Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (dunyo.info 29.06.2025й): 25-26 июнь кунлари Будапешт шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг биринчи илмий конференцияси ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Изоҳ: Анжуманда Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Венгрия олий таълим муассасалари, шунингдек, Турк академияси ва Туркий давлатлар университетлари иттифоқи вакиллари иштирок этди. Шунингдек, Жиззахда Венгрия Маданият ва инновациялар вазирлиги ҳамда Обуда университети билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Innotechno Park” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Будапешт анжуманини 21 май куни Будапешт шаҳрида “Шарқ ва Ғарбнинг учрашув жойи” шиори остида ташкил этилган Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитининг узвий давоми дейиш мумкин. Бу анжуман ташқи томондан академик ва илмий ҳамкорлик сифатида намоён бўлса-да, унинг ортида Марказий Осиё узра тезлик олаётган геосиёсий ўйинлар фонида АҚШ манфаатларига боғлиқ стратегик мақсадлар яширинган. Шу нуқтаи назардан, Туркий ташкилот атрофида шаклланаётган академик ҳамкорлик, стартап ва инновацион лойиҳалар Американинг мустамлакачилик сиёсатидаги “юмшоқ куч” инструментларидан ҳисобланади. Бу ўринда Жиззахдаги “Innotechno Park” ҳам Америка технологиялари ва таълим платформалари учун кириб келиш воситаси вазифасини бажаради. Бу эса, айниқса, Россия ва Хитой каби геосиёсий кучлар учун хавотирли сигналлар беради. Чунки АҚШ ва Ғарб элиталари Туркий давлатлар ташкилоти орқали Россия ва Хитой таъсирини чеклашни стратегик мақсад сифатида белгилаб келмоқда. Бундан ташқари, Венгрия ва бунинг устига Туркия ҳам НАТО аъзоси экан, АҚШ институционал шаклда Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон каби давлатлар учун НАТО блокига мулоқот эшикларини очиш мақсадларини ҳам кўзлаётган бўлиши мумкин. Американинг юртимиздаги хатарини англаш учун эса, Ислом ва мусулмонларга энг қаттиқ адоват қилувчи (исроил) ва Ҳиндистон унинг “эркатой боласи” эканлигини билишимизнинг ўзи кифоя.
Хабар (upl.uz 30.06.2025й): Тошкентда BEER FEST 2025 пиво фестивали ўтказилди.
Изоҳ: Хабарга кўра, ушбу фестиваль 27 июндан 29 июнгача Тарас Шевченко кўчасида бўлиб ўтди ва бир неча минглаб пойтахтликлар ҳамда меҳмонларни жалб қилди. Фестиваль давомида меҳмонларга турли хил муздек ичимликлар, тез тайёрланадиган таомлар, жонли мусиқа, DJ сетлар, конкурслар ва совғалар тақдим этилди. Қатор диджейлар жонли ижро қилди, рақс, овоз ва овқат атрофида байрамона муҳит юзага келди. Таъкидланишича, фестиваль Тошкентдаги туризм ва маданий ҳаётга ижобий таъсир кўрсатишни мақсад қилган. Мусулмон юртда бундай шайтоний фестивалларни ўтказиш шармандали ҳолат. Шунингдек, бу каби фестиваллар ортида турган маданий ва мафкуравий экспансия масаласини англамаслик катта хатодир. Пиво фестиваллари ўз илдизлари билан Ғарбдаги яхудий-христиан жамиятлари анъанасига бориб тақалади. Бу каби “байрамлар” Европада XI-XIV асрлардаги октоберфест, вино ярмаркаси, карнавал каби диний ва маиший анъаналардан шаклланган. Бугунги кунда эса бундай фестиваллар Ғарб томонидан одамларни фақат еб-ичиш, ўйнаб-кулиш, хою-ҳавас ва нафс ортидан югуришга ўргатиш учун “маданият” деб ном берилиб, бутун дунёга тарқатиляпти. BEER FEST каби тадбирлар мусулмон жамияти ҳаётида маънавий ва ахлоқий бузилишга йўл очадиган механизмлар бўлиб, мастликни тарғиб қилиш, шармсизликни одат тусига киритиш, эркак ва аёлларни назоратсиз аралаштириш, беҳаё мусиқани тарғиб қилиш… каби иллатларни оммалаштиришдир. Бундай тадбирлар, айниқса, ёш авлоднинг ахлоқий заифлашувига, диний қадриятлардан узоқлашувига ва ғарбча ҳаёт тарзига мойилликка олиб келади. Бу фақат “фестиваль” ёки “маданият алмашинуви” эмас, балки бу ғарбликларнинг бузуқ ҳаёт тарзи, одатлари ва тушунчаларини аста-секин бизга ҳам сингдириш жараёнидир. Исломда маст қилувчи ҳар қандай ичимлик, жумладан, пиво ҳам ҳаромлигига ортиқча далил келтиришга ҳожат йўқ. Ислом қонунлари татбиқ этилмас экан, жамиятимизда бузуқликнинг кенг ёйилишига чек қўйиб бўлмайди.
Хабар (uza.uz 30.06.2025й): “Маҳаллада битта боланинг нотўғри йўлга кириши ҳам фавқулодда ҳолат бўлиши керак”, – деди президент Мирзиёев ёшлар кунига бағишланган тадбирда.
Изоҳ: Хабарда маҳаллаларимизда 167 минг нафар уюшмаган ёшлар, тарбияси оғир ва ҳуқуқбузарлик қилган 17 минг ўқувчи борлиги барчани ўйлантириши кераклиги қайд этилди. Аммо шуниси аёнки, ўзбек режими ёшлар тарбияси ҳақида оғиз очганда, исломий тарбияни эмас, айнан ғарбча тарбияни назарда тутмоқда, бу ҳеч кимга сир бўлмай қолган. Чунки бу жинояткор режим Ислом ва мусулмонларга қарши курашни кунсайин кучайтириб бормоқда. Бунинг яққол далили сифатида, яқинда Сенат томонидан қабул қилинган Жиноят кодексига киритилган ўзгартишларни келтириш мумкин. Унга кўра, вояга етмаганларга диний таълим бериш ёки норасмий исломий таълим берганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Айни пайтда, ушбу режим минтақада Исломга қайтишга қарши курашда локомотивга айланиб улгурди. У ёшларни Исломий таълим-тарбиядан мосуво қилиб, уларнинг онггини Ғарбнинг бузуқ дунёқараш ва маданияти билан тўлдириш ниятида экани очиқ-аёндир. Бу эгри ният Мирзиёев шахсан бошлаган ташаббуслар мисолида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Жумладан, ёз таътилида ёшлар концертларга, дискотекаларга, ўғил-қизлар аралаш ҳолдаги оромгоҳларга жалб қилинмоқда. Бу каби чоралар ортида, албатта, кофир мустамлакачи давлатларни рози қилишдан бошқа ҳеч нарса йўқ. Чунки бугунги кунда дунё бўйлаб мусулмонлар уйғонаётган бир паллада, улар Ислом юртларидаги ёшларни заҳарлаб, Умматнинг уйғонишига болта урмоқчи бўлмоқда. Бироқ улар қанчалик истамасинлар, қанчалик тўсиқ қўймасинлар, Умматнинг уйғониши, Аллоҳнинг изни ила, асло тўхтатиб бўлмас жараёндир. У илдиз отиб, бунёд бўлмоқда. Бу уйғонишни Мирзиёев каби узоқни кўра олмайдиган ҳукмдорлар ҳам, уларга хўжайинлик қилаётган мустамлакачи кофирлар ҳам, албатта, тўхтата олмайди. Аллоҳ таоло дейди:
يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ
– “Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар, Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини тўла ёйгувчидир”. (Тавба:32)
Хабар (dunyo.info 30.06.2025й): Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарияти ва элчи Алишер Тўхтаев Покистоннинг Синд вилоятига ташрифи доирасида Карачи порти маъмурияти билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Изоҳ: Музокаралар чоғида ушбу порт орқали юк айланмасини кўпайтириш, транзит тартибларини соддалаштириш ва ўзаро логистика алоқаларини йўлга қўйиш ва минтақавий боғлиқликни кучайтиришга қаратилган барқарор алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди. Қўшма Штатлар Афғонистондаги ҳарбий мавжудлиги даврида Карачи портига олиб чиқадиган Трансафғон йўлаги лойиҳасини фаол тарғиб қилди. Унинг геостратегик мақсадлари – ушбу йўлак орқали Марказий Осиё бойликларини олиб чиқиб кетиш фонида Россия ва Хитойнинг минтақадаги геосиёсий манфаатларига зарба бериш, Марказий Осиё давлатларининг савдо йўналишларини диверсификация қилиш орқали уларнинг Россия ва Хитойга қарамлигини камайтиришга қаратилган эди. Бугунги кунда Америка Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетганидан кейин ҳам Марказий Осиёга бўлган қизиқиши сақланиб қолди, аммо унинг шакллари ўзгарди, холос. Туркий давлатлар ташкилоти ва унинг доирасида “Шуша декларацияси” – стратегик ҳамкорлик ва мудофаа келишувига қўшиш каби институционал услубларни қўллаяпти. Шунингдек, Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ва Россиянинг ЕОИИ каби лойиҳаларига муқобил ўлароқ ЖСТга аъзоликни таклиф қилмоқда. АҚШ компаниялари Марказий Осиёдаги ресурслар ва бозорларга қизиқиш билдириши инвестиция киритиш, технологиялар трансфери шаклида ҳам намоён бўлмоқда. Америка Афғонистонни минтақавий савдо-иқтисодий жараёнларга жалб қилиш бўйича Ўзбекистон ва Покистонни ҳамкорликка ундар экан, яҳуд вужудининг Эронга ҳарбий тажовузи ортидан Хитой ва Россиянинг транспорт йўлларини тўсиб, Трансафғон йўлагини очиш бўйича саъй-ҳаракатларини кучайтирмоқда. Хулоса шуки, мусулмонлар устида бошқарувни даъво қилаётган бугунги режимлар халқини эмас, мустамлакачи давлатларни рози қилишга интилаётган экан, бир кун келиб бурчакка тиқилганда халқдан ҳимоя топишни умид ҳам қилмай қўяверади! Ва бу айни пайтда мустамлакачи кучларнинг асосий мақсадларидан биридир!
