| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка  туриши

  • Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси

  • Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси

  • Ғарб ҳукмдорлари ўз қалбларидаги адоват ва нафратни чиқаришдан асло тўхтамадилар

  • Мағриб уч томонлама мувофиқлаштириш тизими мустамлакачиликнинг хавфсизлик тузоқлари қаршисида дош бера оладими?

  • Судандаги вазият ва Ал-Убайид шаҳрининг қамали

  • Араб Лигасини тубсиз бир водийга кўмиб дафн этиб ташлаш вожибдир

  • Афғонистонни халқаро тизимга интеграция қилиш учун Американинг тузоғи

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Иордания режими Ғазо ва Ғарбий соҳил аҳолисини ёрдамсиз ташлаб қўйиш билан бир қаторда иорданияликларни чалғитишни ҳам давом эттирмоқда

Иордания режими Ғазо ва Ғарбий соҳил аҳолисини ёрдамсиз ташлаб қўйиш билан бир қаторда иорданияликларни чалғитишни ҳам давом эттирмоқда

By htadmin
19.08.2025
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Иордания режими Ғазо ва Ғарбий соҳил аҳолисини ёрдамсиз ташлаб қўйиш билан бир қаторда иорданияликларни чалғитишни ҳам давом эттирмоқда

Доктор Холид Ҳаким

Иордания режими ўзининг ташкил топишига асос бўлган функционал вазифасини, яъни Фаластинда яҳудий вужудини мустаҳкамлашни асло якунига етказа олмайди. У мустамлакачиларга ҳар қанча итоат кўрсатмасин, мусулмонларни динларига садоқатдан узоқлаштиришда, уларнинг Ислом Умматининг бир қисми сифатидаги тарихини ўчириб, ўрнига сохта ватанпарварлик ғояларини сингдиришда, шунингдек, мустамлакачилар белгилаган чегараларни мустаҳкамлашда (кейинчалик бу чегараларни ҳимоя қилишни Америка ўз зиммасига олиб, яҳудий вужудини қўллаб-қувватлашни давом эттирди) қанча хизмат қилмасин, буни амалга ошира олмайди.

Иордания режими ўзининг хавфсизлиги хатарга дуч келган ҳар бир сиёсий бурилишда хожаси Британия буюрган чалғитувчи ахборотлар ва алдамчи манёврларга таянишда давом этмоқда. Шу орқали ўз ҳокимиятини, шунингдек, минтақа ва унинг аҳли устидан мустамлакачилар ўртасида кечаётган кураш шароитида ўз барқарорлигини сақлаб қолишга интилмоқда. Шу билан бирга, Ғазо аҳлига қарши олиб борилаётган қирғин уруши ва у ердаги очарчилик қай даражага етмасин, Ғарб давлатларининг яҳудий вужудини ҳарбий ва хавфсизлик жиҳатидан қўллаб-қувватлашга қаратилган умумий стратегик йўналишига мос равишда ҳаракат қилмоқда.

Яҳудийлар тажовузи тўхтамасдан давом этмоқда. Кун сайин Ғазо аҳли дунёга қонли, фожиали ва қалбни титратувчи манзаралар орқали ёрдам сўраб мурожаат қилмоқда. Бу манзаралар – қирғинлар, шаҳидлар, вайронагарчиликлардан тортиб, тириклай кўмилган болалар ва сочилиб ётган жасадларгача янада кенгаймоқда. Энди эса фожиа янада аянчли босқичга ўтди: Миср ва Иорданиядаги араб режимлари ёрдами ва тил бириктируви билан чегаралар ёпилиб, ёрдамлар тўсилиши натижасида, аҳоли очлик азобига дучор бўлмоқда. Бу ҳолат Иордания аҳлининг кескин ғазабини қўзғади. Улар Ғазо аҳлига ҳақиқий ёрдам фақат мард эркаклар ва армияларни сафарбар қилиш орқали бўлиши мумкинлигини талаб қилиб, намойишларга чиқди.

Одатдагидек, Иордания режими ҳар сафар ўзининг мавжудлиги таҳдид остида қолганини сезса, турли кўринишдаги ғаразли дипломатиясини ишга солади. Бу билан Уммат эътиборини нафақат ўзининг сустлиги, балки Фаластин масаласини йўқ қилиш режаларидаги фаол иштирокидан ҳам буриш орқали унинг ғазабини сўндиришга интилади. Режимнинг бу иштироки яҳудий вужуди манфаатларига, шунингдек, Америка бошчилигидаги Ғарбнинг Яқин Шарқдаги геосиёсий лойиҳаларига тўла мос келади ва уларни қўллаб-қувватлайди. Шу йўналишда у қуйидаги ишлар билан шуғулланди:

