Қирол Салмон: Бирдамлигимиздан ҳамда бутун дунё гувоҳлигида ёвуз кучларни тийиб қўйишга қарор қилганимиздан фахрланамиз

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Қирол Салмон: Бирдамлигимиздан ҳамда бутун дунё гувоҳлигида ёвуз кучларни тийиб қўйишга қарор қилганимиздан фахрланамиз
Кеча жума куни ўтказилган «Шимол яшини» машқлари ортидан «икки ҳарами шариф ходими» қирол Салмон ибн Адбулазиз ўзининг Твиттердаги саҳифасида «Экстремистик ёвуз кучларни тийиб қўйишга ва терроризмга қарши курашишга қатъий қарор қилганимизга бутун дунё гувоҳ бўлиб ҳамкорлик қилаётганимиздан фахрланамиз», дея билдирди.
Қирол Салмон ибн Адбулазизнинг бу сўзлари исломий ҳарбий доктриналарни улкан ютуқни шакллантирувчи ягона доктринага бирлаштиришга эришганидан кейин янгради. Саудия муштарак исломий фаолиятнинг илк самараси бўлиши учун Шарқдан то Ғарбгача бўлган қуроллантириш институтларини бирлаштирди. Бу албатта хавфсизликни рўёбга чиқаришга ҳамда хавф-хатарларга қарши курашда бир куч сифатида иштирок этишга хизмат қилади. Мана, бугун пойтахт Риёз терроризмга қарши уруш қилиш, дипломатик ва хавфсизлик йўллари билан унга қарши туришда жонбозлик кўрсатмоқда. Айниқса кеча жума кунги машқлардаги Саудиянинг тинимсиз саъй-ҳаракатлари ҳамда халқаро тинчликни амалга оширишдаги юксак азм-қарори яққол намоён бўлди. (Ўрта Шарқ газетаси).
Роя газетаси шарҳи:
Қирол Салмон «Шимол яшини» машқларида иштирок этган давлатлар ўртасидаги бирдамликдан фахрланаётганини билдиряпти. Аслини олганда бу бирдамлик Ислом ва мусулмонларнинг Ғарб давлатларидан иборат душманлари режаларини амалга оширишдаги бирдамликдир. Бу билан Саудия ва бошқа иштирокчи давлатлар ҳукмдорлари Ғарб давлатларининг Сурия ва бошқа давлатлардаги режаларини ўша давлатлар истаган пайтда амалга оширишга тайёр эканларини билдиришди. Салмон бўлса, ёвуз кучларни тийиб қўйиш машқларида иштирок этган давлатлар азм-қарори ҳақида гапиряпти. Шу ерда битта саволимиз бор: Бу ҳукмдорлар – Фаластин заминидан яҳудийлар давлатини супуриб ташлашни қўя туринг – лоақал бу давлатни тийиб қўйишга ҳаракат қилишдими? Ғарб давлатларини, асосан, Америка, Британия ва Францияни тийиб қўйиб, уларнинг ҳарбий аралашувларига чек қўйишдими ёки булар ўша давлатлар қўлидаги бир қўғирчоқми?! Айримларнинг ушбу машқларни мусулмонларнинг ғалабаси ҳамда Эронга қарши туришдаги бир куч сифатида тасвирлаши кишини ҳайрон қолдиради. Ахир, Эрон билан Саудия ҳукмдорлари ўзаро иттифоқлари ва ихтилофларидан қатъий назар, Ислом ва мусулмонлар душманларининг лойиҳаларини ижро этувчи қўғирчоқлар эмасми??
Роя газетасининг 2016 йил 16 март чоршанба кунги 69-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