“Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

Матбуот баёноти
“Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!
Малайзия пойтахти «Куала-Лумпур бош мавсуми – 2026» лойиҳаси доирасида Осиёдаги йирик халқаро мусиқий турнелар марказига айланишга интилмоқда. Ташкилотчи – «Live Nation Malaysia» компаниясининг расмий баёнотига кўра, йил давомида шаҳарнинг олтита йирик майдонида дунё миқёсидаги санъаткорлар иштирокида 25 та йирик шоу-концерт ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу тадбирларга маҳаллий ва хорижлик 500 мингдан зиёд томошабинни жалб этиш кўзда тутилмоқда.
Мавсумнинг расмий очилиш маросимида сўзга чиққан Малайзия алоқа вазири Фаҳми Фозил: «Ушбу бош мавсум жорий йилнинг энг ажойиб концертларига чипта банд қилиш истагидаги фуқароларимиз томонидан юқори қизиқиш билан кутиб олинади», дея баёнот берди.
Яқиндагина жамоатчиликнинг кескин эътироз ва танқидларига сабаб бўлган шов-шувли сув ва мусиқа фестивали якунланган эди. Ўшанда мамлакатнинг Анвар Иброҳим раҳбарлигидаги коалицион дунёвий ҳукумат мусулмонларнинг ҳақли ғазабини юмшатиш мақсадида Букит Бинтанг мавзесида Қуръон тиловати ва салавот айтиш тадбирларини ташкил этиб, бузуқ муҳитни сунъий равишда «тозалаш»га уринганди. Энди эса айни шу ҳукумат пойтахтни битта эмас, балки 25 карра оғирроқ маънавий нажосат гирдобига улоқтирмоқда. Бу – негизини жиловсиз шаҳвоний ҳаёт тарзи ташкил этувчи, кўнгилочарликни эса тизимли «вазифа» даражасига кўтарган секуляр дунёқараш маҳсулидир. Бугунги капиталистик демократик тузумнинг асл қиёфаси ва унда илдиз отган тизимли бузуқликнинг ҳақиқати мана шунда намоён бўлмоқда.
Капиталистик тамойилларга асосланган демократик тузумда ҳалол ва ҳаром чегаралари мутлақо тан олинмайди. Чунки бу капиталистик тамойилга кўра ҳар қандай фаолиятнинг ягона ҳаракатлантирувчи кучи фақатгина моддий манфаатдир. Шу сабабли, модомики шариатда тақиқланган амаллар улкан молиявий фойда келтирар экан, ушбу куфр тизимида фаҳш ва бузуқлик эшиклари ланг очиқ қолаверади. Вазиятнинг энг ачинарли томони шундаки, ҳукуматнинг жирканч қарорлари жамият томонидан сукут билан қарши олинмаган тақдирда ҳам, расмий доиралардан мўмайгина даромад олувчи сарой муфтийлари ва расмий диний идоралар томонидан зудлик билан оқлаб берилади. Оқибатда, ҳокимият қилмишларидан заррача пушаймонлик ҳис қилмай, аксинча, ўзлари содир этаётган улкан жиноятлар ва маънавий инқироз билан мақтаниш даражасига бормоқда.
Коррупциялашган ва бузуқ раҳбарларнинг сиёсати туфайли ушбу мамлакат бошига турли иқтисодий ва ижтимоий балолар ёғилаётган бўлса-да, давлат ғазнаси тўлиб турганда амалдаги элита бу огоҳлантиришларга мутлақо бепарво қарамоқда. Уларнинг ҳисоб-китобларида Аллоҳнинг азоби ва ғазаби, деган омил умуман мавжуд эмас, чунки уларнинг бор эътибори қисқа муддатли дунёвий манфаатларга қаратилган. Аслида умматни жаҳаннам оловидан асровчи қалқон бўлиши лозим бўлган ушбу ҳукмдорлар, аксинча, халқни ҳалокат жарига улоқтирувчи қуролга айланишди. Иккиюзламачилик шу даражага етдики, улар бир томондан ушбу мамлакатни Аҳли сунна вал жамоа ақидасига энг содиқ давлат деб даъво қилаётган бўлсалар, иккинчи томондан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига очиқдан-очиқ уруш эълон қилган ҳолда, шариатда тақиқланган ўнлаб жирканч концертларни давлат даражасида уюштиришмоқда.