1 –Озиқ-овқат ёрдамлари карвонларини йўлга қўйди ва одамлар бу ёрдамларнинг асл мақсадидан бехабар деган ўйда, халқ ҳаракатлари босимини юмшатиш учун уни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишга ҳаракат қилди. Асл мақсад эса Ғазога ёрдамни шубҳали гуманитар ишлар билан чеклаб қўйиш ва ёрдамни армияларни ҳаракатга келтириш орқали амалга оширишдан одамларни чалғитиш эди. Бу йўналишда у сиёсий муҳитини, медиа воситаларини ва интернетдаги «ботлар армияси»ни ишга солиб, шу орқали яҳудийлар назоратидаги Карм Абу Салим чегараси орқали ёрдам киритилаётгани ҳақидаги айбловларга қарши чиқди. Шу билан Иордания оммавий ахборот воситаларига ўзининг арзонгаров режими манфаати йўлида арзимас ва ёлғон тарғибот олиб бориш учун баҳона яратиб берди. Айбидан ҳам ёмонроқ баҳоналар билан бу режим ўзини оқлашга уринди. Лекин бу баҳоналар на Иордания аҳлини, на Ғазо аҳлини алдайди. Ахир, хиёнаткор «Води Араба» келишувини давом эттиришдан қандай фазилат чиқиши мумкин?! У ёрдам киришини гўё шу келишув самарасидай кўрсатиб, шу орқали ўзини оқлашга уринмоқда. Аммо бундай ёрдам Ғазода тўхтовсиз давом этаётган қирғинни ҳам, очарчиликни ҳам бартараф эта олмайди. Чунки очлик сабаблари ҳал этилмас экан, уни бир кунлик таом билан тўсиб бўлмайди.

2 –Иордания режими Ғазони қўллаб-қувватлаётган шахсларга қарши шошилинч ва қаттиққўллик билан репрессив кампанияни амалга оширди. Бу кампания доирасида оммавий ҳибсга олишлар, кўчадаги намойишчиларга ва ҳатто сўз билан ўз қаршилигини билдирган шахсларга нисбатан зўравон кучлар томонидан ҳужумлар юз берди. Айниқса, Ғазо аҳлини ҳақиқий қўллаб-қувватлаш – яъни армияларни ҳаракатга келтиришни талаб қилган фуқаролар кучли таъқибга учради. Қаттиқ зўравонликлар натижасида баъзилар тан жароҳати олди, айримлари ҳатто ҳалок бўлди. Кўзни ўйиб олиш, қаттиқ қийноқлар ва қамоқдаги қийноқлар ҳақида хабарлар тарқалди. Жамоатчилик ғазаби кучайиб кетгани сабабли, режим босимни юмшатиш учун айрим полиция ходимларини вақтинча ҳибсга олиб, терговга тортишга мажбур бўлди.

3 –Ғазо очлик ва шафқатсиз бомбардимонлар остида нола қилиб турган бир пайтда, Иордания Бош вазири чиқиб, инсонпарварликдан тамоман холи, ҳатто хиёнатни акс эттирувчи баёнот берди. У «Жараш фестивали вилоят иқтисоди ва Иорданиянинг туризм сектори учун муҳимдир. Ҳукумат ушбу соҳани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун бутун салоҳияти ва воситаларини сафарбар қилмоқда», деди. Бу баёнот Ғазодаги оғир фожиаларни инкор қилувчи, халқ оғриғини менсимаслик белгиси бўлиб, Иордания режимининг Ғазо аҳлини қўллаб-қувватлаш борасидаги даъволари қанчалик ёлғон эканини яна бир бор намоён этди. Фестивалнинг ижроия директори Айман Самавий эса шундай деди: «Биз иорданияликлар хурсанд бўлишга ҳақлимиз, чунки Фаластин бизнинг қалбимизда». Бу сўзлар, аслида, на ҳақиқий биродарликни, на виждонни ифодалайди. Улар жамиятда кенг ғазаб уйғотди. Бу ғазаб «Ғазо қони тўкиляпти, режим эса куйлаяпти!» деган сатрлар орқали халқнинг оғзидан тўғридан-тўғри чиқди. Ғазо аҳлини ёлғиз қолдириш уят эмас, балки хиёнатдир. Ёрдам юбориш ҳақидаги муҳокамалар ҳам, аслида, ушбу фестивални оқлаш учун қўлланилган қалқон бўлди. Жараш фестивали халқ орасида нафрат уйғотди, унга қарши чиққанлар қўлга олинди. Бу билан режим ўзининг ҳақиқий юзини яна бир бор кўрсатди.