Хабар (daryo.uz 30.06.2025й): Ўзбекистон аҳолисининг 40 фоизи жамғарма қилмагани аниқланди.
Изоҳ: Марказий банкнинг Осиё тараққиёт банки кўмагида ўтказган сўровномасига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 40 фоизи 2024 йил давомида пул жамғармаган. Сўров 2025 йилнинг январ-феврал ойларида мамлакатнинг турли ҳудудларида 1200 нафар шахс ўртасида ўтказилган. Қатнашчиларнинг 45% қишлоқ, 55% шаҳар аҳолиси, 60% аёллар, 40% эркаклардан иборат бўлган. Бундай тадқиқотни иқтисодий тилда “аҳоли молиявий ҳатти-ҳаракати бўйича бихевиористик тадқиқот” деб аталади. Аниқроқ айтганда, “Household Financial Behavior Survey”, яъни аҳолининг жамғариш, сарфлаш ва молиявий қарор қабул қилишга оид одатлари ва тенденцияларини ўрганиш тадқиқоти. Бу каби сўровлар оддий халқнинг молиявий ҳолатини яхшилаш мақсадида эмас, балки истеъмол модели, жамғарма салоҳияти, рискка муносабат, кредит олишга тайёрлик даражаси, молиявий саводхонлик даражаси каби маълумотларни йиғиш учун ўтказилади. Бундай маълумотлар, айниқса Осиё тараққиёт банки, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки каби тузилмалар учун жуда муҳим ҳисобланади. Чунки улар бу маълумотлар асосида пенсия тизимини ўзгартириш, суғурта бозорини очиш, хусусий банк ва молиявий хизматларни оммалаштириш каби “ислоҳотлар”ни режалаштиради. Соддароқ тилда айтганда, бундай сўровлар халққа ёрдам бериш учун эмас, ҳар кимнинг қўлида нима қолганини аниқлаш, кейин эса ана шу қолдиқни қандай қилиб бозор орқали тортиб олиш мумкинлигини белгилаш учун ўтказилади. Бутун бу жараён эса капиталистик демократия тузумининг жирканч меваси ҳисобланади. Мана, мазкур тадқиқотдан ҳам очиқ кўриниб турибдики, одамлар қўлида жамғармаси йўқ аҳволда базўр кун кечиришяпти. Манфаат асосида қурилган ушбу тузум нафақат мусулмон халқларни, балки дунё бўйича аксар одамларни иқтисодий жиҳатдан қашшоқлаштирмоқда. Одамларга адолат, камбағалларга ғамхўрлик фақат Ислом тузуми орқали амалга ошади холос. Аллоҳ таоло шундай дейди:
كَيْ لَا يَكُونَ دُولَةًۢ بَيْنَ ٱلْأَغْنِيَآءِ مِنكُمْ
– “(Бу моллар) фақат бойларингиз орасида айланиб юрмаслиги учун…” (Ҳашр:7)
Хабар (dunyo.info 30.06.2025й): Ўзбекистон Бош консулхонаси Санкт-Петербургда "Uzbekistan Airways" АЖ ваколатхонаси ва унинг расмий агенти "АэроТур" МЧЖ билан биргаликда Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш бўйича тадбир ташкил этди, деб хабар беради "Дунё" АА мухбири.
