| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минбар омонатдир!

  • Ёқилғи тақчиллиги Ўзбекистонни стратегик танловлар остонасига чорламоқда!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Онгимиз кимнинг мезон-ўлчовлари билан бошқарилмоқда?

  • Яҳудий вужуди Сурия режимидан нима хоҳламоқда?

  • Эроннинг бугунги воқелиги ва у билан АҚШ ўртасидаги зарбаларнинг янгиланиши

  • Тошкентнинг АСЕАН маконига кириб бориши нимани англатади?

  • Солиқларни қайтариш ортидаги «қармоқ»

МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
Home›МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ›Ҳизб ут-Таҳрир ташкил этилиши тўғрисидаги саволга жавоб

Ҳизб ут-Таҳрир ташкил этилиши тўғрисидаги саволга жавоб

By htadmin
26.02.2017
0
Share:

Ҳизб ут–Таҳрир ташкил этилиши тўғрисидаги саволга жавоб

Таҳририятимизга Huzayfa исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.

Савол:

Ассалому алайкум савол. Сизлардан бир жамоат бўлсин…

Баҳсимизни “Ҳизб ут-Таҳрир” гуруҳининг ташкил этилиши асослари билан танишишдан бошлаймиз.

“Ҳизб ут-Таҳрир” нашрларидан бири бўлган “Сиёсий фикрлар” китобида, “Ҳизб ут-Таҳрир”ни ташкил этиш, аслида, Ислом умматига Қуръони каримнинг Оли Имрон сураси, 104-оятининг қатъий талаби билан фарз эканлигидан келиб чиқади деган ғояга урғу берилади. Иқтибос:

“Аллоҳ таоло мусулмонларни яхшиликка даъват этиш, амри маъруф, наҳй мункар қилиш ва ҳоким­ларни муҳосаба[1] қилишга буюргани каби, айни шу ишларни уюшма сифатида бажарадиган сиёсий уюшма ташкил этишга ҳам буюрди. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

“Сизлардан яхшиликка даъват этадиган, амри маъруф ва наҳй мункар ишларини олиб борадиган (бир) уммат бўлсин!”

Яъни, эй мусулмонлар, ўзларингдан икки ишни бажарадиган жамоат ташкил қилинглар, бу ишнинг бири исломга даъват этиш, иккинчиси маъруфга буюриш ва мункардан қайтаришдир.

Жамоат ташкил этиш учун бўлган бу талаб қатъий талабдир… Бинобарин, оятдаги буйруқ вожиб маъносида бўлиб, жамоат ташкил этиш мусулмонларга фарзи кифоядир… Аллоҳ мусулмонлардан шу икки ишни бажариш учун ораларидан жамоат ташкил этишни талаб қилди. Демак, оятдаги буйруқ ушбу икки ишга эмас, жамоат ташкил қилишга қаратилгандир.

Жамоат эса жамоат сифатида иш бажара олиши ва жамоат сифатида қолиши учун муайян ишлар амалга ошиши зарур. Жамоат… аъзолари уюшма бўлишлари учун ўртани боғлаб турадиган робита мавжуд бўлиши шарт… Жамоат “жамоат” сифатини олмоғи учун итоат этиш вожиб бўлган амир ҳам лозимдир.

 Бу икки сифат, яъни робита ва амирнинг мавжуд бўлиши: “Сизлардан бир жамоат бўлсин” маъно­сидаги оятнинг ўртани боғлаб турадиган робита ва итоати вожиб бўлган амирга эга жамоат бўлсин, деган маънода эканлигини англатади… Шундан маълум бўляптики, бу оят ҳизб ёки уюшма, ёки жамият, ёки ташкилот ташкил этишга буюряпти.

Оят сиёсий ҳизб ташкил этишга буюряпти. Чунки у жамоат ишини аниқ кўрсатиб берган. У иш эса Исломга даъват этиш ва маъруфга буюриш, мункардан қайтаришдир.

Маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш иши умумий бўлиб, ҳокимларни амри маъруф, наҳй мункар қилишни ҳам ўз ичига олади. Бунинг маъноси уларни муҳосаба қилиш демакдир. Ҳокимларни муҳосаба қилиш сиёсий иш бўлиб, уни сиёсий ҳизблар бажаради ва бу уларнинг энг муҳим ишларидандир.

Демак, оят Исломга даъват этиш, маъруфга буюриш, мункардан қайтариш ва ҳокимларни қилган иш ва тасарруфларида муҳосаба қилиш учун сиёсий ҳизблар ташкил қилишга далолат қиляпти”. (иқтибос тугади).

Ушбу иқтибосда бизни қониқтирмаётган жиҳати – ҳизб муассисларининг оят ҳукмига кўра мусулмонлар бир-бирларини маъруфга буюриш ва мункардан қайтаришлари лозим дегани эмас, албатта. Ҳокимларни амри маъруф ва наҳй мункар қилиш лозим деб таъкидлашларида ҳам эмас. Бу маъно тўғрилигини ҳамма тан олади. Чунки, аслида, амри маъруф ва наҳй мункар – мусулмон уммат зиммасидаги шундай бир муҳим рисолатки, шунинг учунгина бу уммат ҳаёт майдонига чиқарилган.

Лекин масала бошқа тарафда.

Маълумки, Тақиюддин Набаҳоний “Ҳизб ут-Таҳрир” партиясини 1953 йилда, яъни ҳижрий 1372 йилда ташкил этган. Ўшанда Расулуллоҳ (соллал­лоҳу алайҳи ва саллам) вафот этганларидан сўнг, тахминан, 1362 йил ўтган эди. Демак, бу иқтибосда эсга олинган ҳукм ҳаққоний бўлса, нима деб ўйлайсиз, шунча вақт, 1362 йил – қарийб 14 аср давомида, ислом умматида ҳеч ким бу оятга амал қилмай келганмикин?! Чунки Расулуллоҳдан кейин Абу Бакр даврида ҳам, Умар даврида ҳам, кейинроқ, умавийлару аббосийлар даврида ҳам, қўйингки, охирги усмонли халифалар давригача ҳеч бир замонда мусулмон олимлар тарафидан ушбу оятга амал қилиш мақсадида алоҳида бир жамоа тузиб, бир кишини унга амир этиб сайлаш фикри кўтарилмаган. Ҳолбуки, “Ҳизб ут-Таҳрир” таъкидлашича:
“Аллоҳ мусулмонлардан шу икки ишни бажариш учун ораларидан жамоат ташкил этишни талаб қилди. Демак, оятдаги буйруқ ушбу икки ишга эмас (яъни маъруфга буюриш ва мункардан қай­таришга эмас), балки жамоат ташкил қилишга қаратилгандир”.

Яна мазкур иқтибосдан маълум бўлишича, “Ҳизб ут-Таҳрир” муассисларининг фикрига кўра, уларнинг вазифаси – аслида маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш эмас, балки фақат жамоа ташкил қилиш бўлиб чиқади.

Шуниси қизиқки, шу кунгача нафақат Ислом уммати уламолари, балки оддий фуқаролари ҳам, ушбу ҳамда бошқа оят ва ҳадислар талабига биноан тарих давомида доимо бир-бирларини маъруфга буюриб, мункардан қайтариб келганлар. Шу жумладан, “Ҳизб ут-Таҳрир” мутасаддилари куюнаётгани – султон эгаларини ҳам мудом муҳо­саба қилганлар. Узоққа бормайлик, охир-оқибати Имом Бухорийни Бухорои шарифдан ҳайдаб чи­қарилиши ва алломанинг Хартанг қишлоғида жон топширишлари билан якун топган келишмовчилик асосида ҳам, буюк аллома билан Бухоро амири ўртасидаги келишмовчилик туради.

Эътибор қилинг-а, барча уламолар маъруфга буюришни ва мункардан қайтаришни ўзларига вожиб деб билганлар, лекин бунинг учун аввал бирон сиёсий уюшма тузиб, бирларини амир сайлаб, унга итоатда бўлиш керак, йўқса, буни ҳеч ҳам амалга ошириш мумкин эмас, деган ҳаёлга бормаганлар. (ahlisunnauz) 

Юқоридаги мавзуни шарҳлаб беринглар. Мавзу чўзилиб кетгани учун узр. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин, Ўз нусрати билан сийласин.

                                                                                                                             Huzayfa

 Жавоб:

بسم الله الرحمن الرحيم

 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Саволдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, бу ерда Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий жамоасининг фикрларига қарши раддия кўринишида экани кўриниб турибди. Раддияда айтилишича, Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий жамоа тузилиши учун Оли Имрон сурасининг 104 – “Сизлардан яхшиликка чақирадиган, амри маъруф–наҳй мункар қиладиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар, ўзлари нажот топгувчилардир” оятини далил қилган. Ҳизбнинг далил келтириши шундай маънони англатганки, унда бу оятдан сиёсий жамоа тузишнинг ҳукми ижтиҳод қилинган бўлиб, амри маъруф ва наҳй мункар қилишга эътибор қаратилмай қолиб кетган, аниқроғи Ҳизб бу билан амри маъруф ва наҳй мункарни фақатгина сиёсий жамоанинг ўзига хослаб, сиёсий жамоа йўқ бўлган ҳолатда амри маъруф ва наҳй мункар қилишга эътибор бермай қолиб кетаётгандек, маънода тушунтирилган.

Аввало айтиб ўтмоқчиманки, Ҳизб ут-Таҳрир ҳеч қачон амри маъруф ва наҳй мункар қилишга эътибор бермаган ҳолда, фақат сиёсий ҳизб тузиш билан банд бўлиш керак ёки бу оят фақатгина сиёсий ҳизб тузишга далолат қилади, амри маъруф ва наҳй мункарга эмас ёки амри маъруф фақатгина сиёсий ҳизб тузилганидан кейингина тўғри бўлади, унгача амри маъруфга эътибор шарт эмас, деган маъноларни бирон ерда айтмаган, айтмайди ҳам.

Оли Имрон сурасининг 104-ояти мусулмонлар умматни, хусусан ҳокимларни муҳосаба қилувчи, маъруфга буюриб мункардан қайтарувчи бир жамоа тузиш ҳақида эканлиги маълум. Бу маънони аксар муфассирлар, деярли жумҳур муфассирлар таъкидлаган. Чунки

وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ ۚ وَأُولَٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ

“Сизлардан яхшиликка чақирадиган, амри маъруф наҳй мункар қиладиган бир жамоа бўлсин. Ана ўшалар, ўзлари нажот топгувчилардир”. (Оли Имрон. 104)

Оятда “сизлардан бир уммат бўлсин” жумласи “сизлардан жамоа бўлсин” деб таржима қилинаётгани сабаби, “مِنْكُمْ”даги من табъиз – баъзилаш, бўлаклаш, …дан бир бўлакни ажратиш маъносида келган бўлиб, ундан кейинги “уммат” сўзини умумий уммат эмас, умматнинг бир бўлаги, бир жамоаси бўлиши кераклигини билдиради. Бу жамоанинг аниқ бошлиғи бўлиши, тартибли ҳаракат қилиши зарурлиги эса, ушбу оятни давоми бўлиб келаётган кейинги оятдан билинади.

وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ تَفَرَّقُوا وَاخْتَلَفُوا مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَهُمُ الْبَيِّنَاتُ ۚ وَأُولَٰئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ

“Ўзларига очиқ баёнотлар келганидан кейин бўлиниб ихтилофга тушганларга ўхшаш бўлманглар, ана ўшаларга улуғ азоб бордир”. (Оли Имрон. 104)

Ушбу оятга кўра, ўзларингиздан бир жамоани тузганингиздан кейин сизлардан олдингиларга, уларга баёнотлар келсада ўзаро ихтилофга тушиб парчаланиб кетганларга ўхшаманглар, яъни бу жамоангизни бошқаруви бўлсин, акс ҳолда тартибли бошқарув бўлмаса, ўрталарингда ихтилоф чиқиши ва парчаланиб кетишингиз мумкин, деган маъно келиб чиқмоқда. Демак, бу иккала оят мусулмонлар ичидан бир гуруҳ ёрқин фикрловчи, мабдани яхши тушунувчи кишилар Ислом мабдасига асосланган бир жамоа тузишлари кераклиги ва бу жамоанинг парчаланиб кетмаслиги учун аниқ бошлиғи ва аниқ тартибли ҳаракат дастури бўлиши кераклиги ва бу жамоа умматнинг устидаги бўлаётган ишларни муҳосаба қилишлари кераклиги, бундан эса ўз навбатида, ушбу жамоа сиёсий жамоа бўлиши кераклиги келиб чиқади. Чунки уммат ишларини бошқарилишини амри маъруф ва наҳй мункар қилиш шу умматни бошқараётган бошлиқларни муҳосаба қилиш билан бўлади.

Энди бу оятга амал қилиш тарк қилинганми, деган саволга келсак. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳ Таъоло ушбу оятни ваҳий қилганидан кейин Росулуллоҳ атрофларига ана шу гуруҳ-жамоани туздилар ва уларни Росулуллоҳнинг саҳобалари дейилди. Росулуллоҳ алайҳиссалом ана шу жамоаси билан устиларидаги бошқарувни муҳосаба қилдилар, айбларини очиб кўрсатдилар, демак, Росул алайҳиссалом саҳобалари билан энг аввалги Исломий сиёсий ҳизбни ташкил қилдилар. Саҳобаларни Росулуллоҳнинг ҳизби дейиш ўринли бўлишининг далили қуйидаги ҳадисдан билинади.

عن أنس قال قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : يقدم عليكم أقوام هم أرق منكم قلوبا قال فقدم الاشعريون فيهم أبو موسى الأشعري فلما دنوا من المدينة كانوا يرتجزون يقولون غدا نلقي الأحبة … محمدا وحزبه

Анас розияллоҳу анҳудан, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларни олдингизга қалблари сизларникидан юмшоқроқ бўлган бир қавм келади”. Анас розияллоҳу анҳу деди: “Кейин Ашъарийлар келди, уларни ичида Абу Мусо ал Ашъарий ҳам бор эди. Улар Мадинага яқинлашганларида “Эртага биз қадрдон дўстларимиз билан учарашамиз, Муҳаммад ва унинг ҳизби билан” деб шеър хиргойи қилиб келаётган эдилар”. Аҳмад ривояти. Бухорий ва Муслим шартларига кўра саҳиҳ. Бу ҳадисни бошқа муҳаддислар ҳам ривоят қилган бўлиб, баъзилари “Муҳаммад ва унинг ҳизби” деган жумла билан, баъзиси “Муҳаммад ва унинг саҳобалари гуруҳи билан” деган жумлалар билан ривоят қилинган.

Бу билан Оли Имроннинг 104-ояти ўзининг тартибли ҳаракати ва бошлиғига эга бўлган исломий сиёсий ҳизб-жамоа тузиш ҳақида эканлиги ойдинлашди.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳизбни тузиб, ушбу ҳизбга одамларни тўпладилар ва уларга мабда билан яшаш лозимлигини, Аллоҳга иймон келтириш билан Унинг жамиятни бошқариш учун берган қонунларини ҳам қабул қилиш лозимлигини ҳизбига тушунтирдилар. Кейин бошқарувни танқид қилиб, мушриклар қўлидаги бошқарув адолатдан буткул йироқлигини айтиб, умматга унинг хатоларини очиб бердилар. Кишилар маълум бир даражада Росулуллоҳ алайҳиссалом айтаётган фикрни тўғри эканини тушунганларидан сўнг бошқарувдан ҳукуматни топширишни, бошқарув ҳақиқий адолат билан бўлиши кераклигини айтдилар, яъни куч эгаларидан нусрат талаб қилдилар. Мадинада куч эгалари нусрат бериб, Исломий мабда билан бошқарилувчи давлат тикланди. Оли Имрон 104-оятда талаб қилинган амал бажарилди, ушбу оятнинг буйруғи билан ташкил этилган гуруҳ-жамоа ўз устига юклатилган вазифани уддалаб, Ислом билан бошқариладиган давлатни тиклади.

