| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи

  • Суннатнинг Қуръонни насх қилиши масаласи

  • Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними?

  • Ўзбекистоннинг таълим, медиа ва бошқарувида Ғарбнинг «юмшоқ» мустамлакачилигини илдиз отиши

  • «Бирлик кучи – 2026»: Туркий бирлик шиори остидаги ҳарбий машғулотлар ва Американинг геосиёсий манфаатлари

  • Ўзбекистоннинг рақамли келажаги атрофидаги кураш: Мустамлакачиликнинг янги «рақамли» қиёфаси

  • Пенсия жамғармалари ва риболи ўйинлар

  • Эрон нефтидан Хитой банкларигача: Америка нимани кўзламоқда?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистон Республикаси конституцияси ғайриисломий конституциядир

Ўзбекистон Республикаси конституцияси ғайриисломий конституциядир

By htadmin
08.12.2024
0
Share:

Ўзбекистон Республикаси конституцияси ғайриисломий конституциядир

بسم الله الرحمن الرحيم

8 декабр конституция куни муносабати билан президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига табрик йўллади. Унда, жумладан, шундай дейилади: “Конституциямиз мамлакатимизда миллий мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни сақлаш, ислоҳотларимизнинг ортга қайтмас тус олишини таъминлашда доимо ишончли кафолат бўлиб келган ва бундан буён ҳам шундай бўлиб қолади. Шу маънода, халқимизнинг ҳуқуқий тафаккури, хоҳиш-иродасининг ёрқин тимсоли ва амалий ифодаси бўлган Асосий Қонунимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Бу ноёб қомуснинг ҳар бир моддаси ва қоидасини ўрганиш, уларга ҳурмат, меҳр ва эътибор билан муносабатда бўлиб, тўлақонли ижро этиш барчамиз учун муқаддас бурч ва мезонга айланишини истардим”. 

Бу сўзлар қанчалик баландпарвоз бўлса, уларнинг амалга кўчиши ҳам шунчалик яроқсиз аҳволда. Халқимиз бунинг тирик гувоҳи бўлиб келяпти. Мана, Мирзиёев ўзининг президентлик муддатини узайтириб олиши учун янги конституция қабул қилинди. Шунингдек, бу конституцияни, биринчи навбатда, ана шу ҳукуматдагиларнинг ўзи оёқости қилиб юборишди. Бунга жуда кўплаб мисоллар келтириш мумкин бўлса-да, мавзу бу ҳақида эмас. Бироқ юқоридаги гаплар билан ўзбек ҳукуматидан конституцияга амал қилиш талаб этилаётгани йўқ. Балки ҳукуматнинг ўзи қабул қилган қонунларига бир кун ҳам амал қилмагани ҳолда, халқдан унга ҳурмат кўрсатишлари лозимлиги сўралаётгани нақадар кулгили эканлиги назарда тутиляпти холос. Зеро, қонунларга амал қилинмас экан, уларни қабул қилишдан қандай маъно бор ёки унга қандай қилиб ҳурмат кўрсатиш мумкин?!

Бу ўринда гап ушбу конституциянинг ғайриисломий эканлигида. Албатта, унинг Исломга, Ислом ақидасига асосланмаганлиги кундек равшан бўлиб, буни ҳеч ким инкор қилолмайди. Конституция Исломга асосланмадими, демак, у ботил. Унинг ботиллигини англаш учун эса баъзи моддаларига назар ташлашнинг ўзи кифоя. Масалан, конституциянинг 1-моддасида шундай дейилади: “Ўзбекистон – бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат”. Демократик, дунёвий давлат дегани, дин ҳаётдан, яъни давлатдан, бошқарувдан ажратилган деган маънони англатади. Маълумки, капиталистик (демократия) ақида динни ҳаётдан ажратишга асосланади. Бироқ Ислом бунинг тамоман акси бўлиб, у ҳаётнинг барча соҳалари учун татбиқ қилинадиган тузумни ўз ичига олади. Соддароқ айтганда, Исломда ҳар қандай замон ва маконда бўладиган муаммолар учун энг тўғри ечимлар бор. Ва Аллоҳ таоло инсонларга ана шу қонунлар бўйича яшашни фарз қилди:

﴿فَٱحۡكُم بَيۡنَهُم بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُۖ وَلَا تَتَّبِعۡ أَهۡوَآءَهُمۡ عَمَّا جَآءَكَ مِنَ ٱلۡحَقِّ﴾

– “Бас, одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва сизга келган ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!”                                                            (Моида:48)

Ёки 3-моддада шундай дейилади: Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир.

Бу эса кофир мустамлакачи ўрис томонидан чизиб берилган сохта чегаралар тан олинишини англатади. Ҳолбуки, мусулмонлар орасини бўладиган бундай чегарани тан олиш ва унга амал қилиш асло жоиз эмас. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَاعْتَصِمُواْ بِحَبْلِ اللّهِ جَمِيعًا وَلاَ تَفَرَّقُواْ﴾

– “Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг”.                                                                           (Оли Имрон:103)

Абу Саид Худрийдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ шундай дедилар:

«إِذَا بُويِعَ لِخَلِيفَتَيْنِ فَاقْتُلُوا الْآخَرَ مِنْهُمَا»

“Агар икки халифага байъат берилса, улардан кейингисини ўлдиринглар”. (Муслим ривояти)

Шу ва шу каби шаръий нусуслардан кўриниб турибдики, мусулмонларнинг алоҳида миллий давлатларга бўлиниб яшашларини Аллоҳ ҳаром қилган. Бундай бўлиниб-парчаланиш шариатимизда жуда қаттиқ қораланган ишлардан ҳисобланади. Ён қўшнимиз Афғонистон Америка томонидан босиб олинганида ва у ердаги мусулмон биродарларимиз шафқатсиз қирғин қилинганида айнан мана шу демократик конституция Ўзбекистон армиясини казармаларида биқиниб ётишига сабаб бўлди. Ҳозир ҳам шу касофат қонунлар армиянинг Фаластин, Ақсо ва Ғазони озод қилиш учун ҳаракатга келишидан тўсяпти.

Ўзбекистон конституциясининг ҳар бир моддаси шу тахлит таҳлил қилиб чиқилса ҳам унинг ғайриисломий эканлигига асло шубҳа қолмайди. Буни тушуниш учун олим бўлиш ҳам шарт эмас. Ўзбекистон ва умуман бутун Ислом оламидаги давлатчаларнинг конституциялари ҳақида шундай дейиш мумкин. Шундай экан, у ҳолда Исломий конституция борми ўзи, деган савол туғилади. Ҳа, албатта, бор. Халифалик давлати дустурини (конституцияси) Ҳизб ут-Таҳрир тақдим қилган. Бундай лойиҳа ҳозиргача ягона бўлиб, бирор шахс, жамоа, ҳизб тарафидан унга ўхшаши ҳануз тақдим қилинмади. Ушбу Халифалик давлати дустури ғайриисломий нарсалардан мутлақо холи бўлган, ҳатто ғайриисломий нарсадан таъсирланиш ҳам бўлмаган мукаммал бир қонунлар мажмуасидир. Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрир Халифалик давлати учун саҳиҳ истинбот билан арконлари мукаммал ва изчил дастур лойиҳасини ишлаб чиқди ҳамда Ислом Умматига тақдим қилиб, уни татбиқ ўрнига қўйиш учун ҳаракат қилишга чақирди. Мусулмон халқимиз, Мирзиёев айтгандек, анави ғайриисломий конституцияни эмас, балки аслида мана шу Исломий конституцияни ўқиб ўрганишлари, унга эҳтиром кўрсатишлари ва уни татбиқ бўлиши учун ҳаракат қилишлари вожибдир. Чунки биз мусулмонлар учун Ислом конституцияси билан ғайриисломий конституция ўртасида танлов берилмаган. Бизнинг дастуримиз фақат ва фақат Ислом дастури бўлиши шарт. Чунки ушбу Уммат ақидаси Исломдир. Бинобарин, Аллоҳ таолонинг ушбу сўзлари зеҳнимизга муҳрдек босилсин:

﴿وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ﴾

– “Кимки Аллоҳ нозил қилган шариат билан ҳукм юритмаса, бас, улар кофирлардир”.                                                                  (Моида:44)

﴿وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ﴾

– “Кимки Аллоҳ нозил қилган шариат билан ҳукм юритмаса, бас, улар золимлардир”.                                                                   (Моида:45)

﴿وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ﴾

– “Кимки Аллоҳ нозил қилган шариат билан ҳукм юритмаса, бас, улар фосиқлардир”.                                                                   (Моида:47)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

08.12.2024й

TagsЎзбекистон Республикаси конституциясиғайриисломий конституция
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамоққа олишга ўчлиги билан сиёсий қамоққа олишларни тўхтатиш тўғрисидаги даъволарининг ёлғонлигини ва Фаластин аҳлининг душмани эканини исботлади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй жинояткор Сисий! Сиёсий Ислом мусулмонлар муаммолари ечимидир, тартибсизликлар сабабчиси эмас!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй Сурия аҳли саботингизни йўқотманг

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи

    Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бугун одамнинг жамғармасини камайтириш учун унинг уйига ўғри кириб, сейфини бузиши шарт эмас. Инсон йиллаб меҳнат қилади, маошидан тежайди, 50 ёки 100 ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними?

    Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бир қарашда Самарқанд форуми оддий халқаро йиғилишдек кўринади: турли мамлакатлардан расмийлар ва экспертлар йиғилади, халқаро пактлар ва ҳуқуқий стандартлар муҳокама ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг таълим, медиа ва бошқарувида Ғарбнинг «юмшоқ» мустамлакачилигини илдиз отиши

    Ўзбекистоннинг таълим, медиа ва бошқарувида Ғарбнинг «юмшоқ» мустамлакачилигини илдиз отиши بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 24 август куни Ўзбекистон Масс-медиа фонди Европа Иттифоқи (ЕИ) делегацияси ва Президент Администрацияси ҳузуридаги ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Бирлик кучи – 2026»: Туркий бирлик шиори остидаги ҳарбий машғулотлар ва Американинг геосиёсий манфаатлари

    «Бирлик кучи – 2026»: Туркий бирлик шиори остидаги ҳарбий машғулотлар ва Американинг геосиёсий манфаатлари بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Озарбайжоннинг Қорабоғ минтақасида, хусусан, Хўжаванд тумани ҳамда «Қизилқоя» полигонида Озарбайжон, Туркия ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг рақамли келажаги атрофидаги кураш: Мустамлакачиликнинг янги «рақамли» қиёфаси

    Ўзбекистоннинг рақамли келажаги атрофидаги кураш: Мустамлакачиликнинг янги «рақамли» қиёфаси بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистоннинг рақамли инфратузилмаси атрофида кетма-кет муҳим хабарлар эълон қилинди. Рақамли технологиялар вазирлиги 22 ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: