинг ихтиёридан ташқари борлиқда содир бўладиган зилзилалар, довуллар, сув тошқинлари, вулқонлар, қурғоқчилик, қаттиқ иссиқ ва қаттиқ совуқлар ва буларнинг асоратлари эса, Аллоҳнинг нарсаларга жо қилган қонунлари бўлиб, буларнинг барчаси ёлғиз Аллоҳнинг ишидир. Бу офатлар мўъмин билан кофир ўртасини ва солиҳ банда билан фожир банданинг ўртасини фарқламаган ҳолда барча инсонларга етади. Булар шаръан ёмон деб эътибор қилинадиган ёмонлик эмас. Булар мўъминларга нисбатан синов ҳисобланиб, агар охират ҳисобини ўйлаб сабр қилинса яхшилик ва неъмат бўлади. Бу офатлар мўъмин ва кофирлардан иборат барча инсонларга нисбатан тафаккур қилиш ва ибрат олишга чақирадиган Аллоҳнинг оят-далиллари бўлади. Шу билан бирга булар инсонларни ўткинчи ҳою-ҳавасларга ботиб қолишлари ва жаннат ёки дўзах томон боражаклари оқибатидан қўрқитиш демакдир. Бу ҳодисалар тасодифан содир бўлмайди, балки Аллоҳ Субҳанаҳунинг ҳикмати ва илми азалийси билан тартиблаштирилиб, юз беради.

Эй Роббимиз! Қаерда ва қандай ҳолатда бўлмайлик, Ўзинг рози бўладиган ишларга бизларни муваффақ қилгин ва яхшиликларингни дариғ тутмагин!

رَبَّنَا لاَ تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِن لَّدُنكَ رَحْمَةً إِنَّكَ أَنتَ الْوَهَّابُ

— «Парвардигоро, бизни ҳидоят қилганингдан кейин – энди дилларимизни ҳақ йўлдан оғдирма ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато эт! Албатта Сенгина барча яхшиликларни ато этгувчисан!» (Оли Имрон:8)

Ал-Ваъй (Онг) журналининг 150-сонидан олинди

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ

13.02.2018й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Украина мавзуси ҳамда халқаро позиция устидаги курашнинг янгиланиши

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Муборак Ақсодан Уммат ва армияларига мурожаат

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Нефть нархлари уруши ортида Америка турибди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/