Шу билан энди бу оятга амал қилиш тўхтадими? Йўқ, бу оятнинг тақозоси билан тузилган ҳизб давлатни муҳосаба қилишда давом этиб қолди. Яъни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларидан кейин Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолар даврида Росул алайҳиссалом тузган ҳизб, яъни саҳобалар гуруҳи мавжуд эди, улар Абу Бакрни ҳам, Умарни ҳам муҳосаба қилиб турдилар. Бунга мисол қилиб Абу Бакр розияллоҳу анҳу мужоҳидларга Ироқ ерларини бўлиб бериш тўғрисида ҳукм қилаётганида Умар розияллоҳу анҳу Абу Бакрни бу ишдан қайтарганини келтириш мумкин, яъни Росулуллоҳ тузган ҳизбнинг бир аъзоси ҳукм устидаги халифани хатосини муҳосаба қилди.

Кейинчалик Усмон розияллоҳу анҳу даврига келиб, Ислом фатҳлари кенгайиб, Исломни етказиш учун саҳобалар турли ерларга тарқаб кетдилар, ҳолат шу даражага етиб бордики, Усмон розияллоҳу анҳу қатл қилинган вақтида у кишининг олдиларида бирон саҳоба бўлмагани ривоят қилинган. Бундан келиб чиқадики, Росулуллоҳ тузган ҳизб Усмон розияллоҳу анҳу даврига келиб тарқаб кетди, лекин уммат ичидаги ёрқин фикрли кишилар устиларидаги бошқарув эгаларини, яъни Халифаларни шаръий чегарадан чиққан вақтларида юқоридаги оятнинг матнидаги амри маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш маъносига амал қилган ҳолларида муҳосаба қилишда давом этдилар.

Халифалар ўз вақтида муҳосаба қилинаётгани ва Исломий бошқарув Аллоҳнинг шариатидан четга чиқмай амалда бўлиб тургани сабабли, яна қайтадан бошқарувни муҳосаба қилиб турувчи ҳизб-жамоа тузишга ҳожат бўлмади. Лекин муҳосаба қилувчи ҳизб тарқаб кетган бўлсада, оятдаги амри маъруф қилиш ва мункардан қайтариш буйруғига мусулмонлар шахсий суратда амал қилишни тўхтатмадилар. Мусулмонлар сиёсий ҳизб бўлмасада, шахсий суратда муҳосабаларни тўхтатмаганларига ушбу ҳадис ҳам туртки бўлди:

عن أبي سعيد الخدري قال : سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول : من رأى منكم منكرا فليغيره بيده ، فإن لم يستطع فبلسانه ، فإن لم يستطع فبقلبه ، وذلك أضعف الإيمان

Абу Саид ал Худрий розияллоҳу анҳу айтади: Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: “Сизлардан ким бир мункарни кўрса, уни қўли билан тўғриласин, агар бунга қодир бўлмаса тили билан, агар бунга ҳам қодир бўлмаса қалби билан, лекин бу иймоннинг энг заифидир”. Муслим ривояти.

Ва бунинг натижасида юқоридаги раддияда келтирилган имом Бухорий кабиларнинг бошлиқлар билан муҳосаба ортидан келишмовчиликлари ҳолатлари бўлиб ўтди.

