| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон-Франция муносабатлари: дипломатия ортидаги яширин манфаатлар? 

  • Тони Блэрнинг Тошкентга келиши: оддий ташрифми ёки Марказий Осиё учун геосиёсий курашнинг янги босқичими?

  • Мусулмонларга қарши зўравонлик — шахслар тарафидан содир этилган ҳодиса эмас, балки Исломга душман бўлган сиёсий ва ижтимоий муҳитнинг маҳсулидир

  • Қонхўр Американинг қонли ўтмиши: ёвуз империяни 250 йиллиги билан табриклаш жоизми?

  • Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка  туриши

  • Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси

  • Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси

  • Ғарб ҳукмдорлари ўз қалбларидаги адоват ва нафратни чиқаришдан асло тўхтамадилар

МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
Home›МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ›Инсонларнинг расмини чизиш тўғрисидаги саволга жавоб

Инсонларнинг расмини чизиш тўғрисидаги саволга жавоб

By htadmin
30.11.2016
0
Share:

Инсонларнинг расмини чизиш тўғрисидаги саволга жавоб

Ижтимоий тармоқлардан бирида Абдулҳодий исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.

Савол:

Ассалому алайкум биродарлар. Мени сизларга саволим бор. Саволим қуйидагича. Расм чизиш ва  ҳайкал ясаш мумкинми? Масалан, саҳобаларни, тобеинларни, уламоларни, халифаларни портретини яратиш мумкинми, уларга бағишлаб ҳайкал ясаш мумкинми? Ва яна ясалган ва чизилганнинг расмини тарқатиш мумкинми?

                                                                                                                    Абдулҳодий.

Жавоб:

بسم الله الرحمن الرحيم

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи. Расм, суратлар чизиш масаласи мужтаҳидлар ўртасида ихтилофлидир. Баъзилари ҳар қандай жонли нарсанинг расмини чизиш ҳаром, деган ҳукмни айтишган бўлса, баъзилари ёш болаларни ўйнаши учун, ёки таълим-тарбия мақсадида расмларни чизиб бериш, ёки қўғирчоқ каби ўйинчоқларни ясаб беришни мубоҳ дейишган.

Жонли нарсаларнинг расмини чизиш ва ўхшашини яратишни (ҳайкал яратиш) мутлақ ҳаром дейдиган мужтаҳидларнинг далили қуйидагича:

قوله صلى الله عليه وسلم: الذين يصنعون هذه الصور يعذبون يوم القيامة يقال: لهم أحيوا ما خلقتم

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари: “Бундай суратларни яратадиганлар (чизадиганлар) қиёмат куни азобланадилар ва уларга “яратган нарсаларингга жон киргизингларчи қани?!” дейилади”. Муслим ривояти.

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: إن من أشد الناس عذاباً يوم القيامة الذين يشبهون بخلق الله، وفي رواية الذين يضاهون بخلق الله

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қиёмат куни инсонларнинг ичида энг қаттиқ азоб билан азобланувчилари булар, Аллоҳнинг махлуқларига ўхшашларини яратувчилардир”. Бошқа ривоятда “Аллоҳнинг махлуқларига шаклдошларнинг шаклини яратувчилар” дейилган. Муслим ривояти.

Жонли нарсанинг чизилган расмини очиқ ҳолда сақлаш ҳам ҳаромдир. Бунга ушбу ҳадис далил бўлади:

عن عائشة قالت: قدم رسول الله صلى الله عليه وسلم من سفر وقد سترت على بابي درنوكا فيه الخيل ذوات الأجنحة، فأمرني فنزعته

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир сафардан келганларида мен уйимнинг эшигига латта материалдан тўсиқ сифатида илиб қўйган эдим. У материалда қаноти бор отнинг сурати бор эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб ташлашни буюрдилар ва мен уни олиб ташладим”. Муслим ривояти.

Энди ёш болаларга ўйин, ёки тарбия мақсадида қўғирчоқ ва шунга ўхшаш жонли нарсаларни ясаб бериш ва шундай мақсадда жонли нарсаларнинг расмларини чизиб бериш жоизлигини айтган мужтаҳидларнинг далиллари қуйидагича:

عَنْ عَائِشَةَ -رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا- قَالَتْ:كُنْتُ أَلْعَبُ بِالْبَنَاتِ عِنْدَ النَّبِيِّ صلى الله عليه عليه وسلم وَكَانَ لِي صَوَاحِبُ يَلْعَبْنَ مَعِي، فَكَانَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم إِذَا دَخَلَ يَتَقَمَّعْنَ مِنْهُ فَيُسَرِّبُهُنَّ إِلَيَّ فَيَلْعَبْنَ مَعِي

 Оиша розияллоҳу анҳодан, айтадилар: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида қизчаларимни (яъни қўғирчоқларни) ўйнар эдим. Мени бир нечта дугоналарим ҳам мен билан бирга ўйнашар эди. Қачон Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйга кирсалар, дугоналарим у кишидан ҳайбатланиб уйнинг у чет бу четларига қочишар, яшириниб олишарди. Кейин ҳеч кимга билдирмай мени олдимга келишиб яна мен билан ўйнашарди”. Муттафақун алайҳ. Яъни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша розияллоҳу анҳонинг жонли нарсага ўхшатиб ясалган қўғирчоқни ўйнаётганини кўриб индамаганлар. Шаръий аҳкомлар олишда, Росулуллоҳ алайҳиссаломнинг бир нарсани кўриб, унга индамасликлари, шу ишни шаръий жиҳатдан жоиз деб ҳисоблаганликларини ифодалайди. Пайғамбар алайҳиссаломнинг қўғирчоқни ўйнаш мумкинлигига қилаётган тақрирларидан, усул ул фиқҳдаги далолатун насс қоидасига кўра, ушбу қўғирчоқни ясаш ҳам мумкинлиги келиб чиқади.

