| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

By htadmin
10.04.2018
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

Муборак Пайғамбарлик сийратидан

لَّقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ

“Сизлар учун Росулуллоҳда гўзал намуна бордир”

АБУ БАКРНИНГ ОДАМЛАРНИ ҲАЖ ҚИЛДИРИШИ ВА БУ

ҲАЖ ДАЛОЛАТ ҚИЛГАН МАЪНОЛАР

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккани ҳижратнинг саккизинчи йили, рамазон ойининг йигирманчи кунида фатҳ этдилар ва Аттоб ибн Усайдни бу шаҳарга амир этиб тайинладилар. Ўша пайтда Аттобнинг ёши йигирмада эди. Унга кундалик ризқ (маош) сифатида атиги бир дирҳам белгиладилар. Шунинг учун у одамларга хутба қилиб шундай деган эди: «Эй одамлар, Аллоҳ бир дирҳамга қаноат қилмаган кимсанинг жигарини ҳамиша оч қолдирсин. Зеро, Росулуллоҳ менга ҳар куни бир дирҳамни маош қилиб бердилар. Бас, шундан бери менинг ҳеч кимга эҳтиёжим йўқдир». Аллоҳ ундан рози бўлсин ва у ҳам Аллоҳни рози қилган бўлсин.

(Ҳунайн ғазотидан) ва Тоиф қамалидан кейин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саккизинчи ҳижрий сананинг зулқаъда ойида Жаърона деган жойдан умра учун эҳром боғладилар. Шундан кейин Мадинага юзланиб, бу ерга зулқаъданинг сўнгги ва зулҳижжанинг аввалги кунларида кириб келдилар.

Шу йили одамлар худди араблардек ҳаж қилишди ва мусулмонларга Аттоб ибн Усайд бош бўлди.

Тўққизинчи йили эса Табук ғазоти бўлди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ғазотдан Мадинага рамазон ойида келдилар ва Рамазоннинг қолган кунлари, шаввол ва зулқаъда ойида шу ерда турдилар. Сўнгра, ширк аҳлидан иборат одамлар ҳажларидан фориғ бўлиб ўз уйларига қайтганда Абу Бакр розияллоҳу анҳуни мусулмонларга ҳажларини барпо қилиб бериш учун амир этиб тайинладилар.

Биз тарих ҳақида мухтасар сўз юритиб, ушбу ҳаж ҳодисасига боғлиқ бўлган айрим аҳкомларга тўхталиб ўтамиз. Аллоҳ субҳанаҳудан Ўзининг улуғ Росулига эргашувчилардан ва унинг тўғри йўлида юрувчилардан бўлишимизни илтижо қиламиз, шундагина аввалгилар қучган ва мўъминларга башорат қилинган зафарга биз ҳам эришамиз.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу ва у билан бирга бўлган мусулмонлар Аллоҳнинг муқаддас байтини ҳаж қилиш мақсадида отланганларида Бароат сураси нозил бўлди ва Аллоҳ Росулига бу сурани катта ҳаж кунида ўқиб берилиши учун йўлга чиққан ҳожиларга етказишни ваҳий қилди. Шунинг учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Алий ибн Абу Толибни (Аллоҳ унинг юзини ёруғ қилсин) чақириб, унга бу сурани Абу Бакрга етказишни топширдилар. Ибн Исҳоқ айтади: (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Али ибн Абу Толибга дедилар: “Бароат сурасининг мана бу дастлабки оятларини олиб йўлга чиқинг ва қурбонлик куни одамлар Минода тўпланган пайтда уларга маълум қилингки: «Жаннатга биронта кофир кира олмас, бу йилдан сўнг бирон мушрик ҳаж қилмас ва бирор киши Байтуллоҳни яланғоч ҳолда тавоф қилмас ҳамда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зиммасида ким учун аҳд-паймон бўлса, унинг муддати битгунча вафо қилинур». Шунда Али ибн Абу Толиб (унга Аллоҳнинг розилиги бўлсин) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Азбо деган туяларини миниб йўлга чиқди ва Абу Бакрга етиб олди. Абу Бакр уни кўргач, амир бўлиб келдингизми ёки маъмур бўлибми? – деб сўради. Али амир бўлиб эмас, балки маъмур бўлиб келдим, деди. Шундан сўнг биргалашиб йўлда давом этдилар. Қурбонлик куни Али ибн Абу Толиб одамларга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган нарсаларини эълон қилди.

Ҳаж амалларини мукаммал адо этганларидан сўнг икковлари Росулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурига қайтдилар.

Абу Бакрнинг одамларни ҳаж қилдириши ҳодисаларида ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Алий розияллоҳу анҳуни ҳожиларга катта ҳаж кунида қироат қилиб бериш учун юборган Бароат сурасида чуқурроқ фикр юритган киши буюк ишларнинг гувоҳи бўлади, уларнинг аҳкомларини ўрганиш, улар далолат қилган маъноларга риоя қилиш лозим бўлади. Биз улардан қуйидагиларни зикр қилиб ўтамиз:

Биринчи: Бароат сураси ҳаёт ишлари хусусида бир неча ҳукмларни ўз ичига олади; мушрикларга аҳдлар тўғрисида ора очиқликни эълон қилишни, фақат Аллоҳни, унинг Росулини ва мўъминларнигина дўст тутишни, ҳижрат ва жиҳодни, Аллоҳнинг қонунларини эътиборсиз қўйиб қонун чиқариш жиноят эканлигини, аҳли зимма (мусулмонлар ҳимоясидаги аҳли китоблар) ва жизя тўловчиларни, бойликни хазина қилиб тўплашнинг нима эканлигини ва закотни, Масжидул Ҳаромни обод этишни ва Аллоҳга бўлган иймонни, мунофиқлар ва уларнинг фитналарини, мушрикларнинг Масжидул Ҳарамга келишларини ман этишни ва уларнинг ҳаж қилишлари туфайли келадиган моддий манфаатларга қизиқмасликни, чунки Аллоҳ мўъминларни ўз фазли-раҳмати билан бой-бадавлат қилишини ва булардан бошқа ҳаёт ишлари хусусидаги амалий ҳукмларни ўз ичига олади.

Шу аҳкомлар ўз ичига олган бу улуғ сурани ҳаж қилувчиларга катта ҳаж кунида ўқиб берилишини Аллоҳ ўз Росулига ваҳий қилди. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ҳаёт ишлари тўғрисидаги амалий ҳукмларни ҳожиларга, улар ана шу улуғ ибодатларини адо этишлари орасида ва ҳаж маросимларини ўтаб бўлишларидан аввал эшиттирилишини ирода қилди. Токи Ҳақнинг каломи қалбларга, ақлларга, туйғуларга ва фикрларга ўрнашсин. Аллоҳнинг ҳукмлари бир-бирига чамбарчас боғлиқ, ибодатлар билан муомалалар ўртасини, ҳаж билан жиҳодни ва одамларнинг маҳаллий алоқалари билан халқаро алоқаларни бир-биридан ажратиш асло мумкин эмас, балки буларнинг ҳаммасини, Аллоҳ Ўзининг улуғ пайғамбарига дунё ва охират ишларини ўнглаш учун нозил қилган Ислом тартибга солади.

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَاناً لِّكُلِّ شَيْءٍ

– „Сизга барча нарсани баён қилиб берувчи Китобни – Қуръонни нозил қилдик“.  (Наҳл:89)

Ўз оғуларини илмонийлик (динни ҳаётдан ажратиш) ва динни давлатдан ажратиш номи билан сочаётган, ибодатлар ва муомалалар бутунлай бошқа-бошқа нарсалардир деб уларнинг ўртасини бир-биридан ажратиб юбормоқчи бўлаётган ва бу нарсаларни мусулмонлар орасида кенг ёйишга уринаётган Ислом душманлари ва уларнинг сақофатлари билан суғорилган, залолат (адашиш)га тушиб қолган ва бошқаларни ҳам залолатга бошловчи кимсалар зўр бериб уринаётган мана шу ишлар Аллоҳнинг динига нисбатан қилинган катта жиноятдир ва уларга ундаш эса дунёдаги расволикни ва охиратдаги аламли азобни келтирадиган куфр даъватидир.

Аллоҳ ҳукмларининг бир-бирига мустаҳкам боғлиқлиги Исломда очиқ-ойдин баён қилинган, Аллоҳнинг Китобида ва Росулининг (у кишига Аллоҳнинг салот-раҳматлари ва саломи бўлсин) суннатларида ва сийратларида ҳамда у зотнинг асҳоблари сийратларида (уларга Аллоҳнинг розилиги бўлсин) аниқ баён қилингандир.

Бароат сурасини ҳаж қилувчиларга ўқиб берилиши, ҳеч шубҳасиз, ана шу буюк маънони, яъни ибодатларнинг ҳаёт ишларидан ажралмас эканлиги маъносини англатади. Чунки ҳожи ҳаж қилар экан, қалбига ва ақлига ўзининг жиҳод қилиши лозимлигини, фақат Аллоҳга, Росулига ва мўъминларгагина дўст бўлиши кераклигини ва муомалаларда ҳам шариатга таяниши вожиблигини жо этади. У шулардан бирортасини бажараётган пайтда ўзининг ҳолиқи (яратувчиси) билан бўлган алоқасини ҳис этган ҳолда, тоқати етганича Аллоҳнинг буйруқлари ва қайтариқларини бажо келтиришга уринади.

Иккинчи: Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг йўлда учрашган вақтда Алига (унинг юзини Аллоҳ улуғ қилсин) айтган биринчи сўзи: «Амир бўлиб келдингизми ёки маъмурми?» деган саволдир. Бу саволнинг ҳам Исломда катта маънони билдирувчи улкан далолати бор.

Дарҳақиқат, амирликнинг яхлитлиги муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун бир иш юзасидан на умумий бошқарувда ва на хос бошқарувда мусулмонларга иккита амир бўлиши асло дуруст эмас. Шунга биноан, Исломий Уммат учун иккита халифа бўлмайди Пайғамбаримиз: «Агар иккита Халифага байъат берилса, уларнинг иккинчисини ўлдиринглар» – дедилар. Шунингдек, битта уюшманинг ишларини юритиш учун ҳам иккита амир бўлиши мумкин эмас. Шунингдек, сафарда ҳам, битта иш устида ҳам иккита амир бўлмайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар сафарда уч киши бўлиб қолсалар битталарини амир қилиб олсинлар» деб айтдилар. Бу нарсани Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилган иш ҳам қувватлайди. Чунки у киши ҳар қандай ишда фақат битта амир тайинлар эдилар. Бир маконда биттадан ортиқ кишини амирликка тайинламаганлар.

Шунинг учун Абу Бакр сўраган биринчи савол амирлик ҳақида бўлди. Чунки бу нарса жамоатга раҳбарлик қилишда, юқорида айтиб ўтганимиздек, жуда муҳим ишдир. Шундагина карвон ҳеч бир ихтилофсиз ва бўлинишсиз тартиб-интизом ва аниқ қоида билан ўз йўлидан оғишмай кета олади.

Демак, Исломда амирнинг битталиги шаръий ҳукм бўлиб, бу мусулмонларнинг бирлигини; уларнинг умматларидаги, давлатларидаги ва барча ишларидаги бирлигининг кафолатини таъминлайди.

Бу мусулмонлар зеҳнларида ўрнашган тўғри тушунчалар жумласидан эди. Уларнинг давлатлари ҳам, халифалари ҳам битта эди. Бироқ мустамлакачи кофир шу асрнинг бошларида ўзининг мусулмонлар устига ҳисоб-китоб билан қўғирчоқ тиклаб қўйган малайлари ёрдамида мусулмонлар халифалигини йўқ қилишга муваффақ бўлди. Натижада, мусулмолар давлат ва майда давлатчаларга парчаланиб кетдилар. Халифалик ва бирлик йўқлиги сабабли уларга хор-зорлик ва заифлик етди.

(давоми бор)

Ал-Ваъй (Онг) журналининг 155-сонидан олинди

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ

10.04.2018й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ғазо давлати лойиҳаси ҳокимлар тил бириктируви ва хўжайинлари орзуси ўртасида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мусулмонлар ҳукмдорларининг кучсиз баёнотлари роҳингага қарши қатли омни тўхтатолмайди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Судан катта чорва бойликларига эга бўла туриб, одамлар улуши суяклар бўлиб қолмоқда!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/