Муборак Фаластин заминини озод этиш учун Ислом Умматининг оналари, опа-сингиллари ва қизларидан мусулмон қўшинларидаги куч-қудрат эгаларига йўлланган

Матбуот баёноти
Муборак Фаластин заминини озод этиш учун Ислом Умматининг оналари, опа-сингиллари ва қизларидан мусулмон қўшинларидаги куч-қудрат эгаларига йўлланган
ОЧИҚ ХАТ
Бу мактуб буюк Ислом Уммати аёлларидан Ислом юртларидаги холис ака-укаларимиз, оталаримиз ва ўғлонларимизга йўлланган. Биз сизга бутун олам Парвардигори Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло томонидан мусулмонларни мудофаа қилиш ва ҳурматларини қўриқлаш вазифаси юкланган эр кишиларисиз деган эътиборда мурожаат қилмоқдамиз. Сизни Умматимиз қирғинига чек қўйишга қодир деб билган ҳолда мурожаат қиляпмиз. Сизга Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу, Салоҳиддин Айюбий роҳимаҳуллоҳ, Муҳаммад ибн Қосим роҳимаҳуллоҳ ва бошқа буюк собиқ мусулмон қўмондонларнинг меросхўрлари, деган эътиборда мурожаат қилмоқдамиз. Аллоҳга дуо қилиб, сўзларимиз қулоқларга етиб боришини ва орангиздаги буюк аждодларимизнинг улуғ меросини қабул қилишга интилаётган кишилар қалбини очиб беришини сўраймиз.
Биз Ғазодаги ва муборак Фаластин заминидаги ака-ука ва опа-сингилларингизнинг доимий қирғин қилинишига гувоҳ бўлганингизда қандай оғриқни ҳис қилаётганингизни биламиз. Сиз қирғин ортидан қирғин, қабр ортидан оммавий қабр ва қатор кафанланган жасадларни кўрганингизда, биз сизни қамраб олган ғазабни ҳис қиламиз. Уйлари вайрон этилган ёки харобалар остида қолган аёллар, болалар ва эмизикли гўдакларнинг фарёдлари сизни тинмай таъқиб қилаётганини, тул қолган аёллар, етим қолган гўдакларнинг кўз-ёшлари ич-ичингизни эзаётганини биляпмиз. Ақсо масжидининг яҳудий кучлари ва келгинди яҳудийлар томонидан топталаётганини, покиза опа-сингилларингизга кўчаларда ва босқинчилар қамоқхоналарида тажовузга учраётганини кўриб, қонингиз қайнаётганига, уларга ёрдам бериш истаги билан ёнаётганингизга шубҳа қилмаймиз. Сизнинг юракларингиз бизнинг юракларимиз билан бирга Фаластин учун ураётганини биламиз.
Шундай экан, ўзларини сионистлар ишғолидан ва ушбу геноциддан қутқаришингиз учун сизларга нидо қилаётган ушбу муборак тупроқдаги аёллар ва болалар ноласига нега жавоб бермаяпсиз?! Аллоҳ Таоло айтади:
﴿وَإِنِ ٱسۡتَنصَرُوكُمۡ فِي ٱلدِّينِ فَعَلَيۡكُمُ ٱلنَّصۡرُ﴾
«Агар улар дин йўлида сиздан ёрдам сўрасалар, ёрдам бериш зиммангиздадир» [Анфол 72]
Умматингиз азоб чекаётган, ҳабибингиз ﷺнинг Исро масканлари топталаётган бир пайтда, қачонгача казармаларда қоласиз?! Бу қонхўр вужудга қарши ҳаракатга келгунингизга қадар яна қанча минг инсон нобуд бўлиши, қанча гўдаклар тириклайин ёқилиши, қанча болалар очлик ва ташналикдан жон бериши керак?!
Умматингиз қирғин қилинаётган бир пайтда, қандай жим тура оляпсиз, шунча мусибатлар етарли эмасми?! Умматингизни мудофаа қилиш ва озод этишдек бурчингиз сари қўзғалиш учун булардан яна қанчасига гувоҳ бўлишингиз керак?! Қани имонингиз, шараф туйғуйингиз, жасорат ҳиссингиз?! Росулуллоҳ ﷺ
«لَزَوَالُ الدُّنْيَا أَهْوَنُ عِنْدَ اللهِ مِنْ قَتْلِ رَجُلٍ مُسْلِمٍ»
«Аллоҳнинг наздида дунёнинг заволга юз тутиши бир мусулмоннинг ўлдирилишидан енгилроқдир», деб айтмаганми?! У ҳолда, нимани кутяпсиз?! Бу саратон босқинчиларни йўқ қилиш, қонлар дарёсини тўхтатиш, гувоҳ бўлаётганимиз даҳшатларга барҳам бериш учун танклар, арсеналлар ва аскарлардан иборат моддий қудратга ёлғиз сиз эгасиз! Етар энди! Шунча даҳшатлар сизни қўзғамаса, у ҳолда, қачон қўзғаласиз?!
Эй холис мусулмон қўшинлар!
Умматини қутқаришга отилиб чиқадиган ботир йигитларингиз қани? Опа-сингиллари номусини ҳимоя қиладиган номусли кишиларингиз қани? Ақсо масжидини озод этишдек буюк даражага ноил бўлишни истайдиган кишиларингиз қани? Бу ҳарбий машқларингиздан, қурол-яроғларингиздан ва ҳарбий потенциалингиздан – агар Умматни мудофаа қилмаса, ерларимизни озод этмаса – нима фойда?! Ғарб кучлари яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаш ва қатлиом қилиш учун барча қуролларини ва бойликларини тўплади. Наҳотки, исломий юртлардаги армиялар ўз ака-ука ва опа-сингилларини қонлари дарё бўлиб оқишидан қутқариш учун бирлашмаса? Бу қатлиом ҳам, етмиш йилдан бери давом этаётган мусибатлар ҳам ўт очишни тўхтатиш деган нарса билан тугамаслигини биласиз. Шунингдек, ҳарбий кучларингизни сафарбар қилмас экансиз, бутун Фаластин бу қонли ваҳший босқинчиликдан озод этилмаслигини ҳам, Фаластин мусулмонларига қарши қилинган қирғинларнинг, азоб ва изтиробларнинг тугамаслигини ҳам яхши биласиз.
Эй мусулмон армиялар фарзандлари!
Роббингиз олдига борганингизда, У зот сиздан – Умматинг сўйилаётганда, опа-сингилларинг таҳқирланаётганда, Ақсо тупроғи топталаётганда нега жим қараб турдинг, деб сўраса, нима жавоб қиласиз?! Ҳолбуки, Роббингиз Умматни мудофаа қилиш ва ерларини озод этишдек шаръий фарзни бўйнингизга юклаб қўйган бўлса! Сиздан Роббингиз
﴿وَمَا لَكُمۡ لَا تُقَٰتِلُونَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ وَٱلۡمُسۡتَضۡعَفِينَ مِنَ ٱلرِّجَالِ وَٱلنِّسَآءِ وَٱلۡوِلۡدَٰنِ ٱلَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَآ أَخۡرِجۡنَا مِنۡ هَٰذِهِ ٱلۡقَرۡيَةِ ٱلظَّالِمِ أَهۡلُهَا وَٱجۡعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ وَلِيّٗا وَٱجۡعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ نَصِيرًا﴾
«(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!» [Нисо 75]
деб сўраса, қандай жавоб берасиз?! Вақт кеч бўлмасидан бу ҳолингиз тўғрисида Аллоҳдан қўрқинг ва Роббингиз ҳузурида турадиганингиз кунга тайёрланинг. У Ғазо болаларидан бири ёки муҳтарама аёлларидан бири сизга қарши гувоҳлик бериб, эй Роббим, менга ёрдам беришга имконлари бўла туриб, мени ёрдамсиз қолдирган мана шулар эди, дейдиган кундир!
Эй мусулмон армиялардаги холис зобитлар!
Кўриб турибсиз, бугунги кунда мусулмонлар қонини тўхтатиш ёки манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун истак-иродалари ўз қўлида бўлган на бир давлат, на бир ҳукмдор ва на бир халқаро ташкилот бор. Исломий юртлардаги анави хоин режимлар аллақачон Фаластиндаги ака-ука ва опа-сингилларимиздан воз кечишган. Улар босқинчи вужуд билан тинчлик келишувларини, дипломатик нормаллашув ва алоқаларни, иқтисодий ҳамкорликларни тўхтатмай олиб боришаётгани сабабли сионист босқинчиларнинг қўли узайгандан-узайди. Ҳукмдорларингиз бу билан ҳам кифояланмай, ҳатто яҳудий вужудига ҳарбий машинасини юргизиши учун нефть етказиб бериб, Ғазода болалар очликдан ўлаётганда душманни озиқ-овқат билан таъминлашмоқда. Дарҳақиқат, Ғарб томонидан ясалган ва унга хизмат қилаётган бу ҳукмдорлар ва қўғирчоқ режимлар бу жинояткор вужудни жон-жаҳдлари билан ҳимоя қилишга ҳаракат қилиб, унга қарши ҳар қандай ҳаракатни олдини олишди. Бу хоинлар айни пайтда мустамлакачи ҳукуматлар томонидан мусулмон юртлари ўртасига ўрнатилган сунъий, миллий чегараларнинг қўриқчиси вазифасини ҳам ўташмоқда. Шу орқали мусулмонларни бўлиб-парчалаб, сизларни ушбу миллий чегаралар билан чегаралаб, бошқа юртлардаги биродарларингизга ёрдамга келишингизга тўсқинлик қилишмоқда. Аллоҳ Таоло айтади:
﴿إِنَّ هَٰذِهِۦٓ أُمَّتُكُمۡ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ وَأَنَا۠ رَبُّكُمۡ فَٱعۡبُدُونِ﴾
«Албатта, бу умматингиз Битта Умматдир. Мен эса (барчаларингизнинг) Парвардигорингиздирман. Бас, Менгагина ибодат қилинглар!» [Анбиё 92]
Эй мусулмон армиялари фарзандлари!
Бу ҳукмдорларга хизмат қилишга қандай рози бўляпсиз, ахир, улар яҳудийларни қўллаб-қувватлаётган, келажакларини мусулмонларга хиёнат қилиш устига қурган, Умматингиз ва динингиздан воз кечган раҳбарлар бўлса?! Уларга қандай мойил бўляпсиз, ахир, улар мусулмонларни ёрдамсиз қўйишни ўзларига одат қилиб олган ва Умматингиз қони оқаётган бир пайтда сизни казармаларда ушлаб туриш билан номингизга доғ туширган бўлса?! Қачонгача уларнинг номардликларига чидайсиз, ахир, улар яҳудийларга ва уларнинг ғарблик мустамлакачи ҳомийларига шунча вақтдан бери дўстлик қилишаётган бўлса?! Бу ҳукмдор ва режимлар сиздан ўз тахтларини ҳимоя қилишда фойдаланишди ёки ғарблик хўжайинлари ва уларнинг манфаати йўлида сизни прокси урушларга тортишди. Аммо мазлум мусулмонларга ёрдам беришга отланишга битта аскарга ҳам рухсат беришмади! Улар сизга Умматингизни мудофаа қилишга буйруқ бермадилар, ҳаргиз буйруқ бермайдилар ҳам. Бас, мана шу хоин ҳукмдорлар ва уларнинг коррупциячи режимлари мавжуд бўлиб тураверар экан, на Фаластинда ва на бошқа ерда ақалли битта душман устидан ҳам ғалаба қозана олмаймиз. Инсон ўйлаб топган бу режим-тузумлар юртларимизга бало бўлди ва мусулмон қардошлик алоқаларининг кемирилишига сабаб бўлди. Шундай бўлгач, бугунги кундаги режимларни супуриб ташлаб, Ислом давлатини ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг тузумини барпо этиш лозим. Ёлғиз ушбу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тузумигина мусулмонларнинг ҳомийси, мудофаачиси ва қалқонидир. Ушбу халифага Росулуллоҳ ﷺ бундай сифат берганлар:
«الْإِمَامُ رَاعٍ وَمَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»
«Имом-халифа бошқарувчидир, қўл остидагилардан жавобгардир». Яна бундай баҳо берганлар:
«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
«Шубҳасиз, имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади».
Халифалик давлати сизни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло буюрганидек Умматингиз ва динингиз мудофаачилари, халоскорлари ва посбонлари сифатидаги асл бурчингизни бажаришга сафарбар этади. Ўтмишда золим ҳинду Ража Доҳир томонидан асирга олинган бир гуруҳ муслима аёлларни қутқариш учун ушбу Халифалик давлати соясида милоднинг саккизинчи асрида буюк саркарда Муҳаммад ибн Қосим сафарбар қилинди. Унинг сафари ўша жангда Синдни Ислом ҳокимиятига тиз чўкишига сабаб бўлди. Милоднинг тўққизинчи асрида халифа Мўътасим Биллаҳ ҳозирги Туркиянинг Амурия шаҳрида румликлар томонидан асирга олинган битта муслимани қутқариш учун бутун бир армияни сафарбар қилди. Халифалик давлати соясида буюк саркарда Салоҳиддин Айюбий салибчилардан Шом диёрини озод этди. Кеча шундай бўлган, бас, бугун ҳам Халифалик соясида муборак Фаластин – Аллоҳнинг изни ила – бутунича қайта озод этилади. Ислом рояси Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик маркази Қуддус узра ҳилпирайди.
Эй мусулмон армияларидаги куч-қудрат аҳли!
Биз ушбу буюк Уммат аёллари сизга мурожаат қилиб, имонингиз ва номусингизга қарата ҳайқиряпмиз! Қўзғалинг ва анави хоин ҳукмдорларни ағдаринг. Мустамлакачиларнинг орамизни бўлиб турган сохта чегараларини ёриб ўтиб, Фаластиндаги оналарингиз ва болаларингизни қутқаринг. Шу орқали Умавийлар Халифалигида буюк саркарда бўлган Қутайба ибн Муслим ишларидан ўрнак олинг. Дарҳақиқат, у муслималарга таҳдид қилганларни қамоққа олган эди. У бу жиноятчиларни қутқариб олиш учун таклиф этилган олтину кумушлардан бош тортиб, «Йўқ, энди ҳеч қачон сенлар туфайли битта муслима ҳам таҳдид қилинмайди», дея ўзининг машҳур сўзини айтган эди. Биз сизни Уммати Исломга умидсизлик ва хорликдан ўзга нарса бермаган ва мусулмонларнинг мудофаачилари деган ҳақиқий бурчингизни адо этишдан тўсаётган анави ҳукмдору тоғут режимларни ағдаришга чақирамиз. Уларнинг золим бошқаруви кишанларини парчаланг ва исломий бошқарувни қоим қилиш учун нусрат-ёрдам беринг. Чунки айнан Халифалик тузуми мусулмонларни Парвардигорингиз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло тузуми татбиқ бўладиган битта тузум ва битта давлатда бирлаштиради, сизни босиб олинган мусулмон юртларини қаричма-қарич озод этишга ва мусулмонларни қаерда бўлмасинлар мудофаа қилишга сафарбар этади. Бу эса, сизни Уммат қаҳрамонларига айлантиради ва номингизга шон-шараф беради.
Эй исломий армиялардаги холис ҳарбийлар!
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло йўлида жанг қилганларни фақат ғалаба ёки шаҳидлик кутаётган бир пайтда сизни ўз вазифангизни адо этишдан нима тўсяпти?! Илтимос, бир фикрланг, Аллоҳ Таоло сиз ҳақингизда нимани ёзиб қўяди, тарих саҳифаларидан қандай ном қолдирасиз?! Заифлар ёки номуссизлар деб ёзиласизми?! Ёки буюк Ислом қаҳрамонлари ва саркардаларидан ибрат олган кишилардан ҳамда ўз Уммати ва динлари учун буюк нусрат қучганлардан бўласизми?!
Эй исломий армиялардаги холис ҳарбийлар!
Душманга қарши Уммат сафида турмоғингиз вақти келди! Сизни бадном этган хоин ҳукмдорларингизга қарши чиқиш вақти келди! Мусулмонлар ва уларнинг динларининг мудофаачилари, деган ҳақиқий ўрнингизни эгаллаш они келди! Бўйсунишингиз ўзларини ғарблик хўжайинлари учун сотган режимларга эмас, балки Аллоҳга, Унинг Росули ﷺга ва динига бўлсин! Бугун босқинчи вужудни қўллаб-қувватлашда бутун куфр миллати бирлашди. Шу эътибордан, Фаластиндаги ҳодисалар ақидангизга қарши урушдир, Ислом ва Умматга қарши салиб юришидир. Демакки, бу сизнинг урушингиздир! Шундай экан, сиз динингиз учун нима қилдингиз?! Қани, бизга айтингчи, орангизда Ақсо масжиди ва муборак Фаластин заминини озод этиш билан бу дунёнинг буюк шарафига ва охиратнинг чексиз савобига ноил бўлишни орзу қилганлар борми?! Бизга айтингчи, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликнинг барпо этилишига нусрат бериш билан бугуннинг ансорлари бўлишни ва жанозасида 70 минг Малоика ҳозир бўлган Саъд ибн Муоз шарафига етишни орзу қилганлар орангизда борми?!
Умматнинг умид кўзлари сизга тикилган! Биз ортингиздамиз! Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло сиз биландир! Сиз У зотнинг амрини қабул қилингки, Аллоҳнинг изни ила нусрат йўлдошингиз бўлсин! Бас, нимани кутяпсиз?! Кеч қолманг! Ишлаб қолиш вақти келди?
﴿وَيَوۡمَئِذٖ يَفۡرَحُ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ + بِنَصۡرِ ٱللَّهِۚ يَنصُرُ مَن يَشَآءُۖ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ + وَعۡدَ ٱللَّهِۖ لَا يُخۡلِفُ ٱللَّهُ وَعۡدَهُۥ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعۡلَمُونَ﴾
«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир. (Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмас. Лекин кўп одамлар билмаслар» [Рум 4-6]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