Орадан вақтлар ўтиб, 1924-йил 3-мартида инглизлар томонидан узоқ вақт олиб борилган ҳийлалар натижасида, лаънати Мустафо Камол томонидан Исломий Халифалик давлати йўқ қилинганидан сўнг мусулмонларнинг мабдаий давлатини яна ҳаётга қайтариш учун бу давлатни барпо қилишда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тутган тариқат-йўл бўйича яна қайтадан сиёсий ҳизб-жамоа тузиш зарурати пайдо бўлди. 1953-йил Шайх Тақийюддин Набаҳоний ана шу жамоани тузишнинг дастурий режасини ижтиҳод қилиб чиқди ва “Ҳизб ут-Таҳрир – умматни куфрдан озод қилиш ҳизби” номли ҳизбни тузди.

Демак хулоса қиладиган бўлсак, раддияда келтирилган даъво ўринсиз даъводир. Буни усулул фиқҳда далилсиз далил келтириш дейилади ва мутлақо эътиборсиз саналади. Чунки Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси юқоридаги оят тўғрисида бу оят фақатгина сиёсий ҳизб тузишнинг ўзи учун амалга олинади ва сиёсий ҳизб тузилганидан кейин амри маъруф ва наҳй мункарни ана шу ҳизб қилади, бошқаларнинг қиладиган амри маъруфлари бу оятга тушмайди, демайди. Ва яна бу оятдан сиёсий ҳизб тузишдан бошқа ҳукм олинмайди, ҳам демайди. Ва яна Росулуллоҳ алайҳиссалом вафотларидан бошлаб то Халифалик давлати қулатилгунигача бўлган давр мобайнида мусулмонлар амри маъруф ва наҳй мункар қилишлари далилсиз бўлган, ҳам демайди. Ва яна мазкур Оли Имрон сурасининг 104-оятига мусулмонлар амал қилмай ташлаб қўйишган, ҳам демайди. Яъни Усмон розияллоҳу анҳу даврида Росулуллоҳ алайҳиссалом тузган ҳизб тарқаб кетганидан кейин мусулмонлар устиларида давлатлари бор бўлгани сабабли, сиёсий ҳизб тузиш ишига эътиборни пасайтирганлар, натижада ана шу оят ва юқоридаги амри маъруф тўғрисидаги ҳадиснинг кўрсатмасидан келиб чиқиб амри маъруф ва наҳй мункарни шахсий тарзда олиб борганлар.

Саволда келтирилган раддиянинг яна бир чалғитувчи ёки чалкашлик томони шуки, Ҳизб ут-Таҳрир “мусулмонлар бир бирларини муҳосаба қилишлари лозим деб айтади” деб туриб, бунинг ортидан Ҳизб муҳосабани фақатгина сиёсий ҳизбнинг ўзига хослайди, агар сиёсий ҳизб бўлмаса, муҳосабани кераги йўқ, дегандек маънони олиб келяпти. Ваҳоланки, Ҳизб ут-Таҳрир айтаётган гап шундай эди: Оли Имроннинг 104-оятига кўра, мусулмонлар бир бирларини муҳосаба қилишлари, амри маъруф ва наҳй мункар қилишлари лозим ва айни дамда Аллоҳ Таъоло ушбу муҳосабани сиёсий ҳизб тузиб, устингиздаги бошқарувни хатоларини айтиш билан қилинглар, дегани учун сиёсий ҳизб тузиб муҳосаба қилиш лозим. Бу ерда шахсий тарзда муҳосаба қилганнинг муҳосабаси шариатдан ташқарида бўлади, деган маъно келиб чиқмайди. Балки шахсий тарзда муҳосаба билан шуғулланаётган шахс агар бу оятни тўғри тушунса, сиёсий ҳизб тузиб муҳосаба қилиши тўғрироқ бўлади ёки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу ишдаги тариқатига мувофиқ тарзда тузилган ана шундай сиёсий ҳизб бор бўлса, ўша ҳизб билан бирга амри маъруф ва наҳй мункар қилиш керак. Валлоҳу аълам.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

27.02.2017й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Толибон ҳаракати икки танлов ўртасида!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Салва Киир билан Мачар ўртасида Жуба жангининг кучайиши

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини делегацияси Адвокатлар Ассоциацияси йиғилишида қатнашиб, режим зўравонлигига қарши туришга чақирди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/