4 –Ғазода давом этаётган қирғин уруши, Ғарбий соҳилдаги узлуксиз тажовуз ва халқни куч билан кўчириш ҳамда Фаластин масаласини бутунлай тугатишга қаратилган ҳаракатлар манзарасида, 2025 йил 23 июл, чоршанба куни (Иорданиянинг ташқи ишлар ва хориждаги фуқаролар ишлари бўйича вазирлиги Кнессет томонидан Ғарбий соҳил ва босқинчилик остидаги Фаластиннинг Ағвор водийсида (Исроил) суверенитетини қўллаб-қувватловчи баёнотни қабул қилинишини «энг кескин сўзлар» билан қоралади. Бу баёнотни вазирлик халқаро ҳуқуқни очиқ-ойдин бузиш ва «икки давлат ечими»га путур етказиш сифатида баҳолади). Бу ечимни режим ўзининг ташқи ишлар вазири ва араб гуруҳи билан биргаликда йиллар давомида такрорлаб келган. Аслида эса, у босқинчи вужуд томонидан режим юзига урилган, уларнинг йиллар давомида «икки давлат ечими бўлиши шарт» деган огоҳлантиришларини йўққа чиқарадиган қаттиқ сиёсий тарсакидир. «Икки давлат ечими» деган ғоя – аслида умуман амалий ва ҳақиқий асосга эга бўлмаган, Европа ва Америка томонидан халқларни чалғитиш учун ўйлаб топилган хаёлий бир тасалли бўлиб келган. Бу фақат «алтернатив ватан» ёки мажбурий конфедерация деган таҳдидлар сабабли эмас, балки у босқинчиликни қонунийлаштириш, яҳудий вужудининг ҳақиқий тажовузкор ниятларини ошкор қилиш воситасига айланиб улгурган. Бу ҳақиқат ҳатто тинч йўл билан ҳал қилишни даъво қилувчилар учун ҳам энди инкор этиб бўлмас даражада кўринмоқда. Шу билан бирга, Америка эса Ғазодан кейинги сиёсий манзара учун ўз режаларини тайёрламоқда.

Бу хавфли вазият ҳақида фақат қоралаш билан чекланиб, яҳудий вужудига қарши ҳарбий ечим ҳақида заррача ишора ҳам қилмаслик, Иордания режими Фаластин масаласини батамом йўқ қилиш режасига мос тарзда ҳаракат қилаётганидан дарак беради. Бу яна шуни англатадики, соҳил аҳолисининг Иорданияга ихтиёран ёки мажбуран кўчирилиши ёхуд Иорданиянинг бир қисми бўлгани учун аҳолининг конфедерация асосида унга боғланиши ҳам режим учун аҳамиятсиздир. Ҳатто Иорданиянинг ўзи, унинг хавфсизлиги ва суверенитети ҳам унинг учун аҳамиятсиздир. Шу тариқа, яҳудий вужуди ўз манфаатларига эришмоқда. Бунда унга Трамп ёрдам бермоқда. Трамп Америка манфаатларини Яқин Шарқда таъминлашга ва буни яҳудий вужуди қай тарзда маъқул кўрса, ўша тарзда амалга оширишга интилмоқда.

Фаластин масаласининг ечими мусулмонлар учун ҳеч қачон мураккаб ёки номаълум бўлган эмас. Яҳудийлар Фаластинни босиб олганидан бери, мусулмон ҳукмдорлар сунъий урушлар орқали уни аста-секин, босқичма-босқич тортиб олишга тил бириктиришди. Бу жараёнда кофир мустамлакачи Ғарб ҳам уларни қўллаб-қувватлади. Шу тариқа Фаластин масаласида ён бериш устига ён бериш тақдим қилинди. Натижада, яҳудийлар бу хиёнаткор ҳукмдорлар қаршисида янада юзсизлик қилдилар. Ҳатто улар ўз вужудини минтақада Ғарб мустамлакачисининг олдинги сафдаги найзаси сифатида қўллаб-қувватланаётган стратегик мақсад эканини ҳам англаб етдилар. Бунинг барчаси Халифалик давлатининг барпо этилишига йўл қўймаслик учун қилинди. Чунки Халифалик барпо бўлганда, унинг устувор вазифаларидан бири Фаластин масаласига шаръий ва амалий ечим бериш – яъни қўшинларни ҳаракатга келтириб, уни озод қилиш ва яҳудийлардан тозалаш бўлади.

Роя газетасининг 2025 йил 30 июл, чоршанба кунги 558-сонидан

 

TagsИордания режимиҒарбий СоҳилҚазо
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ёлланганлар ва сотилганлар муборак Шом қўзғолонига мансуб эмаслар

  • МАҚОЛАЛАР

    Шариатни ўз хоҳишимизга мослашга ҳаракат қилмайлик

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилоятининг конституцияда динни давлатдан ажратилганига қарши норозилик намойиши

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/