Ливан режими ташвиши зулмга чек қўйиш эмас, балки очлик эълон қилинишига чек қўйишдир

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Ливан режими ташвиши зулмга чек қўйиш эмас, балки очлик эълон қилинишига чек қўйишдир
Ливан режими иш ташлаган ёшлар билан «Ливан гуантанамоси»да очлик эълон қилган ноҳақ ўтирган маҳбусларга муфтиёт делегацияси ҳамда ички ишлар вазирлигидан вакил юборди. Делегация ва вакил улар билан музокара олиб бориб, очлик эълон қилишни тўхтатишга кўндиришни мақсад қилган! Режим, хусусан, ўзларини мусулмонлар вакили, дея даъво қилаётганлар, уларнинг масаласини кўриб чиқиш ва зулмни бартараф қилиш ўрнига, очлик эълон қилинишини тўхтатиш масаласини музокаранинг бирламчи вазифаси қилиб қўйди!
Шу тарзда режим ва ўзларини мусулмонлар вакили, дея даъво қилаётганлар, мусулмонлар масаласидан бутунлай узоқда эканликларини ҳамда Умматга мадад бўлиш ўрнига, унинг душманлари қўлида қўғирчоқ бўлаётганларини кундан-кунга тобора кўпроқ маълум қилишмоқда!
Ҳизб ут-Таҳрир-Ливан вилояти бу режимдан юрт қамоқхоналарида ноҳақ ўтирган барча маҳбусларни озод этишни ҳамда динимизда, қонунда ва дастурда тан олинмаган «алоқа ҳужжатлари», деган нарсага ҳаракат қилишни тўхтатишни талаб қилади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Ливандаги матбуот бўлими
Телефон: 009613155103
Факс: 06-424695
Электрон почта: ht@tahrir.info
Ҳизб ут-Таҳрирнинг матбуот бўлими сайти: www.hizb-ut-tahrir.info



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