| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Малидаги ҳарбий тўнтариш

Малидаги ҳарбий тўнтариш

By htadmin
23.09.2020
1202
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Малидаги ҳарбий тўнтариш

Савол:

Онадўли ахборот агентлиги хабарига кўра, 2020 йил 27 август пайшанба куни Мали ҳарбий кенгаши президент Иброҳим Абу Бакр Кейтанинг озод этилганини эълон қилди. Бундан олдин 2020 йил 18 август кечқурун Малида президент Иброҳим Абу Бакр Кейтага қарши ҳарбий тўнтариш содир бўлганлиги ва у билан бирга бош вазир Бубу Сиссенинг ҳибсга олингани эълон қилинган эди. Савол: бу тўнтариш ортида ким турибди? Унинг АҚШ-Европа ўртасидаги курашга алоқаси борми?

Жавоб:

Жавобимиз тиниқ бўлиши учун қуйидагиларни баён қилиб ўтамиз:

1 – Бугунги кунда содир бўлган ҳодисани саккиз йил муқаддам содир бўлган ҳодисага боғлаймиз. Ўшанда 2012 йил 22 мартда Малида кичик мартабали зобитлар томонидан президент Амаду (Аҳмаду) Тумани Турега қарши ҳарбий тўнтариш содир этилган эди. Ўшанда Туренинг иккинчи муддати тугашига икки ой қолганди. Бу ҳақда 2012 йил 24 март куни нашр қилган саволга жавоб нашрамизда инқилоб ортида Америка турганини маълум қилиб, бундай дегандик:

«Биз юқорида айтиб ўтган барча нарсалар Малида рўй берган ушбу тўнтариш ортида Америка турганини кўрсатиб турибди. Америка ушбу исломий юртга кириб бориб, у ерда ҳамон ўз нуфузини сақлаб келаётган эски мустамлакачи Францияни сиқиб чиқармоқчи бўляпти. Малидаги сиёсий доира Францияга тобе бўлгани учун Америка сайловларни бузишни истади. Бу тўнтариш орқали Америка Францияга малай бўлган ва унинг сиёсатига мувофиқ ўйинга киришга рози бўлган ўйинчилар ўйинини барбод қилди. Шу тариқа Америка ҳарбийлар ҳаракатини амалда ўз чангалида ушлаб туриш орқали Малини ўзига боғлаб олмоқда».

Бугун ҳам энг юқори унвондагиси полковник бўлган кичик унвонли офицерлар президент Абу Бакр (Бубакар) Кейтага қарши тўнтариш уюштиришди. Абу Бакр биринчи марта 2013 йил 15 августда сайланиб, 2018 йил 12 августда эса, иккинчи муддатга қайта сайланган эди. Инқилоб қилган аскарлар пойтахтдан 15 километр узоқда жойлашган «Кати» базасидан йўлга чиқишди. Бу база 2012 йилда инқилоб қилган аскарлар йўлга тушган база ҳисобланади. Ўша йилнинг март ойидаги тўнтаришдан сўнг Франция БМТ Хавфсизлик Кенгашидан Мали шимолига аралашиш тўғрисида қарор чиқариб олишга муваффақ бўлган эди. 2012 йил сентябрдаги 2071 сонли ва 2012 йил 20 декабрдаги 2085 сонли ўша қарорлар орқали Франция Ал-Қоида ва экстремистик ташкилотларга қарши кураш баҳонаси билан ўзининг мустамлакасини ҳимоя қилишни мақсад қилган! Шундай қилиб, халқаро кучлар, айниқса, Франция ва Европадан сони 15 минг бўлган ҳарбий куч тузилди. Африка кучлари эса, Мавритания, Мали, Нигер, Буркино-Фасо ва Чад давлатларидан иборат «Беш Соҳил кучлари», деб номланган қўшма кучлардан ташкил топди. Бу давлатларда Франция нуфузи кучли бўлиб, бу нуфузини у 2012 йилги инқилобдан сўнг атиги бир ярим йилдаёқ қайта тиклаб олган эди. Бунга Абу Бакрнинг биринчи марта 2013 йил 15 августда сайланиб, 2018 йил 12 августда иккинчи муддатга қайта сайланиши орқали муваффақ бўлди! Гарчи машҳур доираларда Американинг Франция каби таъсири кучли бўлмаса-да, бироқ унинг ҳарбийлар орасига кириш имконияти катта. Шу орқали у бугун 2012 йилдаги биринчи тўнтаришдан ҳам кучлироқ тўнтариш қилишга муваффақ бўлди! Америка бундан бир йилча аввал уринган биринчи тўнтариши муваффақиятсиз чиққач, бугунги тўнтаришни қўллаб-қувватлаш учун машҳур доирага эга бўлиш истагида энди фақат ҳарбий доирадагина эмас, балки Мали сиёсий доирасида ва фуқаролик жамияти ташкилотлари орасида малайлар касб қилишга ҳаракат қила бошлади.

2020 йил 19 август куни ушбу тўнтариш етакчиси полковник Қосимий Квита ўзини «Халқни Қутқариш Миллий қўмитаси» раиси эканини эълон қилди. У инқилобчилар гуруҳидан иборат офицерлар учрашувида 2020 йил 8 август сешанба куни телевидениеда чиқиш қилди. Ушбу инқилобчилар республика президенти Кейтани, бош вазир Сиссени, бир қанча вазирларни ва бошқа 17 нафар расмийни қамоққа олишди. Кейин ҳарбийлар Кейтани армиядан воз кечганини эълон қилиши учун телевидениега олиб келишди. У телеэкранлар орқали «ҳокимиятда қолишим сабабли қон тўкилишини истамайман», деди. (Рейтер, 2020 йил 19 август). Инқилоб гуруҳи матбуот котиби полковник Исмоил Ваги «… Юртимиз тартибсизлик, анархия ва хавфсизликнинг бузилишини бошдан кечирмоқда ва бу кўп жиҳатдан юрт тақдири учун жавобгар шахсларнинг хатоси билан боғлиқ», деди. (Рейтер, 2020 йил 19 август). Шунингдек, Ал-Жазира телеканалининг 2020 йил 21 августдаги хабарига кўра, Исмоил Ваги бундай деди: «Ўтиш даври кенгашини тузамиз. Унинг раиси ҳарбий ёки фуқаровий шахс бўлади. Биз ўтиш даврини тартиблаштириш учун фуқаровий жамият, мухолафат партиялари, кўпчилик ва ҳамма билан алоқа ўрнатамиз. Ўтиш даври кенгаши томонидан тузилган миллий қўмита 6 нафар ҳарбий ва 18 нафар фуқаровий шахсни ўз ичига олиб, ўтиш даври қонунчилик ҳайъати вазифасини бажаради ва кенгаш раисини ўзининг аъзоларидан сайлайди».

Кўриниб турибдики, ҳарбий тўнтаришни ҳарбийлар уюштиришди ва улар билан бирга сиёсатчилар ва мухолафат гуруҳи,  шу жумладан, касаба уюшмалари, жамиятлардан иборат «фуқаролик ташкилотлари» иштирок этди. Шу билан улар сиёсий ишлар билан шуғулланадиган ва мустамлакачи давлатлар томонидан молиялаштирилиб, ораларидан пулга сотқинлар чиқариладиган ташкилотларга айланишди. Бундан Американинг Кейта иккинчи муддатга қудратга келмасидан олдин уни ағдариш учун кўплаб сиёсатчиларни касб қилишга муваффақ бўлганлиги аён бўлади. Мақсади, армияга асосий эътиборни қаратиб, офицерлардан малайлар касб қилиш билан бирга, ўз малайларининг келажакдаги муваффақиятларини кафолатлашдир.

