| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

ХАБАР ВА ИЗОҲ
Home›ХАБАР ВА ИЗОҲ›Мирзиёев муаммоларга статистика орқали “ечим” бермоқда

Мирзиёев муаммоларга статистика орқали “ечим” бермоқда

By htadmin
08.04.2022
0
Share:

Мирзиёев муаммоларга статистика орқали “ечим” бермоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Хабар: Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 март куни Тошкентда бошланган Тошкент халқаро инвестиция форумида сўзлаган нутқида қисқа давр ичида 500 мингдан ортиқ оила муҳтожлар тоифасидан чиқарилганини айтди. Президент қисқа давр қанча эканлигига тўхталмаган.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги расмийсига кўра, Ўзбекистонда 2020 йилнинг августида 1 млн 726 минг кишидан иборат 409 минг оила “Темир дафтар”га киритилган эди. Президент агар ярим миллиондан ортиқ оила муҳтожлар оиласидан чиқарилганини айтган бўлса, демак Ўзбекистонда муҳтожлар тоифасига кирган оилалар қолмагани тушунилади.

Навоий вилояти, Хатирчи туманидан Озодликнинг “Сиздан Телеграм” каналига ёзган Зуҳра Муқимованинг сўзларига кўра, унинг оиласи “Темир дафтар”дан чиқарилиб, ўзини бемалол таъминлайдиган оилалар қаторига қўштирилган:

“Икки фарзандим бор. Ёлғиз онаман. Оилавий аҳволим оғир. Саломатлигим ҳам яхши эмас. Уйим таъмирталаб аҳволда. 8 ойдан бери газ йўқ, ўтин эса қолмади. Маҳалла “темир дафтар”га киритди, лекин негадир кўп ўтмай чиқариб ташлади. Маҳалла, ҳокимликка кўп марта мурожаат қилдим, аммо фақат ваъда беришади. Оғир вазиятда қолдим. Амалий кўмак сўрайман!” Озодликка бу мазмунда юзлаб мактублар келган. Уларнинг ёзишича, “Темир дафтар”га киритилиб ҳам, ундан чиқарилиб ҳам оилавий шароитлари ўзгармаган. (Озодлик радиоси, 24.03.2022й)

Изоҳ: Сўнгги чора сифатида хориж радиосига ўзининг нолалари, шикоятларини ёзаётганлар ҳақиқатда кўмакка ўта муҳтож бўлган ночор оилалардир. Уларни ҳукумат “темир дафтарга” қандай мақсадда киритган бўлса, ўшандай мақсадда уларни рўйхатдан чиқармоқда. Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин. Каримов даврида муаммолар тан олинмас эди. Ҳатто Каримов бир йиғилишда “ёмон одам ҳаётнинг фақат ёмон тарафларини кўради” деганди. Шу сабабдан муаммоларни гапирганлар душман саналиб келди. Мирзиёев эса, халқнинг дилидаги оғриқларни, ечимини кутаётган долзарб муаммоларни эътироф этиш билан ўзига нисбатан халқда умид уйғотди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 апрель куни видеоселектор йиғилишида берган топшириғи асосида ҳар бир сектор раҳбари томонидан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш дафтари – “темир дафтар” юритилиши йўлга қўйилди. Мирзиёев пандемия даврида халқ учун елиб югураётганини айтиб, икки йилда четдан рекорд даражада қарзлар олди. Аслини олганда қарздорликнинг кескин ўсиши карантин даврига эмас, Мирзиёевнинг иқтидорга келган 2016 йилга тўғри келади. Ажабланарли жойи шундаки, 2020 йилгача олинган қарзларни ҳам пандемия даврида сарфлангани иддао қилинмоқда. Ҳозирда Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ҳақида Марказий Банк ва Молия вазирлиги фарқли маълумот бермоқда. Аниғи шуки, бу қарзларни фоизлари билан қўшиб, охирги центигача қайтариш халқ зиммасига юклатилган. Карантин даврида аҳоли ва иқтисодни қўллаб қувватлаш учун четдан олинган миллиардлаган долларлар (2020 йилнинг март ойидан бошлаб) сарфлангани айтилди. Бироқ реал ҳаётга қаралса, COVID-19 пандемияси Ўзбекистон аҳолиси учун жуда оғир кечди. Халқ орасида бор-будини, ҳатто уйини сотганлар бўлди. Кўп одамлар қарзга ботди. Айни пайтда эса, тезкор матбуот ва телевидение орқали президентнинг ногиронлар, ёлғиз оналар ва муҳтож оилаларга кўмак кўрсатаётгани ҳақида, яъни олинган катта маблағлар ўз ўрнига сарфланаётгани ҳақида хабарлар берилди ва ҳозир ҳам берилмоқда. Шу сабабдан шикоятларнинг аксарида “Президентимиз муҳтожларга кўмак ажратяпти, аммо бизнинг маҳалла ва туман ҳокимлиги ҳақдорларга етказиб бермаяпти”, “Президент ҳақиқий аҳволдан бехабар” деган мазмундаги фикрлар билдирилмоқда. Мирзиёевга аслида ўша нарса керак. Яъни халқда президент нималардир қиляпти, деган тасаввур уйғотилиши ва унга бўлган ишончнинг бардавом бўлиши. Бундай мунофиқона мақсадга эришиш учун ҳокимлардан виждонсизлик, субутсизлик ва доимо лоқайд ҳолда ишлаш талаб этилади. Зотан ботил тузумлар ёлғон ва хиёнат устига қурилган бўлиб, ҳокимларнинг Ҳаққа ва халққа эмас, президентга содиқ бўлиши асосий талаб ҳисобланади. Шу сабабдан Мирзиёев хориж инвесторларини жалб қилиш учун Ўзбекистондаги ютуқлар қаторида “ночор оилаларни” темир дафтардан мажбуран чиқарилганини уялмай кўрсатди. Чунки Ўзбекистон ҳукумати иқтисодга капитализм кўз ойнагидан қараб “инвестициясиз бирор мақсадга эришиб бўлмайди” деб ҳисоблайди. Шунга асосан табиий бойликларимизни ва стратегик соҳаларни капиталистлар ихтиёрига топширишни англатадиган инвестицияларга кенг йўл очиш билан давлат бюджетидаги дефицитни камайтиришни кўзлаяпти.

Президент халқнинг ночор аҳволидан бехабар деган гап ҳам воқега тўғри келмайди. Чунки Қозоғистондаги халқ норозиликлари бошланган пайтдаёқ, “Энг аввало, халқимиз”: Ўзбекистон четга газ сотишни тўхтатди номли хабарлар кенг тарқатилган эди. Шундан ҳам маълум бўладики, халққа табиий газ берилмаётганини, бундан халқ қаттиқ ғазабда эканлигини Мирзиёев яхши билади. Шунинг учун халқимиз бу амалдорларнинг халққа ҳеч қачон дўст бўлмаслигини, улар ўз тахти ва хориждаги ҳомийсигагина содиқ эканлигини, бироқ устимиздаги зулмларнинг манбаи амалдорлар эмас, балки мавжуд тузум эканлигини яхши билишлари керак. Халқимизда Ислом тафаккур манбаига айланмаса, унинг етакчилари ўзига Ислом ақидасидан келиб чиққан сиёсий йўлни йўл деб танламаса, ҳукумат уларни боши берк кўчага етаклайверади. Йилдан-йилга чуқурлашиб бораётган иқтисодий муаммолардан фақат Исломгина қутқара олади. Чунки Ислом тузуми ҳар бир кишини озиқ-овқат, кийим-кечак ва турар жой каби асосий эҳтиёжлар билан таъминлашни кафолатлаган. Бу вазифани давлат зиммасига юклаган. Шунингдек, инсонлар ўзларининг иккиламчи эҳтиёжларини қондиришлари учун ҳам шароитлар яратиб беради.

Исломдаги ечим мана шудир. Исломда муаммолар статистикани чиройли қилиб кўрсатиш билан муолажа қилинмайди, муаммо ҳам яширилмайди, биров муаммосини ҳал қилиб беришини сўраб ялиниб-ёлвориши ҳам кутиб ўтирилмайди. Балки муаммо чиққан жойда зудлик билан уни бартараф қилиш учун бор имкониятлар билан ҳаракат қилинади. Исломдаги бошқарув мана шундай бўлади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

08.04.2022й

TagsМирзиёевстатистикахабар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ашуро кунининг рўзаси

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳижрий 1446 йилнинг шаввол ҳилолини текшириш натижаси ва муборак рамазон ҳайити табриги

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Европол: Ўн минг қочқин бола Европада йўқолган

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 21.06.2026

    “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • 21.06.2026

    Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • 21.06.2026

    Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • 21.06.2026

    Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • 20.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/