Энг катта сиёсий фожиа ва виждонсизлик шундаки, «Куала-Лумпур бош мавсуми – 2026» тадбирлари фаластинлик биродарларимиз, хусусан, Ғазо сектори ҳануз қонга беланиб, геноцид қилинаётган бир даврда бўлиб ўтмоқда. Бу ҳолат расмий Куала-Лумпурнинг Ислом уммати тақдирига нақадар бефарқлигини ва геосиёсий лоқайдлигини яққол фош этади. Фаластин тупроғида кечаю кундуз мусулмонлар қирғин қилинаётган бир пайтда, Малайзия раҳбариятининг дабдабали ва исрофгарчиликка асосланган кўнгилочар фестивалларга шўнғишини соғлом ақлга сиғдириб бўлмайди. Тан олиш керак, Аллоҳнинг ғазабидан қўрқмай қўйган бу ҳукумат барча нарсасини: ўзлигини, қадр-қимматини, ҳаёсини, тақвосини қўлдан бой берди. Аллоҳ йўлда жиҳод қилишга бўлган рағбатни эса айтиб ўтирмаса ҳам бўлади. Тизимли равишда Аллоҳнинг ғазабини ўзига чорлаётган ушбу режимдан бугун фақатгина нафрат ва жирканиш қолди, холос.
Эй мусулмонлар! Мамлакатимизда авж олаётган бундай жиловсиз кўнгилочарлик феномени ўз-ўзидан пайдо бўлгани йўқ. Бу — Ислом умматини ич-ичидан чиритиш, унинг сиёсий ва маънавий иродасини синдириш ҳамда диний қадриятларидан узоқлаштириш мақсадида Ғарб томонидан импорт қилинган трансмиллий маданият ва сиёсий тизимнинг маҳсулидир. Бугунги фаҳш ва маънавиятсизлик концертлари Ғарб империализми томонидан Ислом диёрларига экилган заҳарли демократия дарахтининг чирик меваларидир. Мусулмон ўлкаларнинг қўғирчоқ ҳукмдорлари эса бу дарахтни суғораётган, парвариш қилаётган ва уни ҳимоя қилаётган қалқонидир. Ислом уммати шуни чуқур англаши лозимки, модомики ушбу заҳарли тузум илдизи билан қўпориб ташланмас экан, у жамиятни ҳалокатга етакловчи заҳарли меваларни беришда давом этаверади.
Эй дунёвий ҳукумат вакиллари, биз «Куала-Лумпур концертлар мавсуми – 2026» деб номланган лойиҳага ўзимизнинг кескин сиёсий эътирозимизни билдирамиз! Сизлардан ахлоқсизлик асосида режалаштирган ва рухсат берган барча фаҳш тадбирларингизни зудлик билан бекор қилишни талаб қиламиз. Сизнинг бу хатти-ҳаракатларингиз давлатга фақатгина Аллоҳнинг азобини олиб келади. Унутманг, ушбу мамлакат сизлар ўзингиз хоҳлаганча тасарруф қиладиган шахсий мулкингиз эмас! Бу замин — Ислом умматининг мероси ва мутлақ Аллоҳ таолонинг мулкидир. Сиз ушбу ҳудудда ўзингизни бузуқ ҳавойи нафсингиз билан эмас, балки Аллоҳнинг қонунлари билан ҳукм юритишингиз вожиб. Сизлар бу қилмишларинг билан Аллоҳнинг ғазабини келтириб ўз бошингизга Аллоҳнинг балосини чорламоқдасиз. Сизлар бу дунёда фестивал маросимларда ўткинчи лаҳзалардан роҳатланаётган бўлишингиз мумкин, бироқ охиратда сизларни Аллоҳнинг қаттиқ ва бардавом азоби кутяпти.
Ё Аллоҳ, Раббимиз! Сенга очиқдан-очиқ осийлик қилаётган ва инсонларни Сенинг тўғри йўлингдан адаштираётган бу ҳукуматнинг заволини тезлаштир! Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик соясида Ислом шариатини барпо бўлишимизни насиб эт. Амин, я Роббал-оламийн!
Абдулҳаким Усмон
Малайзиядаги «Ҳизб ут-Таҳрир» сиёсий партиясининг расмий воизи



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