Изоҳ: “АэроТур” компанияси бош директори Надежда Кошненкова россиялик сайёҳларнинг Ўзбекистонга қизиқиши тобора ортиб бораётганини таъкидлади. Ўзбекистон бош консули эса, ўз чиқишида икки мамлакат ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаш баробарида, Ўзбекистон Россиядан сайёҳлар оқимини кўпайтиришдан манфаатдор эканлигини билдирди. Бир томондан, Россияга келган ўзбекистонликларни қора ишчи сифатида қабул қилиб, уларга нисбатан қонун қаттиққўллиги, камситувчи ва таҳқирловчи ҳатти-ҳаракатлар, дубинка таёқлар билан муомала қилинса-ю, бошқа томондан, Ўзбекистонга келган россияликларни ҳурматли меҳмон сифатида эҳтиром ва гулдасталар билан кутиб олиб, улар учун визасиз тартиб, бепул туризм тадбирлари ва “рус тилида хизмат кўрсатиш” тизимлари жорий этилса. Устига-устак Дмитрий Медведев: “Мигрантлар фарзандлари рус тилини билмайди, улар мактабларда ўқиганда умумий таълим сифатига зарар етади. Буни тўхтатиш керак”, – деган бўлса. Миллатлар ишлари бўйича федерал агентлик эса: “Мигрантларга ўз она тилида ўткинчиларни муҳокама қилиш, бошқаларнинг олдида ўз она тилида пичирлаш мумкин эмас. Шуни ёдда тутиш керакки, Россия дунёвий давлатдир. Россияда бирон бир динга мансубликни омма олдида намойиш қилиш, кўчада диний маросимларни бажариш, жамоат жойларида намоз ўқиш, дуо қилиш ва ҳоказолар қабул қилинмайди. Ҳайвонларни қурбонлик қилиш ҳам мумкин эмас”, деяётган бир пайтда, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов: “Ўзбекистон Россия билан туризмни янада ривожлантиришдан, хусусан, Россия фуқаролари учун қулай шарт-шароитлар яратишдан манфаатдор”, – деб турса, буни қандай изоҳлаш мумкин?! Давлатлараро муносабатлардаги бундай номутаносиблик ўзбек режими учун халқимиз эътиқоди, ғурури, қадр-қимматидан кўра, ўзининг эгаллаган курсиси ва аҳолига увоғигина етиб бораётган шахсий иқтисодий манфаат муҳимроқ эканлигини кўрсатади.
Хабар (uzdiplomat.uz 30.06.2025й): Ўзбекистон олтин экспорти 2025 йилнинг дастлабки беш ойида 54,8 фоизга ошди.
Изоҳ: Хабарга кўра, 2025 йил январ-май ойларида Ўзбекистон олтин экспорти 6,49 миллиард АҚШ долларига етди. Бу 2024 йилга нисбатан 54,8 фоизга кўп. Олтиннинг умумий экспортдаги улуши 43,8 фоизни ташкил этмоқда, бу ҳам ўтган йилги кўрсаткичдан анча юқори. Сўнгги йилларда экспортни турли соҳалар ҳисобидан бойитишга уринишлар бўлаётган бўлса-да, олтин ҳали ҳам асосий экспорт маҳсулоти бўлиб қолмоқда. Бу эса Ўзбекистоннинг саноатлашмаган, фақат хомашё етказиб берувчи давлат эканлигига бориб тақалади. Маълумки, хомашёга суяниб қолиш жуда қалтис ва хатарли йўл. Жумладан, олтинга ортиқча суяниб қолиш иқтисодий хавфни оширади. Агар жаҳон бозорида нархлар пасайса ёки ташқи сиёсий вазият ёмонлашса, бу Ўзбекистон иқтисодиётига жиддий зарба беради, халқнинг бугунги оғир ҳаётини бундан-да қийинлаштиради. Ҳозирда Ўзбекистон ташқи қарзларни қайтариш ва бюджетдаги камомадни ёпиш учун янада кўпроқ олтин сотишга мажбур бўлмоқда. Аммо бу фақат вақтинча чора. Буни узоқ муддатли ва ҳақиқий ечим деб бўлмайди. Бошқа томондан, олтиндан тушаётган даромадлар қаерга кетаётгани ҳақида ҳозиргача халқимизга очиқ ва равшан маълумот берилгани йўқ. Шунинг учун кўпчилик бу пуллар ўз ҳаётини яхшилаш учун сарфланмаяпти, деб ўйлайди ва, албатта, бу жуда ўринли шубҳа. Ишсизлик ва камбағаллик давом этаётгани туфайли кўплаб фуқаролар ҳали ҳам чет элга иш излаб чиқиб кетмоқда. Демак, иқтисодий муаммолар ечилмаяпти. Хуллас, капиталистик демократия тузуми доирасида бундан бошқача натижани кутиш ҳам ноўриндир. Чунки муаммонинг негизи айни шу тузумнинг ўзидир. Унда олтин ва бошқа табиий бойликлар хусусийлаштирилади, сиёсий элита ва трансмиллий компаниялар манфаати учун ишлайди. Бу каби адолатсиз тартиботда оддий халқнинг қийналиши табиий ҳол. Шу сабаб, жирканч капитализмни ҳаётдан улоқтириб, табиий бойликлар уммат манфаатига хизмат қиладиган Халифалик давлатини тиклаш ягона тўғри йўлдир.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ
07.07.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми