Мирзиёвнинг Туркияга сафари ва “Буюк Турон” лойиҳаси

بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар ва изоҳ
Мирзиёвнинг Туркияга сафари ва “Буюк Турон” лойиҳаси
Хабар: qalampir.uz 2021 йил 12 ноябрда ушбу хабарни тарқатди:
Ўзбекистон ва бошқа туркий тилли давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик пандемияга қарамай ривожланишда давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбул яқинидаги "Демократия ва эркинлик" оролида ўтаётган Туркий кенгаш саммитидаги нутқида айтиб ўтди.
“Умумий тил ва муштарак қадриятлар бирлиги асосида шаклланган Кенгашимиз доирасида бугунги кунда сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик жадал ривожланмоқда.
Оғир пандемия даврида ҳам биз шериклигимизни кенгайтиришга, бир-биримизга ёрдам бериб, алоқаларимизни мунтазам ривожлантиришга интилиб келмоқдамиз”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон Президенти саммитда қабул қилинаётган қарорга биноан Туркий Кенгаш номи “Туркий давлатлар ташкилоти” деб ўзгартирилиши ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратишига ишонч билдирган.
Изоҳ: Бу Шавкат Мирзиёевнинг бўлиб ўтган сохта президентлик сайловларидан кейин янги сайланган президент сифатида хорижга қилган илк сафаридир. Бу ҳақда BBC NEWS OZBEK ҳам 12 ноябрда хабар тарқатди. ВВС ўз хабарида: “Сиёсий таҳлилчилар наздларида бир давлат раҳбарининг сайловдан кейин хорижга қиладиган биринчи сафари ҳар доим муҳим рамзий аҳамият касб этади. Улар бу билан ўша давлат раҳбари, ҳукумат ёки маъмурият ўзининг ташқи дунё ва стратегик алоқалари борасидаги қадриятларини, векторини ва қарашларини билдиришини таъкидлаб келишади” деб таъкидлаб ўтди.
Маълумки, ҳозирда муҳим стратегик мавқега эга Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон устида асосий мустамлакачи ўйинчилар: Россия, АҚШ ва Хитой ўртасида кураш кетмоқда. Европа иттифоқи ҳам бу “ўлжа” дан қайсидир даражада “улуш”га эга бўлишга интилмоқда. Бу регионни ўз чангалига олиш учун Америка “Катта Ўрта Шарқ” лойиҳасининг бир қисми бўлдган “Буюк Турон” геосиёсий лойиҳасини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Албатта Американинг бу лойиҳадан кўзлаган энг бирламчи мақсади эшик қоқиб қолган Рошид Халифалик Давлатининг халқаро майдонга кириб келишига тўсиқ қўйишдир. Қолаверса, Америка Афғонистондан ўз кучларини олиб чиқиб кетганидан кейин ўзининг бирламчи стратегик вазифаси Хитойнинг кучайиб келаётган нуфузига қарши туриш эканлигини эълон қилган. Америка бу лойиҳани ўзининг содиқ малайи Эрдўғон ҳукумати қўли билан амалга оширмоқчи. Эрдўғон уни амалга ошириш учун пантуркизм ғоясини илгари сурмоқда. Мирзиёвнинг Туркияга қилган бу сафарига ва Туркий кенгаш саммитида қатнашганига мана шу нуқтаи назардан туриб қараш керак. Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Озарбайжон президентларининг ҳам бу саммитда қатнашганлиги шу нуқтаи назарни тасдиқлаб турибди. Америка 20 асрда Британияни мустамлакаларидан ҳайдаб чиқарганидек, Россияни ҳам шу шу лойиҳа орқали Ўрта Осиё ва шимолий Кавказдан ҳайдаб чиқармоқчи. Буни яқинда Озарбайжон билан Арманистон ўртасида тоғли Қорабоғда бўлиб ўтган жанглар ҳам кўрсатди. Бу жангларда Эрдўғон Озарбайжонни сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан қўллаб–қувватлади. Россия таркибида Татаристон, Бошқирдистон, Доғистон, Чувашия, Якутия ва бошқалар каби бир неча туркий забон республикалар борлиги ҳисобга олинса, бу лойиҳа Россияга қанчалик хатар туғдиришини тасаввур қилиш мумкин. Америка Хитойга ҳам шу лойиҳа орқали хавф туғдирмоқчи. Чунки Америка бу лойиҳа ёрдамида Шарқий Туркистондаги уйғурларнинг туйғуларини қитиқлаши мумкин. Хулоса қилиб айтганда, Америка “Буюк Турон” лойиҳасидан “троя оти” сифатида фойдаланмоқчи.
Эй Ўзбекистондаги мусулмонлар! Бундай лойиҳалар ва саммитлар мустамлакачилар манфаатларига хизмат қилади, холос! Мирзиёв, Эрдўғон ва бошқа тоғут ҳокимлар АҚШ, Ғарб, Россия, Хитойнинг “шахмат тахтаси”даги югурдак пиёдалардан бошқа нарса эмас! Бу малай ҳокимлар Умматнинг тақдирий масалаларига тинимсиз хиёнат қилиб келишмоқда. Эрдўғоннинг Сурия масаласида қандай улкан хиёнатга қўл урганини кўрдик. Шундай экан, Эрдўғоннинг “Буюк Турон” деган пантуркизмини қатъиян рад этинг! Чунки Исломда ирқчилик ва миллатчилик ҳаром. Ирқчилик ва миллатчилик ҳақида Росулуллоҳ ﷺ:
دعوها“دعوها فإنها منتنة”
“уни (яъни миллатчилик ва ирқчиликни) улоқтириб ташланглар, чунки у бадбўй нарсадир” дедилар. (Саҳиҳ Бахорий). Малай ҳокимларнинг бундай саммитларини қатъиян рад этинг! Жонингизни, молингизни, ор–номусингизни, тинчлигингизни қўриқлайдиган қалқонингиз бўлмиш Рошид Халифалик Давлати лойиҳасини, уни амалга ошириш учун тунни кунга улаб ҳаракат қилаётган Ҳизб ут–Таҳрирдаги фарзандларингизни, биродарларингизни қўллаб–қувватланг. Зеро, сизу бизнинг азизлигимиз Рошид Халифалик Давлати ҳаёт майдонига қайтарадиган Исломдадир!
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا للهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ﴾
Ҳизб ут–Таҳрир марказий медиа радиоси учун Ислом Абу Халил – Ўзбекистон



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