2 – Афтидан, Америка бу сафарги инқилобида халқ базасини яратишга уринган кўринади. Шу боис, ўтган июн ойидан бошлаб шунга замин яратди. Ниҳоят, июн ойи бошидан Мали пойтахти Бамако кўчаларида минглаб намойишчилар иштирокида норозиликлар бошланди. Намойишчилар президент Кейтанинг истеъфосини талаб қилиб, унга ва ҳукуматига қатор айбловлар қўйишди, масалан, коррупция, давлат мулкини талон-торож қилиш, давлат хизматларини заифлаштириш, сайловларни қалбакилаштириш ва бошқариш, «экстремизм ва терроризм»га қарши курашдаги ожизлик каби. Маълум партиялар «5-июн» ёки «М5» номли коалиция тузишди. Коалицияга раис қилиб тайинланган ва намойишларга етакчилик қилган Нохом Тожо бундай сўзларни айтди: «Мен ҳокимиятни олган ҳарбийлар билан фаолият қилдим, «ЭКОВАС» (Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамияти)нинг санкциялари ҳаддан ташқари реакциядир ва бу баъзи раҳбарларнинг давлат тўнтариши юртда сиёсий тартибсизликларга олиб келади, деган қўрқувларидан келиб чиқди. Яшасин ҳарбий инқилоб! Бу инқилоб Мали халқининг ҳаракатларини ҳамда демократик илмоний фуқаролик давлатини барпо этиш сари интилишларини такомиллаштирди». (Ал-Жазира, 2020 йил 21 август).

Бундан маълум бўляптики, Малидаги норозилик намойишлари табиий келиб чиқмаган, балки уларга демократия, фуқаролик ва илмонийлик каби мустамлакачилар фикрларига эга малайлар етакчилик қилишган. Улар бу ишда ҳарбийлар билан иттифоқ тузиб, инқилобни қўллаб-қувватлашган. Демак, Америка Франция ва Британияга тобе бўлган Ғарбий ва Марказий Африкадаги режимларни ағдариш мақсадида Малини қатор инқилоблар учун бошланиш нуқтаси ва адоват ўчоғига айлантирмоқчи.

3 – АҚШнинг Соҳил минтақаси бўйича махсус вакили Ж. Питер Фам Малидаги тўнтаришдан сўнг Твиттердаги ўз саҳифасида «Қўшма Штатлар ҳокимиятнинг конституцияга зид равишда ўзгаришига қарши», деди. Яна қуйидагиларни таъкидлади: «Офицерлар президент Иброҳим Кейтани ағдарганидан сўнг, то Малидаги сиёсий вазият ойдинлашгунга қадар, АҚШ бу юртнинг армияси билан ҳарбий ҳамкорлигини тўхтатиб туради», «Яқинда содир бўлган айни ҳодисани давлат тўнтариши сифатида расмий равишда тавсифлаш иши қонунан кўриб чиқилиши лозим». (Рейтер, 2020 йил 22 август).

Бундан Американинг инқилобни ҳам, инқилобчиларни ҳам қораламаётгани аён бўлмоқда. Унинг махсус вакили оғзидан Америка конституцияга зид ўзгаришларга қарши, деган гапи эса, умумий гап, инқилобга алоқаси йўқ. Аксинча, Америка Мисрдаги Сисий инқилобини ҳам қўллаб-қувватлади, Судандаги ҳарбий инқилобни ҳам. Уларни инқилоб деб ҳам атамади. Чунки иккаласининг ҳам ортида ўзи турди. Мали инқилобида ҳам шундай қилди, ўз вакили оғзидан ҳодисани инқилобми ёки инқилоб эмасмилигини қонунан кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади!! Бу айни тўнтариш ортида Америка турганига далолат қилади. Буни Қатарнинг Ал-Жазира канали тарқатган мана бу хабар ҳам тасдиқлаб турибди: «Америка Мали аскарлари учун, шу жумладан, Кейтага қарши тўнтаришда етакчилик қилган айрим офицерлар учун мунтазам ҳарбий машғулотлар бермоқда». Демак, инқилобга Америкадан машғулот олган ва малайлар сифатида касб қилинган кимсалар етакчилик қилди. 2012 йилдаги инқилобда ҳам худди шундай бўлганди. Бу ҳақда биз 2012 йил 24 март куни нашр қилган саволга жавоб нашрамизда бундай дегандик: «Аср сайти 2012 йил 24 мартда Америка манбаларидан олиб хабар беришича, исмини айтишни истамаган бир америкалик дипломат қуйидагиларни айтган: «Тўнтаришга бошчилик қилган капитан Аҳмаду Хай Саного сара зобитлар орасидан Қўшма Штатларда терроризмга қарши кураш бўйича ҳарбий тажриба олиш учун Америка элчихонаси тарафидан танлаб олинган». У қўшимча қилиб яна бундай деди: «Саного Америкага махсус вазифалар билан бир неча марта сафар қилган…». Америка 2012 йилда қилган ҳаракати бўйича қадам ташламоқда, ўшанда у европаликларни қувиб чиқариб, юртни якка ўзи мустамлака қилиш мақсадида давлат тўнтаришини амалга оширганди. Бироқ бу сафар ишга аввалгидан кўра кўпроқ диққат-эътиборда қаради. Чунки у сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятлар орасидан Францияга тобе сиёсий доиранинг ўрнини босувчи сиёсий доира топа бошлади.

