Ҳизб ут-Таҳирга қарши мақола ёзишда «Мандижар» кунлик газетаси

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Ҳизб ут-Таҳирга қарши мақола ёзишда «Мандижар» кунлик газетаси ва «Тасним» ахборот агентлиги журналистика принципларини бузмоқда
2016 йил 23 ноябр чоршанба куни «Мандижар» кунлик газетаси билан «Тасним» ахборот агентликлари мазмунан бир-бирига жуда ўхшаш мақолаларни бирин-кетин чоп этишди. Мақолаларнинг бири «Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қобулдаги хавфли нашрлари» номли сарлавҳа остида, иккинчиси «Ҳизб ут-Таҳрирнинг кенг миқёсли медиа фаолияти ҳамда ахборот ва маърифат вазирлигининг нодонлиги» номли сарлавҳа остида чоп этилган.
Ёзувчилар айни материалларни биртомонлама ва бир-бирига зид ҳужжатлар асосида ёзганлар ҳамда Ҳизб ут-Таҳрирга террорчилик фаолияти билан шуғулланиш айбловини қўйишга уриниб, тарафкашлик билан хулоса чиқарганлар.
Ҳизб ут-Таҳрир-Афғонистон вилояти ушбу субутсиз мақолалар билан барча журналистик принциплари бузилмоқда, деб ҳисоблайди. Бинобарин, бунга ўхшаш нашрларни қаттиқ иборалар билан қоралаб ва фурсатдан фойдаланган ҳолда, обрў-эътиборли матбуот ва ахборот воситаларига қуйидаги фактларни баён қилади:
1 – Ҳеч ким Ҳизб ут-Таҳрир фаолияти Ислом фикр ва қоидаларига зид, дея бирорта ҳам далил келтиролмайди. Аслида, Афғон конституцияси билан унинг партияларга оид сиёсий тузилмасининг ўзи Ислом қоидаларига зид, Уммат манфаатларига ёт. Шунинг учун Ҳизб ут-Таҳрир ўзининг сиёсий фаолиятида бундай ғайриисломий қонунларга таяна олмайди.
2 – Ҳизб ут-Таҳрир Афғонистонда ўз матбуот бўлими ва расмий нотиғига эга. Унинг матбуот бўлими аъзолари билан юртдаги ахборот манбалари, жумладан, «Мандижар» кунлик газетаси ўртасида муттасил алоқа мавжуд. Бироқ шунга қарамай, «Мандижар» газетаси билан «Тасним» ахборот агентликлари бирорта ҳам гувоҳ-далил келтирмаган ҳолда, бирёқлама, субутсиз мақолалар нашр қилишди, Ҳизб ут-Таҳрир расмий нотиғи ёки унинг Афғонистондаги матбуот бўлими аъзоларига таянишмади. Бу барча журналистика принцип ва қоидаларини очиқдан-очиқ бузишдир.
3 – Ҳизб ут-Таҳрир барча Ислом маърифати ва маданиятида ҳамда ўзи етказаётган фикрларида «миллий манфаат», каби сўзларнинг ишлатилишига қарши. Қарши бўлиш билан бирга, Ислом Уммати манфаатларини исломий фикр ва қоидалар асосида ҳимоя қилади ҳамда ғайриисломий фикр ва тушунчаларга қарши қаттиқ кураш олиб боради.
4 – Бир йил муқаддам Афғонистон бош ижроий раиси тилидан янграгани каби, Ҳизб ут-Таҳрирнинг терроризмга алоқаси борлиги тўғрисидаги айбловлар асоссиз равишда давом этмоқда ва ҳалигача бунга бирор бир далил келтирилмади. Ҳатто шу бош ижроий раисининг биринчи ўринбосари ҳам ўз баёнотида Ҳизб ут-Таҳрирнинг террорчилик фаолиятига алоқадорлигига ҳеч қандай далил йўқ эканини ўз оғзи билан очиқ айтган. Аммо унинг бу баёнотига ахборот воситалари қулоқ солишмади ёки ўзларини эшитиб эшитмасликка олишди. Бунинг боиси айни баёнот АҚШ манфаатларига хизмат қилмаслигида, қолаверса, «озод ахборот манбалари»нинг ҳомий ва молиялаштирувчи органлари учун ҳам фойдасиз эканлигидадир.
بَلْ نَقْذِفُ بِالْحَقِّ عَلَى الْبَاطِلِ فَيَدْمَغُهُ فَإِذَا هُوَ زَاهِقٌ
«Йўқ, Биз ҳақни ботил устига отурмиз, бас, (ҳақ уни) эзиб-янчийди, (ботил) йўқ бўлур» [Анбиё 18]
Ҳизб ут-Таҳрир-Афғонистон вилояти матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