| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минбар омонатдир!

  • Ёқилғи тақчиллиги Ўзбекистонни стратегик танловлар остонасига чорламоқда!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Онгимиз кимнинг мезон-ўлчовлари билан бошқарилмоқда?

  • Яҳудий вужуди Сурия режимидан нима хоҳламоқда?

  • Эроннинг бугунги воқелиги ва у билан АҚШ ўртасидаги зарбаларнинг янгиланиши

  • Тошкентнинг АСЕАН маконига кириб бориши нимани англатади?

  • Солиқларни қайтариш ортидаги «қармоқ»

ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
Home›ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ›Мени шу зона еди

Мени шу зона еди

By htadmin
04.07.2022
0
Share:

“Зиндон хотиралари” туркумидан

Мени шу зона еди

بسم الله الرحمن الرحيم

Алҳамдулиллаҳи вассолату вассоламу ала росулиллаҳи ва ала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн. Ва баъд:

Ассаламу алайкум азизлар, маълумингизки, камина яқин йигирма йиллар орасида Ўзбекистон зиндонларида Роббим Аллоҳ, деганлиги учун қамалиб, золим Каримов режими туфайли қатл қилинган ва қийноққа солинган ва йигирма беш йилдирки ҳануз қамоқда қолаётган азизлар хусусида “Зиндон ҳотиралари” туркумида сиз азизларни ҳабардор қилмоқдамиз. Бундан мақсадимиз, барча давлатларда мусулмонларни Ислом тузумига қайтишга, ёлғиз Ислом Давлатигина фасодга тўлган оламни ислоҳ этишга қодирлигидан ҳитоб қилувчи мусулмонларни устида кечаётган куфр режимларини қаршиликларидан хабардор қилмоқдир. Билингизки, эй иймон аҳли! Агарда бу биродарларингиз ҳам баъзилар айтгандай фақат намозини ўқиб, рўзасини тутиб, закотини бериб, ҳаж ва умрасига қаноатланиб юрсалар, ғайриисломий куфр қонунларини Уммат устидаги татбиқига сукут қилсалар эди, бошқалар каби тинчгина атрофингизда юрган бўлардилар. Аммо улар Аллоҳнинг динини ҳаётдан ажратилишига, устиларида ўзимиздан бўлган султонсиз ва шаръий қонунларсиз яшамоққа ҳамда байъатсиз жоҳилиятда ўлим топмоққа асло рози бўлмайдилар ва Аллохдан бу хусусида сўралишдан қўрқадилар. Сиз азизларга маҳаллий ҳукумат томонидан турли атамалар билан танитиб келинаётган ўғлонлар, муслим ва муслима даъватчилар аслида мана шулардир.

Шу боис, сиз азизларга қанчалар оғир ва даҳшатли туюлмасин, зиндон хотиралари давом этаверади. Зеро, бу мусулмонлар устида кечаётган қийноқлардан нафақат золим ҳукумат, балки шу зулмларга сукут қилувчилар ҳам жавобгардирлар.

Демак, яна ўша хотиралардан!

Ушбуда сизга сўзлангувчи воқеа ҳозиргина дастурхоним атрофидан кимсасиз кулбасига кетган азиз укажоним ҳикоясидир. Унинг хотирасига муҳрланган воқени сиз азизларга сўзлашдан аввал, укамни ва оиласини енгилгина танитсам, у кетган кимсасиз кулбанинг тасаввури сизга англашар балки.

Укам асли болам тенгидир. Қисмати эса, эшитар қулоққа оғирдир. Оиласи она вафотидан кейин ва отанинг бошқа турмуш қуриши натижасида турмуш машаққатларига дучор бўлган. Беш ўғил ва икки қиз. Уларнинг каттаси уйланган вақтда энг кичик укаси бешикда эди. Шу боис янги келин ҳали бола кўрмасиданоқ бешик тебратган. Бешикдаги гўдак юришни энди бошлаганида оиланинг тўнғичини Каримов ҳукумати ҳизбийлиги учун 10 йилга ўша даҳшатли йилларни бошидаёқ қамашган (1999 йил).

Мен уни яхшигина танийман, тиниқ фикрларини ўта қисқа ва содда тилда бошқага етказа олиши билан кўпнинг ҳурматида бўлганди. Бирга ҳар кун суҳбатлашардик. “Укаларим ва сингилларим ўз болаларим каби эди” деганида эндигина 21 ёшга кирган укамизни ички дунёсида анча сирларни сезгандим.

2003 йили ҳар зонадан қайтган-қайтмаган аралаш юзлаб биродарларни озод қилиб юборди. Укамиз шу йили чиқиб орадан икки йил ўтиб хотини, икки укаси, гўдаклари билан бирга зулм даргоҳи бўлган Ўзбекистонни ташлаб четга чиқиб кетган ва  ҳозиргача дом-дараксиз.

Уйда ёлғиз қолган манави бугунги суҳбатдошим пароканда оилада яҳудий ювиндихўрлари томонидан Ҳизбнинг китоб масъули, дея 2003 йил февралида олиб кетилганда 19 ёшли йигит бўлган экан. Қатъийлик оиласидаги ҳукмрон одат бўлгани боис бу неъматдан яхшигина улушдор укамизни золимлар Жаслиққа тайёрловчи зонада (64/65 зона) “тарбиялаб”, ўша йили зулм ўчоғига этап қилишган. Золим Каримовни эътиборидаги ҳизбийларни даҳшатли қатл услублари билан ўлдириб танилган исқирт Қулимбетов роса авжига чиқиб ҳовлиққан йиллар эди.

Воронокдан тушишимиз билан золимларни жонли узун коридорига ҳайдашди, дея ҳикоясини бошлади. Жонли коридордаги ҳарбий ходимлар қўлида дубинка, баъзисида арматура, бошқасида тросс калтаклар. Ўтганлар ўтиб, йиқилганлар тепаланиб, кимлардир жон бериб, кимлардир ярим жон ҳолда қолдик. Мени ёш бола дедими билмадим, ўлдиришмади, бошим қонаб, бир қовиргам лат еган ҳолда коридордан омон чиқдим, аммо нарёғи ундан-да даҳшатли ур-тўполон эканидан ҳушимни йўқотдим. Ўзимга келганимда чала ивитилган сочимни ўтмас лезвия билан худди теримга қўшиб шила бошладилар. Бошимдан оққан қон терлаган шўрга қўшилиб кўзимга кириб ачитди. Чидаб бўлмас оғриқдан бир аҳвол эдим. Ҳаммомда чўмилганда бошимдан гўё олов чиққандек бўлди. Яна ҳушимни йўқотиб, ўзимга келганимда санчастда эканман.

Бир ойлик карантин 10 турли полаженияни калтаклаб ўргатиши билан ўтиб кетди. Золим Қулимбетов бизларни баракларга тарқатиш олдидан:

– Бу ерда мен одинокий волкман, ўзим гапираман, ўзим ўлдираман, бу ерда фақат мени айтганим бўлади, президентдан бошқасига бўйсунмиман, санлар қисииб юрларинг хўпми? – деб камераларга тарқатди. Олтита лохмач бор бўлган камерага биттадан биродар жойлаштирилган эди.

Қулимбетов ўзига садоқатли лохмачларни особий режимли Бухоро зонасидан саралаб олиб келган бўлиб, уларни “ўғилларим” деб атарди. Улар ичида Анвар исмли лохмач бўлиб, бошқаларни айтишига қараганда Музаффар акани устидан қайноқ сув қуйиб қийноққа солишганда анча фаоллик қилган экан. (Кейинчалик “қоровул”да уни ухлаб ётганида бетига бир биродар бир крушка қайноқ сув қуйиб калтаклагач, уни биродарлардан доимо ажратиб қўйишганлигини эшитгандим).

2003 йил 13 октябрда энг даҳшатли оммавий ломка уюштирилди.

Ундан бир неча кун аввал олтита баракдан бир хил маънодаги норозилик хати топширилган бўлиб, унга барча биродарлар омматан қўл қўйгандик. Бундай бир хил талабни бир кунда ва бир вақтда Қулимбетовга топширилиши зона тарихидаги энг таъсирли воқеа бўлиб, у ажиб бир руҳий заифликни оммага ошкор қилиб ғалати бир ҳолга тушди. Хатдаги талабда Алиматов ёки Иноятов ёки Қодировни келиши талаб қилинган бўлиб, бу золим исқиртга имконсиз иш эди. Шу боис “тепа”нинг изни билан уюштирилган ўша 13 октябр – тарих саҳифасидаги қонли кун сифатида биродарлар зеҳнида муҳрланди.

Азизлар! Мен укамдан эшитган бу ломка туфайли ҳозиргина истеъмол қилган севимли таомни қайтариб ташладим. Шу боис ўз ҳолимга сиз азизларни туширмаслик учун ундан сўзламоқдан ўзимни тияман.

Бундай даҳшатли ломкадан кейин барча аристонлар қатори ходимларни ҳам уни ўчишини умид қилган Қулимбетов биринчи бор мағлубиятини ошкор қилди. Ломкани учинчи куни ҳаммани йиғиб кайфиятини билиб қўймоқчи бўлди. Шунда ҳар баракдан бир ҳизбий чиқиб: анави талабимизни қачон бажарасиз? – деб савол берди. Бу савол золимни ҳайратдан лол қолдирди. Зеро, ўта золимлиги билан энг оғир зоналарни тиз чўктириб ўрганган қотил, ўта даҳшатли ломкадан кейин маҳкумларда журъат бўлишини бирор марта кўрмаганди.

Ўша ломкада Музаффар акани, Хусниддин ва Нўъмон акаларни қатлларидан яхши натижа топмаган қотил омма олдида юрагини чангаллаганча туриб қолди ва бироздан кейин:

– Россияда менман деганларини синдирганман, қозоқда ҳам айтганим бўлган, аммо санлардақа қайсар аблаҳларни биринчи кўришим, деб бироз тин олди-да, паст овозда “мени шу зона еди”, – деб чиқиб кетди…

Шундан кейин Жаслиқнинг ҳайбати йўқолган эди, деб ҳикоясини тугатган укамни елкасидан ушлаб гўё ҳамдардлик изҳор қидим.

Аллоҳ йўлида курашган бу укамнинг ва бошқа ўғлонларнинг амалини Аллоҳ асло зое қилмагай!

فَاسْتَجَابَ لَهُمْ رَبُّهُمْ أَنِّي لَا أُضِيعُ عَمَلَ عَامِلٍ مِّنكُم مِّن ذَكَرٍ أَوْ أُنثَىٰ ۖ بَعْضُكُم مِّن بَعْضٍ ۖ فَالَّذِينَ هَاجَرُوا وَأُخْرِجُوا مِن دِيَارِهِمْ وَأُوذُوا فِي سَبِيلِي وَقَاتَلُوا وَقُتِلُوا لَأُكَفِّرَنَّ عَنْهُمْ سَيِّئَاتِهِمْ وَلَأُدْخِلَنَّهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ ثَوَابًا مِّنْ عِندِ اللَّهِ ۗ وَاللَّهُ عِندَهُ حُسْنُ الثَّوَابِ

– “Бас, Парвардигорлари уларнинг дуоларини ижобат қилиб (деди): “Албатта Мен сизлардан бирон амал қилгувчи эркак ё аёлнинг амалини зое қилмагайман. Зеро, бировингиз бировингиздандирсиз (яъни эркак аёлдан, аёл эркакдан дунёга келган). Бас, ватанларидан ҳижрат қилган, диёрларидан қувилган, менинг йўлимда азиятлар чеккан ва (Менинг йўлимда) жанг қилиб, қатл этилган зотларнинг қилган гуноҳларини ўчиргайман ва уларни Аллоҳ ҳузуридан савоб – мукофот қилиб тагларидан дарёлар оқиб турадиган боғларга киритурман. Ва энг гўзал савоб-мукофот Аллоҳнинг ҳузуридадир””.   (Оли Имрон:195)

(Укамнинг укаси сўзлаган – ўша хотиралардан)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

04.07.2022й

TagsМени шу зона еди“Зиндон хотиралари” туркумидан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳасинанинг қотил қароқчилари ҳибсда сақланаётган даъват етказувчининг турмуш ўртоғини ўғирлаб кетишди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Саркози: Европа Иттифоқида Туркияга ўрин йўқ

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШ Давлат котибининг кутилмаганда Ироққа келиши ва бундан кўзланган мақсад

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/