Масжид маърузаси

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Масжид маърузаси
Ўз Китобида ушбу каломни айтган Аллоҳга ҳамду сано бўлсин:
وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن مَّنَعَ مَسَاجِدَ اللّهِ أَن يُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ وَسَعَى فِي خَرَابِهَا أُوْلَـئِكَ مَا كَانَ لَهُمْ أَن يَدْخُلُوهَا إِلاَّ خَآئِفِينَ لهُمْ فِي الدُّنْيَا خِزْيٌ وَلَهُمْ فِي الآخِرَةِ عَذَابٌ عَظِيمٌ
«Аллоҳнинг масжидларини уларда Аллоҳ исми зикр қилинишидан тўсадиган ва уларни хароб қилиш ҳаракатида юрадиган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор? Ахир, бу кимсалар учун ундай жойларга фақат қўрққан ҳолларда кириш жоиз эди, улар учун бу дунёда расволик, охиратда эса буюк азоб бор» [Бақара 114]
Росулуллоҳга, аҳли-оиласига, саҳобаларига ва ул зотга дўст бўлганларга салоту саломлар ёғилсин, аммо баъд:
Эй муборак заминдаги мусулмонлар!
Наҳотки Аллоҳнинг уйида намозхонлар ва Ислом даъватчилари калтакланса… Наҳотки Раҳмоннинг масжидларида Зоти Илоҳий таҳқирланса… Наҳот Аллоҳга энг маҳбуб минтақада Ислом ҳурматлари оёқ ости қилинса… Бундай жиноятга заррача тақвоси бор киши ҳаргиз қадам босмайди.
ذَلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ
«Иш шундай, ким Аллоҳнинг шаир-муқаддас нарсаларини ҳурмат қилса, албатта(бу) қалблар тақвоси сабаблидир» [Ҳаж 32]
Фаластин режими, унинг хавфсизлик хизмати ва коррупцияси чор атрофни булғаётган вақфлар вазири катта Бира масжидидаги дарсни нишонга олишди. Ислом улуғланадиган, Аллоҳнинг исми зикр қилинадиган, маъруфга буюрилиб, мункардан қайтариладиган даргоҳни мутакаббирлик ва зўравонлик билан нишонга олишиб, масжидга бостириб кириш орқали Аллоҳнинг уйини булғашди, намозхонларни калтаклашди, Аллоҳга даъват қилаётганларни қамоққа олишди, масжид ичида Зоти Илоҳийни ҳақорат қилишди. Ҳатто хавфсизлик хизматидаги бир шайтон даъватчи йигитни уриб, ҳубални номини такрорла, деди.
Аллоҳу Акбар, бу жиноятлари нақадар ёмон-а, Аллоҳу Акбар, бу адоватлари нақадар жирканч-а, Аллоҳу Акбар, бу Аллоҳнинг бандаларига қилган бу зулмлари нақадар оғир-а…
Эй муборак замин бўлмиш Фаластин аҳли!
Сиз бу масжидни у ерда Ислом улуғлансин, унда фақат Аллоҳга даъват қилинсин, деб ўз меҳнатингиз ва маблағингиз билан қургандингиз. Бас, бу масжид ҳақ минбари бўлиб қолиши ва у ерда Ислом номи жаранглаши учун режим билан унинг вақфлари қўлини бу масжиддан тийиб қўйинг.
Сиз мусулмонлар ушбу муборак заминдан Аллоҳ Таоло ҳузурида жавобгарсиз, Ўз исми зикр қилинишини ирода қилган ушбу масжиддан ҳам Ўзининг олдида жавобгарсиз:
فِي بُيُوتٍ أَذِنَ اللَّهُ أَن تُرْفَعَ وَيُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ يُسَبِّحُ لَهُ فِيهَا بِالْغُدُوِّ وَالْآصَالِ رِجَالٌ لَّا تُلْهِيهِمْ تِجَارَةٌ وَلَا بَيْعٌ عَن ذِكْرِ اللَّهِ وَإِقَامِ الصَّلَاةِ وَإِيتَاء الزَّكَاةِ يَخَافُونَ يَوْماً تَتَقَلَّبُ فِيهِ الْقُلُوبُ وَالْأَبْصَارُ
«Бу бир уйлардирки, Аллоҳ уларнинг кўтарилишига ва уларда Ўз исми зикр қилинишига изн берди, уларда эртаю кеч У зотга тасбиҳ айтадилар. Бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни барпо этишдан ва закотни адо этишдан машғул қила олмайди, улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган Кундан қўрқадилар» [Нур 36-37]
Биз бундай жиноят олдида қуйидагиларни таъкидлаймиз:
1 – Фаластин режимининг Америка буйруқларини ижроси сифатида оғизларни ёпиш ва ҳақ сўзни ман этишга – хусусан, масжидда – уриниши бу дунёда шармандалик ва охиратда аламли азобдан ўзга нарса бермайди.
2 – Исломни етказувчилар – Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари – Аллоҳга даъват қилишда, шаҳидлар саййиди Ҳамза РАнинг даражасига етишни умид қилишиб, Ислом йўлида ҳалок бўлишда давом этадилар.
3 – Шубҳасиз, масжидлар Ислом даргоҳидир, золимлар истамасаларда, Аллоҳнинг мадади ила, бу даргоҳларда ҳақ сўз жаранглашда давом этади.
4 – Ушбу муборак заминда Ислом томири жуда чуқур илдиз отган. Америка, яҳудийлар ва режим жиноятлари Ислом тонги отишини, даъват аҳли овозини ўчиришни ҳаргиз тўхтатишолмайди. Аксинча, бу жиноятлар даъват аҳли орасида курашувчанлик, фидоийлик ва курашга чорловни янада зиёда қилади. Биз Аллоҳнинг нусрат бериш ваъдаси ва золимларнинг ҳалок бўлиши бўсағасида турибмиз:
إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الْأَشْهَادُ يَوْمَ لَا يَنفَعُ الظَّالِمِينَ مَعْذِرَتُهُمْ وَلَهُمُ اللَّعْنَةُ وَلَهُمْ سُوءُ الدَّارِ
«Биз пайғамбарларимизга ва мўминларга дунё ҳаётида ҳам, гувоҳлар турадиган кунда ҳам албатта нусрат берамиз. У кунда золим-кофир кимсаларга узр-баҳоналари фойда бермайди ва уларга лаънат бўлади, уларга энг ёмон жой – дўзах бўлади» [Ғофир 51-52]
Аллоҳим, биз Сендан Муҳаммад Уммати зулм ва золимлардан халос бўладиган, Ақсо масжиди ва мусулмонларнинг барча ерлари кофирлар ифлослигидан озод бўладиган ёруғ кунларни ва қудратли нусратни яқин қилишингни сўраймиз.
Аллоҳим, Пайғамбаринг минҳожи асосидаги Халифалик Ўзингнинг ваъданг, Сенинг ваъданг эса ҳақдир… Бутун олам Робби Аллоҳга ҳамду сано бўлсин.
Ҳизб ут-Таҳрир 11 жумодус-соний 1435ҳ
Фаластин 11 апрел 2014м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