عَنْ عَائِشَةَ -رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا- قَالَتْ : قَدِمَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم مِنْ غَزْوَةِ تَبُوكَ أَوْ خَيْبَرَ وَفِي سَهْوَتِهَا سِتْرٌ، فَهَبَّتْ الرِيحُ فَكَشَفَتْ نَاحِيَةَ السِّتْرِ عَنْ بَنَاتٍ لِعَائِشَةَ لُعَبٍ، فَقَالَ: مَا هَذَا يَا عَائِشَةُ ؟! قَالَتْ: بَنَاتِي، وَرَأَى بَيْنَهُنَّ فَرَسًا لَهُ جَنَاحَانِ مِنْ رِقَاعٍ، فَقَالَ مَا هَذَا الَّذِي أَرَى وَسْطَهُنَّ؟ قَالَتْ: فَرَسٌ، قَالَ: "وَمَا هَذَا الَّذِي عَلَيْهِ؟! قَالَتْ: جَنَاحَانِ، قَالَ: فَرَسٌ لَهُ جَنَاحَانِ؟ قَالَتْ: أَمَا سَمِعْتَ أَنَّ لِسُلَيْمَانَ خَيْلاً لَهَا أَجْنِحَةٌ؟ قَالَتْ: فَضَحِكَ رسول الله صلى الله عليه وسلم حَتَّى رَأَيْتُ نَوَاجِذَهُ

 Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Табук ёки Хайбар ғазотидан қайтдилар. Уйнинг бир четидаги токчага парда тўсилган эди. Шу пайт шаббода эсиб, тўсиқни кўтарди ва токчадаги Оишанинг қўғирчоқлари турган томонни очиб қўйди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом “Эй Оиша булар нима?”, деб сўрадилар. Оиша: “Мени қизларим” деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўғирчоқларни орасида ямоқдан ясалган иккита қаноти бор отни кўрди ва сўради: “Буларни ўртасида турган мана бу нарса нима?”. Оиша: “От” деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу отни устидаги нарса нима у?” деди. Оиша: “Қанот” деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Отда қанот бўлар эканми?!” деди. Оиша: “Сиз билмайсизми, Сулаймоннинг отларини қаноти бўлганини?!”. Кейин Оиша айтади: Бу гапимдан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай кулдиларки, ҳатто озиқ тишлари кўринди”. Абу Довуд ва Насаий ривояти. Ҳасан. Ҳадис илмида биламизки, ҳасан мартабадаги ҳадислар ҳужжат сифатида қабул қилинади.

Бу мавзуда менинг раъйим қуйидагича. Тепадаги ҳадислардан кўриниб турибдики, мусулмон инсон жонли нарсаларнинг, жонли махлуқотларнинг суратини чизиши ва ундан фойдаланиши, ёки шунга ўхшаш, жонли махлуқотларнинг ҳайкалини яратиши ҳам, жоиз эмас, ман қилинган. Уни қилган одам, албатта, охиратда аламли азобга дучор бўлади.

Лекин ёш болаларга ўйин ёки тарбия мақсадида жонли нарсаларнинг жисмига ўхшаш ўйинчоқларни ясаб бериш, ёки шунга ўхшаш, жонли махлуқотларнинг расмини чизиб бериш жоиз бўлади. Чунки тепадаги ман қилувчи ҳадислар умумий кўринишда, ҳар қандай расм чизиш, ҳар қандай жонли нарса жисмини ясашни ўз ичига олган, кейинги Оиша розияллоҳу анҳонинг қўғирчоқларни ўйнаши ҳақидаги ҳадис эса, ушбу умумийликни хослаб, бу амал ёш фарзандлар ўйини ёки тарбияси учун бўлса мумкин эканлигига хослаяпти. Ва яна, ман қилувчи ҳадислар Имом Муслимнинг саҳиҳ ривояти бўлса, хослаётган ҳадислар муттафақун алайҳ ҳадислар бўлиб, усул ул фиқҳ илми талабларига кўра, бемалол саҳиҳ ҳужжатларни хослаши мумкин.

Демак хулоса қиладиган бўлсак, мусулмон банда Аллоҳнинг жонли махлуқотларини суратларини чизиши, ёки ҳайкалларини ясаши мумкин эмас, бу ҳаром амалдир. Шу жумладан саволда келган саҳобалар, тобеинлар, уламолар, халифаларнинг портретини яратиш, уларга бағишлаб ҳайкал ясашлар ҳам шаръан мумкин эмас, ҳаром.

Аммо ёш болаларга ўйин, ёки таълим-тарбия мақсадида (масалан компютерларда турли турдаги ақлни ўстиришга, ривожлантиришга тарғиб қилувчи мантиқий ўйинлар асносида жонли нарсаларнинг суратидан фойдаланиш) қўғирчоқлар ясаб бериш, ёки расм чизиб бериш мубоҳдир. Валлоҳу аълам.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим

08.06.2016й.

TagsИнсонларнинграсминисаволга жавобчизиш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ривожланишни тўғри ўлчов бўйича баҳолайлик

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мингдан зиёд келгинди яҳудийлар Ақсога бостириб киришмоқда

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Масалиева Батияхон аянинг вафоти муносабати билан таъзия

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/