4 – Малида нуфуз соҳиби бўлган Франциянинг реакцияси жуда кучли бўлди, эси оғиб қолаёзди. Франция президентлик департаменти «давлат раҳбари Макрон вазиятни яқиндан кузатмоқда ва мавжуд тўнтаришни қоралайди», деди. (Франс-Пресс, 2020 йил 18 август). Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан «Франция бундай хавфли ҳодисани кескин сўзлар билан қаттиқ қоралайди», деди. Макрон 2020 йил 20 августда Германия канцлери Меркель билан Малидаги ўзгаришларни муҳокама қилиш учун ўтказган учрашувида бундай деди: «Франция билан Германия Малида бўлган давлат тўнтаришини қоралайди ҳамда бу юртнинг мумкин қадар тезроқ фуқаролик бошқарувига қайтишини истайдилар. Биз Соҳилдаги исломий жангарилар томонидан зўравонликлар бўлишини эътиборимиздан қочирмаслигимиз керак». Франция Мудофаа вазираси Флоранс Парли «Мали президентининг бундан икки кун муқаддам юз берган ҳарбий инқилобда ҳокимиятдан ағдарилганига қарамай, Франция бу юрт билан олиб бораётган ўз ҳарбий операцияларини давом эттиради», деди. (Рейтер, 2020 йил 20 август). Бу баёнотлар Франциянинг инқилобдан қанчалик хавотирга тушганини кўрсатиб турибди. Ҳақиқатдан ҳам, бу инқилоб Мали ва унинг қўшни давлатларидаги йирик миқдордаги кўплаб ноёб минерал бойликларни талаётган Франциянинг нуфузини нишонга олди. Франция Малидан ўзининг Ғарбий Африкадаги нуфузини ҳимоя қилувчи стратегик мавқе сифатида фойдаланмоқда. Чунки Соҳил давлатлари билан бу юрт битта минтақани ташкил қилади, биттасига дард тегса, қолганларига ҳам юқмай қолмайди. Франция ўзининг ҳарбий жойлашувини мустаҳкамлашга ҳаракат қиляпти, чунки у ерда унинг европалик кучлар билан бирга 5100дан зиёд кучлари бор. Бу ишда Германиядан ёрдам сўрамоқда. Германия у билан ўзининг 1100 нафар кучлари билан «Бархан» операциясида ҳамкорлик қиляпти. Франция Африка муштарак кучларини молиялаштиришда Форс Кўрфази давлатларига, жумладан, Амирликларга ҳам мурожаат қилган. Операцияда Британия 250 нафар аскари ва учта вертолёти билан, Европа Иттифоқи 620 нафар аскари билан қатнашмоқда. АҚШ эса, «Бархан» кучларини молиявий ва техникавий қўллаб-қувватлашдан бош тортди. У ўзининг учувчисиз самолётлари ёрдамида разведка ва назорат маълумотлари орқали ҳисса қўшаётганини айтиб келади.

5 – Африка Иттифоқи билан «ЭКОВАС» ҳамжамияти Мали инқилобини қоралади. Бу ҳақда Африка Иттифоқи комиссариати раиси Мусо Фақий Муҳаммад твиттерда бундай деди: «Мен президент Иброҳим Кейтанинг, бош вазир ва бошқа Мали ҳукумати аъзоларининг қамоққа олинишини қаттиқ қоралайман, уларни зудлик билан озод этилишини талаб қиламан». Ўн беш давлатдан ташкил топган Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамияти (ЭКОВАС) Мали билан бўлган ўз чегараларини ёпишга ҳамда у ерга барча молиясининг киришини тўхтатишга, ҳамжамиятдаги барча қарор чиқарувчи органлардан Малини чиқариб юборишга иттифоқ қилди. 2020 йил 22 август куни ҳамжамият делегацияси Малига сафар қилиб, инқилоб етакчилари билан учрашди. Бир ярим соат давом этиши белгиланган ушбу учрашув 20 дақиқадаёқ тамом бўлди ва бу айни ҳамжамият миссиясининг маваффақиятсиз тугаганини кўрсатади. Халқаро ахборот агентликларига кўра, бу миссия инқилоб етакчиларини Кейта билан унинг ҳукуматини ҳокимиятга қайтаришга кўндиришдан иборат бўлган. Бироқ инқилоб етакчилари бунга рози бўлмай, инқилобларида қаттиқ туришди ҳамда «ЭКОВАС» делегацияси билан музокаралар ўтиш даври ҳукумати даврида ўтказилажагини таъкидлашди. Маълумки, Африка Иттифоқи билан «ЭКОВАС» ҳамжамияти асосан Европанинг хусусан Ғарбий Африкадаги малайларидан иборат.

6 – Хулоса: Америка Европа билан, айниқса, Франция ва Британия билан рақобатлашмоқда. Бу мустамлакачилар Африкада, хусусан у ердаги исломий юртларда, шу жумладан мусулмон юрти бўлмиш Малида ўзларининг нуфузларини ёйиб, у ердаги бойликларни талон-торож қилиш мақсадида бир-бирлари билан курашишмоқда. Дарвоқе, Франция Малидаги бойликлардан шер улушига эга. Шунингдек, бу мустамлакачилар Мали устида унинг Ғарбий Африкадаги стратегик жойлашуви учун ҳам низолашишмоқда, чунки бу мусулмон юрт Соҳил давлатлари билан битта минтақани ташкил қилади. Улар Малининг мусулмон аҳолисини қашшоқлик, муҳтожлик ва касалликдан азоб чекишга қўйиб беришган. Малай ҳукмдорлар хор-расво аҳволда мустамлакачиларга истаган нарсаларини муҳайё қилиб беришмоқда, буни ҳокимиятдаги ликиллаб қолган стулларга эга чиқиш учун бажаришяпти. Мали мустамлакага маҳкум заиф бир давлат. Уни мустамлакачилар истилосидан ҳимоя қиладиган исломий кучлар йўқлиги туфайли, улар асоссиз баҳоналар билан тўғридан-тўғри ҳарбий аралашувни амалга ошириш қарорларини қабул қилишмоқда. Малини ҳимоя қиладиган, мустамлакачилар истилосига қарши туриб, уларга сабоқ бериб қўядиган бундай куч Аллоҳнинг изни ила яқинда барпо этилиши кутилаётган рошид Халифалик давлати кучларидир. Шунинг учун ҳам, ушбу давлатни барпо этишга ҳаракат қилиш, энг муҳим фарзлардан биридир. Бас, ушбу фарзни адо этиш орқали куч-қудратга, нусратга ҳамда ҳар бир кофир жобирдан асровчи ҳимояга эришилади.

Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилдилар:

«إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади». (Имом Муслим ривояти).

 

                                                                                   13 муҳаррам 1442ҳ

                                                                                        1 сентябр 2020м

+1
0

Related posts:

Малида кичик мартабали зобитлар томонидан президент Амаду (Аҳмаду) Тумани Турега қарши ҳарбий тўнтариш Суриядаги сўнгги воқеалар ривожи Ливиядаги сўнгги воқеалар ривожи Коронавируснинг оқибатлари
TagsМалисаволга жавобҳарбий тўнтариш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Инсоният муаммолари ечими мусулмонлар қўлида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти Истанбул-Пендикда «Оила ва Жамият» конференциясини ўтказди

  • МАҚОЛАЛАР

    Халифалар ҳаётидан лавҳалар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/