КАПИТАЛИСТИК ШИРКАТЛАР

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
КАПИТАЛИСТИК ШИРКАТЛАР
Суғурта
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Аввалги мақоламизда Суғурта нинг воқеси билан таништириб, уни икки жиҳатдан ботил эканини айтиб ўтдик ва ботиллигининг биринчи жиҳати билан таништириб ўтдик. Бугунги мавзуимизда суғуртанинг ботил эканини иккинчи жиҳати билан таништирамиз.
Иккинчидан, ширкатнинг махсус шартлар остида суғурта қилдирувчига аҳд бериши кафолат қабилидандир. Унинг шаръий кафолат бўлиши учун кафолат хусусидаги шаръий шартлар унда топилиши керак. Топилса дуруст бўлади, топилмаса – йўқ. Шариатдаги кафолатга назар ташланса, қуйидагилар аён бўлди:
Мажбуриятни бажаришда кафилликка олувчи масъулиятининг кафилликка олинувчи масъулиятига қўшилиши кафолатдир. Демак, бу иш учун масъулият масъулиятга қўшилиши ҳамда кафилликка олувчи, кафилликка олинувчи ва кафиллик берилувчининг бўлиши шарт. Кафолат зиммадаги мажбуриятни эвазсиз бажаришдир. Кафолат тўғри бўлиши учун мажбурият вожиб бўлган ёки вожиб бўладиган молиявий ҳуқуқлардан бири бўлиши шарт. Агар мажбурият вожиб бўлган ёки вожиб бўладиган молиявий ҳақ бўлмаса, кафолат тўғри бўлмайди. Негаки кафолат мажбуриятни бажаришдаги масъулиятни масъулиятга қўшишдир. Агар кафилликка олинаётган кишининг гарданида масъулияти бўлмаса, унга бошқа бир масъулиятни қўшиб бўлмайди. Вожиб бўлган ҳақ хусусида бу нарса очиқ-ойдин кўриниб туради.
Энди вожиб бўладиган ҳақ хусусида тўхталамиз. Масалан, бир киши бир хотинга, фалончига тегавер, маҳрингга мен кафилман, дейди. Бу ерда кафилликка олувчи кафилликка олинувчининг масъулиятини ўз бўйнига оляпти, яъни кафилликка олинувчининг мажбурияти кафилликка олувчининг ҳам мажбуриятига айланяпти. Агар вожиб бўлган ёки бўладиган ҳақ бўлмаса, масъулият масъулиятга қўшилмагани туфайли кафолатнинг маъноси қолмайди. Чунки бунда бировнинг масъулиятини биров бўйнига олмаяпти. Демак, бунда кафилликка олиш дуруст бўлмайди.
Шунга кўра, кафиллик берилувчининг кафилликка олинаётган шахснинг гарданида вожиб бўлган ёки бўладиган ҳақи бўлмаса, кафолатга олиш дуруст бўлмайди. Негаки, кафилликка олинувчининг агар буюм талофатга учраса ёки нобуд бўлса, ўша буюмни ёки қарзни тўлаши шарт қилинади. Бунда агар ҳақ гарданидаги вожиб бўлган ҳақ бўлса, ўз ихтиёри билан тўлашининг ёки гарданида вожибга айланадиган ҳақ бўлса, куч билан тўлатишнинг фарқи йўқ. Агар кафилликка олинувчи гарданида ихтиёран ҳам, куч билан ҳам тўлайдиган мажбурият бўлмаса, кафиллик дуруст бўлмайди. Чунки кафилликка олинувчи гарданига вожиб бўлмаган нарса кафилликка олувчининг ҳам гарданига вожиб бўлмайди. Масалан, бир киши одамлардан кийимларни қабул қилиб олади. Иккинчи киши учинчи кишига, кийимларингни унга бер, мен кафилман, деди. Кийимлар талофатга учради. Хўш, кийимларни қабул қилувчининг кафиллигини олган киши уларнинг пулини тўлайдими? Бунга жавоб шуки, агар қабул қилувчи ўз ишини пухта бажариб, бепарволик қилмаган бўлса ҳам кийимлар талофатга учраса, кафилликка олувчига ҳеч нарса вожиб бўлмайди. Табиийки, кафилликка олинувчининг ўзига вожиб бўлмас экан, кафилликка олувчига вожиб бўлмаслиги ўз-ўзидан аёндир. Шунга кўра, кафолатга олиш дуруст бўлиши учун кафиллик берилувчининг бошқалар гарданида вожиб бўлган ёки вожиб бўладиган ҳақи бўлиши шарт. Демак, гарданда ўша заҳоти ёки кейинроқ адо қилиниши керак бўлган ҳақнинг бўлиши кафилликка олиш дуруст бўлишининг шартидир. Шуни ҳам айтиш керакки, кафилликка олинувчининг ҳам, кафиллик берилувчининг ҳам маълум бўлиши шарт эмас. У номаълум бўлса ҳам кафилликка олиш дуруст бўлаверади. Бир киши бошқа бир кишига, кийимларингни кир ювувчига топшир, деса, униси, талофат етказишидан қўрқаман, деб жавоб берса, биринчи одам, беравер, агар талофат етса, мен кафилман, деса ва аниқ бир кир ювувчини тайинламаса ҳам дуруст бўлаверади. Агар у кир ювувчига берса, кейин ўша кийим нобуд бўлса – гарчи кафилликка олинувчининг кимлиги номаълум бўлса ҳам – кафилликка олган одам тўлаб беради. Шунингдек, биров, фалончи моҳир кир ювувчидир, ким унга кийим берса, кийимига мен кафилман, деса, гарчи кафиллик берилувчи (кийим эгаси) ноаниқ шахс бўлса ҳам дуруст бўлаверади.
(Давоми бор)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
01.02.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