ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
ВАЗИФАЛАР ВА СИФАТЛАР
(38-бўлак)
Биз тарихимиздан шу нарсага гувоҳ бўлдикки, Ислом давлат миқёсида тўла ва ҳақиқий суратда гавдаланганда, яъни давлат Хулофаи Рошида бўлганда жуда кўпчилик Исломга кириб келди. Исломнинг Давлатда шундай тўла ва ҳақиқий суратда гавдаланиши сусайган вақтда Исломга кириш ҳам сусайди. Ушбу гавдаланиш Усмоний Халифалик давридагидек ўзининг энг тубан даражаларига тушиб кетган вақтда эса, жуда озчилик Исломга кирди, Халифалик қулатилгандан кейин эса, аҳвол янада ёмонлашди.
Шу сабабли ҳамда Аллоҳ Таоло мусулмонларга Халифалик барпо қилишни буюргани учун ҳамма мусулмонлар Халифаликни қайта тиклашлари ва халифа сайлашлари, сўнг ушбу Халифалик Давлати даъватни оламга ёйиши, бошқа диёрларни фатҳ қилиб, у халқларни давлат таркибига қўшиши ва уларга Исломни татбиқ этиши вожибдир. Токи халқлар Исломни воқеда кўрсин ва Ислом кенгроқ ёйилиб мусулмонлар кўпайсин. Бу ниҳоятда зарур иш ва албатта Аллоҳнинг изни билан яқин кунларда рўёбга чиқажак.
Исломни воқеда гавдаланиши асосий ишдир, бунда сусткашлик ва эътиборсизлик қилиш ярамайди. Балки даъват ёювчилар бу масалани тўла идрок этиб, Аллоҳ Таоло Халифалик Давлатини улар қўлида тиклаш билан нусрат бергунга қадар ҳаракатни кучайтиришлари ва холис Аллоҳ учун ҳаракат қилишлари вожибдир.
Лекин Исломни воқеда гавдаланиши фақат давлатдагина бўладими?
Даъват давлат бўладими, бўлмайдими ҳеч қачон тўхтаб қолмаслиги керак. Расул с.а.в. Маккада ўн уч йил даъват қилган вақтда давлат йўқ эди, демак, ҳозир ҳам даъват тўхтамаслиги керак, балки Халифалик Давлатининг ўзи ҳам даъват орқали барпо бўлади. Вақти келиб давлат барпо бўлганда ҳам даъват тўхтамайди ва Аллоҳ ер ва ундаги нарсаларни қайтиб ўзига олмагунча даъват ҳамма мусулмонларга вожиб бўлиб қолади. Даъват қилиш давлатнинг иши бўлганидек, шахсларнинг ҳам ишидир. Даъватдан бирор лаҳза ҳам тўхташ мумкин эмас, чунки Ислом тўлалигича даъватга асослангандир.
Давлат даъватни ёйиб, Исломни ичкари ва ташқарида гавдалантириши вожиб, агар гавдалантирмаса, Исломий Давлат бўлмайди ва даъватни ёймаётган бўлади. Худди шунингдек мусулмон кишилар ҳам агар даъват қилмоқчи бўлсалар, аввало, ўз шахсида, гапида, ишида ва сифатларида Исломни гавдалантирмоқлиги керак, агар ундай қилмаса, у даъватчи эмас, фақат оддий мусулмонлардан бири бўлиб қолаверади. Даъватчи Ислом Давлати йўқ бўлган вақтда Ислом дини намунасидир, демакки, у гапирган вақтда шаръий фикр ва ҳукмларни гапирмоғи вожибдир. Бундан ташқари, у шариат буюрган чиройли ахлоқларни эгалламоғи ва Ислом қайтариб, қоралаган ахлоқлардан узоқ бўлмоғи керак. Мусулмон киши агар шундай қилмаса, даъватчи бўла олмайди. Чунки у Исломнинг намунаси, одамларга ўрнак ва уларга имом-раҳбардир. Ислом унинг гапи, ишлари, юриш-туриш ва ахлоқларида қанчалик гавдаланса, у даъватни ёйишга, муваффақиятга шунчалик лойиқ бўлади. Шу сабабдан даъват ёювчи ушбу мартабага лойиқ бўлиши учун фақат ҳақни гапириши, шариат буюрган ишларни қилиши ва чиройли ахлоқ билан сифатланиши керак. Агар у шундай қилмаса, даъват ёйяпман, деб қуруқ даъво қилаётган бўлади холос. Афсуски, Ислом оламидаги давлатлар ҳам шу каби Ислом давлатимиз, деб қуруқ даъво қилишяпти, ҳолбуки улар ички сиёсатда ҳам, ташқи сиёсатда ҳам Ислом татбиқ этилмагани сабабдан Исломий Давлат эмас, аксинча улар Ислом даъватини ёймаётган, балки даъватга ва даъват ёювчиларга қарши курашаётган куфр давлатидир.
Даъватчи англаб, ҳеч ҳам унутмаслиги вожиб бўлган иш мана шудир. Билсинки Исломнинг катта намунаси бўлган Халифалик давлати мавжуд эмас экан, унинг ўзи Исломнинг мўъжазгина намунасидир. Демак, даъватчи Расулуллоҳ с.а.в.нинг асҳобларидек тирик Исломга айланиши, исломий шахсияти учун керак бўлган мазкур уч омилдан ҳеч бирида сусткашлик қилмаслиги лозим. Кимда Ислом тўла суратда гавдаланса, у даъватчи бўлишга лойиқ бўлади ва ҳаракатида ҳамда одамларни ўзи чақираётган фикр ва ҳукмларнинг тўғрилигига қаноатлантиришда муваффақият қозонади. Кимки мазкур уч омилни йўқотса, даъват ёювчи бўла олмайди, демакки, фаолиятга, фаолиятни давом эттиришга қодир эмас ва муваффақият қозонмайди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
18.04.2019й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми